ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Олий хўжалик судининг умумлашмалари /

"Банкрот" деб эътироф этилган қарздор - ташкилотни тугатишни амалга ошириш бўйича амалиёт Умумлашмаси (Олий хўжалик суди Раёсатининг 25.10.2001 й. қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

УМУМЛАШМА

Олий хўжалик суди Раёсатининг

2001 йил 25 октябрдаги қарори

билан тасдиқланган.




"Банкрот" деб эътироф этилган қарздор - ташкилотни

тугатишни амалга ошириш бўйича амалиёт

УМУМЛАШМАСИ



Олий хўжалик судининг 2001 йил иккинчи ярим йиллик иш режасига мувофиқ биринчи судлов таркиби томонидан "банкрот" деб эътироф этилган қарздор - ташкилотни тугатиш амалиёти ўрганиб чиқилди.

Умумлаштириш Тошкент, Навоий, Самарқанд вилоят хўжалик судларида кўрилган ишлар, шунингдек Бухоро вилояти ва Тошкент шаҳрида кўрилган баъзи ишлар негизида тайёрланди.

Таҳлил Ўзбекистон Республикаси "Банкротлик тўғрисида"ги (янги таҳрирда) Қонуннинг кучга кирганидан сўнг 1999-2001 йил 9 ойи ичида кўриб чиқилган ишлар бўйича олиб борилди.

Умумлаштиришнинг мақсади: "Банкротлик тўғрисида"ги Қонун судлар томонидан қанчалнк тўғри қўлланилаётганлигини, судлар, шунингдек ишончли шахслар томонидан қонунчилик қай даражада бузилаётганлигини аниқлаш; умумлаштириш натижасига қараб тугатиш жараёнида йўл қўйилган хато-камчиликларни тузатишга қаратилган тегишли тавсиялар ишлаб чиқишдир.

Кўриб чнқилган ишлар ҳисоботи йиллар бўйича қуйидагиларни кўрсатди:

- 1999 йилда - 1015 иш;

- 2000 йилда - 1270 иш;

- 2001 йил 9 ойи ичида - 959 иш.

Умумий кўрсаткич ишларнинг йилдан йилга кўпаяётганлигини кўрсатди. Бироқ, "банкрот" деб эътироф этилаётган хўжалик субъектларининг сони кўпайиб бораётган бўлса-да, "банкрот" деб эътироф этилган йирик ташкилотлар миқдори камайган. Асосан ўз хўжалик фаолиятини умуман тугатган, лекин тўланмаган кредитор қарзи бўлган хўжалик субъектлари "банкрот" деб эътироф этилган. Хусусан, бу мулки йўқ ва раҳбари бўлмаган хусусий фирмалардир.

Кўрилган ишларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, хўжалик судлари ЎзР "Банкротлик тўғрисида"ги Қонуннинг 40-моддаси ва ЎзР Хўжалик процессуал кодекси 122-моддаси талабларининг бузилишига йўл қўймоқдалар.

Судья, агар қарздор ташкилотни "банкрот" деб эътироф этиш ҳақидаги аризадан қарздорда мулкнинг йўқлиги ва раҳбарининг қаердалиги номаълум кўринса, аниқ ишни қайси тартибда кўриб чиқиш лозимлигини ҳар доим ҳам аниқламайди.

Қоида бўйича ишлар умумий тартибда кўрилади, лекин ҳал қилув қарори ЎзР "Банкротлик тўғрисида"ги Қонуннинг 130-131-моддалари ҳисобга олиниб, яъни қарздорни тугатиш соддалаштирилган тартибда олиб борилиши кўрсатилиб, қабул қилинади.

"Банкротлик тўғрисида"ги Қонуннинг 40-моддаси ва ХПК 122-моддасига кўра судлар ишни судда кўришга тайёрлаш давридаёқ уни қайси тартибда кўриш лозимлигини аниқлаши керак, чунки умумий ва соддалаштирилган тартиблар орасида муҳим фарқ бор.

Биринчидан, "Банкротлик тўғрисида"ги Қонуннинг 131-моддасига мувофиқ кўриб чиқиш муддати икки ҳафтадан ошмаслиги керак. Шуни таъкидлаш лозимки, бу муддат Қонуннинг 127-129-моддаларига кўра тугатиш комиссиясининг аризасига биноан кўрилаётган ишларга қўлланилмайди.

Иккинчидан, кредиторларни хабардор қилиш муддати бир ойга қисқарган.

Учинчидан, соддалаштирилган тартибни ўтқазишда кредиторларнинг биринчи йиғинини ўтказиш ва тугатиш комиссиясини тузиш шарт эмас. Бу ҳолда тугатиш ишлари ишончли шахс томонидан олиб борилади. Шунинг учун ишни кўришга тайёрлаш давридаёқ тугатиш ишларини олиб боришнинг кейинги тартибини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга.

Бунинг учун судья, Қонуннинг 10-бобида кўрсатилган асослар мавжудлигини текшириши керак.

Суд амалиётини ўрганишда судьялар иш кўришда ҳар доим ҳам ишни соддалаштирилган тартибда кўриш лозимлигини аниқламасликлари маълум бўлди.

Масалан, Темирйўл тумани солиқ инспекцияси "Самдаг" МЧЖни "банкрот" деб эътироф этиш учун ариза берган. Солиқ ннспекциясининг аризасидан "Самдаг" МЧЖнинг мулки йўқлиги, молия-хўжалик фаолияти билан шуғулланмаётганлиги, раҳбари номаълум жойда бўлиб, унга қидирув эълон қилинганлиги кўринади. Шунга қарамай судья Ҳал қилув қарорида қарздорни "банкрот" деб эътироф этишда тугатиш жараёнининг соддалаштирилган тартибда ўтказилиши лозимлигини кўрсатмаган.

Қарздорни "банкрот" деб эътироф этишдаги ишларда энг кўп учраётган камчилик бўлиб, ишончли шахснинг ўзи тайинланганидан кейин қарздор "банкрот" жойлашган манзилда унинг "банкрот" деб эътироф этилганлиги ва тугатиш жараёнининг бошланганлиги ҳамда кредиторлар томонидан эътирозномалар бериш тартиби ҳақида оммавий ахборот воситасида Қонуннинг 77-моддаси 2-банди талабини бузган ҳолда, эълон бериш мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги ҳисобланади. Кўпгина эълонларда фақат қарздорнинг "банкрот" деб эътироф этилганлик ҳолатигина хабар қилинади, лекин бунда кредиторлар эътирозларини қабул қилиш муддати ҳам, мурожаат этиш манзили ҳам кўрсатилмайди, бу билан кредиторларнинг ҳуқуқлари бузилиб, улар тугатиш жараёнида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлмоқда. Салбий ҳолатлардан яна бири шуки, ахборот фақат маҳаллий матбуотда эълон қилиниб, бу билан шу манзилдан ташқарида жойлашган кредиторлар хабарсиз қолмоқда. Эълонлар фақат туман газеталаридагина босилганлиги ҳолатлари ҳам бор.

Кўпгина ўрганилган ишларда кредиторлар ва дебиторларнинг рўйхати, шунингдек режага мувофиқ ишончли шахс томонидан қарздорни тугатиш юзасидан олиб борилиши лозим бўлган қарздорни тугатишнинг режаси йўқ бўлган. Бу камчиликлар асосан кичик ва ўрта бизнес субъектлари "банкрот" деб эътироф этилган ишларда тез-тез учрамоқда.

Судлар ишончли шахс устидан назорат ўтказишдек ўз ҳуқуқларидан фойдаланмаётирлар, ундан тугатиш жараёнининг бориши ҳақидаги ҳисобот ҳамда (юқорида кўрсатиб ўтилган) бошқа ҳужжатларни талаб этмайдилар, бу билан кредиторларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқлари бузилмоқда.

Масалан: вилоят Прокурорининг аризасига биноан 3-220-сонли иш бўйича "Хайдар ТУС" МЧЖ суднинг 2000 йил 27 октябрдаги ҳал қилув қарори билан "банкрот" деб эътироф этилган. Темирйўл туман солиқ инспекциясининг инспектори М.Жумаев 2000 йил 6 ноябрда ишончли шахс этиб тасдиқланган.

Суд 2000 йил 12 декабрда тугатиш жараёнининг якунланганлиги ҳақида ажрим чиқарган. Гарчи жамиятнинг келтирилган охирги баланс ҳисоботида дебитор қарзи - 3772.0 минг сўмни, кредитор қарзи - 2800.0 минг сўмни ва бюджет олдидаги қарзи - 189.7 минг сўмни ташкил этиши кўринса-да, ишда кредиторлар ва дебиторлар рўйхати мавжуд эмас.

Шунинг билан бирга якуний ҳисоботга Қўшробод тумани судининг 1998 йил 18 декабрдаги жамиятнинг таъсисчиларидан бири бўлган Жаводов Жаводнинг 10 йилга озодликдан маҳрум қилинганлиги ва ундан шу жамиятнинг ҳисобига 2100000 сўм ундирилганлиги ҳақидаги ҳукми илова қилинган.

Ишончли шахс, у томонидан суд ҳукмига асосан шахсий мулки ҳисобидан кредитор қарзни узиш учун ҳаракат қилганлигини тасдиқловчи бирор-бир ҳужжат келтирмаган ҳамда суд ҳукми бу қисмида ижро этиб бўлмаслигини тасдиқловчи ҳужжат ҳам йўқ. Ишончли шахснинг Қўшробод туман суд ижрочиларига суд қарорининг мажбурий ўзгартирилиши тўғрисида мурожаат этганлиги ҳақида ҳам далиллар мавжуд эмас.

Ҳокимнинг 2000 йил 25 декабрдаги қарори билан қарздор давлат реестридан ўчирилган.

Вилоят прокурорининг "Спитамен" ишлаб чиқариш бирлашмасини "банкрот" деб эътироф этиш тўғрисидаги аризасига биноан кўрилган 3 273-сон иш бўйича ҳам худди шундай вазият, 2000 йил 18 декабрдаги ҳал қилув қарори билан қарздор "банкрот" деб эътироф этилган. Уни "банкрот" деб эътироф этиш даврида унда 700,0 минг сўмга дебиторлик; 387262 сўмга кредиторлик ва 1182 минг сўмга бошқа кредиторлардан қарзи бўлган. Ишончли шахс томонидан кредиторлар рўйхати тузилмаган.

Иш ҳужжатларидан кўринишича суднинг 1998 йил 23 декабрдаги ҳал қилув қарори билан "Спитамен" ИЧБга "Шамс" хусусий фирмасидан 600,0 минг сўм қарз миқдори ундириб берилган. Бироқ, ҳал қилув қарори ижро этилмаган, шунинг учун ишончли шахс бу қарз ундирилиши мумкин эмас деб ҳисоблаган, лекин ишда қарзни ундириш учун қилинган ҳаракатни ёки ундириш мумкин эмаслигини тасдиқловчи далиллар йўқ. Натижада, тугатиш миқдорини аниқлашдаги ўз мажбуриятини бажармаган, Сиёб тумани солиқ инспекциясининг инспектори - ишончли шахс Ш.Шариповнинг айби билан кредиторлар олдидаги қарз ундирилмай қолган.

Ҳокимнинг 2001 йил 31 январдаги қарори билан "Спитамен" ИЧБ бирлашмаси давлат реестридан ўчирилган. Ягона қилинган иш, директор иштирокида тамға ва муҳрлар ички ишлар бўлимига йўқ қилиш учун топширилган.

Юқорида келтирилган мисоллардан кўринишича, судлар иш ҳолатларини қайд қилиш билан чегараланиб, ишончли шахс келтирган якуний ҳисоботни етарли баҳоламасдан тасдиқламоқдалар. Бунинг устига олиб борилган тугатиш ишлари юзасидан ишончли шахснинг ҳаракатлари баён этилган якуний ҳисобот бир-икки варақдан иборат бўлади. Шунингдек, бу маълумотлар ҳеч бир ҳужжатлар билан тасдиқланмаган.

Масалан, Каттақўрғон солиқ инспекциясининг "Консул" хусусий фирмасини "банкрот" деб эътироф этиш тўғрисидаги аризасига биноан кўрилган 3-278-сон иш бўйича суднинг 2000 йил 18 декабрдаги ҳал қилув қарори билан қарздор "банкрот" деб эътироф этилган ва тугатиш ишлари бошланган.

Ишончли шахс қилиб ДСБ инспектори В.Воҳидов тайинланган. Солиқларни тўлашдан бош тортганлиги учун ЖК 184-модда 3-қисми, 209-модда 1-қисмига асосан фирма раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, жиноий жавобгарликка тортилиб, уч йилга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилиниб, унга нисбатан амнистия қўлланган. Шу сабабли ишончлн шахс, кўрсатилган ҳолатга ҳавола қилиб якуний ҳисоботда, фирманинг барча ҳужжатлари жиноий ишга қўшилган ва шунинг учун мулкнинг мавжудлигини аниқлашнинг ҳамда кредиторлар ва дебиторлар рўйхатини тузишнинг имкони йўқ, деб хулоса қилган. Бундан ажабланарли ҳолат келиб чиқмоқда, яъни ишончли шахс фирманинг керакли ҳужжатлари қаердалигини кўрсатиб, шу билан бирга бу ҳужжатлар мавжуд эмас деган хулосага келади ва тугатиш ишлари якунланади.

Ишларни ўрганиш натижасида кўпгина иш ҳужжатларида кредиторларнинг рўйхати йўқлиги аниқланди.

Қарз миқдори ва қоплаш навбати кўрсатилган кредиторлар рўйхати суд ва кредиторларга ишончли шахснинг қарздорнинг кредиторлардан бўлган қарзини ундириш бўйича ҳаракатларини назорат қилиш имконини беради ва Қонуннинг 83-моддасига биноан навбати бузилган ҳолат аниқланганда ишончли шахсга нисбатан, уни ўз вазифасидан четлатишгача бўлган чораларни қўллаш имконини беради.

Шунинг учун кредиторлар рўйхатининг йўқлиги - бир кредитор талабининг бошқасига нисбатан олдинроқ қаноатлантирилишини афзал кўрувчи ишончли шахс томонидан суиистеъмол қилинишига олиб келади.

Масалан, Вилоят прокурорининг аризасига биноан "Либрия" хусусий корхонаси "банкрот" деб эътироф этилган.

Темирйўл тумани солиқ инспекциясининг инспектори М.Хушвақтов ишончли шахс этиб тайинланган. Тугатиш ишлари олиб борилиш даврида кредиторлар рўйхати ишончли шахс томонидан тузилмаган, тугатиш ишлари бошланганлиги ҳақида ахборот эълон қилинганлиги тўғрисида далил йўқ.

Ишончли шахс томонидан иш давомида қарздорнинг 100.2 минг сўм миқдордаги 7 та турдаги мулкининг рўйхати тузилиб, шундан олтитаси бузуқ компьютердан (нархи 125 минг сўм бўлган) ташқари, 346.2 минг сўмга баҳоланган.

Ишда қарздор мулки қандай тартибда ва қайси қийматда сотилганлиги ҳамда қайси кредиторларга пул ўтказилганлиги ҳақида маълумот йўқ, шунингдек тўланган пул миқдорларини кўрсатувчи кредиторлар рўйхати йўқ.

Бу иш бўйича суд томонидан қарздордан иш кўрилиши билан боғлиқ 22440 сўм миқдоридаги суд харажатлари ундирилган, лекин улар мулк ва пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли тўланмаган.

Ишончли шахс М.Хушвақтов, ДСИ ходими бўлганлиги учун биринчи навбатда бюджет олдидаги қарзни қоплаган, ваҳоланки суд харажатлари, яъни давлат божи ҳам ЎзР "Банкротлик тўғрисида"ги Қонуннинг 83-моддасига биноан бюджетга ўтади, шунинг учун навбатсиз қаноатлантирилиши шарт. Бу мисолдан кўринишича ишончли шахс солиқ бўлимида ишлаётганлиги учун ДСИ олдидаги қарзни аввалроқ тўлатган.

Банкротлик ишларининг таҳлили уларнинг асосан солиқ органлари томонидан қўзғатилаётганлигини кўрсатди ва ишончли шахс бўлиб айнан шу солиқ органининг ходими тайинланмоқда. Бизда ҳанузгача ишончли шахс институти амал қилмаётганлигини ҳисобга олса, бу ҳолат тўғридир. Бироқ, амалиётнинг кўрсатишича, бу ҳолат фақат қарздорнинг раҳбари ва таъсисчилари ҳамда унинг ҳеч қандай мулки бўлмаган тақдирдагина тўғридир.

Қарздорнинг мулки мавжуд бўлганда эса, суд ишончли шахс лавозимига тақдим этилган шахснинг иш сифати, кредиторлар рўйхатининг тузилиши ва ишончли шахснинг навбат тартиби суиистеъмол қилинишининг олдини олиш мақсадида тўланиш навбатига риоя қилинишини текшириши лозим.

Масалан: мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича Каттақўрғон корхонасини "банкрот" деб эътироф этиш тўғрисидаги вилоят иқтисодий ночор корхоналарининг ишлари Бошқармасининг аризасига биноан кўрилган 4-84-сон иш бўйича суднинг 1999 йил 16 июндаги ҳал қилув қарори билан бу корхона "банкрот" деб эътироф этилган ва тугатиш ишлари бошланган.

Банкротлик бошқармаси қошидаги консалтинг марказининг вакили - Н.Ибрагимов ишончли шахс этиб тайинланган.

Кредиторлар йиғини 1999 йил 14 сентябрда ишончли шахс Н.Ибрагимов раислигида ўтказилган ва унда Қонуннинг 11-моддаси бузилган, корхонани бевосита шартнома бўйича мулкий комплекс сифатида сотиш тартибини аниқлашда Қонуннинг 64, 84-моддалари талаби бузилган.

Қонун талаблари бузилган ҳолда, ишончли шахс тўлов муддати бир ой бўлган миқдори 12 млн. сўмга бевосита шартнома тузган. Янги мулкдор ўзининг мажбуриятларини бажармаган ва жами суммани ўтказмаган. Ишончли шахснинг айби билан қарздор 1999 йил 25 октябрда давлат реестридан ўчирилган бўлса-да, кредитор олдидаги қарзи тўлиқ қопланмаган. Ишончли шахснинг ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаганлиги кредиторларнинг бири судга мурожаат этгандан сўнг маълум бўлган. Суд томонидан ишончли шахс ҳаракати қониқарсиз деб топилди ва айни вақтда кредиторлар ҳуқуқларини бузганлиги учун уни жавобгарликка тортиш масаласи ҳал этилмоқда.

Бу мисол ишончли шахсларнинг лаёқатсизлиги, тугатиш жараёнининг чўзилишига ҳамда кредиторларнинг кредитор қарзлари тўланиш ҳуқуқларининг бузилишига олиб келишини яна бир бор кўрсатди.

Бундан келиб чиқиб, тугатиш ишларини ташкиллаштирувчи (ташқи бошқарувчи ва уларнинг фаолиятини олиб боришга махсус рухсатномали (лнцензияли) ҳамда хўжалик судида жойлашган) мутахассис ташкилотчилар ташкил этиш зарурати туғилганлиги ҳақида тегишли ташкилотлар олдига таклифлар қўйиш лозим бўлади.

Тугатиш ишлари сифатининг пастлиги сабабларидан бири, ишончли шахс этиб давлат хизматида бўлган шахслар тайинланиши бўлиб, уларнинг асосий иш вазифаси бор бўлиб, ишончли шахс мажбурияти улар учун ортиқча юк, шунинг учун бундай ишончли шахс тугатиш жараёнини тезроқ якунлашга ҳаракат қилади, бунда кредиторлар манфаати бутунлай ҳисобга олинмайди.

Масалан: вилоят прокурорининг аризасига биноан давлат савдо базаси "банкрот" деб эътироф этилган.

Ишончли шахс этиб 2000 йил 11 декабрда Сиёб тумани ДСИ инспектори М.Норов тайинланган, у якуний ҳисоботни 2001 йил 23 январда тузган, бунда қарздорнинг банкротлиги ва тугатиш ишларининг бошланганлиги ҳақидаги эълон 2001 йил 18 январдагина чоп этилган. Туман ҳокимининг 2001 йил 6 февралдаги қарори билан қарздор давлат реестридан ўчирилган. Ушбу ишдан кўринишича ишончли шахс ўз мажбуриятларига масъулиятсизлик билан қараган. Давлат мулки таркибига нималар кириши ва у қаерга ва қай тарзда ишлатилганлиги ёки сотилганлигини аниқламаган.

"Банкротлик тўғрисида"ги (янги таҳрирдаги) Қонун тугатиш жараёнида мавжуд бўлаётган барча масалаларни ечиш имкониятини бермади. Хусусан, мулкни баҳолашни қандай олиб бориш ҳақидаги муаммо муҳим масала бўлиб қолмоқда.

"Банкротлик тўғрисида"ги Қонуннинг 80-моддаси номида қарздор мулкини баҳолаш кўрсатилган бўлса-да, модданинг мазмунида бу ҳолат ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Шунинг учун ишончли шахс Қонуннинг 78-моддаси 3-қисми маъносидан келиб чиқиб, бозор нархига ҳар доим ҳам тўғри келмайдиган мулк баҳосини ўзлари мустақил ҳолда аниқлайдилар, буни қуйидаги мисолдан кўриш мумкин. Ночор корхоналар бўйича Тошкент вилоят Бошқармасининг аризасига биноан 1999 йил 24 мартда "Қўрғонча каноп заводи" ҳиссадорлик жамияти "банкрот" деб эътироф этилган.

Ишончли шахс томонидан 2000 йил 30 майда кредиторлар олдидаги қарзни тўлаш графигига кўра заводнинг 13 млн. сўмга сотилганлиги ҳақидаги, тўлиқ нархи бир йил мобайнида кредиторларга тўланиб бориш шарти билан тузилган шартнома илова қилинган якуний ҳисобот топширилган.

Янги мулкдор "Дилором ая" фермер хўжалиги ўз мажбуриятларини бажармаганлиги туфайли олди-сотди шартномаси бекор қилинган.

2001 йил 8 февралда ишончли шахс энди биржа савдоси орқали, "Фазилат давр қурувчиси" жамоа хўжалиги билан 6 млн. сўмга янги олди-сотди шартномасини тузган. Бу битим ҳам сотиб олувчининг тўлашга қобилияти бўлмаганлиги сабабли бекор қилинган. Шундан сўнг ишончли шахс "Шарқ" Кооперативи билан 8 млн. сўмга янги олди-сотди шартномасини тузган, бундан тугатиш жараёни ҳисобига шу кунгача фақат 3 млн. сўм ўтказилган.

Ушбу мисолдан кўринишича бир мулк ишончли шахс томонидан уч маротаба баҳоланган. Туман ҳокимининг 1999 йил 10 августдаги қарори билан қарздор давлат реестридан ўчирилган бўлса-да, тугатиш жараёни аслида чўзилиб кетган, сабаби ишончли шахс этиб тайинланган банкротлик қўмитасининг ходими ўзининг асосий вазифаларидан озод этилмаганлигидадир.

Умумлаштириш шу билан бирга судлар томонидан тугатиш жараёни режасида кўзда тутилган тугатиш муддатлари ва тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши устидан лозим даражада назорат олиб борилмаслигини, ишончли шахснинг тугатиш жараёни бориши ҳақидаги ҳисоботлари жуда кам эшитилаётганлигини кўрсатди.

Тугатиш жараёнининг якунланганлиги тўғрисидаги ишончли шахснинг ҳисоботини тасдиқлаш ҳақидаги ажримда қайси кредиторлар олдида ва қандай миқдорда қаноатлантирилмаганлиги ҳақида ҳозирча ягона амалиёт йўқ.

Тугатиш жараёни якунланганлиги ҳақидаги ажримда тўланмаган кредитор қарзининг миқдорини кўрсатиш Тошкент шаҳар хўжалик судида қўлланилмоқда. Бундай амалиёт бошқа судларда мавжуд эмас.

Қонуннинг 83-моддаси мазмунидан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар хўжалик судининг амалиётини афзалроқ деб ҳисоблаймиз, чунки у қарзлари тўланмаган кредиторга, қарз миқдори кўрсатилган суд ажримига асосан қарзни ташкилотнинг фойдасига ўтказиб талаб қилинмаган дебитор қарзни ёпиш имконини беради.

Тўланмаган қарз мавжудлигида, Навоий вилояти хўжалик суди судьялари бу ҳақда вилоят прокуратурасига хабарнома йўллаб, "банкрот" корхона раҳбарлари ва таъсисчилари ҳаракатида жиноят аломатлари аниқланмаган ҳолатларда фуқаро иш юритуви тартибида тўланмаган қарз миқдорини, асосан олинган кредитни фуқаролардан ундиришни таклиф этаётганликларини ва прокуратуранинг бундай даъволар билан фуқаролик судларига мурожаат қилиш ҳоллари мавжудлигини ижобий жиҳат сифатида кўрсатиш мумкин.

Банкротлик ҳақидаги қонунчилик билан ҳал этилмаган яна бир муаммо бу банкрот - корхонани тугатиш жараёнида меҳнат фаолияти давомида шу корхона ходимининг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни ундириш тартиби ҳақидаги масаладир.

Бу масала бўйича хўжалик судларида ягона амалиёт йўқ. Қонуннинг 75-моддаси мазмунидан келиб чиқиб, кўпчилик судлар қарздорни "банкрот" деб эътироф этиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қабул қилинган кунда ундирилиши лозим бўлган миқдорни ҳисоблайдилар. Хўжалик судларида кейинчалик ижтимоий таъминот органларига ўтказиш йўли билан ҳисоблаб ходимнинг 73 ёшга тўлиш давригача йиғилган миқдорни талаб қилиш ҳақидаги низолар ҳам пайдо бўлмоқда. Шунингдек бу тўловларни қанча муддатда қайтариш зарурлиги ҳам қонун билан белгилаб берилмаган, қарздор ташкилот ходимларининг ишлаб чиқаришда келтирилган зарарни қоплаш ҳақидаги қонуний ҳуқуқлари бузилмоқда.

Шу муносабат билан ушбу масалани ҳал этиш учун ЎзР "Банкротлик тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш лозим бўлади.

Тугатиш жараёни билан боғлиқ харажатлар ҳақидаги масалани ўрганишда шунга эътибор берилдики, судлар ишончли шахс томонидан қилинган харажатларнинг зарурлиги ва мантиқийлиги нуқтаи назаридан баҳо бермайдилар.

Умумлаштириш жараёнидан кўринишича, ишончли шахсга бериладиган ҳақ аниқланишининг ягона амалиёти йуқ. Ҳақни тугатиш комиссиясининг аъзолари томонидан ҳам олиш ҳоллари бор. Бироқ, ЎзР "Банкротлик тўғрисида"ги Қонунда тугатиш комиссияси аъзоларига ҳақ тўланиши кўзда тутилмаган. Қонунга тугатиш комиссияси тузиш лозимлигининг киритилишида, ишончли шахс фаолияти устидан назорат қилиш ва кредитор ҳамда қарздорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсади кўзланган эди.

Тажрибанинг кўрсатишича, Қонун тугатиш комиссиясини тузиш ва фаолият кўрсатиш тартибини бермайди, Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 22 декабрда рўйхатдан ўтказилган 993-сон "Банкрот - корхонани тугатиш жараёнини ўтказиш ҳақида"ги Низомда ҳам бу тартиб йўқ. Аксинча Қонун ва Низомда кўзда тутилган тугатиш комиссиясининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари ишончли шахсга юклатилган.

Бундан тугатиш комиссияси институти ўзини оқламаганлиги кўринади, шунинг учун Қонундан тугатиш комиссияси тушунчасини олиб ташлаш ҳақида қонунга ўзгартириш киритиш керак бўлади, чунки Қонун бўйича тугатиш комиссияси ўз ҳаракати учун ҳеч қандай масъулиятга тортилмайди. Аксинча, "тугатиш комиссиясининг" ташкил этилиши ва унга ҳақ тўланиши билан унинг ишончли шахс устидан назоратини йў??а чиқармоқда.

Тугатиш жараёнининг олиб борилиши муддати хақида шуни таъкидлаш лозимки, асосан ижобий йўналиш сезилмоқда.

Бироқ, мулки бўлмаган хусусий корхоналар бўйича бу муддатлар баъзан бир ой муддат билан чекланмоқда, яъни қонун билан белгиланган кредиторларнинг қарздорга мурожат этиш муддати ўтмай туриб, қарздор давлат реестридан ўчирилган. Айрим ҳолларда, қачонки устав фондида давлат улуши бўлган йирик ташкилот қарздор бўлганда, кўпинча бу муддат қонун билан белгиланганидан ҳам чўзилиб кетмоқда.

Масалан: 2975-сон иш бўйича Иқтисодий ночор корхоналар ишлари бўйича Бошқарма томонидан "Сигнал" илмий ишлаб чиқариш очиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятини "банкрот" деб эътироф этиш ҳақида ариза берилган. Суднинг 1999 йил 29 октябрдаги ҳал қилув қарори билан қарздор "банкрот" деб эътироф этилган, бироқ қарздор мулкини сотишнинг имконияти бўлмаганлиги сабабли ҳанузгача тугатиш жараёни якунланмаган.

Шуларга кўра, ўтказилган таҳлил асосида судлов ҳайъати судларга тугатиш жараёни устидан назоратни кучайтириш учун қуйидагн тавсияларни беради:


1. Ишни судда кўриш учун тайёрлаш даврида судья банкротлик ҳақидаги аризани кўриб чиқиш учун қарздорни "банкрот" деб эътироф этишнинг умумий ёки соддалаштирилган тартиб асослари мавжудлигини белгилаши лозим.


2. Агар суд томонидан қарздорда мулк йўқлиги ва раҳбарининг аниқ манзили маълум эмаслиги аниқланган ҳолларда ариза берувчидан 6у ҳолатларнинг тасдиғини (жисмоний шахснинг турар жойи ва юридик шахснинг рўйхатдан ўтказилган манзили ҳақидаги ёки уларнинг манзилини аниқлашнинг иложи бўлмаганлиги ҳақидаги ҳужжат) талаб қилиниши лозим.


3. Ишончли шахс томонидан қуйидагиларнинг албатта берилишини талаб қилиш:

- матбуотда қарздорнинг "банкрот" деб эътироф этилганлиги ва тугатиш жараёнининг очилганлиги ҳақида кредиторлар даъволарини қабул қилиш муддати ҳамда ишончли шахснинг манзили кўрсатилган эълон бериш;

- бажарилиш муддати ва тадбирлари кўрсатилган тугатиш жараёнининг режаси;

- қарз миқдори ва тўланиш навбати кўрсатилган кредиторлар рўйхати;

- дебиторлар рўйхати;

- кредиторларнинг мурожаати учун белгиланган вақт охирига тузилган оралиқ баланс.


4. Судлар якуний ҳисоботни тасдиқлашни рад этишлари лозим, агар:

- тўланган қарз ва навбати кўрсатилган кредиторлар рўйхати тақдим этилмаган бўлса;

- узоқ муддатга сақлаш учун қарздор ҳужжатларининг берилганлиги ҳақида давлат архиви ҳужжати бўлмаса;

- ички ишлар бўлимига тамға ва муҳрларни топширганлик ҳақидаги маълумотнома бўлмаса;

- тугатиш баланси бўлмаса;

- сотилмаган мулкнинг мавжудлигида, унинг эгаси ёки давлатга топширилганлиги ҳақида далил бўлмаганда.


5. Тугатиш жараёнининг якунланганлиги ҳақидаги ажримда кредиторлар номлари ва пул маблағлари ёки мулкнинг йўқлиги сабабли тўланмаган кредиторлик қарз миқдори, мулкни қабул қилишдан воз кечиш ҳолларида эса қарздор мулкини тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган далил кўрсатилиши лозим.




Умумлаштириш биринчи судлов таркиби

ва суд амалиётини умумлаштириш бўлими

томонидан тайёрланган.




Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск