Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.10.2003 й. 441-сон "2003 йил ҳосили пахта хом ашёсини сақлашни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.10.2003 й.

N 441



2003 ЙИЛ ҲОСИЛИ ПАХТА ХОМ АШЁСИНИ

САҚЛАШНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, фермерлар, пудратчилар ва теримчилар томонидан терилган пахта хом ашёсини қабул пунктларига ўз вақтида топширмаслик, пахтанинг мослаштирилмаган жойларда сақланиши, пахта майдонларининг пайҳон қилиниши натижасида кўплаб ҳосилнинг йўқотилишига йўл қўйилмоқда.

Пахта хом ашёсини ўғирлаш ва талон-тарож қилиш ҳолларининг тез-тез учраётганлиги, уни республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетишга уринишлар жиддий зарар келтирмоқда. Йиғиб олинган пахта хом ашёси ҳосилининг, кейинчалик уни республика ташқарисига олиб чиқиб кетиш ва сотиш мақсадида хусусий уйларда ва ҳовлиларда яшириш ҳоллари ушбу қонун бузилишларини келтириб чиқараётган сабаблардан биридир.

Фақат биргина ҳолатда Сирдарё туманида яшовчи фуқаролардан бирининг хусусий уйидан 2,2 тонна пахта хом ашёси топилган. Ана шундай ҳоллар Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида, Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида ва республиканинг бошқа минтақаларида ҳам аниқланган.

Вужудга келган аҳвол айрим хўжалик раҳбарлари томонидан назоратнинг бўшаштириб юборилганлиги, уларнинг ҳосилни сақлаш муаммоларидан ўзини четга олаётганлиги, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари томонидан уларга нисбатан талабчанликнинг пастлиги оқибатидир.

Пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш, ташиш ва сақлаш вақтида унинг сақланишини таъминлаш, пахтачилик хўжаликлари раҳбарларининг масъулиятини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларга:

Жиззах (У.Яманқулов), Наманган (Т.Жабборов), Сирдарё (Р.Ҳайдаров), Тошкент (У.Мирзақулов) ва Фарғона (А.Отабоев) вилоятлари ҳокимларига, қўшни давлатларга чегарадош туманлар ҳокимларига пахта хом ашёсининг ўғирланиши, талон-тарож қилиниши ва республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг етарли эмаслиги;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва туманлар ҳокимларига, қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарларига пахта хом ашёси ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг пайҳон қилиниши устидан зарур назоратнинг мавжуд эмаслиги кўрсатиб ўтилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари уларнинг пахта хом ашёсининг ўғирланиши, талон-тарож қилиниши ва республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетилиши ҳолларининг ўз вақтида олдини олиш бўйича ишларнинг аҳволи учун шахсан жавоб бериши тўғрисида огоҳлантирилсинлар.


2. Терилган пахта хом ашёсининг қабул пунктларига ҳар куни топширилиши шарт бўлган тартиб белгилансин.

Пахтачилик хўжаликлари ва қабул пунктлари раҳбарлари пахта хом ашёсининг тўсиқсиз ва узлуксиз топширилиши ва унинг зарур даражада сақланиши учун шарт-шароитларни таъминласинлар.

Терилган пахта хом ашёсининг ушбу мақсадлар учун мўлжалланмаган ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жавоб бермайдиган жойларда, шу жумладан хонадонларда ва томорқа участкаларида сақланиши тақиқлансин.

Терилган хом ашёнинг қабул пунктларига ўз вақтида топширилмаганлиги, пахта ушбу мақсадлар учун мўлжалланмаган ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жавоб бермайдиган, шу жумладан хонадонларда ва томорқа участкаларида сақланганлиги учун фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса - етти баравари миқдорида жарима солинади. Қонун бузилиши такрорланган тақдирда фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг етти баравари, мансабдор шахсларга эса - ўн баравари миқдорида жарима солинади. Жарима солиш мазкур ҳолатлар содир этилган жойдаги ички ишлар органлари томонидан маъмурий жазолаш тартибида амалга оширилади.

Пахта хом ашёсини ўғирлаш ва талон-тарож қилиш, уни республика ташқарисига олиб чиқиб кетиш ҳоллари аниқланган тақдирда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, шу жумладан жиноий, жавобгарликка тортиладилар.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов) терилган пахтанинг сақланишини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўрсин, профилактика ишларини фаоллаштирсин ва қонунни бузувчиларга нисбатан амалдаги қонун ҳужжатларига қатъий мувофиқ равишда қаттиқ чоралар кўрсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси (Р.Қодиров) пахта хом ашёсининг сақланишини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари ижроси устидан назоратни кучайтирсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, жамоат тузилмаларини ва оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда, пахтанинг талон-тарож қилинишига қарши кураш бўйича, шу жумладан ушбу соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини ёритиш йўли билан олдини олиш ва профилактика ишларини фаол амалга оширсин.

"Ўзтелерадио" компанияси (А.Кўчимов) Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (М.Ҳазратқулов), оммавий ахборот воситалари ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг мунтазам ёритилишини таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (А.Полвон-зода) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари И.Ҳ. Жўрабеков ва Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов











































Время: 0.0206
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск