ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Олий хўжалик судининг умумлашмалари /

Хўжалик судларининг апелляция инстанциясида ишларни кўриб чиқиш суд амалиётининг таҳлили (Таҳлил ОХС Раёсатининг 1999 йил 26 августдаги қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТАҲЛИЛ

Олий хўжалик суди Раёсатининг

1999 йил 26 августдаги қарори

билан тасдиқланган.




ХЎЖАЛИК  СУДЛАРИНИНГ АПЕЛЛЯЦИЯ

ИНСТАНЦИЯСИДА ИШЛАРНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ СУД АМАЛИЁТИНИНГ

ТАҲЛИЛИ



Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг иш режаси асосида 1999 йил биринчи ярим йилликда хўжалик судлари апелляция инстанциясида ишларни кўришнинг суд амалиёти умумлаштирилди.

Умумлаштириш кўрсатганидек асосан, хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик Процессуал Кодексининг нормалари тўғри қўлланилмоқда.

Шу билан бирга апелляция инстанциясида кўрилиб бекор қилинган ишларнинг айримлари биринчи инстанция суди томонидан процессуал хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги билан боғлиқдир.

Масалан: Тошкент шаҳар хўжалик судида кўрилган 1631-сонли иш бўйича суд ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин 6 кун ўтишига қарамасдан суд мажлиси баённомаси иш материалларида бўлмаган. Бундай камчилик прокурорнинг протест келтиришига асос бўлган. Хўжалик Процессуал Кодексининг 170-моддаси 2-хатбошиси 7-бандида, ишда суд мажлиси баённомаси бўлмаса ёки имзоланмаган бўлса суд чиқарган ҳужжат албатта бекор қилиниши ифода этилган. Шунингдек, ушбу Кодекснинг 134-моддаси 3-хатбошисидаги ҳуқуқ нормасига кўра, суд мажлисининг баённомаси мажлисда раислик қилувчи судья томонидан мажлиснинг эртаси кунидан кечиктирилмай имзоланиши лозим. Шу талаблар бузилганлиги сабабли бу ҳал қилув  қарори бекор қилинган.

Хўжалик судлари биринчи инстанциясида бекор қилинган ишларнинг аксарият қисми, даъвогарнинг суд мажлисига келмаганлиги сабабли даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақидаги ажримлар бўлиб, ишда иштирок этувчи тарафларнинг процессуал ҳуқуқи бузилиши ёки ҳуқуқ нормаларининг нотўғри қўлланилиши билан боғлиқдир.

Бундай тоифадаги ишларни кўришда судлар томонидан йўл қўйилган камчиликлар, суд мажлисини бўлиш вақти ва жойи тўғрисида бошқа манзилга жўнатиш ва ажрим юборганлиги почта орқали суд ажримини тарафларга етказиш вақти инобатга олинмаганлиги, узрсиз сабаб билан даъвогар ёки жавобгарнинг суд мажлисига келмаганлиги каби ҳолатларда намоён бўлади.

Даъвогар-Фарғона вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва жавобгар-Ғўқон шаҳар саноат корхоналари комбинати очиқ турдаги акциядорлик жамияти ўртасидаги ишни кўришда судья томонидан Хўжалик Процессуал Кодексининг 134-моддаси талаблари бузилганлиги яъни судья томонидан ишда иштирок этмаган шахсларни суд жараёнида қатнашган, деб нотўғри маълумот кўрсатганлиги аниқланган.

Апелляция судлов ҳайъати бундай ҳолда Хўжалик Процессуал Кодекси 170-моддасининг 2-бандини қўллаб яъни суд ишни мажлис жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда тарафлар хабардор қилинмаган, ишда иштирок этувчи шахслардан бирининг йўқлигида кўрганлиги сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилган.

Суд мажлисида шунингдек суд мажлисидан ташқарида айрим процессуал ҳаракатлар бажарилганда баённома тузилади. Баённома мазмунига кўра уни олиб бориш ва имзолаш, баённомага эътирозларни кўрсатиш ва кўриб чиқишга нисбатан Хўжалик Процессуал Кодексининг 134-моддаси қоидалари қўлланилади.

Хўжалик суди баённомасининг бўлмаслиги, Хўжалик Процессуал Кодексининг 134-моддасида кўрсатилган шахсларнинг имзоламаслиги Хўжалик Процессуал Кодексининг 188-моддаси 8-бандига мувофиқ апелляция инстанциясининг қарорини бекор қилиш учун асос бўлади.

Агар Хўжалик Процессуал Кодексининг 126-моддасига асосан, судья томонидан овоз ёзиб олинса, бу ҳам  иш материалларига қўшиб қўйилади. Бундай ҳолда баённомада мажлис баёни ёзма қайдномалари, стенограмма қилинганлиги ёки овозлар кассетага ёзиб олинганлиги, кинога ва фотосуратга, видеотасвирга, шунингдек радио ва телевиденияга олинганлиги ҳам  кўрсатилган бўлиши шарт.

Судлар томонидан судьяларни рад қилишга оид Хўжалик Процессуал Кодекси нормаларини нотўғри қўллаш ҳоллари учрамоқда. 1998 йил 26 октябрда даъвогар Ғўқон шаҳар "Ҳафиза" хусусий фирмаси раҳбари Х.Аҳмедова судьяни рад қилиши тўғрисида ариза берган. Судья ушбу кунда қабул қилган ажримида даъвогарнинг аризасини асоссиз деб топиб қаноатлантирмаган. Апелляция судлов ҳайъати мазкур ҳолатни Хўжалик Процессуал Кодексининг 21-моддасига асосан ишни якка ўзи кўраётган судьяни рад қилиш масаласини ишни кўраётган судья томонидан эмас, балки хўжалик суди раиси томонидан ҳал этилишини инобатта олиб, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилган. Судлар томонидан судьяларни рад этиш тўғрисидаги процессуал ҳуқуқ нормасини қўллашда қайд этилган қонун нормасининг ишни якка ўзи кўраётган судьяни рад этиш масаласини хўжалик судининг раиси ёки суд ҳайъатининг раиси ҳал этишга қатьий риоя этилиши бу хилдаги қонун бузилиши ҳолларининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эгадир.

Хўжалик судларида ишларни кўришда даъвогар томонидан берилган қўшимча талабларни лозим даражада асослантирилмасдан даъвони қаноатлантириш ҳоллари ҳам учрамоқда. Масалан, Тошкент шаҳар хўжалик судининг даъвогар - "Шайхонтоҳурсавдо" жамоа корхонаси, жавобгар-"R.ABDUMANNOP" хусусий фирмасидан 193879 сумни ундириш тўғрисидаги даъвоси юзасидан биринчи инстанция суди даьвогарга даъво суммасининг кенгайтирилган ҳисоб-китобини тузиш мажбуриятини юклаб, ишни кўриш бошқа кунга қолдирилганда даъвогар ўзига юклатилган мажбуриятдан четга чиқиб даъво аризасида кўрсатилгандан фарқли равишда қўшимча талаб билан даъво суммасини киритган, жавобгар бу ҳақда хабардор қилинмаган, суд бунга эътибор бермасдан, асослантирмасдан даъвогар-нинг қўшимча талабини ҳам қаноатлантирган. Ваҳоланки суд томонидан қўшимча даъво-аризани иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқишда умумий қоидаларга риоя қилган ҳолда даъвогарнинг қўшимча талаблари билан жавобгарни таништирилиши ва унинг фикрини олиши лозим эди. Суд томонидан белгиланган бу умумий қоида бузилган. Шу сабабли жавобгарни апелляция шикояти судлов ҳайъатида кўриб чиқилиб қисман қаноатлантирилиб, ҳал қилув  қарори ўзгартирилган.

Хўжалик судлари томонидан маъмурий ҳужжатларни ҳақиқий эмас деб, топиш тўғрисидаги ишлар бўйича ҳам моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилмоқда.

Урганч шаҳар ҳокими даъво ариза билан хўжалик судига мурожаат қилиб 1993 йил 25 октябрдаги Давлат мулки қўмитаси ва тадбиркорликни қўллаб-кувватлаш давлат қўмитасининг Хоразм вилоят бошқармасининг "Шараф" жамоа корхонасига берилган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини бекор қилишни сўраган. Биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириб жамоа корхонасига берилган мулк ҳуқуқига оид давлат ордерини бекор қилган.

Биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини қабул қилишда "Шараф" жамоа корхонасини 1996 йил 13 июнда шу номдаги хусусий корхонага айлантирилганлигини эътиборга олмаган. Ваҳоланки бу ҳақда ишда тегишли тасдиқловчи ҳужжат бўлишига қарамасдан, юридик жиҳатдан ўз аҳамиятини йуқотган давлат ордерини ҳал қилув  қарори билан бекор қилган. Хоразм вилоят хўжалик суди биринчи инстанциясининг ушбу ҳал қилув қарори ноқонуний чиқарилганлиги туфайли Ғорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди апелляция судлов ҳайъати томонидан бекор қилинган.

Апелляция судлов ҳайъати томонидан давлат ҳокимиятининг маъмурий ҳужжатларини бекор қилишда аксарият ишлар моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаш билан бир қаторда иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатига мувофиқ келмаслигида ифодаланади. Бир-бирига боғлиқ бўлган иккита иш бўйича "Феруза" фермер де??ончилик агрофирмаси "Баҳор" жамоа хўжалигидан 792,5 минг сўмни ундиришни ва 10 гектар ер майдонини қайтариб беришни сўраб хўжалик судига мурожаат этган. Биринчи инстанция суди мазкур иш юзасидан 46.991 сўмни ундириш ҳақида қарор қабул қилган, (500-сонли иш) 02.07.98 йилда (501-сонли иш) иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим чиқарилган. Апелляция судлов ҳайъати аниқлашича, Гулистон шаҳар ҳокимининг 12.03.98 йил 175-сон қарорига асосан, "Феруза" агрофирмасининг фаолияти тўхтатилиб, давлат реестридан чиқарилган.

Биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 55-моддасига биноан, юридик шахснинг тугатилиши ҳақидаги ёзув давлат реестрига киритилгандан сўнг юридик шахс тугатилиши ва унинг фаолияти эса тўхтатилиши, Хўжалик Процессуал Кодексининг 86-моддасига кўра ишда иштирок этувчи шахс бўлган ташкилот тугатилган бўлса иш юритишни тугатиш лозимлигини эътиборга олмаган. Апелляция судлов ҳайъати қайд этилган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини инобатга олиб биринчи инстанция суди қарорларини бекор қилиб, иш юритишни тугатишни лозим топган.

Апелляция судлов ҳайъатида суд таркибининг тўлиқ бўлмаслиги натижасида ишларни кўриш бошқа вилоятлар хўжалик судларига ўтказилмоқда. Хўжалик Процессуал Кодексининг 15-моддаси талабларидан келиб чиқиб, апелляция инстанциясида камида 3 судьядан иборат таркибни таьминлаш имкони бўлмаслиги сабабли суднинг ажримлари билан бошқа вилоят хўжалик судига ўтказиш бўйича аниқ раҳбарий тавсиялар бериш талаб этилмоқда. (Масалан: Наманган вилоят хўжалик судидан 2 та иш юзасидан апелляция шикояти қайд этилган асосларда Андижон вилоят хўжалик судига ўтказилган).

Апелляция судлов ҳайъатида Хўжалик Процессуал Кодексининг 15, 33-моддаларига асосан, яъни судлов таркибини 3 судьядан иборат қилиб тузиш имконияти бўлмаган тақдирда Олий хўжалик суди раҳбариятига бу ҳақда маълум қилиб, ҳудуд бўйича яқин вилоят хўжалик суди раиси билан ўзаро келишган ҳолда, суд раисининг чиқарган ажримига асосан ишни бошқа вилоятга ўтказиш масаласини ҳал қилиниши мақсадга мувофиқ бўлади.

Даьвогар "Ўзде??ончиликқурилиш" Республика ишлаб чиқариш давлат ширкат қурилиш бирлашмасининг жавобгар Ўзбекистон Республикаси "Уйжой-жамғармабанк" давлат акциядорлик банки Тошкент шаҳар бўлимидан жавобгар томонидан қўйилган 16750677 сумлик инкасса топшириқномаларини ижро этилиши мумкин эмас, деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилган. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг талабини қисман қаноатлантирилган.

Апелляция судлов ҳайъати мазкур ишни кўриб чиқиб Процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги сабабли иш юритишни тугатган.

Суд Хўжалик Процессуал Кодексининг 23-моддасини эътиборга олмаган. Ушбу моддага кўра, ишда фақат юридик шахслар ва юридик шахс ҳуқуқига эга бўлмаган жисмоний тадбиркор шахслар тараф сифатида иштирок этиши мумкин. Суд томонидан жавобгар сифатида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлмаган "Уйжойжамғармабанк" давлат акциядорлик банки Тошкент шаҳар бўлими кўрсатилган бўлсада иш мазмунан кўриб ҳал қилинган. Ўзбекистон Республикаси "Банк ва банк фаолияти тўғрисида"ги Ғонуннинг 10 ва 16-моддаларига кўра, банклар Ўзбекистон Республикасида ўз филиалларини очишлари мумкин. Банкнинг бўлимлари филиал тарзида ташкил қилинади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 47-моддаси 3-қисмига кўра қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса филиал юридик шахс ҳисобланмайди. Банк бўлимлари фуқаролик ҳуқуқий муносабатларида ўзларини ташкил қилган юридик шахс номидан қатнашиш ҳуқуқига эга бўлмай ушбу   хўжалик иши бўйича давлат акциядорлик "Уйжойжамғармабанк"и Тошкент шаҳар бўлими жавобгар сифатида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлмай. банк бошқаруви томонидан тасдиқланган бўлим тўғрисидаги Низомда белгиланган фаолиятни юритади. Бўлим раҳбари эса банк номидан вакил сифатида қатнашиши учун унга белгиланган тартибда ваколат берилиши лозим.

Судлар томонидан ишларда қатнашаётган тарафларнинг ҳуқуқий мақоми ўрганилиши ва уларнинг ҳуқуқий ҳолатини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилиниши ҳамда ишга даҳлдор бўлмаган тарафни алмаштириш чораларини кўриши, шунингдек, процессуал ҳуқуқий ворислик ҳолатларига аниқлик киритилишини текширилиши лозим.

Судлов амалиёти кўрсатаётганидек, корхоналарнинг тугатилиши билан боғлиқ низоларни кўришда амалдаги қонун ҳужжатларини, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ ўрганилмаслик ёки тегишли далиллар билан исботланмаганлиги оқибатида қабул қилинган ҳал қилув қарорларини бекор қилинишига сабаб бўлмоқда.

Ҳамза туман ҳокимияти ижроия маҳкамаси жавобгар "Ф.А.М. -Дельфин" маъсулияти чекланган жамиятни тугатиш тўғрисида даъво ариза билан мурожаат қилган.

Биринчи инстанция суди ушбу хўжалик юритувчи субъектни тугатиш тўғрисида ҳал қилув  қарори чиқарган.

Апелляция судлов ҳайъати ишни жавобгарнинг шикояти бўйича кўриб чиқиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб Ҳамза туман ҳокимияти ижроия маҳкамасининг даъво талабини рад қилган. Судлов ҳайъати ишни кўриш жараёнида жавобгарга хизмат кўрсатувчи "Савдогар" Республика савдо ва тижоратга кўмаклашувчи банкнинг амалиёт бошқармасининг туман давлат солиқ инспекциясига берган 1998 йил 23 октябрдаги 03/315-сонли маълумотномасида корхона 6 ойдан буён аниқ фаолият кўрсатмаётганлиги ёзилмаганлигини ҳамда жавобгар тақдим этган унинг банкдаги ҳисоб-рақамида пул айланиши тўғрисидаги маълумотномада эса 1998 йилнинг ноябр-декабр ойларида ҳисоб-рақамида операциялар амалга оширилганлиги қайд этилганлиги аниқланган. Шунингдак, жавобгар 1998 йилнинг 3-чораги учун туман давлат солиқ инспекциясига бухгалтерия ҳисоботини топширган.

Суд томонидан корхоналарни тугатишда мазкур корхоналарнинг банкдаги ҳисоб-рақамида пул маблағи олти ойдан ошиқ вақт мобайнида айланмаганлиги асос қилиб олинган. Ваҳоланки,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 августдаги "Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъект-ларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан (8 банди) эса олти ой мобайнида молия хўжалик фаолияти билан шуғул-ланмаган хўжалик юритувчи субъектларни тугатиш лозимлиги кўрсатилган. Корхона муайян фаолият билан шуғулланаётган булиши, хусусан қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштириш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариши, қурилишнинг лойиҳа смета ҳужжатлари тайёрланаётган каби ҳолатларда бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, корхоналарни тугатиш жарёнида ариза берувчининг ёки ҳужжатларни тайёрлаган ташкилотнинг хатоси билан ҳам ишлар биринчи инстанция судида иш учун аҳамиятли ҳолатларга етарли баҳо берилмасдан нотўғри ҳал қилув қарорлари чиқарилишига сабаб бўлмоқда.

Чилонзор туман ҳокимияти хўжалик судига мурожаат қилиб "Альво" масъулияти чекланган жамиятни тугатишни сўраган.

Биринчи инстанция суди даъво аризани қаноатлантирган.

Апелляция инстанциясида жавобгарнинг шикояти бўйича ишни кўриб аниқланишича, жавобгар "Альво" масъулияти чекланган жамияти 1997 йилнинг декабр ойида Мирзо Улугбек туман ҳокимиятидан рўйхатдан ўтган. Сўнгра бу жамият юридик манзилни ўзгартириб, Чилонзор туман давлат солиқ инспекциясидан қайтадан рўйхатдан ўтаётганда солиқ инспекцияси инспектори-нинг хатоси билан корхонага 2 та иш (ҳужжатлар папкаси) очилган ва 2 та солиқ тўловчининг иденти-фикация рақами берилган. "Альво" масъулияти чекланган жамияти ўз фаолиятини доимий равишда юритиб келган бўлсада, 2-ишдаги материалларга кўра, у фаолият кўрсатмаётганлиги учун тугатиш тўғрисида туман ҳокимиятига тақдимнома киритилган.

Апелляция судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини қайд этилган асосларга кўра бекор қилиш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 мартда қабул қилган "Хўжалик юритувчи субьектларнинг иқтисодий ночор-лиги ва шартнома мажбуриятларининг бажарилиши учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида"ги Фармони талабларидан келиб чиқиб Чилонзор туман давлат солиқ инспекциясига 1999 йил 2 мартда тақдимнома киритиб бундай хизмат ваколатига сову??онлик қилганлиги учун айбдор шахсларга нисбатан интизомий чора қўлланилган.

Суд амалиётининг таҳлили кўрсатганидек, судлар томонидан қабул қилинган корхонани тугатиш билан боғлиқ ишларни ҳал қилишда уларни хўжалик юритувчи субъект сифатида фаолият юритаётганлигининг ҳуқуқий асосларига эътибор бериб уни тўғри қўлланилиши талаб этилади.

Суд буйруғи бериш ва уни бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан апелляция шикояти бериб ишни ҳал қилишнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, Хўжалик процессуал кодекси суд буйруғини бериш ҳолатларини аниқ қилиб белгилаган.

Кредитор - Боёвут туман давлат солиқ инспекциясининг ушбу тумандаги "Наврўз" фермер хўжалигидан солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган солиқларни қарздорнинг мол-мулкидан ҳаммаси бўлиб 794495 сўм, шундан 42586 сўм пеняни ундириб бериш талабини қўйган.

Сирдарё вилоят хўжалик суди буйруғига асосан "Наврўз" фермер хўжалигининг мол-мулки ҳисобидан 794495 сўм боқиманда қарз, 10130 сўм давлат божи, хўжалик судларини ривожлантириш фондига 1787.42 сўм, 1000 сўм суд чиқимлари жами 807412.42 сўм ундирилган. Суд буйруғини бекор қилиш ҳақида фермер хўжалиги апелляция шикояти берган. Судья қарздорнинг суд буйруғи устидан берилган апелляция шикоятига асосан, апелляция тартибидаги шикоятни қайтариш тўғрисида ажрим чиқарган. Ғайд этилган моддага асосан, суд буйруғини бекор қилишни рад эгиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилинган тақдирда Хўжалик Процессуал Кодексининг 172-моддасида белгиланган тартибда ушбу ажрим устидан апелляция шикояти берилиши мумкин. Бундай ҳолда суд томонидан нотўғри процессуал ҳужжат қабул қилинган. Хўжалик Процессуал Кодексининг 111-моддасига кўра, қарздорни берган аризасини кўриб чиқиб, суд буйруғини бекор қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқариши лозим эди.

Хўжалик процессуал Кодексида суд буйруғи устидан апелляция шикоятини бериш тартиби кузда тутилмаган. Суднинг қонуний кучга кирган суд буйруғи устидан қарздор ёки ундирувчини аризасини апелляция тартибидаги шикоятни қайтариш тарзида ажрим чиқармасдан балки суд буйруғини бекор қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақли. Бундай ҳолда хўжалик судида уч босқичли иш юритилади, яъни суд буйруғини бериш, суд буйруғини беришни ёки бекор қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқариш, (Хўжалик Процессуал Кодексининг 109, 111-моддаси) суд буйруғини бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан (Хўжалик Процессуал Кодексининг 172-моддаси) белгиланган тартибда апелляция шикояти берилиши мумкин. Ҳар иккала ҳолатда, яъни суд буйруғини беришни ёки уни бекор қилишни рад этилган ҳолатда ҳам ўша талаб бўйича умумий тартибда даъво тақдим этилиши мумкин (Хўжалик Процессуал Кодексининг 109-моддаси 5 қисми ва 111-модданинг 1 қисми).

Хулоса қилиб айтганда, апелляция инстанциясида ишларни кўриб чиқиш амалиётини умумлаштириб таҳлил қилиб ўрганиш судлар томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллашга, ҳамда суд инстанцияларида ишларни ҳал қилишнинг самарадорлигини оширишга ёрдам беради.


(асосий)



Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск