язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.04.2009 й. 107-сон "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида агросаноат фирмалари ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.04.2009 й.

N 107



МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК ВА УЗУМЧИЛИК

СОҲАСИДА АГРОСАНОАТ ФИРМАЛАРИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ЙЎЛГА

ҚЎЙИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили" Давлат дастури тўғрисида" 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1046-сон қарорини бажариш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2009 йил 7 апрелдаги ПФ-4102-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 мартдаги 42-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида агросаноат фирмалари ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 22-бандининг биринчи хатбошидаги "3 йил муддатга" сўзлари "5 йил муддатга" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 190-модда.