ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Олий хўжалик судининг умумлашмалари /

ЎзР Олий хўжалик судининг кассация босқичида 1999 йил 8 ойи давомида кўрилган ишлар юзасидан суд амалиётининг таҳлили (Таҳлил ОХС Раёсатининг 30.09.1999 йилдаги қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТАҲЛИЛ

Олий хўжалик суди Раёсатининг

1999 йил 30 сентябрдаги қарори

билан тасдиқланган.




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК

СУДИНИНГ КАССАЦИЯ БОСҚИЧИДА 1999 ЙИЛ

8 ОЙИ ДАВОМИДА КЎРИЛГАН ИШЛАР

ЮЗАСИДАН СУД АМАЛИЁТИНИНГ

ТАҲЛИЛИ



Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 1999 йил иккинчи ярим йиллиги учун тузилган иш режасига кўра Олий хўжалик судининг кассация босқичида 1999 йилнинг 8 ойи давомида кўрилган ишлар юзасидан суд амалиётини ўрганиб чиқилди.

Ҳисобот мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари томонидан биринчи босқичда 19523 та ишлар мазмунан ҳал этилган бўлиб, улардан Олий хўжалик судининг кассация босқичида 498 та ишлар кўриб чиқилган, бу жаъми вилоят хўжалик судларида кўрилган ишларнинг 2,5 фоизини ташкил этади.

Кассация босқичида кўрилган ишларнинг 58 фоизи, яъни 289 таси бўйича суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган, 42 фоизи яъни 209 таси бўйича суд ҳужжатлари бекор қилинган ёки ўзгартирилган (бекор қилингани 30,1 фоиз, ўзгартирилгани 11,9 фоиз).

Кассация босқичида кўрилган ишлар бўйича 13та (2,6%) хусусий ажримлар чиқарилган (2-судлов таркиби  6 та, 3-судлов таркиби7 та) бўлиб, деярли барчасига жавоблар келиб тушган; аксарият жавоблар тегишли эслатмалар қилингандан сўнггина юборилган. Бу билан хусусий ажримларга бир ой муддат ичида жавоб бериш лозимлиги ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 152-моддаси талабларига риоя қилинмаган.

Жумладан, 1999 йил 2 мартида Олий хўжалик суди томонидан Жиззах вилояти хўжалик судининг даъвогар Арнасой туман, 19-сонли механизациялашган қўшма корхонасининг жавобгар АТ "Ўзтадбиркорбанк", "Тадбиркорбанк"нинг Жиззах вилояти бошқармаси ва "Тадбиркорбанк"нинг Арнасой туман бўлимидан 529507 сўм ундириш ҳақидаги қарори устидан жавобгарни кассация шикояти кўрилиб, суд томонидан АТ "Тадбиркорбанк" Арнасой бўлимида олиб борилган таъмирлаш ишлари юзасидан тегишли прокурорлик текшируви ўтказишлик учун Жиззах вилоят прокуратурасига юборилган. Хусусий ажрим 04.03.99 йилда жўнатилган бўлиб фақатгина 26.07.99 йилдаги эслатмадан сўнг 05.08.99 йилда жавоб олинган.

Шу йилнинг 25 майида Олий хўжалик суди томонидан Хоразм вилоят прокуратурасига даъвогар "Хоразм Сарбон" савдо ишлаб чиқариш жамиятининг АК "Савдогарбанк" Хоразм вилоят бўлимидан 1800000 сўм ундириш ҳақидаги 533-сонли иши бўйича судлов ҳайъатининг 1999 йил 04 майида чиқарган хусусий ажрими юборилиб, унда "Савдогарбанк" Хоразм бўлими раҳбари Ш.Ёқубов ва "Хоразм Сарбон" ҳиссадорлик жамияти раиси Э.Майсапоевнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 208-сонли қарорига мувофиқ ажратилган имтиёзли кредитдан фойдаланиш ва уни қайтариш жараёнида қилган хатти-ҳаракатлари юзасидан умумий назорат тартибида текширув ўтказишлик учун Хоразм вилоят прокуратурасига топширилган.

Бироқ суднинг СТ-3/28 рақамли 1999 йил 27 июндаги ва 1999 йил 14 сентябрдаги Олий хўжалик суди раиси ўринбосари томонидан Хоразм вилоят прокуратурасига юборган эслатмалари ҳанузгача жавобсиз қолган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, чиқарилган хусусий ажримлар сони жаъми кўрилган кассация ишларини ҳар 40 тасидан биттасига тўғри келади ҳамда уларни ўз вақтида жўнатиш ва қонун талабида жавобларни олиш бўйича тегишли назоратни кучайтириш лозим.

Суд қарорлари юзасидан берилаётган кассация шикояти ва протестларни ишлар билан биргаликда Олий хўжалик судига юборишда Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 175-моддаси талабларига қатьий риоя қилиш муҳим аҳамиятга эгадир.

Айнан қонун талабида суд ҳужжатларини расмийлаштириш ва юқори судга кўриш учун жўнатиш ишларида сансалорликка йўл қўймасликка, қуйи судлар хатоларини тезда тузатиш, шикоят (протест) берувчилар ҳуқуқини ҳимоя этишга имкон беради.

Бу борада Олий хўжалик судига келган ҳар бир кассация ишини тегишли тартибда расмийлаштирилишида кассация шикояти (протести)нинг қуйи судларга келиб тушган куни ҳамда ишнинг юқори суд томонидан қабул қилиб олинган кунини қайд этиш журналида алоҳида белгилаб бориш мақсадга мувофиқдир.

149 та суд актлари моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўлланганлик сабабли бекор қилинган ёки ўзгартирилган бўлса, 60 таси процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллангани ва талқин қилингани учун ноқонуний деб топилган.

Суд ҳужжатларини бекор бўлиши ва ўзгартирилишига асосий сабаб даъво аризаларини қабул қилишда ёки рад қилишда даъвогарлар томонидан тақдим этилаётган ҳужжатлар чукур ўрганилмаётганлиги, ишни мазмунан кўришда шошма-шошарликка йўл қўйиб, судга тақдим этилган ҳужжатлар атрофлича текширилмаганлиги сабаб бўлган.

Судга тааллуқлилик бузилганда суд қарори бекор қилиниб иш юритиш тугатилади.

Де??онобод тумани Касб-ҳунар лицейи Қашқадарё вилояти хўжалик судига мурожаат этиб, вилоят давлат мулк бошқармаси томонидан фуқаро А.Чўпонов номига берилган мулкка эгалик ҳуқуқини берувчи 4809-сонли давлат ордерини ҳақиқий эмас, деб топишни сўраган.

Вилоят хўжалик судининг 1998 йил 18 ноябрдаги ҳал қилув  қарори билан даъво қаноатлантирилган ва хусусий ажрим билан фуқаро Э.Чўпоновга (лицейни собиқ раиси) нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Қашқадарё вилоят прокурорининг суд қарорларига нисбатан апелляция тартибида келтирган протести хўжалик судининг 1999 йил 22 январдаги қарори билан рад этилиб, суднинг 1998 йил 18 ноябрдаги ҳал қилув  қарори ва хусусий ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.

Вилоят прокурори, вилоят давлат мулк бошқармаси ва фуқаро А.Чўпонов хўжалик судининг ҳал қилув қарори, хусусий ажрими ва қарори устидан Олий хўжалик судига кассация протести ва шикоятлари билан мурожаат қилиб, биринчи ва апелляция инстанция суди ишни кўришда ХПКнинг 23-моддасига риоя қилмаганлиги ва А.Чўпоновга нисбатан жиноий иш қўзғатилганда биринчи инстанция суди нотўғри хулоса берган, деб суд қарорларини ва хусусий ажримни бекор қилиб, иш юритишни тугатишни сўраган.

Иш ҳужжатларига қараганда, Де??онобод туман касб-ҳунар лицейига қарашли УАЗ-3303-01 маркали автомашина Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигининг 1997 йил 18 декабрдаги 04/2-4369-сонли рухсатномасига асосан 5 кишидан иборат махсус комиссия тузилиб, автомобилнинг техник ҳолатларини кўриб, 1997 йил 24 декабрда далолатнома ёзилган ва уни касб-ҳунар лицейини раиси тасдиқлаган. Далолатномада комиссия аъзолари, мазкур автомашинани аслида ишлатиш ва фойдаланиш муддати 8 йил бўлсада, лекин 10  йил давомида автомашина капитал таъмирланмасдан фойдаланганлиги туфайли автомашинани техник яроқлиги 20 фоиз атрофида, деган хулосага келган. Сўнг вилоят Кўчмас мулк биржасининг филиали томонидан автомашинанинг қолдиқ баҳоси 7022 сўм булиши билан, уни 40000 сўмга баҳолаб, "Ким ошди" савдоси орқали А.Чупоновга 60000 сўмга сотилган.

Биринчи ва апелляция инстанция суди даъво аризани қабул қилишда ва ишни кўришда процессуал хатоларга йўл қўйган, яъни даъвогар - Де??онобод тумани Касб-ҳунар лицейи жавобгар -Давлат мулк қўмитаси Қашқадарё вилоят бошқармаси, қўшимча жавобгар - Кўчмас мулк биржаси вилоят бўлими ва фуқаро А.Чўпонов бўлган. Даъво талаби бўлса, 1998 йил 2 февралда Қашқадарё вилояти давлат мулк қўмитаси бошқармаси томонидан А.Чўпоновга берилган мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи 4809-сонли давлат ордерини ҳақиқий эмас, деб топишни сўраган. Яъни, тарафлардан бири жисмоний шахс бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 23-моддасига кўра агар бир нечта талаблар ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари хўжалик судига тааллуқли, бошқалари эса умумий судга тааллуқли бўлган бир неча талаблар бирлаштирилган тақдирда, ҳамма талаблар умумий судда кўрилиши керак, шунинг учун А.Чўпоновга берилган мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақидаги низо умумий судларга тааллуқлидир.

Бундан ташқари, биринчи инстанция суди хусусий ажримида 1998 йил 6 июл ва 1998 йил 30 октябрдаги суд экспертиза хулосаларига асосланиб, яъни Э.Чўпонов 1997 йил 24 декабрдаги автотранспорт воситаларининг техник ҳолати далолатномасига қалбакилаштириб имзо қўйганини ва автомашинанинг нархини пасайтириб ўзининг ўғли А.Э.Чўпоновга сотганини далил деб Э.Чўпоновга нисбатан жиноий иш қўзғатганини инобатга олиб бўлмайди.

1997 йил 24 декабрдаги далолатномада автомашинанинг нархи баҳоланмаган. Уни вилоят Кўчмас мулк филиали томонидан баҳолаб, "Ким ошди" савдосига сотишга қўйилиб, икки фуқаро қатнашувида, ғолиб фуқаро А.Э.Чўпонов томонидан сотиб олинган.

Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг 1999 йил 19 апрелдаги қарорига биноан Қашқадарё вилоят хўжалик судининг биринчи ва апелляция инстанция судлари қарорларини ва хусусий ажримини бекор қилиб иш юритишни тугатди.

Даъво аризани қайтариш тўғрисидаги суд ажрими процессуал ҳуқуқ нормалари талаблари асосида қабул қилиниши лозим.

Денов Агросаноат комбинати ва "Шодмон" фирмаси ўртасида  1995 йилнинг 1 майида тузилган 12-сонли шартномасига асосан, Қувасой шаҳридан "Шодмон" фирмаси юклаб жўнатган бир вагон 23500 сўмлик шиша идишлар эвазига маҳсулот ололмаганидан кейин 1997 йилнинг 29 январида тузилган та??ослаш далолатномаси ва шу куни тузилган 12-А сонли шартномага асосан Денов Агросаноат комбинати шишаланган вино маҳсулотини, идишларини қабул қилиб олган нарҳда "Шодмон" фирмасининг юридик манзилига жўнатиш лозим бўлган, аммо шартнома шарти Денов Агросаноат комбинати томонидан бажарилмаган.

Қувасой шаҳар, "Шодмон" хусусий фирмаси 1998 йил 31 декабрда даъво аризаси бериб, Сурхондарё вилоят хўжалик судига Денов Агросаноат комбинатидан мавжуд дебиторлик қарзларини ундириб беришни сўраган. Вилоят хўжалик суди 1999 йил 15 январда 96/313-иш бўйича, давлат божи тўланмаганлиги ва бу ҳақда тегишли тартибда илтимоснома тақдим этилмаганлиги, жавобгарнинг банк реквизитлари тўғри ва тўлиқ кўрсатилмаганлиги, даъво баҳоси аниқ кўрсатилмаганлиги, даъво талаби конкрет эмас, деган важлар билан даъво аризасини қайтариш тўғрисида ажрим чиқарган.

Даъвогарнинг кассация шикояти билан суд ажримини қонунийлигини кўриб чи??ан Олий хўжалик судининг судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра ажримни бекор қилиб ишни мазмунан кўриш учун шу вилоят хўжалик судига юборган:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 05 январдаги "Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида"ги ПФ1030-сонли Фармонининг 7-бандида хўжалик судларига хусусий корхона эгаларидан давлат божини олдиндан тўлаттирмай даъво аризаларини қабул қилишга рухсат берилиб, божи кейинчалик суд қарори билан ундирилиши лозимлиги судья томонидан инобатга олинмаган;


2. Вилоят хўжалик судининг ажримидаги аризада жавобгарнинг банк реквизитлари тўғри ва тўлиқ кўрсатилмаган деган важи Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 112-моддасига тўғри келмайди, чунки бу моддада даъвогарга бундай мажбурият юклатилмаган;


3. Суднинг ажримида даъво баҳоси аниқ кўрсатилмаганлиги ва даъво талабининг конкрет эмаслиги ҳақидаги хулоса ҳам иш ҳужжатларига мос келмайди, чунки даъво аризанинг сўнгги қисмида даъвогар 53000 дона шиша идишларни қайтариш ёки 1166000 сўмни ундиришни сўраган.


Суд буйруғи бериш ҳақидаги ариза бўйича билдирилган талабни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги ва суд буйруғининг қонунийлиги ХПКнинг талабларига зид равишда апелляция инстанциясида текшириб чиқилганлиги суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўлади.

Гулистон шаҳар, очиқ турдаги "Сирдарётелеком" акциядорлик жамияти Сирдарё вилоят хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, "Сирдарёпахта-саноатсотиш" акционерлик жамиятидан 3295367 сўм асосий қарзни ундириш учун суд буйруғи беришликни сўраган.

Вилоят хўжалик судининг 1999 йил 15 январдаги суд буйруғи билан 3295367 сўм ундириб берилган ва "Сирдарёпахтасаноатсотиш" жамиятига нисбатан хусусий ажрим чиқарилган.

Қарздор - "Сирдарёпахтасаноатсотиш" жамиятининг суд буйруғи ва хусусий ажримидан норози бўлиб берган апелляция шикояти вилоят хўжалик суди судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб рад этилган, суд буйруғи ва хусусий ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.

"Сирдарёпахтасаноатсотиш" жамиятининг кассация шикояти Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб ўз қарори билан вилоят хўжалик судининг суд буйруғи, хусусий ажрими ва апелляция инстанцияси қарорини бекор қилиб, ишни умумий тартибда мазмунан кўриб чиқишлик учун юбориб, куйи судни Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг талабларини бузганлигини кўрсатган.

Биринчидан, ХПКнинг 103-моддаси 2-банди, 104-моддаси талабига кўра суд буйруғи бериш тўғрисидаги ариза ҳужжатлар асосида тан олинган дебиторлик қарзини ундириш ҳақидаги талабнинг қонун ҳуж-жатларига асосланганлиги ва талаб учун асос бўлган ҳолатлар ва уларни тасдиқловчи далиллар бўлгандагина талаб қаноатлантирилиши мумкин. Ишда мавжуд ҳужжатларга қараганда,   кредитор фақатгина "Сир-дарёпахтасаноатсотиш" бирлашмаси билан тузилган солиштирув далолатномасини аризага илова қилган. Ушбу ҳолатда суд ХПКнинг 107-моддасига кўра суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиши лозим эди;

Иккинчидан, ХПКнинг 105-моддаси талабига кўра кредитор аризани беришда қарздорга шу аризанинг нусхасини топшириши шарт бўлиб, ишдаги ҳолатга кўра ариза почта орқали юборилган бўлиб, ушбу аризани қарздор олганлиги ҳақидаги маълумот мавжуд эмас, бу билан қарздорнинг аризага нисбатан эътироз билдириш имконияти йуқолган;

Учинчидан, ХПКнинг 111-моддасига кўра қарздор узрли сабабларни кўрсатган ҳолда ўша судга суд буйруғини бекор қилиш ҳақидаги аризани беришга ҳақли бўлиб, ушбу аризани суд буйруғини берган судья кўриб чиқиши лозим. Ушбу иш бўйича эса вилоят хўжалик суди апелляция шикоятини қабул қилган ва умумий тартибда апелляция ҳайъатида кўриб чи??ан. Ваҳоланки, ХПКнинг суд буйруғи бериш ҳақидаги талабларида суд буйруғи юзасидан апелляция шикояти бериш тартиби кўзда тутилмаган.

Шартномада назарда тутилмаган мажбурият бўйича талаб қилинган даъво рад этилади.

Охунбобоев тумани "Пахтакор" жамоа хўжалиги Фарғона вилоят хўжалик судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, "Миришкор" хусусий фермер хўжалиги билан тузган шартномасига асосан 2,1 га. ерни 10 йил муддатга ижарага берилганлигини ва бундан олинган ҳосилнинг 50 фоиз қисми шартномада кўрсатилганидек жамоа хўжалигида ёки жамоа хўжалиги кўрсатган жойда сотилиши керак бўлсада, лекин шартноманинг бу талаблари жавобгар томонидан бажарилмаганлигини баён қилиб, жавобгардан 437962 сўм асосий қарзни ва контрактация шартномаси бажарилмаганлиги учун Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан 25 фоиз жарима - 109490 сўм ундиришни ҳамда шартномани бекор қилишни сўраган.

Вилоят хўжалик судининг 1999 йил 24 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилган.

"Миришкор" хусусий фермер хўжалиги суднинг ҳал қилув  қарори устидан Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, уни бекор қилишни ва даъвогарнинг даъво талабини рад этишни сўраган.

Ишдаги мавжуд тарафлар ўртасида 1993 йилда тузилган шартномага кўра "Пахтакор" жамоа хўжалиги 2,1 га. мевали узумзор боғни, ўша ердан олинган ҳосилнинг 50 фоизини жамоа хўжалигига ёки жамоа хўжалиги кўрсатган жойга бориб сотишлик ва жамоа хўжалиги томонидан берилган мулк ва дарахтлар қийматининг 20 фоизини ҳар йил тўлаб боришлик шарти билан "Миришкор" хусусий фермер хўжалигига берган.

Биринчи босқич суди ишни объектив ҳолатини аниқламасдан даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келган.

Даъвогарнинг 437962 сўм асосий қарз ва 109490 сўм жарима ундириш ҳақидаги талаби томонлар ўртасида тузилган шартнома шартларидан келиб чиқмайди.

Шартномада жавобгарга йил мобайнида олинган ҳосил қийматининг 50 фоизини жамоа хўжалигига тўлаб бориш мажбурияти юклатилмаган. Бу эса даъвогарнинг асосий қарз ва жарима ундириш ҳақидаги даъво талабларининг асоссиз эканлигидан далолат беради.

Суднинг даъвогар фойдасига боғнинг қийматини ундириш ҳақидаги хулосаси ҳам қонун талабларидан келиб чиқмайди. Даъвогарнинг боғ қийматини (1728000 сўм купон) 10,3 коэффициентни қўллаб 18662 сўм 40 тийинни ташкил этиши ҳақидаги важи ва ушбу пулни ундириш ҳақидаги талаби қонун ёки меъёрий ҳужжат билан асослантирилмаган.

Суднинг ҳал қилув  қарорини пул ундириш қисми иш ҳолатидан келиб чиқмаганлиги ва далиллар билан асослантирилмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъати 1999 йил 18 август қарорига кўра Фарғона вилоят хўжалик судининг ҳал қилув  қарорини ўзгартирди.


Биринчи босқич судининг қонуний ҳал қилув қарори апелляция босқичи томонидан моддий қонун нормалари нотўғри талқин қилиниб асоссиз равишда бекор қилинган.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, Нукус полиграфия комбинатидан - 1090037 сўм қўшимча қиймат солиғини ундиришни сўраган.

Қорақалпоғистон Республика хўжалик судининг 1999 йил 23 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Шу суднинг апелляция судлов ҳайъати 1999 йил 16 апрелда ишни даъвогарнинг апелляция шикоятига асосан кўриб чи??ан ва ҳал қилув  қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантирган.

Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг қароридан норози бўлган Нукус полиграфия комбинати кассация шикояти билан Олий хўжалик судига мурожаат қилган ва қабул қилинган суд қарорини бекор қилишни, ҳал қилув қарорни ўзгаришсиз қолдиришни сўраган.

Иш ҳужжатларига қараганда, Нукус полиграфия комбинати "Гейдельберг остевропа фертибс ГМБХ" фирмаси билан 1997 йил 26 декабрда 040/95-сонли шартнома тузган. Шартнома бўйича Нукус полиграфия комбинати 1998 йил 27 февралда 991 кг плёнка, 991 кг типография буёқлари, 991 кг офсет резинаси, 8 кг лупа, ультрабинафша лампалар, 991 кг мойлаш учун ёғ маҳсулотлари, босмахонада қўлланиладиган жиҳозлар ва бу жиҳозларга эҳтиёт қисмларни олган.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 65, 66, 67-моддаларига ва Адлия Вазирлиги томонидан 1998 йил 13 январда рўйхатдан ўтказилган 393-сонли "Ўзбекистон Республикасига киритилаётган товарлар, хизматлар, ишларни импорт қилишда қўшимча қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби" тўғрисидаги Вақтинчалик низомга асосан Нукус полиграф комбинати қўшимча қиймат солиғини тўлаши шарт эканлиги ҳақида 1998 йил 18 декабрда 12/8-3163-сонли хатни юборган.

Ушбу хатга жавобгар 1998 йил 29 декабрдаги 224-сонли хати билан жавоб бериб, қўшимча қиймат солиғини тўлашдан бош тортган. Нукус полиграфия комбинати 1998 йил 1 январдан кучга кирган Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 71-моддасини 26-бандида кўрсатилган "нашриётларнинг, газета ва журналлар тахририятларининг матбаа ва китоб савдоси корхоналарининг Ўзбекистон Телерадиокомпаниясининг, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг асосий фаолиятига доир маҳсулотлари ва хизматлари" учун қўшимча қиймат солиғидан озод этилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги "Узлуксиз таълим тизимини дарсликлар ва ўқув адабиётлари билан таъминлашни такомиллаштириш тўғрисида"ги 4-сонли қарорнинг 8-бандига кўра дарсликлар нархини арзонлаштириш мақсадида улар учун келтираётган қоғоз, бўёқ, матбаа материаллари 3 йил муддатга бож тўловларидан озод қилинган.

Суд мажлисида даъвогар юқорида келтирилган қарор бўйича жавобгар Ўзбекистон Республикаси Божхона Кодексининг 103-моддасидаги "Божхона тўловларининг турларидан" - фақат божхона божидан озод этилганлигини баён қилиб, қўшимча қиймат солиғини эса тўлаши лозимлигини қайд этди.

Лекин даъвогарнинг бу келтирган далили асоссиздир, чунки Божхона Кодекси 1998 йил 1 мартдан кучга кирган, қонун кучга кирган вақтдан аввал юз берган ҳаракатларга қўлланиши қонунга ҳилофдир.

Нукус полиграф комбинатини раҳбари Дўсимбетов Д. 4-сонли қарорни 8-бандида бож тўловлари тушунчаси, яъни божхонада кўрсатилган ҳамма тўловлардан озод этилганлигини, келтирган товарлардан фойдаланиб ишлаб чиқарилган дарсликлар, ўқув қуроллари сотилганлигини ва агарда бу тўлов ундирилса корхонани молиявий ҳолати оғирлашиши ҳақида ҳам баёнот берди.

Олий хўжалик суди кассация судлов ҳайъати 1999 йил 15 июндаги қарорига кўра юқорида келтирилган асосларга биноан мазкур низо бўйича апелляция судлов ҳайъатининг қабул қилган қарорини қонун ўзгаришларига аҳамият бермагани, ишни юзаки кўрганлиги сабабли бекор қилишни, ҳал қилув  қарорини эса ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.

Айни бир томонлар иштирок этувчи бир турдаги биринчи боскич суди томонидан алохида -алохида  мазмунан куриб чикилган бир нечта иш буйича апелляция инстанцияси томонидан ягона ?арор чикарилиши конунда назарда тутилмаган.

Қашқадарё вилоят ?узор тумани савдо ҳиссадорлик  матлубот жамияти ?узор туман давлат солиқ инспекциясидан 38500 сўм, 71500 сўм (98/4323-сонли хўжалик иши), 26250 сўм, 48750 сум (43-22-сонли иш), 110000 сўмни (4325-сонли иш), 110000 сўмлик (4326-сонли иш) тўлов ҳужжатини қайтариш тўғрисидаги алоҳида даъво аризалари билан вилоят хўжалик судига мурожаат қилган.

Вилоят хўжалик судининг 1998 йил 29 декабрдаги ҳал қилув  қарорларига кўра ушбу даъволар рад этилган.

Даъвогарни ҳар бир иш бўйича берган апелляция шикоятлари шу суднинг апелляция судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, ҳал қилув қарорлари бекор қилиниб даъво қаноатлантирилган.

Ишларни апелляция судлов ҳайъати кўриб чиқиш жараёнида ҳайъат томонидан жиддий процессуал хатоликларга йўл қўйилган. Хусусан апелляция судлов ҳайъати бирданига олтита хўжалик иши биринчи босқич судида бирлаштирилмаган бўлсада, бу ишлар бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорлари устидан (98/4322,- 98/4327) даъвогарнинг апелляция шикоятига асосан бу ишлар апелляция босқичида битта суд мажлисида қўшиб кўрилган ва битта қарор чиқарилган. Раислик этувчининг ўзи ишни кўришни бошлаб ишни тухтатиш ва олтита ишни юргизишни тиклаш ҳақида ажримлар чиқарган, алоҳида тартибда ишни кўриб чиқиш талабига риоя этилмасдан, суд мажлисида ҳамма ишлар бирданига муҳокама қилиниб ягона қарор чиқарилган.

Кассация шикояти ва вилоят прокурорининг про-тестида олтита ишни апелляция босқичининг бир суд мажлисида кўриб чиқилганлигига эътибор қаратилган. Бу ишларни бирданига кўрилганлигини тасдиқловчи асос сифатида вилоят хўжалик суди раиси вазифасини бажарувчининг 1999 йил 26 январдаги ва апелляция судлов ҳайъатининг 1999 йил 2 мартдаги ажримларини кўрсатиш мумкин. Бу ажримлар билан дастлаб раислик этувчи томонидан якка ҳолда олтита ишни кўришни тўхтатиб турилган бўлса, 1999 йил 2 мартдаги ажрим билан олтита ишни юргизиш тикланган.

Суд ҳужжатларига асосан гарчи иш 1999 йил 10 апрел куни ?узор туманида кўрилган бўлсада, қарор 12 апрел куни Қарши шаҳрида чиқарилган ва процессуал хатоликка йўл қўйилган. Бунга апелляция судлов ҳайъатининг 1999 йил 27 апрелдан чиқарилган "Қарши шаҳри", "12 апрел" сўзлари тегишинча ?узор туман, 10 апрел деб тузатилган ажрими асос бўлади.

1999 йил 9 апрелда суд мажлиси баённомаси ёзилган, раислик этувчи томонидан ажрим расмийлаштирилмаган. Вилоят хўжалик суди апелляция судлов ҳайъати 1999 йил 10 апрелда сайёр суд мажлисини ?узор тумани матлубот жамиятида ўтказган бўлган.

Аппеляция судлов ҳайъати мажлисида 98/4322, 98/4323, 98/4324, 98/4325, 98/4326, 98/4327-сонли ишлар бўйича даъвогар ва жавобгарларни баёнотларини эши-тиб, сўнгра судьялар маслаҳатига кириб чиқиб олтита иш бўйича қарорни эълон қилишган.

Олий хўжалик суди кассация судлов ҳайъати ушбу ишларни кўриб чиқиб, апелляция судлов ҳайъати Ўз-бекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодек-сининг 115-моддаси талабларини бузган, деб топиб қабул қилинган қарорларини бекор қилиб, Қашқадарё вилоят хўжалик суди раҳбариятининг эътиборини йўл қўйилган процессуал камчиликларга каратиб, қонун талабини нотўғри талқин қилиниб бажарилмаганлиги учун хусусий ажрим чиқарган.

Хужалик судининг жиноий иш қўзғатиш ҳақидаги хусусий ажрими қар ҳандай суд актлари каби, суд мажлисида тўлиқ текширилган холатлар асосида қабул қилиниши лозим.

Фарғона вилояти, Учкўприк тумани, "Малҳам" хусусий ишлаб чиқариш савдо фирмаси даъво ариза билан вилоят хўжалик судига мурожаат қилиб, Учкўприк тумани "Оқ сув" жамоа хўжалигидан 676374 сўм асосий қарз, 212115 сўм жарима, жаъми 888489 сўм ундириб беришни сўраган.

Вилоят хўжалик судининг 1999 йил 13 январдаги ҳал қилув  қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, хусусий ажрим билан "Оқ сув" жамоа хўжалиги бош-қаруви раиси Э.Хусанов ва "Малҳам" фирмаси дирек-тори В.Йигиталиевларга нисбатан Ўзбекистон Респуб-ликаси Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми "б" ва "в" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Фарғона вилоят прокурори ўринбосари 1999 йил 12 февралда хусусий ажрим устидан апелляция тартибида протест келтириб ажримни бекор қилишликни сўраган. Протест вилоят хўжалик суди судлов ҳайъатида кўриб чиқилиб рад этилган ва хусусий ажрим ўзгартирилиб, Учкўприк тумани газлаштириш идораси бошлиғи М.Йигиталиевга нисбатан ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми "б" банди, 206-моддаси 2-қисми "б" банди, "Малҳам" фирмаси директори В.Йигиталиевга нисбатан ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми "б" банди, "Оқ сув" жамоа хўжалиги раиси Э.Хусановга нисбатан ЖКнинг 205 моддаси 2-қисми "б" банди , 209-моддаси 2-қисми "б" банди, жамоа хўжалиги бош ҳисобчиси Э.Тошпўлатовга нисбатан ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми "б" банди, жамоа хўжалиги котиби Ш.Мирзаевга нисбатан 209-моддаси 2-қисми "б" банди билан ушбу шахсларнинг ҳаракатларида ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, четга чиқиш ва мансаб соҳтакорлиги каби жиноят аломатлари бор деган асос билан жиноий иш қўзғатилган.

Вилоят хўжалик судининг жиноий иш қўзғатиш ҳа-қидаги хусусий ажрими ва иш бўйича қарори устидан Олий хўжалик судига вилоят прокурори томонидан ка-ссация тартибида протест, "Оқ сув" жамоа хўжалиги ва "Малҳам" хусусий фирмалари эса кассация шикояти беришган.

Олий хўжалик судининг судлов ҳайъати ўзининг 1999 йил 23 июндаги қарори билан апелляция судлов ҳайъатининг қарори ва жиноий иш қўзғатиш ҳақидаги хусусий ажримни қуйидаги асосларга кўра бекор қилган:

Биринчидан, мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, томонлар ўртасида  1997 йил 13 январда шартнома тузилган. Шартномага кўра даъвогар жавобгарга хўжалик ҳудудида жойлашган қишлоқларни газлаштириш ишларини амалга ошириб жаъми 676374 сўмлик иш бажарган. Қилинган ишлар белгиланган тартибда Ф-2 актлари билан хўжаликка топширилган. Жамоа хўжалиги ушбу қилинган ишлар учун қарз суммаси тўловини амалга оширмаган. Шу сабабли даъвогар хўжалик судига мурожаат қилиб, қарз суммасини жаримаси билан ундириб беришликни сўраган;

Иккинчидан, 1998 йилнинг октябр-ноябр ойларида жамоа хўжалиги ва газлаштирилган қишлоқлар фуқаролар йиғини ва бевосита фуқароларнинг ташаббусига кўра фуқаролар йиғини вакиллари орқали жаъми 207081 сўм маблағ "Малҳам" фирмаси кассири Б.Йўлдошевга топширилган ва ушбу маблағ фирма ҳисобига кирим қилиниб, 1999 йил 12 январда ўзаро солиштирув далолатномаси тузилиб, жавобгарнинг даъвогарга бўлган қарзи 507519 сўм қолганлиги аниқ-ланган. Вилоят хўжалик суди яна тўланган 62900 сўмни қарз суммасидан чиқариб ташлаб, даъвогарга 406393 сўм асосий қарз ва 50000 сўм жарима ундириб берган;

Учинчидан, ишдаги фуқаро Э.Тошпўлатов, фирма иш юритувчиси К.Тожибоев, Сари??ўрғон фуқаролар йиғини раиси Ш.Ахмедов, жамоа хўжалиги котиби Ш.Мирзаевлар томонидан судга берган тушунтириш хатлари ва ишнинг 8-17-варақларидаги ордерларидан кўринишича жаъми йиғилган 207081 сум маблағ ўзаро келишилган ҳолда, қарзни ёпишлик учун, ихтиёрийлик тарзда туплангани, ҳеч бир фуқаро мажбур этилмагани, фуқаролар манфаатига путур етмаганлиги кўринади;

Тўртинчидан, вилоят хўжалик суди юқорида қайд этилган мансабдор шахсларнинг ҳаракатларида жиноий аломатлар борлигини эътироф этиш учун бевосита маблағ йиғиш ва топширишда қатнашган фуқароларни гувоҳ сифатида ишга жалб қилиб, сўнгра якуний хулосага келиши лозим бўлган;

Бешинчидан, ишда мавжуд ҳужжатлар ва тушунтириш хатларидан кўринадики жиноий иш қўзғатилган мансабдор шахсларнинг ҳаракатларида ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, четга чиқиш ва мансаб соҳтакорлиги каби жиноят аломатлари мавжуд эмас, сабаби ушбу мансабдор шахслар ўз ваколатларидан четга чиқмаганлар.

Ҳал қилув ?арорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслиги бундай ?арорни бекор қилишга асос бўлади.

Фарғона вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси томонидан фуқаро Кенжабаева Р. га берилган 9106-сонли давлат ордерини ҳақиқий эмас, деб эътироф этишни сўраган.

Вилоят хўжалик судининг 1999 йил 21 апрелдаги ҳал қилув  қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Фарғона вилоят прокурори, "Шифобохш сув" хусусий фирмаси ва вилоят Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳал қилув қароридан норози бўлиб, Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ушбу иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган.

Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси "Қизилтепа" физиотерапия шифохонасининг соғломлаштириш бўлимини хусусийлаштиришга 1998 йил 15 апрелда розилик берган бўлиб, орадан олти ой муддат ўтгандан кейин, яъни 1998 йил 16 октябрда бу объектни хусусийлаштиришда юқори  ташкилот ҳамда акциядорлар розилиги олинмаган, деган важ билан Давлат ордерини бекор қилишликни сўраб мурожаат қилган.

Биринчи судлов босқичида даъво қаноатлантирилган, яъни Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси томонидан фуқаро Р.Кенжабаевага берилган 1998 йил 30 апрелдаги 9106-сонли Давлат ордери бекор қилинган.

Суд  ўз  қарорида  Давлат  мулкини  бошқариш  ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси жамият томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўпламини етарлича ўрганмаганлигини, чунончи Давлат рўйхатидан ўтмаган, Низом фонди шаклланмаган акциядорлик жаъмиятидан объект ажралиб чи??анлигини, бу билан эса Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги" Қонун талаблари бузилганлигини асослашга уринган.

Аслида "Қизилтепа" физиотерапия шифохонаси меҳнат жамоасининг 1998 йил 23 январидаги мажлис қарорига кўра, бу объект акциядорлик жаъмиятига айлантирилиб, Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб - қувватлаш вилоят бошқармасининг тегишли буйруғи билан жамиятнинг 7540578 сўмлик Устав фонди шаклланган ҳолда 1998 йил 2 апрелда 9037-сонли мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи Давлат ордери берилган.

Суднинг ҳал қилув қарорида таъкидланишича, 1998 йил 18 апрелдаги жаъмиятнинг умумий йиғилиш қарорида қайси мол-мулкларни сотиб олишлиги кўрсатилмаган, йиғилишда фақат 26 фоиз акционерлар иштирок этган, ҳиссадорлик  жамияти давлат рўйхатидан кеч ўтганлиги ва шунга ўхшаш ҳолатларни кўрсатган, ваҳоланки, ўтказилган умумий йиғилишда 74 фоиз акция эгаси - вилоят Соғлиқни саклаш бошқармасининг хўжалик ишлари бўлими бошлиғи, хусусийлаштириш ишлари бўйича махсус буйруқ билан масъул этиб тайинланган А.Сайдалиев иштирок этган. Шунингдек бу умумий йиғилишда кўриладиган масаладан акциядор вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси 1998 йил 15 апрелдаги расмий хат билан хабардор қилинган ва бошқарма ўз розилигини расмий равишда билдирган.

Бундан ташқари суд ишни кўриш жараёнида жавобгар томонидан келтирган норозилиги асосида 1999 йилнинг январ ойида акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилганлиги, бу йиғилишда ҳам акциядорларнинг соғломлаштириш бўлимини қайтадан Р.Кенжабаевага хусусийлаштиришга рози эканлигини билдирганлигига умуман эътибор бермаган.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда  Олий хўжалик судининг судлов ҳайъати ушбу иш бўйича қабул қилинган 1999 йил 21 апрелдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, Фарғона вилоят прокурорининг кассация протестини ҳамда "Шифобахш сув" хусусий фирмаси ва Вилоят Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бошқармасининг кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим деб топган.

(асосий)



Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск