ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Олий хўжалик судининг умумлашмалари /

Хўжалик судларида банк муассасаларининг хизмат кўрсатилаётган мижозларига нисбатан шартномавий мажбуриятларини бажармаслик оқибатида келиб чиққан низоларни кўриб чиқиш суд амалиёти тўғрисида Умумлашма (Олий хўжалик суди Раёсатининг 27.12.2001 й. Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

УМУМЛАШМА

Олий хўжалик суди Раёсатининг

2001 йил 27 декабрдаги қарори

билан тасдиқланган.




Хўжалик судларида банк муассасаларининг

хизмат кўрсатилаётган мижозларига нисбатан

шартномавий мажбуриятларини бажармаслик

оқибатида келиб чи??ан низоларни кўриб

чиқиш суд амалиёти тўғрисида

УМУМЛАШМА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 июндаги "Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 264-сон қарорининг бажарилишини таъминлаш мақсадида, Олий хўжалик суди Раёсатининг 2001 йил 5 июлдаги 31-сон қарори билан тасдиқланган режасига мувофиқ хўжалик судлари томонидан кўрилган Банк муассасаларининг хизмат кўрсатилаётган мижозларига нисбатан шартномавий мажбуриятларини бажармаслик оқибатида келиб чи??ан низоларга оид ишлар ўрганиб чиқилди.

Банк муассасаларининг хизмат кўрсатилаётган мижозларга нисбатан шартномавий мажбуриятларини бажармаслик оқибатида келиб чи??ан низолар - Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Банк ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва Марказий банк томонидан қабул қилинган Қоида ва Йўриқномалар ҳамда бошқа қонуний меъёрий актлар билан тартибга солинади.

Республика хўжалик судлари томонидан банк муассасалари билан улар хизмат кўрсатаётган мижозлар ўртасидаги низоларга оид 2000 йилда 625 та, 2001 йилнинг 11 ойида 729 та хўжалик ишлари кўрилган. Шундан 2000 йилда кўрилган ишларнинг 594 тасини "Кредит шартномалари", 15 тасини "Банк омонати ва ҳисобварағи" шартномалари ва 16 тасини "Омонатни сақлаш" шартномалари юзасидан келиб чи??ан низолар ташкил этган.

Шунингдек, 2001 йилнинг 11 ойида кўрилган ишларнинг 706 тасини "Кредит шартномалари", 13 тасини "Банк омонати ва ҳисобварағи" шартномалари ва 10 тасини "Омонатни сақлаш" шартномалари юзасидан келиб чи??ан низолар ташкил этган.

Хўжалик судлари томонидан кўрилган банк муассасалари билан улар хизмат кўрсатаётган мижозлар ўртасидаги низолар сони 2001 йилнинг 11 ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бирмунча ошган. Яъни, 2000 йилда хўжалик судлари томонидан ҳар ойда ўртача 52 тадан иш кўрилган бўлса, ушбу кўрсаткич 2001 йилнинг 11 ойида 66 тани ташкил этган.

Олий хўжалик суди судлов таркиблари томонидан 2001 йилнинг 11 ойида 50 та шу турдаги ишлар кассация тартибида кўриб чиқилган бўлиб, шулардан 21 таси бўйича суд ҳужжатлари ўзгаришсиз қолдирилган, 29 таси ёки 58 % бекор қилинган ва ўзгартирилган. Судьялар томонидан иш ҳолатларини тўлиқ аниқламаслик ёки уларга атрофлича баҳо бермаслик, айрим ҳолларда эса моддий ва процессуал қонун меъёрларига риоя этмаслик суд ҳужжатларини чиқаришда хатоликларга йўл қўйилишига сабаб бўлган.

Жорий йилнинг 11 ойи давомида кассацияда кўрилган шу турдаги ишларнинг Тошкент шаҳар хўжалик суди бўйича 12 тадан 5 таси, Бухоро вилоят хўжалик суди бўйича 5 тадан 4 таси, Қашқадарё вилоят хўжалик суди бўйича 3 тадан 3 таси, Самарқанд вилоят хўжалик суди бўйича 4 тадан 3 таси ва Андижон вилоят хўжалик суди бўйича 3 тадан 3 таси бекор қилинган ва ўзгартирилган.

Таҳлиллардан кўринишича банк хизмати кўрсатиш ҳақидаги ва кредит шартномалари асосан тижорат банклари ёки ҳозирги кунда фаолият кўрсатаётган бошқа кредит муассасалари орқали тузилмоқда. Бундай шартномаларни тузиш ва имзолаш жараёнларида мижозлар билан бир қаторда тижорат банклари ва кредит муассасалари томонидан бир қатор камчиликларга, қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 759-моддасига асосан "Банк омонати шартномаси бўйича биринчи тарафдан (омонатчидан) қабул қилиб олган ёки унинг номига келган пул суммасини (омонатини) қабул қилиб олган иккинчи тараф (банк), шартномада қайд этилган асосларда ва тартибда омонат суммасини қайтариш ва унга фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.

Банк томонидан омонат шартномаси бўйича омонатни қайтариш муддатининг бузилиши судлар томонидан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришга асос бўлади.

Масалан, Навоий давлат кончилик институти хўжалик судига даъво аризаси бериб АТ "Савдогарбанк"нинг Навоий вилояти бўлимидан 5932327 сўм пул маблағларини ундиришни сўраган.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Навоий давлат кончилик институти 1998 йил 3 июнда АТ "Савдогарбанк"нинг Навоий вилояти бўлими билан банк омонати тўғрисида шартнома тузган. Шартнома бўйича институт 232-сон топшириқнома орқали 3 млн. сўмни 25 фоиз йиллик устама олиш шарти билан банкка ўтказган. Шартномада қайд этилган муддатларда банк томонидан пул маблағлари даъвогарга қайтарилмаган, лекин жавобгар томонидан тегишли фоизлар бўйича тўловлар амалга оширилаётганлигини ҳисобга олган ҳолда банкнинг илтимосига кўра пул маблағларини қайтариш муддатлари бир неча маротаба узайтирилган ва омонатни қайтаришнинг охирги муддати 2000 йил 15 февралга белгиланган.

Шундан кейин ҳам банк шартнома мажбуриятларини бажармагач, омонатни қайтариш тўғрисида Навоий давлат кончилик институти вилоят хўжалик судига даъво ариза берган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг талаблари қисман 3 млн. сўм миқдорида қаноатлантирилган.

Мазкур ҳал қилув қарори апелляция инстанцияси томонидан ўзгартирилиб, банк томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги туфайли даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилган. Кассация судлов ҳайъати ҳам ушбу қарорни ўзгаришсиз қолдирган.

Шартномани тузишда ва расмийлаштиришда банк томонидан эътиборсизликка йўл қўйилганлиги даъво аризасининг рад этилишига сабаб бўлган.

Замин ихтисослашган Давлат Акционерлик Ипотека банки Паркент туманидаги "Назм" хусусий фирмасидан 14 млн. сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилган.

Ишдаги ҳужжатларга қараганда, томонлар ўртасида 1997 йил 3 апрелда кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк "Назм" хусусий фирмасига 20 млн. сўм пул маблағларини бериш мажбуриятини олган. Шунингдек банк 1997 йил 4 апрелда ипотека шартномаси тузиб 9,5 млн. сўм пул маблағларини "Назм" хусусий фирмасига ўтказиб берган.

Хусусий фирма банкдан олган кредит бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли, банк хўжалик судига мурожаат қилиб кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, берилган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ундириб беришни сўраган.

"Назм" хусусий фирмаси даъво аризасини тан олмай, банк билан 20 млн. сўмга шартнома тузганлигини, 9,5 млн. сўмга шартнома тузмаганлигини, банк шартномага кўра мажбуриятларини тўлиқ бажармаганлигини, бундан ташқари 2001 йилнинг 3 апрелида тузилган кредит шартномасига кўра ҳали кредитни қайтариш муддати келмаганлигини кўрсатиб даъвони рад этишни сўраган.

Банк томонидан судга тақдим этилган 1997 йил 4 апрел кунги кредит шартномасида "Назм" хусусий фирмасининг номи кўрсатилмасдан, унинг ўрнига "Каримжон ота" хусусий фирмасининг манзилгоҳлари ва ҳисобварақлар ҳақида маълумотлар ёзилган. Шартноманинг мазмунига кўра, у ипотека шартномаси бўлиб, тегишли равишда давлат руйхатидан ўтказилмаган.

Судга хусусий фирма томонидан тақдим қилинган шартнома нусхаси эса нотариал идора томонидан тасдиқланган бўлиб, унда томонларнинг реквизитлари ва шартномани имзолаган мансабдор шахсларнинг номлари аниқ кўрсатилган.

Суд банк томонидан тақдим этилган шартномада ноаниқликлар бўлганлиги ва бу ҳолатда ушбу ҳужжат юридик кучга эга эмаслигини эътироф этиб, даъвони рад қилган.

Фуқаролик Кодексининг 744-моддаси 2-банди, 735-моддаси 1-банди, Тижорат банкларининг фоизлар ўсмаслик сиёсати тўғрисидаги Низомнинг 3,5-бандлари, Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнес субъектларини нобюджет фондлар кредит линиялари орқали тижорат банклари томонидан кредитлаш тартибининг 4,7-банди, "Банк кредитлари ва депозитлари бўйича фоиз ҳисоблаш тўғрисида"ги Низомнинг 3,2-бандларига кўра асосий кредит ва шу кредитдан фойдаланганлиги учун ҳисобланган фоизлар фақатгина кредит шартномасида кўрсатилган тартибда ва муддатларда тўланиши мумкин.

"Умид" кўп тармоқли савдо ишлаб чиқариш фирмаси 1999 йил 11 январда тузилган кредит шартномасига асосан "Тадбиркорбанк"нинг Қўқон бўлими орқали Ўзбекистон Республикаси "Де??он ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси" ҳисобидан 19 млн. сўм имтиёзли кредит олган.

Шартномага асосан кредит 2002 йил 11 январда қайтарилиши ва кредит бўйича йиллик 14,4 фоиз (1,2% ойлик) тўланиши белгиланган.

"Умид" кўп тармоқли савдо ишлаб чиқариш фирмаси томонидан 2001 йилнинг 17 апрелига қадар кредит ва унга ҳисобланган 1721500 сўм фоиз суммаси банкка тўланмаганлиги сабабли, "Тадбиркорбанк"нинг Фарғона вилоят бошқармаси вилоят хўжалик судига даъво аризаси бериб, тузилган кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва "Умид" кўп тармоқли савдо ишлаб чиқариш фирмасидан 19000000 сўм асосий қарз, 2000 йил ва 2001 йилнинг биринчи чораги учун ҳисобланган 1721500 фоиз суммаси ҳамда 12852100 сўм банкка етказилган зарар, жами 34413800 сўмни ундиришни сўраган.

"Умид" кўп тармоқли савдо ишлаб чиқариш фирмаси даъвони тан олмай хўжалик судига қарши даъво аризаси бериб, шартнома бўйича кредитни қайтариш муддати 2002 йил 11 мартга белгиланганлигини, кредит йирик шохли қорамол ва бошқа молларни сотиб олишга сарфланганлиги сабабли кредитни қайтариш муддати 3 йилдан кейин вужудга келишини ва буни банк ходимлари билиши лозимлигини кўрсатиб, даъвони рад этишни ва қарши даъвони қаноатлантиришни сўраган.

Иш ҳолатларига қараганда банк фирманинг бюджет олдида қарзи мавжудлигини била туриб, кредитдан фойдаланганлиги учун унинг ҳисоб рақамидаги 4891700 сўмни ундирган.

"Умид" кўп тармоқли савдо ишлаб чиқариш фирмаси ўзининг қарши даъвосида пул маблағлари унинг ҳисобидан нотўғри ундирилганлиги учун банкдан 3924939 сўм жарима ва 19624961 сўм зарар суммаси, жами 5887408 сўмни ундириб беришни сўраган.

Вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарорига кўра, даъво рад этилиб, қарши даъво қисман қаноатлантирилган. Банкдан "Умид" кўп тармоқли савдо ишлаб чиқариш фирмасига етказилган зарар 3892272 сўм ва жарима қисман ундирилган.

Аниқланишича, томонлар ўртасида тузилган кредит шартномасида олинган кредитни қайтариш жадвали тузилмаган.

"Тадбиркорбанк"нинг Қўқон бўлими Фуқаролик Кодексининг 784-моддаси талабини бузгани ҳолда асоссиз равишда фирма ҳисоб рақамида бўлган 4891700 сўмни ўз ҳисоб рақамига тушириб олган. Бунинг оқибатида, мазкур банк солиқ инспекцияси томонидан 5,8 минг сўм жаримага тортилган. Шундан сўнг банк кредитни қоплаш учун фирмадан қабул қилган пул маблағларини унинг ҳисобрақамига ўтказган ва солиқ олдидаги тўловларини амалга оширган. Банк томонидан амалга оширилган ушбу ҳаракатлар натижасида фирманинг банк олдидаги кредит ва фоизлари бўйича қарзлари ушбу пул маблағлари ҳисобига кўпайган. Банк қайд этилган ҳаракатлари ҳақида ўз вақтида фирмага хабар бермаган.

Банк томонидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни бюджетга ўз вақтида ўтказилмаганлиги натижасида "Умид" кўп тармоқли савдо ишлаб чиқариш фирмасига тўланган пеня ҳисобида 1,7 минг сўм миқдорда зарар етказилган.

Кассация судлов ҳайъати иш ҳолатларидан келиб чи??ан ҳолда, ҳал қилув қарорини ўзгартириб, "Умид" кўп тармоқли савдо ишлаб чиқариш фирмасининг қарши даъвосини қисман қаноатлантириб, унинг фойдасига 1,9 минг сўм пеня суммасини ва солиқ инспекцияси қарори бўйича ундирилган 942917 сўм жаримани, жами 2809508 сўм ундирган.

Фуқаролик кодексининг 771-моддасига асосан банк ҳисобварағи шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит муассасаси иккинчи тарафнинг - мижознинг ҳисобварағига тушаётган пул маблағларини қабул қилиш ва киритиб қўйиш, мижознинг ҳисобварағидан тегишли суммаларни ўтказиш ва тўлаш ҳамда ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш ҳақидаги фармойишларни бажариш мажбуриятларини олади.

Суд амалиётидан кўринишича, банклар томонидан мижоз билан тузилган банк ҳисобварағи шартномалари бўйича мижознинг фармойишисиз унинг ҳисобварағидан пул маблағларини тасарруф этиш ва аксинча уларнинг пул маблағларини тасарруф этиш тўғрисидаги фармойишларни бажармаслик ҳолатлари мавжуд.

Банклар томонидан мижознинг фармойишисиз пул маблағларининг бошқа хўжалик юритувчи субъектларга ўтказилганлиги унинг ўз маблағларини қайтариш, жарима ва пеня ундириш ҳақидаги даъво талабларининг қаноатлантирилишига асос бўлади.

Масалан, "Буюк Турон" хусусий корхонаси хўжалик судига даъво аризаси бериб, жавобгарлар "Тадбиркорбанк" ва "Умид" кичик корхонасидан 1980000 сўм (1200000 сўм асосий қарз, 600000 сўм пеня ва 180000 сўм жарима) ундириб беришни сўраган.

Ишдаги ҳужжатларга қараганда, "Буюк Турон" хусусий корхонаси 1995 йил 6 февралда "Ўзтадбиркорбанк"нинг Қибрай туман бўлими билан ҳисоб-китобларга доир банк хизмати кўрсатиш тўғрисида шартнома тузган.

"Ўзтадбиркорбанк"нинг Қибрай туман бўлими "Буюк Турон" шахсий корхонасининг ҳисобрақамида бўлган 1200000 сўм пул маблағларини кредит сифатида асоссиз равишда "Умид" кичик корхонасига 180 фоиз устама тўлаш шарти билан ўтказиб берган ва бу билан "Буюк Турон" хусусий корхонаси билан тузилган шартноманинг 5.1 банди талабларини қўпол равишда бузган.

Ўз навбатида "Умид" кичик корхонаси ўзининг ҳисоб рақамидан банк олдидаги қарзи учун 625055-69 сўм ва устама фоиз бўйича 574944-31 сўмни қарзлар ҳисобига банкка ўтказиб берган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорига кўра даъво қисман қаноатлантирилиб, "Ўзтадбиркорбанкдан" даъвогар фойдасига 1200000 сўм асосий қарз ва 2400 сўм давлат божи харажатлари ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Банк томонидан мижознинг хўжалик юритувчи субъектлардан ундириш учун қўйилган тўлов талабномаларининг (фармойиши) бажарилмаслиги ҳам мижознинг даъво талабларини қаноатлантириш учун асос бўлади.

"Алор" хусусий фирмаси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "Ҳамкорбанк" акциядорлик тижорат банкидан 231102 сўм ундиришни сўраган.

Ишдаги ҳужжатларга қараганда, "Алор" хусусий фирмаси томонидан "Ҳамкорбанк"нинг мижози бўлган "Телла" масъулияти чекланган жамиятидан 179056 сўм ундириш учун тўлов талабномаси қўйилган. Банк "Телла" масъулияти чекланган жамияти ҳисоб рақамида пул маблағларининг мавжудлиги ва бошқа тўлов талабномалари бўлмаганлигига қарамасдан "Алор" хусусий фирмасининг тўлов талабномасини ижросиз қолдирган.

Кейинчалик, "Телла" масъулияти чекланган жамиятининг ҳисоб рақамидаги пуллар давлат бюджетига ундирилган. Банк томонидан тўлов талабномаси бажарилмаганлиги натижасида даъвогарга 179056 сўм миқдорда моддий зарар етказилган.

Фуқаролик кодексининг 324-моддасида хўжалик юритувчи субъектга етказилган моддий зарарнинг айбдор томонидан қопланиши лозимлиги белгиланган. Биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатларига тўғри баҳо берилмаганлиги ва моддий қонун меъёрлари тўғри қўлланилмаганлиги туфайли даъвогарнинг даъвоси рад қилинган.

Апелляция инстанциясининг 2001 йил 4 майдаги қарорига кўра ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган ва даъво талаблари қисман, 179056 сўм миқдорда қаноатлантирилган.

Кассация судлов ҳайъатининг 2001 йил 3 июлдаги қарори билан апелляция инстанциясининг қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Банклар ўз биноларини қуриш ёки уларни таъмирлаш бўйича тузилган шартномаларда буюртмачи томон бўлиб ҳисобланадилар.

Банклар шартнома бўйича бажарилган қурилиш ишларини Ф-2 шаклига имзо чекиб, қабул қилганликларига қарамасдан бажарувчининг тўлов талабномасини ижросиз қолдириши суд томонидан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришга асос бўлади.

Урганч шаҳар қурилиш материаллари заводи Хоразм вилояти хўжалик судига даъво аризаси бериб, Ургенч шаҳар Халқ банки бўлими ва Хоразм вилояти Халқ банкидан 5228870 сўм пул маблағларини ундириб беришни сўраган.

Ишдаги ҳужжатларга қараганда, томонлар ўртасида 1995 йил 2 июнда қурилиш ишлари бўйича Бош пудрат контракти имзоланган. Контракт бўйича Ургенч қурилиш материаллари ОТХЖ 734-сон Ургенч шаҳар Халқ банки бўлими ва Ургенч вилоят Халқ банки биноларини 1997 йил 31 декабрда таъмирлаш ишларини тўла битказиб, уларни фойдаланишга топшириш мажбуриятини олган.

Даъвогар томонидан объектлар таъмирланиб, улар фойдаланишга ўз вақтида топширилганлигига қарамасдан объект учун тўланиши лозим бўлган пул маблағлари банк томонидан тўла миқдорда тўланмаган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 мартдаги 126-сон қарорида буюртмачи шартнома (контракт) суммасидан 8% миқдорида ажратмани бажарувчига ўтказиб бериши қайд этилган.

Ушбу қарор талаблари томонлар ўртасида тузилган шартномада кўрсатилган бўлса-да, банк томонидан юқорида қайд этилган ажратма бажарувчига тўланмаган. Шуларга асосан хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, 4930514 сўм банкдан бажарувчи фойдасига ундирилган.

Апелляция инстанциясининг қарори билан вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарорига кўра иш юзасидан чиқарилган суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган.

Банк ва кредит муассасалари билан уларнинг мижозлари ўртасида низоларнинг келиб чиқишига томонларнинг шартнома интизомига ҳар доим ҳам риоя қилмасликлари, шартнома тузишда ва уни имзолашда қонун талаблари бузилиши ҳолатларининг мавжудлиги, кўп ҳолларда мижозларнинг ҳуқуқий саводхонлигининг етарли даражада эмасликлари сабаб бўлган.

Ҳар бир шартномани тузишга тайёргарлик кўришда шартнома предметига эътибор бермаслик, кредитнинг мақсади нимага қаратилганлиги, бу мақсадларга ажратилган суммаларнинг сарфланиши, кредит ва фоизларнинг қайтарилишини кафолотловчи воситаларни чуқур ўрганмаслик бу шартномаларнинг ижро муддатлари бузилишига сабаб бўлиб, кўплаб низоларни келтириб чиқарган.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, хўжалик судлари томонидан шу турдаги ишларни кўриш сифати ҳамон талаб даражасида эмас. Ушбу камчиликларни бартараф этиш учун эса, судьялар томонидан ўз хизмат бурчларига нисбатан янада жиддийроқ ёндошиш талаб этилади. Бундан ташқари судьяларнинг ихтисослашувидан келиб чи??ан ҳолда ўқув машғулотларини ташкил этиш ҳам ижобий натижа бериши мумкин.

Жойлардаги хўжалик судларига бириктирилган Олий хўжалик суди судьяларининг иш сифатини оширишга қаратилган фаоллигини ошириш ҳам шу куннинг долзарб масаласи эканлиги эътибордан четда қолмаслиги керак.

Банк ва кредит муассасалари томонидан шартнома интизомининг бузилишига йўл қўйилаётганлиги ва бу билан мижозларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқлари бузилиш ҳолатлари мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, бу борада қонун бузилиши ҳолатларига чек қўйиш ҳамда тадбиркорларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тавсиянома тақдим этиш мақсадга мувофиқдир.

Суд амалиёти

ва статистик таҳлил

қилиш бўлими

Учинчи судлов таркиби

Время: 0.0111
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск