ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Олий хўжалик судининг умумлашмалари /

Республика хўжалик судлари томонидан 2001 йилда кичик ва ўрта бизнес хўжалик субъектлари иштирокида кўрилиб хал этилган ишлар бўйича суд амалиётини умумлаштириш, Хоразм ва Тошкент вилояти хўжалик судларида бу соҳани мукаммал ўрганиш натижалари ҳақида Умумлашма (Олий хўжалик суди Раёсатининг 28.02.2002 й. Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

УМУМЛАШМА

Олий хўжалик суди Раёсатининг

2002 йил 28 февралдаги қарори

билан тасдиқланган.




Республика хўжалик судлари томонидан

2001 йилда кичик ва ўрта бизнес хўжалик

субъектлари иштирокида кўрилиб ҳал этилган

ишлар бўйича суд амалиётини умумлаштириш,

Хоразм ва Тошкент вилояти хўжалик судларида

бу соҳани мукаммал ўрганиш натижалари ҳақида

УМУМЛАШМА



Олий хўжалик судининг 2002 йил 1-ярми учун мўлжалланган иш режасининг II бўлим 2-бандига асосан Республика хўжалик судлари томонидан ўрта ва кичик бизнес субъектлари, де??он ва фермер хўжаликлари ҳамда якка тадбиркорлар иштирокида 2001 йил давомида кўрилган ишлар бўйича умумлаштириш ўтказилиб, ушбу соҳадаги хўжалик судларининг фаолияти таҳлил қилинди.

Мазкур умумлаштириш Республика хўжалик судлари томонидан ўтказилган таҳлиллар ҳамда Тошкент ва Хоразм вилоят хўжалик судлари иш фаолиятини ўрганиш бўйича тузилган алоҳида маълумотномаларга асосланган ҳолда тузилган бўлиб, унда кичик ва ўрта бизнес субъектлари, якка тадбиркорлар иштирокида кўрилган ишларнинг салмоғи, сифати, эътиборга лойиқ хусусиятлари, низоларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда хўжалик судлари томонидан ушбу субъектларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг бугунги аҳволи ҳамда бу борада суд амалиёти ва қонунчиликни янада такомиллаштириш тўғрисидаги таклифлар баён килинган.

Республика бўйича 2002 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 201887 та кичик ва ўрта бизнес субъектлари мавжуд бўлиб, уларнинг сони ўтган йилга нисбатан 10,3% ( 182963-201887) га, шу жумладан Навоий вилояти бўйича 30% (6259-8148)га, Бухоро вилояти бўйича 19% (11361-13545)га, Сирдарё вилояти бўйича 15% (5767-6647) га, Жиззах вилояти бўйича 20% (8443-10183) га ва Сурхондарё вилояти бўйича 13% (9575-10891)га ошган. Фақат Тошкент шаҳридагина мазкур хўжалик субъектлари сони бирмунча (27408-24997-2411) камайган.

Шу жумладан, юридик шахс мақомини олган де??он хўжаликларининг сони 10764 тани, фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларининг сони 56489 тани ташкил этади. Фермер хўжаликлари сони ҳам ўтган йилга нисбатан (56489-44411) 12078 тага кўпайган.

Агар биргина Хоразм вилоятида 1997 йилда 967 та фермер хўжалиги рўйхатга олинган бўлса, 2002 йилда уларнинг сони 3779 тани ташкил этган, яъни, қарийб 4 баробарга кўпайган. Ушбу ҳолат Республикада тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштиришга оид давлат сиёсатининг жадаллик билан амалга оширилаётганлигидан далолат беради.

2001 йилда Республика хўжалик судлари томонидан кичик ва ўрта бизнес субъектлари иштирокида 12214 та низо ҳал этилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 2232 тага кўпайган. Шулардан 2896 та иш бўйича (жами ҳал этилган ишларнинг 24%) кичик ва ўрта бизнес субъектлари даъвогар сифатида иштирок этишиб, уларнинг фойдасига жами 6,2 млрд. сўм ундирилган бўлса, 9318 та иш бўйича (76%) ишга жавобгар сифатида жалб этилганлар ва улардан бошқа хўжалик субъектлари фойдасига 13,4 млрд. сўм ундирилган.

Де??он хўжаликларининг 22 та даъво аризасидан 11,4 млн. сўмлик 18 таси (82%), Фермер хўжаликларининг 1530 та даъво аризасидан 827,4 млн. сўмлик 1315 таси (86 %), якка тадбиркорларнинг 1,1 млрд. сўмлик 390 та ва бошқа кичик ва ўрта бизнес субъектларининг 4,3 млрд. сўмлик 958 та даъво аризалари қаноатлантирилган.

Чунончи, Хоразм вилояти хўжалик судида 2001 йил давомида кичик ва ўрта бизнес субъектлари, шу жумладан де??он ва фермер хўжаликлари ҳамда якка тадбиркорлар 102 та иш бўйича даъвогар (18%) ва 461 та иш бўйича жавобгар (82%) сифатида иштирок этишган. Юқорида қайд этилган 102 та даъвонинг 97 таси ёки 95% қаноатлантирилган, қолган 5 таси рад этилган. Шулардан де??он ва фермер хўжаликларининг 65 та даъвосидан 64 таси тўла ва қисман қаноатлантирилган.

Кичик ва ўрта бизнес субъектлари жавобгар бўлиб ўтган 461 та ишнинг 147 тасини ёки 31% ни давлат солиқ органлари томонидан тақдим этилган боқиманда қарзларни ундиришга оид ариза ва даъво аризалари, 88 тасини (19%) корхоналарни тугатишга оид ва 30 тасини (6,5%) корхоналарни "банкрот" деб топишга оид ишлар ташкил этган. Бундан ташқари шу вилоят хўжалик суди томонидан ҳал этилган шартномавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чи??ан низолар бўйича кичик ва ўрта бизнес субъектлари жавобгар бўлган 198 та ишнинг 87 таси ёки 44% банк ва бошқа кредит ташкилотларининг даъволари бўйича қўзғатилган.

Тошкент шаҳар хўжалик суди томонидан кичик ва ўрта бизнес субъектлари иштирокида ҳал этилган 5882 та ишнинг 840 таси (15%) бўйича улар давогар сифатида ўтган бўлсалар, 4999 та (85%) ҳолатда жавобгар сифатида жалб қилинганлар. Ушбу субъектлар жавобгар бўлиб ўтган ишларнинг 2931 таси ёки 58% ини корхоналарни тугатишга оид ва 516 тасини (10%) боқиманда қарзларни ундиришга оид ишлар ташкил этган. Бундан кўринадики, кичик ва ўрта бизнес хўжалик субъектлари кўп ҳолларда шартномавий-ҳуқуқий муносабатларга алоқадор бўлмаган низолар бўйича жавобгар сифатида иштирок этишган.

Тошкент вилоят хўжалик суди томонидан кичик ва ўрта бизнес субъектлари иштирокида кўрилган ишларнинг таҳлили ҳам ушбу субъектларнинг кўп ҳолларда ишга жавобгар сифатида жалб этилганликларини кам ҳолларда давогар сифатида иштирок этганликларини кўрсатади.

Кичик ва ўрта бизнес субъектлари томонидан давлат томонидан белгиланган мажбурий тўловларни ўз вақтида амалга оширмаслик, банк ва бошқа кредит ташкилотларидан олинган қарз ва улар бўйича фоизларни шартномада кўрсатилган вақтда қайтармаслик юқорида қайд этилган низоларнинг кўпайишига сабаб бўлган.

Масалан, даъвогар Шовот туман солиқ инспекциясининг жавобгар "АЛИХЎЖА-ГУЛИ" фирмасидан 69,6 млн. сўм, Хива туман солиқ инспекциясининг "АЛАКЧИЛИК" кичик корхонасидан 9,7 млн. сўм ва Урганч туман солиқ инспекциясининг "МЕРКУРИЙ-БИЗНЕС" хусусий фирмасидан 1,7 млн. сўм боқиманда қарзларни ундириш тўғрисидаги даъво аризалари хўжалик суди томонидан тўла қаноатлантирилган. Ҳисоб-китобларни юритишда ва мажбурий тўловларни ўз вақтида амалга оширишда камчиликларга йўл қўйган мансабдор шахслар ЎзР МЖТК га асосан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.

Даъвогар АТ "Тадбиркорбанк"нинг Ангрен бўлими жавобгар "Шаҳло" хусусий фирмасидан 5283000 сўмни ундириш тўғрисида вилоят хўжалик судига мурожаат қилган.

Иш мазмунига кўра даъвогар ва жавобгар ўртасида 2001 йилнинг 5 декабрида кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра "Банк" жавобгарга 7 ой муддатга 5000000 сўм миқдорида кредит бериши, "Кредит олувчи" - "Шаҳло" хусусий фирмаси белгиланган муддатда кредитни қайтариши ва кредитдан фойдаланганлиги учун 36% миқдорда устама тўлаши лозим бўлган. Даъвогар томонидан шартнома мажбурияти тўлиқ бажарилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиб, олинган кредит белгиланган муддатда қайтарилмаганлигини эътиборга олган ҳолда суд даъвони тўла қаноатлантирган ва жавобгардан даъвогар фойдасига 5000000 сўм асосий қарз, 823000 сўм фоиз тўлови ва давлат божи ундирган.

ЎзР Фуқаролик, Хўжалик процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслари, Ўзбекистон Республикасиниг "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги, "Ер тўғрисида"ги, "Де??он хўжаликлари тўғрисида"ги, "Фермер хўжаликлари тўғрисида"ги Қонунлари, шу соҳага оид бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва Республика Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари кичик ва ўрта бизнес субъектлари, де??он ва фермер хўжаликлари ҳамда якка тадбиркорлар иштирокидаги низоларни ҳал этишнинг ҳуқуқий асослари ҳисобланади.

Хўжалик шартномаларида томонларнинг мажбуриятлари ва моддий жавобгарлик чоралари аниқ акс эттирилмаётганлиги айрим ҳолларда тадбиркорларнинг ўз ҳуқуқ ва манфаатларини судда ҳимоя қилишларига тўсқинлик қилмоқда.

Масалан, даъвогар - якка тадбиркор А.Солиев жавобгар Қарши хўжалик ҳисобидаги таъмирлаш қурилиш участкасидан пудрат шартномаси бўйича бажарилган ишлар учун 4168332 сўм ва "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонуннинг 32-моддасига биноан тўлов кечиккан ҳар бир кун учун 0,4 фоиздан пеня ундиришни сўраб судга мурожат қилган. Лекин томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида пеня кунига 0,15 фоиздан ундирилиши кўрсатилганлиги ва юқорида қайд этилган Қонун нормалари шартномада мулкий жавобгарлик белгиланмаган ҳолатлардагина қўлланилиши лозимлиги учун (Қонуннинг 24-моддаси) суд даъвони қисман қаноатлантирган ва пеняни 0,15 % миқдорда ундирган.

Ёки бўлмаса "Шермат Кунчи" хусусий фирмаси 2000 йилнинг 1 январида Қўшкўприк "Агроқурилиш" акциядорлик жамияти билан тузилган пудрат шартномаси бўйича бажарилган ишлар учун жавобгардан 6664079 сўм асосий қарз ва 3198720 сўм пеня ундиришни сўраб хўжалик судига мурожаат қилган. Вилоят хўжалик суди томонлар ўртасида тузилган пудрат шартномасининг 8-бандида "Бирор-бир томондан шартнома бажарилмаса унда маълум миқдорда жарима ундириб олинади" деб қайд этилганлигини инобатга олган ҳолда даъвони қисман қаноатлантирган ва жавобгардан асосий қарз суммасини ундирган, холос. Шартномада пеня ундириш тўғрисида томонларнинг мажбуриятлари ёритилмаганлиги, шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда жарима тўланиши лозимлигини англатувчи жумла бўлса-да, унинг миқдори кўрсатилмаганлиги ва даъвогар томонидан пеняни қонунда кўрсатилган миқдорда ундириш тўғрисида талаб қўйилмаганлиги даъвонинг қисман рад этилишига сабаб бўлган.

Шу билан бир қаторда хўжалик судлари томонидан кичик ва ўрта бизнес субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодиётда қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида сезиларли ишлар амалга оширилган. Низоларни ҳал этишда иш ҳолатларига атрофлича баҳо берилиши натижасида адолатли суд қарорлари чиқарилишига эришилган.

Жиззах вилоят хўжалик суди томонидан де??он ва фермер хўжаликларнинг даъволари бўйича давлат ва ўзини ўзи бошқариш органларининг 31 та ҳужжати ҳақиқий эмас деб топилган. Даъвогарларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, жавобгарлардан уларнинг фойдасиги 8,3 млн. сўм миқдорда етказилган зарар суммаси ундирилган. Масалан, даъвогар Жиззах туман "Қўшмурод" фермер хўжалиги ариза билан хўжалик судига мурожаат қилиб, Жиззах туман ҳокимининг 2000 йил 24 октябрдаги 630-к сон ва 2000 йил 16 ноябрдаги 662-к сон қарорларини қисман ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарорига кўра ариза тўла қаноатлантирилиб, фермер хўжалигидан қонунсиз олиб қўйилган 80 гектар ер унга қайтарилган.

Ёки булмаса, даъвогар фермер хўжалиги судга мурожаат қилиб жавобгар - "Ўзтрансгаз" АКдан 2000 йил 20 сентябрдаги 2п-сон шартнома бўйича етказилган 28 593 600 сўм зарарни ундириб беришни сўраган. Жавобгар "Ўзтрансгаз" АК фермер хўжалигига унинг ҳудудидан газ қувурларини ўтказиш натижасида зарар етказиб, келтирилган зарар суммасини ўз вақтида тўламаганлиги учун ундан даъвогар фойдасига 20 343 600 сўм асосий қарз ва 319810 сўм пеня ундирилган.

Фермер хўжаликлари иштирокидаги ишларни кўришда судлар қонун талаблари доирасида уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга эътибор бериш билан бирга фермер хўжаликлари томонидан жиддий қонун бузилишларига йўл қўйилганда ҳар бир шахснинг қонун олдида масъулияти борлигига ҳам аҳамият бермоқдалар.

Масалан: "Учқўрғон дон маҳсулотлари" ҳиссадорлик жамияти Уйчи туманидаги "Иброҳим ота" фермер хўжалигидан давлатга ғалла сотишнинг йиллик шартномавий режасини бажармаганлиги учун топширилмаган маҳсулот қийматининг 25% миқдорида жарима ундиришини сўраб хўжалик судига мурожаат қилган. Суд "Иброҳим ота" фермер хўжалиги томонидан ердан мақсадли фойдаланилмаганлиги ва унга ажратилган ерга ғалла экиб, давлатга дон сотиш ўрнига шоли экиб, шартнома шартларини узрли сабабларсиз бажармаганлиги учун даъвони асосли деб топган ва жавобгардан даъвогар фойдасига 179576 сўм жарима ундирган.

Суд амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, айрим ҳолларда кичик ва ўрта бизнес субъектларининг раҳбарлари бир пайтнинг ўзида бошқа хўжалик субъектларида ҳам раҳбарлик лавозимларини эгаллашлари оқибатида улар томонидан мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ҳолатлари учрамоқда.

Чунончи, Наманган вилояти прокурори Учқўрғон шаҳридаги "Мева" Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси манфаатлари юзасидан даъво аризаси келтириб, жавобгар Учқўрғон шаҳридаги "Истиқбол" хусусий фирмасидан 3 212 404 сўм ундиришни сўраган. Иш ҳолатларига кўра, томонлар ўртасида 2,5 млн. сўмга пиёз етказиб бериш ҳақида контрактация шартномаси тузилган бўлиб, ушбу шартнома Учқўрғон туманидаги маҳсулотларни тайёрлаш ва унинг сифати бўйича Давлат инспекциясида рўйхатдан ўтказилмаган, "Истиқбол" хусусий корхонаси аслида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб беришга ихтисослашмаган корхона бўлган. Қўшма корхона раҳбари контрактация шартномасининг талабларини қўпол равишда бузиб, ўз мансаб лавозимини суиистеъмол қилиб, аввалдан бўнак суммасини ўтказиш ўрнига контрактация шартномаси бўйича 2 500 000 сўм пул маблағларини хусусий корхонага ўтказиб берган. Суд мажлисида жавобгар томонидан 343640 сўмлик 15620 кг. ва 1,5 млн. сўмлик 6000 кг. пиёз етказиб берилганлиги ҳақида юк хатлари тақдим этилган. Шунга қарамасдан жавобгар пиёз маҳсулотини ҳақиқатда етиштирганлик ёки бошқа корхонадан сотиб олганлик, маҳсулотни ташиганлик ва уни ҳақиқатан топширганлик фактини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим эта олмаган. Аниқланишича, қўшма корхона раҳбари ҳам, жавобгар хусусий корхонанинг таъсисчиси ҳам битта шахс М.Қосимов бўлиб, у қалбаки ҳужжатлар орқали қўшма корхонанинг маблағини ўзининг хусусий корхонаси ҳисобрақамига ўтказган. Шуларга асосан, хўжалик суди даъвони тўла қаноатлантириб, жавобгардан қўшма корхона фойдасига 3 412 500 сўмни ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарган. М.Қосимов устидан ЎзР ЖКнинг 167-моддаси 4-банди билан жиноий иш қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги эътиборга олинган ҳолда иш бўйича хусусий ажрим чиқарилиб вилоят прокуратурасига юборилган.

Кичик ва ўрта бизнес корхоналари, шу жумладан де??он ва фермер хўжаликлари ҳамда якка тадбиркорлар иштирокидаги хўжалик ишларини кўришда хўжалик судлари томонидан асосан қонун талабларига риоя қилинган ҳолда суд ҳужжатлари чиқарилган. Шу билан бир қаторда ишларни кўришда айрим хато ва камчиликларга ҳам йўл қўйилмоқда. 2001 йил давомида ушбу субъектлар иштирокида ҳал этилган ишлардан 422 таси Олий хўжалик суди томонидан кассация тартибида кўрилиб хўжалик ишлари бўйича чиқарилган суд ҳужжатларининг 182 таси ёки 44% ўзгаришсиз қолдирилган, 240 таси (184+54) ёки 56% бекор қилинган ёхуд ўзгартирилган. Шу турдаги ишларни кўришда Тошкент шаҳар (52), Қашқадарё (33 та), Фарғона (32 та), Андижон (16 та) ва Самарқанд (18 та) вилоят хўжалик судлари томонидан кўпроқ камчиликларга йўл қўйилган. Кассация судлов ҳайъатларининг қарорларидан аниқ бўлишича, ишни ҳал этишда иш ҳолатларини чуқур ўрганмаслик ва уларга тегишли баҳо бермаслик, баъзан моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қулай билмаслик юқорида қайд этилган ҳолатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган.

Шартнома бўйича белгиланган мажбуриятни бажармаслик оқибатида етказилган зарар жавобгар корхонадан ундирилган.

Даъвогар Х.Т.Бўриев номли фермер хўжалиги хўжалик судига мурожаат қилиб, У.Туропов номли  ширкат хўжалигидан 2040000 сўм зарарни ундиришни сўраган. Вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад қилинган. Апелляция инстанциясида биринчи босқич судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, Шеробод туман ҳокимининг 1993 йил ноябр ойидаги 447-сон қарорига биноан У.Туропов номли ширкат хўжалиги ҳудудидан Х.Т.Бўриев номли фермер хўжалигига де??ончилик қилиш учун суғориб ҳайдаладиган ер майдонидан 5,0 га ер ажратиб берилган.

1994 йил 1 апрелда У.Туропов номли жамоа хўжалиги ва Х.Т.Бўриев номли фермер хўжалиги ўрталарида шартнома тузилган бўлиб, унга кўра жамоа хўжалиги 5 га суғориладиган ер майдонини 10 йилга фермер хўжалигига ижарага бериш, сув, техника, ёқилғи ва минерал ўғитлар билан таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.

Х.Т.Бўриев номли фермер хўжалиги 2000 йилда 5 га ер майдонида 19,1 т. пахта етиштириш режасини олган бўлиб, уни 45,03 фоизга бажарган ва давлатга 8,6 тонна пахта топширган. 2000 йилнинг 16 августида фермер хўжалиги даласи кўздан кечирилганда 5 га ер майдонида сув танқислиги ҳамда май, июнь, июль ойларида бўлган кучли иссиқ ва иссиқ шамол сабабли пахта шоналари ва шона гулларига зарар етказилганлиги аниқланган ва режадаги ҳосилни олиш имконияти йўқлиги тўғрисида ваколатли комиссия томонидан далолатнома тузилган.

Суд мажлисида даъвогар Х.Бўриев барча харажатларни чегирган ҳолда 19,1 т. режадаги пахта маҳсулотини етиштириб давлатга сотишдан 233, 5 минг сўм соф фойда чиқишини назарда тутиб, мана шу суммани жавобгардан ундириб беришни сўраган. Аниқланган ҳисоботларга кўра, пахта хомашёсини етиштириш ва давлатга сотиш борасида белгиланган режанинг 45,03 фоизи бажарилган бўлиб, давлатга 8,6 т. пахта маҳсулоти етказиб берилган ва соф фойданинг 105136 сўми фермер хўжалиги томонидан олинган.

Даъвогар қолган 10,5 т. пахта учун 128365 сўм соф фойдани жавобгар уни вақтида сув билан таъминламаганлиги туфайли ололмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини ўзгартиришга йўл қўйилмаслик, 238-моддасида эса мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шартлиги белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чи??ан ҳолда кассация судлов ҳайъати мазкур хўжалик иши бўйича биринчи инстанция суди томонидан чиқарилган қарорларини бекор қилиб, янги қарор қабул қилган ва даъвогарнинг талабини қисман - 128365 сўмлик қисмини қаноатлантирган.

Даъвогар томонидан судга қалбаки ҳужжатларнинг тақдим этилганлиги юқори инстанция томонидан суд ҳужжатларининг бекор қилиниши ва иш бўйича хусусий ажрим чиқарилишига сабаб бўлган.

"Фарҳод" хусусий кичик корхонаси хўжалик судига мурожаат қилиб, Шўрчи тумани "Машина трактор парки" Давлат акциядорлик жамиятидан 830000 сўм асосий қарз, 83000 сўм жарима, 747000 сўм пеня, жами бўлиб 1660000 сўм ундиришни сўраган.

Вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган. Апелляция инстанциясининг қарорига кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар ўзининг кассация шикоятида даъвогар мансаб сохтакорлиги билан шуғулланганлигини кўрсатиб, суд қарорларини бекор қилишни ва айбдорларга нисбатан жиноий иш қўзгатишни сўраган.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 1999 йил 9 мартда тузилган 18-сон шартномага асосан "Фарҳод" хусусий кичик корхонаси 830,0 минг сўмлик эҳтиёт қисмларни жавобгарга етказиб берган. "Машина трактор парки" давлат акциядорлик жамияти эса уларни қабул қилиб олиб, ҳақини тўламасдан келган. Ушбу ҳолат тарафлар ўртасида 1999 йил 15 ноябрда тузилган ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномаси, шу жамият раиси Р.Авазов ва бир қатор ходимларнинг тушунтириш хатлари билан тасдиқланган. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъвогарнинг талаблари асослидир. Лекин, даъвогарнинг 1999 йил 11 мартдаги 1-сон шартнома бўйича 830, 0 минг сўм неустойкани ундириш ҳақидаги талаби асоссиздир. Чунки, ишни кассация тартибида кўришда даъвогар томонидан судга тақдим этилган 1999 йил 11 мартдаги шартнома, ишончнома, счёт-фактура каби ҳужжатлар 2000 йилда тайёрланган бланкаларда расмийлаштирилган бўлиб, улар қалбаки эканлиги маълум бўлган.

"Фарҳод" хусусий кичик корхонаси бошлиғи Б.Раҳматов вилоят прокурорига берган тушунтириш хатида 1999 йил 11 мартдаги 1-сон шартнома ва 2000 йил 19 июндаги солиштирма далолатномасидаги унинг номидан қўйилган имзолар қалбаки эканлигини кўрсатган. Шўрчи тумани "Машина трактор парки" Давлат акциядорлик жамияти собиқ раиси М.Сапаровнинг тушунтириш хатида "Фарҳод" хусусий кичик корхонаси томонидан судга тақдим этилган шартномадаги имзо уники эмаслиги баён этилган.

Қайд этилганлардан кўринадики, тарафлар ўртасида 1999 йил 9 мартда белгиланган тартибда тузилган ва неустойка ундириш назарда тутилмаган шартнома бўла туриб, даъвогар томонидан қарийб бир йилдан сўнг эски сана билан тўловни кечиктирганида шартнома суммасининг 10 фоизи ва ҳар бир кечиктирилган кун учун 2 фоиз миқдорда пеня тўлаш шарти кўрсатилган қалбаки шартнома судга тақдим этилиб, жавобгардан асоссиз равишда 830,0 минг сўм неустойкани ундириш тўғрисида суд қарорининг қабул қилинишига эришилган.

Фуқаролик кодексининг 237-моддасида шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги, 238-моддасида мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шартлиги белгиланган. Шуларга асосан судлов ҳайъати мазкур хўжалик иши бўйича чиқарилган суд қарорларининг жавобгардан 83000 сўм жарима, 747000 сўм пеня, жами 830000 сўм неустойкани ундириш қисмини бекор қилиб, янги қарор қабул қилган ва даъвонинг шу қисмини рад этган. Аниқланган ҳолат бўйича текширув ўтказиш ва чора кўриш тўғрисида хусусий ажрим чиқарилиб, Республика Бош прокурорига юборилган.

Шартномани тузишдан олдин вужудга келган муносабатлар бўйича шартнома шартларини қўллашга тарафларнинг бу ҳақда келишуви бўлгандагина йўл қўйилади.

"Тогай" хусусий фирмаси хўжалик судига мурожаат қилиб, 43915-сон ҳарбий қисмдан 3132048 сўм асосий қарз ва 6264096 сўм пеня, жами 9396144 сўм ундиришни сўраган. Вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан 3132048 сўм асосий қарз ва 1501606 сўм пеня ундирилган. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 180-моддаси қўлланилиб, ҳарбий қисм командири С.Ҳамроевга 7350 сўм жарима солинган. Иш апелляция тартибида кўрилмаган.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, "Тогай" хусусий фирмаси 2000 йил 9 ноябрда З.Маҳмудов номига берилган 193-сон ишончнома ва юк хатига асосан 3932048 сўмлик қурилиш материалларини берган ва 43915-сон ҳарбий қисм ушбу маҳсулотларни қабул қилиб олган, жами 3940578 сўм тўлаган, яъни мавжуд қарз иш суд мажлисида кўрилгунга ва ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар тўлиқ тўланган. Даъвогарнинг тарафлар ўртасида 2000 йил 29 ноябрда тузилган 18/10-сон шартномага асосан 3932048 сўмлик қурилиш материаллари етказиб берилган деган важ ўз тасдиғини топмаган. Чунки, ушбу қурилиш материаллари фақат юк хати асосида берилган бўлиб, 2000 йил 20 ноябрда тарафлар ўртасида тузилган шартномада айнан шу маҳсулотларнинг етказиб берилиши назарда тутилганлиги қайд этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 357-моддасига мувофиқ, шартнома у тузилган пайтдан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. Тарафлар ўзлари тузган шартноманинг шартларини уларнинг шартнома тузишдан олдин вужудга келган муносабатларига нисбатан қўлланилади деб белгилаб қўйишга ҳақлидирлар. Судлов ҳайъати тарафлар 2000 йил 29 ноябрдаги шартнома бўйича ҳеч қандай ҳуқуқий муносабатда бўлишмаганлигини  инобатга олган ҳолда даъвогарнинг ушбу  шартнома бўйича пеня ундириш тўғрисидаги талабини асоссиз деб баҳолаган.

Бундан ташқари даъвогар томонидан маҳсулот фақат юк хатига асосан берилган бўлиб, неустойка тўлашлик тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилмаган. С.Ҳамроевга маъмурий ишни кўриб чиқиш жойи ва вақти ҳақида хабар қилинмаганлиги, ЎзР МЖТКнинг 294-моддасига кўра эса маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг иштирокида кўриб чиқилиши лозимлиги сабабли судлов ҳайъати хўжалик судининг жарима солиш тўғрисидаги қарорини бекор қилган.

Юқоридагиларга биноан судлов ҳайъати мазкур иш бўйича биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилган ва "Тогай" хусусий фирмасининг 43915-сон ҳарбий қисмдан 9396144 сўм ундириш ҳақидаги даъвосини рад этган.

Кичик ва ўрта бизнес субъектлари иштирокидаги ишларни кўришда йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда судьяларнинг иш сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида қуйидагиларга эътиборни қаратиш лозим бўлади:

- даъво аризалари ва аризаларни қонун талаблари асосида қабул қилиш ва ишларни белгиланган муддатларда кўриб чиқиш.

- хўжалик судлари томонидан ишларни кўришда моддий ва процессуал қонун нормаларига қатъий риоя қилиш, де??он, фермер хўжаликлари ва якка тадбиркорлар иштирокидаги ишларни сайёр суд мажлисларида кўриш амалиётини ҳамда ҳуқуқий тарғибот ишларини давом эттириш ва бу борада қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклифлар киритишда фаоллик кўрсатиш.

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 14 феврал кунги қарори талабларидан келиб чи??ан ҳолда, низоларни ҳал этишга қонун ва адолат нуқтаи назаридан ёндашиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг қайси соҳага мансублигидан қатъи назар, улардан боқиманда қарзларни ундиришга оид ишларни кўришда давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш, мажбурий тўловларни ўз вақтида амалга оширишга тўсқинлик қилган ва бу борада ҳисоб-китобларни юритишда камчиликларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан кескин чораларни қўллаш;

- низоларни кўриб чиқишда уларни келтириб чиқарувчи ҳолатларни аниқлаш ва қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олишга қаратилган зарурий қонуний чораларини кўриш;

- умумлаштириш ва таҳлиллар тузиш сифатига алоҳида эътибор қаратиш ва улардан суд амалиётида унумли фойдаланиш лозим бўлади.

Суд амалиёти

ва статистикасини

таҳлил қилиш бўлими

Судлов таркиблари

Время: 0.0300
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск