Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2001 й. 416-сон "2002 йилда ғўзани плёнка остида ўстириш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.10.2001 й.

N 416



2002 ЙИЛДА ҒЎЗАНИ ПЛЁНКА ОСТИДА

ЎСТИРИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Чигитни плёнка остига эккан ҳолда Андижон технологияси бўйича ҳосил етиштириш асосида пахтачилик самарадорлигини ошириш, шунингдек 2002 йил ҳосили учун хўжаликларни полиэтилен плёнка билан ўз вақтида таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган плёнка остига чигит экиш ва 2002 йил ҳосили учун хўжаликларни полиэтилен плёнка билан таъминлаш бўйича таклифи 1-иловага мувофиқ қабул қилинсин.


2. 2002 йилда чигит экиш учун полиэтилен плёнка ишлаб чиқарувчи заводларни хом ашё (гранулалар) билан таъминлаш графиги 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги:

- "Ўзкимёсаноат" компанияси ва Андижон вилояти ҳокимлиги иштирокида "Андижонполиэтилени" қўшма корхонасида (6,5 минг тонна) ва "Жиззах-пластмасса" акциядорлик жамиятида (2 минг тонна) полиэтилен плёнка ишлаб чиқариш учун 8,5 минг тонна гранула етказиб бериш юзасидан ўн кун муддатда тендер ўтказсин;

- 2002 йил 1 февралгача 2,85 минг тонна тайёр плёнкани белгиланган тартибда импорт бўйича харид қилсин ва 1-иловага муфовиқ вилоятлар бўйича хўжаликларга етказиб берсин.


4. "Ўзкимёсаноат" компанияси, Андижон вилояти ҳокимлиги тендер ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда 15,8 минг тонна полиэтилен грануласи етказиб бериш юзасидан Шўртан газ-кимё комбинати билан контрактлар ва шартномалар тузилишини таъминласинлар, шундан:

- "Жиззах-пластмасса" акциядорлик жамияти учун - импорт бўйича 2 минг тонна ва Шўртан газ-кимё комбинатидан 6,1 минг тонна;

- "Андижонполиэтилени" қўшма корхонаси учун - импорт бўйича 6,5 минг тонна ва Шўртан газ-кимё комбинатидан 1,22 минг тонна;

- 1-иловага мувофиқ ҳажмда полиэтилен плёнка ишлаб чиқарилишини ва пахта етиштирувчи хўжаликларга ўз вақтида келтирилишини ташкил этсинлар.


5. Махфий.


6. Мазкур қарорга мувофиқ импорт бўйича келтирилаётган 2,85 минг тонна тайёр полиэтилен плёнка ва 8,5 минг тонна полиэтилен грануласи божхона тўловлари тўлашдан озод этилсин (божхонада расмийлаштирилганлик учун йиғимлардан ташқари).


7. "Ўзагромашсервис" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги машина-трактор парклари ва хўжаликлардаги плёнка остида чигит экиш учун мавжуд махсус чигит экиш сеялкалари ва мосламаларини ва уларнинг техник ҳолатини ўн кун муддатда хатловдан ўтказсинлар ва 2002 йил 20 февралгача уларни ишга тўлиқ тайёрлаб қўйсинлар.

"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомасига биноан етишмаётган сеялкалар 2002 йил 15 февралгача ишлаб чиқарилишини ва уларнинг хўжаликларга етказиб берилишини таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Т.Холтоев ва Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 23 октябрдаги

416-сон қарорига

1-ИЛОВА



2002 йил ҳосили учун чигитни плёнка остига экиш

ва пахта етиштирувчи хўжаликларни полиэтилен

плёнка билан таъминлаш бўйича

ТОПШИРИҚ

(минг тонна)


Экин

майдони,

минг га


Полиэтилен

плёнкага

эҳтиёж,

1 гектарга

5 кг ҳисобидан


қуйидагилар ҳисобига қопланади:


ишлаб чиқариш:


тайёр

плёнкани

импорт

қилиш


"Андижон-

полиэтилени"

ҚҚда


"Жиззах-

пластмасса"

АЖда


Қорақалпоғистон Республикаси


5,0

0,29

-

0,29


вилоятлар:







Андижон


106

6,04

6,04

-


Бухоро


15

0,86

-

0,60

0,26

Жиззах


11

0,63

-

0,63


Қашқадарё


20

1,14

-

0,90

0,24

Навоий


2

0,11

-

0,11


Наманган


30

1,71

0,91

0,29

0,51

Самарқанд


20

1,14

-

0,90

0,24

Сурхондарё


10

0,57

-

0,30

0,27

Сирдарё


6

0,34

-

0,34


Тошкент


20

1,14

-

0,90

0,24

Фарғона


35

2,00


0,90

1,10

Хоразм


20

1,14

-

1,14


Жами:


300

17,10

6,95

7,30

2,85





Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 23 октябрдаги

416-сон қарорига

2-ИЛОВА



Полиэтилен плёнка ишлаб чиқариш учун

хом ашё (гранулалар) билан таъминлаш

ГРАФИГИ

(тонна)

Ойлар


"Андижонполиэтилени"

ҚК


"Жиззахпластмасса"

АЖ


Гранула етказиб бериш

умумий ҳажми


импорт

бўйича


Шўртан ГКК

томонидан

етказиб бериш

ҳисобига


импорт

бўйича


Шўртан ГКК

томонидан

етказиб бериш

ҳисобига


импорт

бўйича


Шўртан ГКК

томонидан

етказиб бериш

ҳисобига


октябрь


1495


500


1995


ноябрь


1495


1500


2995


декабрь


1495



1525

1495

1525

январь


1495



1525

1495

1525

февраль


520

975


1525

520

2500

март



242


1525


1767

ЖАМИ:


6500

1217

2000

6100

8500

7317

         



































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск