ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Олий хўжалик судининг умумлашмалари /

ЎзР Хўжалик судларида юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги хўжалик низоларини хал этиш бўйича суд амалиётинингТаҳлили (Олий хўжалик суди Раёсатининг 27.04.2001 й. Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ушбу таҳлил

Олий хўжалик суди Раёсатининг

2001 йил 27 апрелдаги қарори

билан тасдиқланган.




Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларида

юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш

тўғрисидаги хўжалик низоларини ҳал этиш

бўйича суд амалиётининг

ТАҲЛИЛИ



Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2001 йил биринчи ярим йили учун мўлжалланган иш режасига кўра хўжалик судлари томонидан юридик аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш билан боғлиқ ишларни ҳал этиш амалиёти ўрганиб чиқилди.

Хўжалик судларига 2000 йилда жами бўлиб 76 та ариза келиб тушган, (Қорақалпоғистон - 19 та, Андижон - 4 та, Қашқадарё - 8 та, Наманган - 3 та, Навоий - 1 та, Самарқанд - 2 та, Сирдарё - 3 та, Фарғона - 3 та, Хоразм - 5 та, Тошкент шаҳри - 28 та, Бухоро, Жиззах, Сурхондарё, Тошкент вилояти хўжалик судларига бу турдаги хўжалик низолари келиб тушмаган) шулардан ХПК 107, 117-моддаси талабларининг бажарилмаганлиги сабабли 1 та, 118-моддаси бўйича 3 та, жами бўлиб 4 та ариза қайтарилган ва 72 та ариза иш юритувига қабул қилинган ва бундан 70 таси мазмунан ҳал қилиниб, 65 таси бўйича ҳал қилув қарорлари қабул қилинган. Қайд этилган ишлардан биттаси кўрмасдан қолдирилган ва 4 таси бўйича иш юритуви тугатилган.

2001 йилнинг 1-чорагида 20 та ариза келиб тушган, (Қорақалпоғистон - 3 та, Андижон - 2 та, Наманган - 1 та, Хоразм -1 та, Тошкент шаҳри - 13 та, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Тошкент вилояти хўжалик судларига бу турдаги хўжалик низолари келиб тушмаган) ХПКнинг 107, 117-моддаларига асосан 2 та, 118-моддаси бўйича битта ариза қайтарилган, иш юритишга 17 таси қабул қилиниб, 14 таси мазмунан ҳал қилинган.

Шу турдаги ишларни кўришда хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 125-моддасида кўрсатилган муддатларга риоя қилинган. Аммо Тошкент шаҳар хўжалик судида 2 та иш (2084/00-ф, 3163/00-э) ва Фарғона вилоят хўжалик Судида битта иш (2-110-5/2000) бўйича ишни кўриб чиқиш муддатларининг бузилишига йўл қўйилган.

Вилоят хўжалик судлари томонидан тақдим этилган 41 та хўжалик ишлари ўрганиб чиқилганда уларнинг аксарият қисми ўзининг мазмун ва моҳиятига кўра мулкий муносабатлардан келиб чи??ан низолар эканлиги аниқланди.

Олди-сотди шартномасини ҳақиқий деб топиш, бинога ёки автомашинага нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилаш каби низолар хўжалик судлари томонидан хатоликка йўл қўйилиши оқибатида алоҳида тартибда кўриб чиқилиб, даъволар мазмунан ҳал этилган.

Масалан Олий хўжалик судига умумлаштириш учун тақдим этилган ишлардан Тошкент шаҳар хўжалик суди бўйича 17 тадан 4 таси, Хоразм вилоят хўжалик суди бўйича 4 тадан 2 таси, Қашқадарё вилоят хўжалик суди бўйича 4 тадан биттасигина юридик фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар туркумига киришлиги аниқланди. Бошқа ишлар бинога ёки автомашинага нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилашга оид бўлиб, ушбу ишлар бўйича ҳал қилув  қарори чиқаришда судлар томонидан бир қатор процессуал хатоликларга йўл қўйилган.

Судлар томонидан бинога эгалик ҳуқуқини белгилаш тўғрисидаги аризаларни кўришда ушбу бино ўзбошимчалик билан қурилганлиги ёки бўлмаса қачон қурилганлиги ва кимнинг номига рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида тегишли давлат органларидан ҳужжат талаб қилиб олинмаган. Шунингдек, деярли барча ишларни кўришда ҳокимият, ер муносабатлари ва кўчмас мулк кадастри вакиллари ва бошқалар ишга жалб қилинмаганлар.

Бинони хусусий мулк сифатида расмийлаштиришда аризачилар энг аввал юқорида қайд этилган органларга мурожаат этишлари лозимлиги ва низо келиб чи??ан тақдирдагина ушбу масала судга тегишли эканлиги уларга тушунтирилмасдан, низоли бундай ишлар алоҳида тартибда кўрилиб, ҳал қилув  қарорлари чиқарилган.

Хўжалик судлари томонидан аризалар юридик фактларни аниқлаш тартибида кўрилган бўлса-да, ҳал қилув  қарорларида ХПКнинг бу турдаги ишларни ҳал этишга оид бирон-бир моддаси кўрсатилмаган.

Хўжалик судлари томонидан бундай камчиликларга йўл қўйилиш ҳолатининг мавжудлиги уларга хўжалик ишларини алоҳида тартибда кўриш ҳамда юридик фактларнинг мазмуни тўғрисида тушунчалар берилишини тақозо этади.

Ушбу тоифадаги хўжалик ишларини кўришда судлар Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 29, 144, 155-моддалари талабларига асосланган ҳолда иш юритишлари лозим.

ХПКнинг 23-моддасида хўжалик судларига тааллуқли ишлар ва судловга тегишлилик баён қилинган. Ушбу модданинг 2-бандида иқтисодиёт соҳасида ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари вужудга келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш (бундан буён матнда юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш деб юритилади) тўғрисидаги ишлар киритилган.

Ўзбекистон Республикаси ХПК 155-моддасининг 1-қисмида юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш тўғрисидаги аризалар ушбу Кодекснинг 112-моддасида назарда тутилган қоидаларга асосан расмийлаштирилиши лозимлиги кўрсатилган.

Юридик фактлар - бу шундай муайян ҳаётий ҳолатлар бўлиб, ҳуқуқ нормалари, ҳуқуқий муносабатларнинг вужудга келиши, ўзгариши ёки бекор бўлишини боғлайди.

Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш рўйхати қатъий эмаслигини эътиборга олган ҳолда судлар бинога, пайга, автомобилга ва бошқа рўйхатдан ўтказиладиган мулкка эгалик қилиш фактини аниқлаши мумкин.

Бундай аризалар хўжалик судларида қуйидаги шартларга риоя қилинган ҳолларда алоҳида тоифадаги ишлар бўйича иш юритиш тартибида кўрилиши мумкин:

- агар бу фактни аниқлаш хўжалик юритувчи субъектларнинг (якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар) оператив бошқарув ва мулкий ҳуқуқларини бевосита келтириб чиқарса, ўзгартирса ёки бекор қилса;

- агар манфаатдор шахслар ўртасида ҳуқуқ ҳақида судга тааллуқли низо бўлмаса;

- агар амалдаги қонун ҳужжатларида юридик фактларни аниқлашнинг бошқача тартиби кўзда тутилмаган бўлса;

- агар ариза берувчи шу фактни тасдиқлайдиган тегишли ҳужжатларни бошқача йўл билан олиш ёки тиклаш имкониятига эга бўлмаса.

Суд амалиёти таҳлили кўрсатаётганидек айрим ҳолларда қайд этилган шартларга риоя этилмасдан бундай турдаги низолар кўриб чиқилмоқда.

Бинобарин, Тошкент шаҳар хўжалик судига "ДЕРБИ" хусусий фирмаси ариза билан мурожаат қилиб, Сирғали-7 савдо қаторида 1-блокда жойлашган 3-павильондаги 16 кв.м майдонга эга бўлган дўконга эгалик ҳуқуқини тасдиқлаб беришни сўраган.

Иш ҳужжатларига қараганда, 1991 йил 4 апрелда Сирғали туман ҳокимиятининг 129/7-8-сон қарори билан МГП "Комплекс" кичик корхонаси рўйхатга олинган. 1994 йил 3 октябрдаги 541-ф-сон қарор билан МГП Комплекс корхонаси МГП "Комплекс-АЛ" номи билан ўзгартирилган. 1994 йил 25 августда "Шарқ-ЛТД" масъулияти чекланган жамияти МГП "Комплекс" билан олди-сотди шартномасини тузиб, Сирғали-7 савдо қаторидаги 1-блокда жойлашган 3-павильондаги 16 кв. м. майдонга эга бўлган дўконни 45000 сўмга сотиб олган. Сўнгра, Сирғали туман ҳокимининг 1997 йил 28 мартдаги 204-К-сон қарори билан МГП "Комплекс-АЛ" номи ўзгартирилиб "Дерби" хусусий фирмаси деб аталган.

Мулк эгаси ўз вақтида кўчмас мулкнинг олди-сотди шартномасини рўйхатдан ўтказмагани, "Шарқ-ЛТД" масъулияти чекланган жамияти тугатилганлиги, янги мулкдорда мулкни расмийлаштириб олишга қонуний асослар бўлмаганлиги сабабли мулкка эгалик ҳуқуқини белгилаб беришни сўраб судга мурожаат қилган.

Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2000 йил 25 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилган.

Кўчмас мулкни сотган корхона - "Шарқ-ЛТД" хусусий фирмаси тугатилгунга қадар олувчи тараф сотиб олинган бинони ўз номига расмийлаштиришга улгурмаганлиги, лекин бино учун тўловлар тўлаб борилганлигини ҳисобга олган ҳолда хўжалик суди ушбу бинога "Дерби" хусусий фирмасининг эгалик ҳуқуқини тан олиш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилган.

Бунда суд, аризачининг бинони ўз номига расмийлаштириш бўйича, Тошкент шаҳар ер муносабатларини тартибга солиш ва Кўчмас мулк кадастри бош бошқармасига мурожаат қилганлиги ва унга рад жавоби берилганлигини ҳисобга олган. Лекин суд ишни кўришда юқорида қайд этилган орган вакилини манфаатдор тараф сифатида жалб қилмаган. Аслида бундай ҳолатда низо умумий тартибида кўрилиши ва бунда туман ҳокимияти ҳамда Тошкент шаҳар ер муносабатларини тартибга солиш ҳамда Кўчмас мулк кадастри бош бошқармаси жавобгар тараф сифатида бўлиши лозим эди.

Шу турдаги ишларни судда кўришга тайёрлаш жараёнида судья қайси ташкилотлар аризанинг ҳал қилинишидан манфаатдор бўлишлари мумкинлиги ва суд мажлисига қатнашишга жалб қилиш лозимлигини аниқлашга мажбур. Бундай ташкилотлар ҳокимиятлар, кўчмас мулк бошқармалари, ДАН идоралари ва ҳоказолар бўлиши мумкин.

Ишда қатнашишга жалб этилган манфаатдор шахслар берилган аризанинг асослилиги ёки асоссизлигини тасдиқловчи далиллар келтиришга, иш ҳолатларини текширишда қатнашишга ариза бўйича ўз фикрларини билдиришга, чиқарилган ҳал қилув қарори устидан шикоят келтиришга ҳақлидирлар.

Юридик фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишларнинг қонунда кўрсатилган истиснолари шундан иборатки, бундай ишларда иш бўйича низо ҳам жавобгар ҳам йўқ бўлиб, келишув битимлари ҳам тузиб бўлмайди.

Бундай ишлар ариза билан кўзғатилиб ишда фақат аризачи ва манфаатдор тарафлар қатнашади.

Иморатга мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилиш фактини аниқлаш ишлари юзасидан тегишли органлар маъмурий тартибда ушбу фактни белгилашни рад қилган бўлса ва аризачининг ушбу иморатларга бўлган ҳуқуқини бошқа шахслар инкор этмаётган бўлсаларгина судга тааллуқлидир.

Суд эгалик ҳуқуқини тан олишни эмас, балки иморатни аризачига эгалик ҳуқуқи асосида тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлганлик фактини, шунингдек, аризачида ўз вақтида эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжат бўлган бўлиб, лекин у йўқолган ва уни тиклаш имкони мумкин бўлмаганида белгилайди.

Ўзбошимчалик билан қурилган ёхуд битказилган ва фойдаланиш учун қабул қилинмаган биноларни, шунингдек олдин бошқа шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки аризачи томонидан тегишли тартибда расмийлаштирилмасдан сотиб олинган биноларга эгалик ҳуқуқини белгилаш ҳақидаги аризалар юридик фактларни аниқлаш тартибида кўрилиши мумкин эмас.

Хусусан суд амалиёти далолат беришича, Тошкент шаҳар хўжалик судига хўжалик ҳисобидаги "Шарқ" фирмаси ариза бериб, Тошкент шаҳар Акмал Икромов тумани Қор-ёғди маҳалласидаги Ҳамкор кўчасида жойлашган 49,2 кв.м. дўконга эгалик ҳуқуқини тан олишни сўраган.

Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2000 йил 24 февралдаги ҳал қилув  қарорига кўра аризачининг талаблари қаноатлантирилган ва ижро варақалари берилган.

Тошкент шаҳар прокурорининг ҳал қилув қарори юзасидан келтирилган апелляция протестига кўра суднинг юқорида қайд этилган ҳал қилув қарори бекор қилинган ва ариза рад этилган.

Судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини бекор қилишда аризачи томонидан талаб қилинаётган бинони кўриш ва қайта жиҳозлаш учун тегишли давлат органларининг рухсати олинмаганлигини ва бундай ҳаракатларни амалга ошириш имконияти аризачида мавжудлигини ҳисобга олган ва уни бекор қилиб аризани рад этган. Қарордан норози бўлган "Шарқ" хусусий фирмаси Олий хўжалик судига кассация шикояти бериб, апелляция инстанциясининг қарорини бекор қилишни сўраган.

Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 2000 йил 29 сентябрдаги қарорига кўра апелляция инстанцияси қарори ўзгаришсиз ва кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилган.

Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлашга оид ишлар одатда аризачи жойлашган жойдаги хўжалик судида кўриб чиқилиши лозим. Фақат иншоот, бино ва ер участкаларига оид юридик фактни аниқлаш тўғрисидаги аризалар улар жойлашган жойдаги хўжалик судлари томонидан кўриб чиқилади.

Аризачи томонидан берилган аризанинг мазмуни низони ҳал қилиш билан боғлиқлиги аниқланган тақдирда ариза кўрмасдан қолдирилиши ва аризачига бу ҳақда судга даъво аризаси билан мурожаат қилиши лозимлиги тушунтирилиши лозим.

Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш ишлари бўйича чиқарилган ҳал қилув қарори Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 144-моддасида кўзда тутилган талабларга монанд бўлиши, ҳал қилув қарорида эса ишнинг ҳолати тўғрисидаги хулосаларни тасдиқловчи, ишни ҳал этиш учун аҳамиятли бўлган далиллар кўрсатилиши керак. Ариза қаноатлантирилган тақдирда белгиланган факт қарорда аниқ ифода этилиши лозим.

Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш бўйича хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, бундай фактларни рўйхатга олувчи ёки суд томонидан фактнинг белгиланиши муносабати билан вужудга келган ҳуқуқни расмийлаштирувчи органлар учун мажбурийдир.

Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларига юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги аризалар билан мурожаат қилган корхоналарнинг кўпчилиги аризаларни "даъво ариза"си сифатида хўжалик судларига беришмоқда.

Масалан: даъвогар "Ўзагросуғурта" компанияси жавобгар "Ер муносабатларини тартибга солиш ва Кўчмас мулк кадастри" бош бошқармасига нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилаш тўғрисидаги аризаси билан Тошкент шаҳар хўжалик судига мурожаат қилган.

Ушбу ариза бўйича даъвогар ва жавобгарнинг мавжуд бўлишига қарамасдан мазкур хўжалик иши ҳисоботда юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар туркумига киритилган.

Шунингдек, даъвогар "ТАПОиЧ"нинг жавобгар "Взлёт" ёшлар марказига нисбатан бинодан кўчириш тўғрисидаги даъвоси Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2000 йил 28 январдаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилган. Лекин мазкур хўжалик иши ҳам юридик фактлар тўғрисидаги ишлар туркумига киритилган. Аксарият вилоят хўжалик судларида бундай хатоликларнинг мавжудлиги судьялар ҳали юридик фактларни аниқлаш ҳақидаги ишларни кўриш борасида етарли тажрибага эга эмасликларидан далолат беради.

Аризада иккинчи тарафнинг мавжуд бўлиши, бу хўжалик ишида низо борлигидан далолат беради ва бу юридик фактни аниқлаш тўғрисидаги хўжалик иши туркумига киритилиши мумкин эмас, балки, низо тўғри баҳоланиб, тегишли низо турига киритилган ҳолда ҳисоботда қайд этилиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик Процессуал Кодексининг 155-моддаси 3-қисмида Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар хўжалик суди томонидан ушбу кодексда назарда тутилган тартибда кўриб чиқилиши ўз ифодасини топган.

Ушбу модда талабларидан келиб чи??ан ҳолда аризанинг шакли ва мазмуни Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 112-моддасида қайд этилган қоидаларга мос келиши ҳамда белгиланган тартибда давлат божи тўланиши лозим.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 117 ва 118-моддаларида кўрсатилган қоидалар юридик фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишларга ҳам тааллуқли эканлиги доимо судларнинг эътиборида бўлиши керак.

Ушбу турдаги ишлар Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 204-208-моддаларида қайд этилган янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрилиши мумкин.

Суд амалиётини умумлаштириш натижалари шуни кўрсатадики, судлар томонидан юридик фактларни аниқлаш тўғрисидаги аризалар фақатгина нотўғри иш юритувга қабул қилиниб қолмасдан, балки иш учун муҳим бўлган ҳолатларни ҳар томонлама ўрганилмасдан қонун талабларига риоя этилмаган ҳолда қарорлар чиқарилишига йўл қўйилган.

Масалан, Республика Халқ банки Сирдарё вилоят бошқармаси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, автомашинанинг олди-сотди шартномасини юридик факт сифатида тасдиқлаб беришни ва ДАНга ушбу автомашинани расмийлаштириш мажбуриятини юклашни сўраган.

Вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарорига кўра, ариза тўла қаноатлантирилган. Ҳал қилув қарори устидан шикоят ва протест келтирилмаган.

Суд ушбу ишни кўришда ва уни мазмунан ҳал этишда аввал низоли автомашина "Саноат моллари" ТАОРТОнинг ҳисобида бўлганлиги, кейинчалик ушбу ташкилот уни 1995 йил 26 сентябрда "Тошкент" савдо ишлаб чиқариш фирмасига сотганлигига, у ҳам ўз навбатида эртасигаёқ, яъни 1995 йил 27 сентябр куни автомашинани Халқ банки Сирдарё вилоят бошқармасига сотганлигига, лекин "сотувчи" ташкилотлар автомашинани сотишдан олдин уни ДАН рўйхатидан ўтказмаганликларига эътибор бермаган.

Суд ушбу аризани кўриб чиқишда аризада қайд этилган автомашина қаерда ва кимнинг ҳисобида рўйхатда турганлиги ва олди-сотди шартномаларининг қонунийлигига эътибор бермасдан аризани алоҳида иш кўриш тартибида ҳал қилган.

Юқорида қайд этилган ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларига шу турдаги ишларни кўришда амалдаги қонун нормалари талабларига қатъий риоя қилишлари, фақат маълум ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқарадиган фактларнигина белгилашлари, тегишли ҳужжатларни суд иш юритуви тартибисиз олиш ёки йўқотилган ҳужжатларни тиклаш мумкин бўлмаслиги тўғрисидаги мажбурий шартларга риоя қилинишига эътибор беришлари, иш ҳолатларини атрофлича текширишлари, тегишли манфаатдор тарафларни ишга жалб қилишлари, вақти-вақти билан шу туркумдаги ишлар бўйича суд амалиётини ўрганишлари, йўл қўйилган хато ва камчиликларни ўз вақтида тузатишлари, ҳар бир муайян иш бўйича асослантирилган ва қонуний қарорлар чиқаришни таъминловчи бошқа чораларни кўришлари лозимлиги таъкидланади.

3-судлов таркиби


Суд амалиётини

умумлаштириш ва

таҳлил этиш бўлими


Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск