Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.08.2003 й. 369-сон "2003 йил пахта ҳосилини йиғиштириб олишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.08.2003 й.

N 369



2003 ЙИЛ ПАХТА ҲОСИЛИНИ

ЙИҒИШТИРИБ ОЛИШНИНГ ТАШКИЛИЙ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2003 йил пахта ҳосилини ўз вақтида ва уюшқоқлик билан йиғиштириб олиш, тузилган контрактация шартномалари бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта хом ашёси етиштиришда бозор принципларини амалга ошириш ва уни етиштиришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 февралдаги 93-сон қарорига мувофиқ:

пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарининг пахта хом ашёси етиштиришни кўпайтиришдан манфаатдорлигини рағбатлантириш мақсадида белгиланган прогноз ҳажмларидан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёси учун жорий ҳисоб-китоблар ягона харид нархларидан 20 фоиз ортиқ бўлган шартномавий нархлар бўйича амалга оширилиши белгилаб қўйилганлиги;

етиштирилган пахта хом ашёси учун якуний ҳисоб-китоблар уни пахта толасига қайта ишлашда тола чиқиши ва ишлаб чиқарилган пахта толасининг сифатига қараб ҳамда жаҳон бозорида шаклланаётган нархлар конъюнктураси ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта нархини шакллантириш механизми тўғрисида" 2002 йил 20 августдаги ПФ-3114-сон Фармонини бажариш юзасидан жорий йилнинг 27 августига қадар жаҳон бозорида пахта толаси учун шаклланаётган нархлар конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда харид нархларини белгиласин ва бир ҳафта муддатда пахта етиштирувчи хўжаликларга харид нархлари прейскурантини ва ҳисоб-китоб қилиш тартибини етказсин.

Қўлда ва машинада терилган пахта учун ҳақ тўлаш пахта ҳосилини йиғиштириб олиш учун ўтган йил тўланган ҳақ даражасидан камида 10 фоиз ортиқ бўлиши керак.

Пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари технология карталарига мувофиқ пахта хом ашёси етиштириш харажатларини ва йиғим-терим шартларини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек пахта ҳосилдорлиги ва молиявий имкониятларга қараб теримчиларга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган энг кам нархлардан келиб чиқиб, бироқ ундан кам бўлмаган миқдорларда табақалаштирилган ҳақ тўланишини таъминласинлар.


3. "Ўзкимёсаноат", "Ўзқишлоқхўжаликкимё" компаниялари ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини дефолиантлар билан таъминлашда, техника воситаларини тайёрлашда ва ғўзани ўз вақтида дефолиация қилиш учун зарур миқдорда самолётлар ажратишда амалий ёрдам кўрсатсинлар.


4. "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси:

пахта йиғим-теримида ва пахта тайёрлашда қатнашаётган техниканинг узлуксиз ишлашини таъминлаш ҳамда ерни шудгорлашни тугаллаш учун вилоятларнинг тақдим этилган ҳисоб-китоблари бўйича ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур заҳирасини яратсин;

қишлоқ хўжалиги корхоналарига, машина-трактор паркларига, пахта тозалаш саноати корхоналарига ва пахта хом ашёсини йиғиштириб олиш, ташиш ва унга ишлов беришда банд бўлган бошқа ташкилотларга ушбу ишларни бажариш учун зарур миқдорларда ёнилғи-мойлаш материаллари узлуксиз етказиб берилишини ташкил этсин.


5. 2003 йил пахта хом ашёсини ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олишга кўмаклашиш учун иловага мувофиқ таркибда ишчи гуруҳ ташкил этилсин, унга:

йиғим-теримга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалаларни тезкорлик билан ҳал қилиш;

пахта хом ашёси етиштирувчилар билан келишган ҳолда дефолиацияни ўтказиш муддатларини белгилаш ҳуқуқи берилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 26 августдаги

369-сон қарорига

ИЛОВА



2003 йил ҳосили пахта хом ашёсини уюшқоқлик

билан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

Жўрабеков И.Ҳ.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, гуруҳ раҳбари


Азимов Р.С.

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, гуруҳ раҳбари ўринбосари


Калибеков И.Ж.

- Вазирлар Маҳкамаси Агросаноат комплекси котибияти мудири, гуруҳ котиби


Гуруҳ аъзолари:


Муллажонов Ф.М.

- Марказий банк раиси


Жўраев А.М.

- Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири


Нурмуратов М.Б.

- Молия вазири


Полвон-зода А.А.

- Адлия вазири


Назиров Ф.Ғ.

- Соғлиқни сақлаш вазири


Юсупов М.Ю.

- Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


Салимов А.Ҳ.

- Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Усманов А.Т.

- Ички ишлар вазирининг ўринбосари


Бобожонов П.Р.

- Бош прокурор ўринбосари


Гадоев Э.Ф.

- Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Зикриёев Э.З.

- "Ўзпахтасаноат" уюшмаси раиси


Нишонов Ш.Н.

- "Ўзагромашсервис" уюшмаси раиси


Қобулов С.Ш.

- Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси раиси


Мажитов Ш.Х.

- "Ўзбекнефтгаз" компанияси раиси


Ҳасанов Ў.Х.

- "Ўзкимёсаноат" компанияси раиси


Юсупов Ф.О.

- "Ўзқишлоқхўжаликкимё" компанияси раиси


Матчанов Р.Д.

- "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси раиси


Ахметов А.А.

- "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси раиси


Кўчимов А. К.

- "Ўзтелерадио" компанияси раиси


Тошматов Қ.Ф.

- "Пахта-банк" бошқаруви раиси


Абдуллаев С.С.

- Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси директори











































Время: 0.0030
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск