ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2000 й. 79-сон "Қишлоқ хўжалиги экинларини баҳорги экишни уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда 2000 йилда давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисоб-китобларни ўз вақтида таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.03.2000 й.

N 79



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИНИ

БАҲОРГИ ЭКИШНИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН

ЎТКАЗИШ   ҲАМДА   2000   ЙИЛДА   ДАВЛАТ

ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ХАРИД ҚИЛИНАДИГАН

ҚИШЛОҚ   ХЎЖАЛИГИ   МАҲСУЛОТЛАРИ

УЧУН ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Толасининг сифат кўрсаткичлари юқори бўлган ғўзанинг селекция навларини республика минтақаларининг тупроққлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда оқилона жойлаштириш, хўжаликларни уруғлик чигит билан кафолатли таъминлаш ва 2000 йил ҳосили учун баҳорги дала ишлари бутун комплексини уюшқоқлик билан ўтказиш, давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисоб-китобларни ўз вақтида таъминлаш, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 ноябрдаги 491-сон қарорига қисман ўзгартириш киритиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг 2000 йил ҳосили учун чигит экиш майдонлари, ғўза навларини жойлаштириш ва пахтанинг ялпи ҳосили миқдори тўғрисидаги таклифларига 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2000 йилда ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини сезиларли даражада ошириш бўйича ташкилий ҳамда агротехника тадбирлари комплексининг ўз вақтида ўтказилишини таъминласин.


2. 2000 йил ҳосили учун уруғлик чигитни тайёрлаш ва вилоятлараро ташувлар бўйича топшириқ 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

"Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси уруғлик чигит тайёрлаш сифатини яхшилаш, уларни тозалаш, навларга ажратиш, туксизлантириш, сархиллаш ва дорилашни 10 мартгача тугаллаш чора-тадбирларини кўрсин. Уруғлик чигит хўжаликларга ғўза навларини жойлаштиришнинг ушбу қарор билан тасдиқланган тартибига қатъий риоя этган ҳолда берилсин.


3. 2000 йил учун пахта толасининг давлат харидлари ҳажми уни етиштириш ҳажмининг 30 фоизи даражасида сақлаб қолинсин. Белгилансинки, давлат харидларининг тасдиқланган ҳажмидан ортиқча пахта хом ашёсидан олинган пахта толаси хўжаликлар томонидан шартномавий нархлари бўйича пахта тайёрлаш топшириғи бажарилган тақдирда сотилади.


4. Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган 2000 йилда етиштирилган пахта хом ашёсига ўртача харид нархлари ҳар тонна учун 52000 сўм миқдорида белгилансин.

Белгилансинки, 2000 йилда топшириладиган пахта хом ашёсига тўлов пахтани қайта ишловчи заводлар томонидан қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига топширилган пахта хом ашёси ҳажми қийматининг 80 фоизи ҳисобидан 7 банк куни давомида, 20 фоиз миқдоридаги охирги ҳисоб-китоб эса - пахта толаси чиқишини ҳисобга олган ҳолда қайта ишлаш якунлари бўйича амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 ноябрдаги 491-сон қарори билан тасдиқланган ғўза навларини янгилаш ва жойлаштириш ҳамда селекция ва уруғчилик соҳасидаги ишларни жадаллаштириш дастурининг сўзсиз бажарилишини таъминласинлар. Дастурнинг бажарилиши тўғрисида ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг февраль ойида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


6. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги экиш мавсумини ўтказиш учун барча зарур техникани ўн кун муддатда хатловдан ўтказсинлар ва уларни тайёр қилиб қўйишни эса - шу йил 15 мартгача тугалласинлар.

"Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси нефть маҳсулотларининг хўжаликларга белгиланган тартибда, лимитлар доирасида, "Ўзкимёсаноат" уюшмаси эса - минерал ўғитларнинг экиш мавсуми даврида узлуксиз етказиб берилишини, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини экишда техникадан юқори унум билан фойдаланилишини таъминласинлар.


7. Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган 2000 йилги бошоқли дон экинлари ҳосили учун ўртача харид нархлари қуйидаги миқдорларда белгилансин:

буғдойнинг 1 тоннаси учун 21810 сўм;

жавдарнинг 1 тоннаси учун 20720 сўм;

арпа ва сулининг 1 тоннаси учун 17450 сўм.

Белгилансинки, давлат эҳтиёжларидан ортиқча тайёрланган бошоқли дон экинлари ҳажми шартномавий баҳо бўйича харид қилинади:


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси, "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси билан биргаликда мазкур қарор билан белгиланган харид нархларидан келиб чиққан ҳолда илгари тузилган контрактация шартномаларига ўн кун муддатда тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилишини таъминласинлар;

хўжаликларнинг 1999 йилда зарар кўриб ишлаши сабабларини ўрганиш бўйича комиссиялар тузсинлар ҳамда зарар кўриш агротехника тадбирларини ўз вақтида амалга оширилишини таъминламаслик оқибатида вужудга келган хўжаликларнинг раҳбарлари ва бош мутахассисларини белгиланган тартибда жавобгарликка тортсинлар.


9. 2000 йил ҳосилини маблағ билан таъминлаш учун Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармасининг баланси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги айрим хўжаликларга Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб- китоб Жамғармасидан 1999 йил ҳосили учун берилган аванс бўйича қарзларини "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси корхоналарининг бюджетга ўз вақтида тўланмаган тўловлари таркибини ўзгартириш йўли билан Молия вазирлигининг 2001-2002 йилларда қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан тенг улушларда тўланадиган кредитга қайта расмийлаштирсин.


11-13. Махфий.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



*) 2, 3, 4, 5, иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 4 мартдаги

79-сон қарорига

1-ИЛОВА



2000 йилда пахта экин майдони ва ялпи ҳосил

     


Пахта майдони,

минг га


Ялпи ҳосил,

минг тонна


Қорақалпоғистон Республикаси


125

290

вилоятлар:




Андижон


106

305

Бухоро


129

403

Жиззах


104,5

248

Қашқадарё


164

420

Навоий


41

115

Наманган


94

279

Самарқанд


90

243

Сурхондарё


120

380

Сирдарё


135

309

Тошкент


100,5

275

Фарғона


121

362

Хоразм


95

280

Жами:


1425

3900
































Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск