ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Олий хўжалик судининг умумлашмалари /

Солиқ кодексини суд амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида умумлаштириш (Умумлашма ОХС Пленумининг 1999 йил 16 июндаги 79-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

УМУМЛАШТИРИШ

Олий хўжалик суди Пленумининг

1999 йил 16 июндаги 79-сонли

қарори билан тасдиқланган.




СОЛИҚ КОДЕКСИНИ СУД АМАЛИЁТИДА

ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ

ҲАҚИДА УМУМЛАШТИРИШ



Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 1999 йил иккинчи ярим йиллиги учун белгиланган иш режасига биноан Республика хўжалик судларида 1998 йил 1 январидан амалга киритилган Ўзбекистон Республикаси "Солиқ кодекси"ни суд амалиётида қўллаш билан боғлиқ масалалар ўрганиб чиқилди.

Суд амалиётидан кўринишича, хўжалик судларида "Солиқ кодекси" ва "Хўжалик процессуал кодекси"га мувофиқ уч ҳолатда солиқ органи ва солиқ тўловчи хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида солиқ билан боғлиқ ишлар кўриб чиқилмоқда. Биринчи ҳолатда солиқ органларининг ундирувни солиқ ва йиғимларни ўз вақтида тўлайолмаган солиқ тўловчиларни мулкига каратиш тўғрисидаги суд буйруқларини бериш ҳақидаги аризаларига ("Солиқ кодекси"нинг 130-моддаси, "Хўжалик процессуал кодекси"нинг 103-моддаси), иккинчи ҳолатда низо мавжуд бўлган ҳолда солиқ органларини ундирувни қарздор солиқ тўловчи хўжалик юритувчи субъектларнинг мол-мулкига қаратиш ёки уларни "банкрот" деб эътироф этиш  шунингдек, қарздор ташкилотни тугатиш тўғрисидаги ариза ва бошқа турдаги даъво аризаларига, учинчи ҳолатда солиқ органларининг ва уларнинг мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан, шу билан бирга уларнинг қабул қилган норматив характерга эга бўлмаган актларини ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисидаги солиқ тўловчиларнинг даъво аризаларига кўра ("Солиқ кодекси"нинг 131-моддаси) кўриб чиқилмоқда.

"Солиқ кодекси" амалга киритилгунга қадар солиқ органлари томонидан ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги аризалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 8 ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган "Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган солиқларни корхоналар ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тартиби тўғрисида"ги Низомга асосланган ҳолда амалга оширилган. Ҳозирги кунда ҳам мазкур Низом амалда бўлиб, унинг баъзибир бандлари "Солиқ кодекси"нинг ва "Хўжалик процессуал кодекси"нинг амалга киритилиши билан бекор қилинган.

"Солиқ кодекси"нинг 134-моддаси талабларига кўра жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимлар бўйича боқимандаларни ҳамда тўланмаган жарималарни ундириш суднинг қарори асосида амалга оширилади.

Юридик шахслардан солиқлар ва йиғимлар бўйича боқимандаларни, шунингдек, молиявий жазо чораларининг суммалари ва пеня суммаларини ундириш солиқ органлари томонидан низосиз тартибда амалга оширилади. Амалиётда ҳамма вақт ҳам хўжалик юритувчи субъектларнинг қонунда белгиланган муддат ва тартибларда солиқ суммаларини тўлаш имкониятлари мавжуд эмас. Солиқ тўловчиларнинг белгиланган миқдордаги солиқ суммаларини тўлаш имкониятларининг йўқлиги ёки банкдаги ҳисоб-китоб рақамларида пулларининг йўқлиги солиқ органларига  қонун ҳужжатларига мувофиқ суд қарори билан солиқлар ва йиғимлар бўйича ундирувни солиқ тўловчини мулкига қаратиш ҳуқуқини беради.

Солиқ органларининг хўжалик судларига ундирувни қарздор корхоналарнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқиш учун асосий шартлар шундан иборатки, солиқ органи томонидан қарз суммаларини тўлаб қўйиш тўғрисидаги қарздорга талабномаларни топширганликларини тасдиқловчи асосни тақдим этганлиги ва уни кўриб чиқиш учун лозим бўлган бир ойлик муддат ўтган бўлиши лозим.

"Хўжалик процессуал кодекси"ни амалга киритилиши муносабати билан солиқ органларининг ундирувни қарздорларни мол-мулкларига қаратиш тўғрисидаги аризалари уч кун ичида эмас, балки тан олинган қарзни қарздорни мол-мулкидан ундириш тўғрисида суд буйруғини бериш ҳақидаги аризани қарздорга топши-рилганидан сўнг ўн кунлик муддат ичида амалга оширилади.


Ўтган 1998 йилда Республика хўжалик судларига солиқ органлари томонидан  3282 та ундирувни солиқ ва йиғимлардан қарздор хўжалик юритувчи субъектларнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги аризалар тушган бўлиб, хўжалик судлари томонидан 3110 та ариза бўйича қарздорларнинг 20,21 млрд. сўмлик мол-мулкларига қаратиш тўғрисида суд буйруқлари берилган. Жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида эса ундирувни бюджетдан қарздор бўлган юридик шахсларнинг мол-мулкларига қаратиш тўғрисида суд буйруқлари бериш ҳақида 2525 та аризалар тушган бўлиб, уларнинг 2444 таси бўйича судлар томонидан 11,2 млрд. сўмлик ундирувни қарздорларни мол-мулкига қаратиш тўғрисида суд буйруқлари берилган.

Ўтган йилнинг турт ойида ва жорий йилнинг шу даври давомида мазкур тоифадаги ишлар таҳлили шуни кўрсатадики, хўжалик судларига суд буйруқларини бериш тўғрисидаги солиқ органларини аризалари сони бир неча баробар ошган.

Солиқ органларининг ундирувни ташкилотларнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида суд буйруқларини бериш тўғрисидаги аризалари Ўзбекистон Республикаси "Хўжалик процессуал кодекси"нинг 103-105 моддаларида кўрсатилган шартларга риоя қилган ҳолда  амалга оширилмоқда.

Солиқлар ва йиғимлар, давлат бюджетига мажбурий тўловларни қарздор тўлиқ тан олиб, қарз суммаси бўйича низо мавжуд бўлмасагина суд буйруқлари берилади. Аммо, бу туркумдаги ишларни таҳлили шуни кўрсатадики, аксарият ҳолларда солиқ органларининг муддатида тўланмаган солиқ ва йиғимларни низосиз ҳисоблаб суд буйруқларини бериш тўғрисидаги аризалари юзасидан қарздорлар томонидан эътирозлар билдирилиб, суд ана шу норозилик аризаларига кўра суд буйруқларини беришни рад этиш тўғрисида ажримлар чиқарган. Фақатгина 1999 йилнинг олти ойи давомида солиқ органлари берган 2525 та аризадан 29 таси бўйича қарздорлар томонидан эътирозлар билдирилганлиги ва солиқ суммалари юзасидан низо мавжуд бўлганлиги учун суд томонидан суд буйруқларини беришни рад этиш ҳақида ажримлар чиқарилган ва солиқ органларига мазкур қарз суммаларини ундириш учун умумий тартибда даъво аризалари билан мурожаат қилиш лозимлиги тушунтирилган.

Суд амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, солиқ идоралари томонидан муддатида тўланмаган солиқлар, йиғимлар ва мажбурий тўловларни қарздор корхоналар мол-мулки ҳисобидан ундириш тартибига асосан риоя этилган. Аммо, таъкидлаш лозимки, туман ва шаҳар давлат солиқ инспекциялари фаолиятларида аризаларни расмийлаштиришда кўпчилик ҳолларда қуйидаги хато ва камчиликларга йўл қўйилган.

- тарафларнинг номи, буйсунуви, почта манзиллари, банк реквизитларини тўлиқ кўрсатмаслик,

- жавобгардан қарзни олиш учун банк муассасаларига инкасса топшириқларини қўйганликларини далил исботларини тўлиқ судга тақдим этмаслик,

- солиқ тўловчиларнинг шахсий варақаларидан кўчирмаларни тасдиқламаслик,

- белгиланган тартибда қарздорнинг ҳисоб рақамида пул маблағлари йўқ эканлигини тегишли банк маълумотномаси билан тасдиқламаслик, шунингдек охирги ҳисобот даври учун қарздор корхона балансини тақдим этмаслик ёки нусхасини тасдиқламаслик,

-бюджетга тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни текшириш  натижалари тўғрисидаги солиштириш далолатномаларига тарафларнинг имзолари, мухрларини қўймаслик,

-солиқ ва бюджетга мажбурий тўлов турлари, жарима санкциялари суммаларининг аниқ ҳисоб-китоби кўрсатилмаслиги ва ҳоказолар.

Солиқ органларининг бундай камчиликлар билан суд буйруқларини бериш тўғрисидаги аризалари Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 107-моддаси талабларига кўра аризани қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажримлар чиқарилишига сабаб бўлади. Чунки, "Хўжалик процессуал кодекси"нинг мазкур моддасига кўра суд буйруғини бериш тўғрисидаги солиқ органларини аризалари кодекснинг 104-моддасида кўрсатилган талабларга риоя қилинган ҳолда  берилган бўлиши лозим. Ариза солиқ органи раҳбари ёки унинг  вакили томонидан имзоланиши лозим. Агарда аризани вакил имзолаётган бўлса, аризага вакил номига берилган ишончнома ҳам  илова қилиниши керак.

Аризада, уни бераётган хўжалик судининг номи, солиқ инспекциясининг, қарздорнинг номи, уларнинг манзиллари, кредиторнинг қонун ҳужжатларига асосланган талаби ва унга асос бўлган ҳолатлар ва уларни тасдиқловчи далиллар, ундириладиган сумманинг ҳисоб-китоби, илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати кўрсатилиши  керак. Аризанинг нусхаси албатта қарздорга топширилиши шарт. Мазкур шартларнинг бажарилмаслиги солиқ органининг суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризасини қабул қилишни рад этиш учун асос бўлади.

Суд амалиёти таҳлили шундан далолат берадики, аксарият ҳолларда солиқ органлари томонидан суд буйруқларини бериш тўғрисидаги аризалар "Хўжалик процессуал кодекси" 104-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда  берилмайди. Суд томонидан бундай камчиликлар билан берилган аризаларни қабул қилиш "Хўжалик процессуал кодекси"нинг 107-моддаси талабларига кўра рад этилади. Масалан, Сирдарё вилоят хўжалик судининг 1998 йил 6 мартдаги ва 2 апрелдаги ажримлари билан бюджетга тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномаси қарздор ташкилот томонидан тасдиқланмаганлиги, қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамига солиқ бўйича аризада кўрсатилган қарз суммаси тўлиқ инкассага қўйилмаганлиги  ва бундай далил исботлар судга тақдим этилмаганлиги туфайли Янгиер шаҳар давлат солиқ инспекциясининг "Тошгул" хусусий корхонасини 676486-40 сўмлик боқиманда қарзини мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризасини қабул қилиш рад этилган. 

Ш.Рашидов туман давлат солиқ инспекцияси аризанинг шакли ва мазмунига риоя этмасдан, сув ва экология тўлов турлари бўйича талабларни асословчи далилларни ҳужжатлар билан тасдиқламасдан, қарздор корхона бухгалтерия балансини ва ҳисоб рақамида маблағи йўқлиги тўғрисидаги банк маълумотномасини аризага илова қилмасдан Ш.Рашидов номли де??он-фермер хўжаликлари бирлашмасининг  4555907 сўмлик мол-мулкига қаратиш ҳақидаги суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризаси билан Сирдарё вилоят хўжалик судига мурожаат қилган. Солиқ инспекцияси томонидан қайд этилган камчиликлар билан судга тақдим қилинган аризани  қабул қилиш рад этилиб, бу ҳақда 1998 йил 17 апрелда тегишли суд ажримини чиқарган.

Айрим ҳолларда эса хўжалик судлари томонидан солиқ органларининг камчиликлар билан тақдим этилган суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризалари қонун талабларига кўра қабул қилиниши рад этилмаган. Бухоро вилоят хўжалик судига ?иждувон туман солиқ инспекциясининг ундирувни шу тумандаги 33-Автокорхона мол-мулкига қаратиш тўғрисида суд буйруғи бериш ҳақидаги аризасига кўра 1999 йил  19 март куни суд буйруғи берилган. Ваҳоланки, суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризага бу аризани нусхасини қарздорга топширганлик тўғрисидаги асос-далил илова қилинмаган. Аризага илова қилинган аризанинг нусхасини алоқа бўлими орқали жунатилганлигини тасдиқловчи алоқа бўлими чиптаси аризани қарздорга топширилганлигини тасдиқламайди. "Хўжалик процессуал кодекси"нинг 105-моддасига биноан кредитор суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризасининг нусхасини қарздорга топшириши лозимлиги ўз ифодасини топган бўлиб, бундай ҳолда аризани топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг тақдим этилмаслиги аризани қабул қилишни рад этиш учун асос бўлади. Камчилик билан берилган ариза қабул қилиниши рад этилмасдан, процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган ҳолда  суд буйруғи берилган.

Солиқ органларининг берган аризаларига қарздорлар томонидан эътирозномаларнинг берилиши суд буйруғини беришни рад этилишига асос бўлади. Ундирилиши лозим бўлган солиқ суммаларини қарздорнинг мол мулкига қаратишда низо мавжуд бўлган холларда солиқ органлари даъво аризалари билан умумий тартибда хўжалик судларига мурожаат қилишлари мумкин. Бундай аризаларини беришдан олдин, шунингдек суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани беришда ҳам солиқ органлари албатта Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган юқорида қайд этилган Низом талабларини бажарган ҳолда  авваламбор қарздор ташкилотга солиқ ва мажбурий тўловлардан бўлган қарзларини тўлаш тўғрисидаги талабнома юборганлигини тасдиқловчи асосларни тақдим этган ҳолда  мурожаат қилиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 4-моддаси 2-"г"бандига кўра солиқ органлари давлат фойдасига бож тўлашдан озод қилинган. Ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи ҳаражатларини суд буйруғи бериладиган ёки ҳал қилув қарори чиқариладиган вақтда суд томонидан ҳал қилинади.

Солиқ органларининг хўжалик судларига умумий тартибда берадиган даъво аризаларида қарздор тўлаши лозим бўлган солиқ турлари, уларнинг ҳисоб-китоблари ва қонуний манбаалари тўлиқ илова қилинган бўлиши лозим. Ўз навбатида қарздор ҳам солиқ органининг билдирган эътирозномасида нима сабабдан солиқ ва мажбурий тўловларни, шунингдек йиғимларни тўла ёки қисман тўлашдан бош тортганлик сабабларини тегишли асослар билан тасдиқлаши талаб этилади. Иккала тарафларнинг низо юзасидан келтирган важлари, суд томонидан курилиб тегишли ҳал қилув  қарори чиқарилади.

Агар солиқ тўловчининг солиқлардан маълум муддатларга ёки қисман тўламаслиги учун имтиёзлари бўлган тақдирда суд томонидан бундай имтиёзларни борлиги суд буйруғини бериш ва ҳал қилув  қарорини чиқарилиши жараёнида муҳокама қилиниши зарур.

Оқ олтин туман солиқ инспекциясининг шу тумандаги М.Улуғбек номли де??он фермер хўжаликлари бирлашмасининг 856,3 минг сўмлик солиқлар бўйича қарзини уни мулкига қаратиш тўғрисидаги аризаси суд томонидан қарздорнинг солиқ суммаларига эътирози мавжудлиги учун рад этилган ва кредиторга умумий тартибда судга мурожаат қилиши лозимлиги тушунтирилган. Чунки, қарздор 464,9 минг сўмлик ҳисобланган ер солиғидан норози бўлиб келтирган  эътирозномасида бирлашма Оқ олтин туман ҳокимининг 1996 йил 23 март қарорига мувофиқ ташкил этилганлигини ва 2 йилга ер солиғидан озод этилганлигини таъкидлаб кўрсатган ва у суд томонидан тўғри инобатга олинган.

Амалиётда суд буйруғини бергунга қадар қарздор томонидан қарз суммасига нисбатан низо мавжуд эканлиги судга хабар қилинган тақдирда, суд буйруғини беришни судья рад этиб умумий тартибда мурожаат қилиши тушунтирилиши керак. Аммо, айрим  ҳолларда судлар томонидан солиқ органлари томонидан суд буйруқларини бериш тўғрисидаги аризаларини умумий тартибда иш юритишга қабул қилиш ҳоллари ҳам  мавжуд. Муборак туман давлат солиқ инспекцияси Қашқадарё вилоят хўжалик судига Муборак газни қайта ишлаш заводи мол-мулки ҳисобидан 8,6 млрд. сўмни ундириб бериш тўғрисида ариза берган. Аммо, бу ариза қарздорнинг эътирози бўлмаса ҳам  суд томонидан иш юритишга қабул қилинган. Мазкур ариза кўриб чиқилиб, 98233-сонли иш юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилинган. Аммо, суд томонидан ҳал қилув  қарори қабул қилинган бўлсада, қарздордан давлат божи 50% миқдорида ундирилган.

Муборак туман давлат солиқ инспекцияси ундирувни Муборак газ конлари бошқармасининг 3,8 млрд. сўмлик мол-мулкига қаратиш тўғрисида суд буйруғи бериш ҳақида иккинчи марта ариза берган. Бу ариза ҳам Қашқадарё вилоят хўжалик судининг 1998 йил 18 сентябрдаги ажрими билан кўриб чиқишга тайинланган ва мазкур иш юзасидан ҳал қилув  қарори қабул қилган. Бу ҳолатда ҳам  суд томонидан процессуал хатоликка йўл қўйилган.

"Солиқ кодекси"нинг 131 моддасида солиқ тўловчи ва солиқ органлари ўртасидаги низолар юқори турувчи солиқ органлари ва суд томонидан кўриб чиқилиши белгиланган. Аммо мазкур кодексда солиқ тўловчи томонидан солиқ органи устидан шикоят қилиш учун кандай холларда юқори турувчи солиқ органларига шикоят қилиш тартиби кўрсатилмаган. Агар солиқ тўловчи ва солиқ органи ўртасида  низо юзага келган бўлса, солиқ тўловчининг ихтиёрига кўра у юқори солиқ органига ёки судга мурожаат қилиши мумкин.

Алоҳида  таъкидлаш лозимки, солиқ тўловчи солиқ органи билан бўлган низони юқори солиқ органларига шикоят қилганидан сўнг қабул қилинган қарорлардан норози бўлган тақдирда ҳам  бу низоларни ҳал қилиш учун хўжалик судларига мурожаат қилишлари мумкин.

"Солиқ кодекси"нинг 4-моддасига кўра, ҳар бир шахс кодексда белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаши шарт, чунки солиқ солишда барча юридик шахсларнинг мулкчилик шаклидан ва  жисмоний шахсларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавкеидан қатьий назар қонун олдида тенгдирлар. Ҳар қандай солиқ тўловчи солиқ органлари билан низолашар эканлар, аввало солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларининг юқорида қайд этилган тамоилларига амал қилишлари лозим. Солиқ органлари томонидан мазкур қонун тамойиллари солиқ тўловчига нисбатан бузилганда, унга берилган имтиёзлар ҳисобга олинмасдан, солиқ бўйича ҳисоб-китоблар нотўғри амалга оширилганда, солиқ тўловчининг пул маблағлари асоссиз олиб қўйилганда ёки солиқ тўловчига солиқ органларининг ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги оқибатида моддий зарар етказилганда солиқ тўловчи-юридик шахслар ва юридик шахс тузмаган ҳолда  тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар даъво аризалари билан хўжалик судларига мурожаат қилишлари мумкин.

Солиқ органларига нисбатан билдириладиган даъво аризаларида солиқ тўловчи албатта унга солиқ органи томонидан солинган солиқни қонуний ёки ноқонуний эканлигини асословчи қонун ҳужжатларини тақдим этиши, солиқ органининг қайси ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги қонунга зид эканлигини тегишли қонун ҳужжатлари билан тасдиқлаб беришлари лозимдир.

Солиқ тўловчи томонидан бериладиган даъво аризалари Ўзбекистон Республикаси "Хўжалик процессуал кодекси" талабларига тўлиқ жавоб бериши керак. Солиқ тўловчи хўжалик судларига мурожаат қилишида белгиланган тартибда давлат божини тўлаши, қонун асосида иш кўрилгунга қадар олдиндан давлат божини тўлашдан озод этилган корхона ва ташкилотлар ўз имтиёзлари доирасида тўлашлари  лозим.

Солиқ тўловчиларнинг солиқ органларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан берадиган даъво аризалари солиқ органи жойлашган хўжалик судига берилади.

Солиқ тўловчиларнинг хўжалик судларига берган даъво аризалари ичида аксарият низоларни предмети солиқ органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг банклардаги ҳисоб-китоб счетларига низосиз ундириш учун қўйилган инкасса тўловномаларини ҳақиқий  эмас, деб топиш ҳисобланади. Бу каби низолар Наманган, Самарқанд, Тошкент шахри хўжалик судларида кўрилган.

Солиқ органлари қўйган инкасса тўловномаларини ҳақиқий  эмас деб топиш ёки ижро этилмайдиган ҳужжат, деб топиш тўғрисидаги даъво аризаларини тақдим қилган тақдирда солиқ тўловчилар энг аввало бу тўловномаларнинг ноқонуний эканлигини исботлашлари, ҳамда даъво аризаларига инкасса тўловномаларини илова қилишлари лозим. Инкасса тўловномаларидаги тўлов асосларигина суд томонидан бу низони юзага келиши сабабларини аниқлашга имкон беради.

"Намангангаз" вилоят бошқармасини жавобгар Поп туман давлат солиқ инспекцияси ва "Ўзбекистон томёпгич ашёлари комбинати"га нисбатан Поп туман солиқ инспекцияси томонидан низосиз ундириш учун қўйилган 1998 йил 19 ва 23 февралдаги инкасса тўлов топшириқларини ижро этилмайдиган ҳужжат деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси берилган.

Низо моҳиятига кўра "Ўзнефтегазстрой", "Ўзтрансгаз" бирлашмалари, "Бошкоммунгаз" бош-қармаси, "Ўзкурилишматериаллари" концерни, "Ўз-нефтегаздобыча" бирлашмаси, "Ўзбекистон ўрамли томепгич ашёлар комбинати" иштирокида қарзларни ўзаро ёпиш тўғрисидаги тузилган 5 та баённомаларга асосан "Ўзтрансгаз" унинг "Бошкоммунгаз" бошқармаси олдидаги дебиторлик қарзларини камайтириш, ўз навбатида "Бошкоммунгаз" бошқармаси "Ўзбекистон ўрамли томепгич ашёлар комбинати"га берилган газ учун дебиторлик қарзини камайтириш, "Ўзбекистон ўрамли томепгич ашёлар комбинати" эса шу суммаларга маҳсулот бериши белгиланган. Бу протоколни тузишда "Намангангаз" бошқармаси иштирок этмаган, "Ўзбекистон ўрамли томёпгич ашёлар комбинати"дан тўғридан тўғри қарздор бўлмаган ва ҳеч қандай маҳсулот олмаган. Протоколларда кўрсатилган суммаларга қарзларни ўзаро ёпишга "Бошкоммунгаз" бошқармаси имзо куйган бўлиб, ўз навбатида "Ўзбекистон ўрамли томёпгич ашёлар комбинати" протоколларида кўрсатилган суммаларга маҳсулот етказиб бериши лозим бўлиб, уларни ҳали ишлаб чиқармаган ва "Намангангаз" бошқармасига ёки  Поп туман газ идорасига етказиб бермаган, бундай ҳолатда "Намангангаз" бошқармаси ҳали қарздор бўлмаган. Поп туман газ идораси билан "Ўзбекистон ўрамли томёпгич ашёлар комбинати" ўртасида солиштирма далолатномаси мавжуд бўлиб, унда комбинатни олган газ учун қарзи 1998 йил 18 феврал ҳолатига 6904432 сўмни ташкил этган. Ундан ташқари протоколларга асосан газ учун маҳсулот бериш графиги тузилиб, графикка кўра маҳсулот 1998 йил апрел-декабр ойларида етказиб берилиши назарда тутилган аммо хали берилмаган. Кўриниб турибдики, "Намангангаз" бошқармаси ҳақдор бўлиб турган. Поп туман солиқ инспекцияси эса Поп туман газ идораси юридик шахс бўлмаганлигини билгани ҳолда, "Намангангаз" бошқармаси билан солиштирма далолатнома тузмасдан, Поп туман газ идораси билан нотўғри тузилган солиштирма далолатномаси бўйича "Намангангаз" бошқармасини ҳисоб рақамига асоссиз равишда инкасса топшириқларини қўйган, натижада 4363500 сўм маблағ банк орқали ундириб олинган.

Суднинг 1998 йил 25 мартдаги ҳал қилув  қарори билан даъвогарни талаблари қаноатлантирилиб, қўйилган инкасса топшириқлари ижро этилмайдиган ҳужжат деб топилган.

Поп туман давлат солиқ инспекцияси томонидан суднинг ушбу ҳал қилув  қарорига апелляция шикояти келтирилган. 1998 йил 28 май куни ушбу хўжалик иши бўйича чиқарилган ҳал қилув  қарори апелляция тартибида кўриб чиқилиб ўзгаришсиз қолдирилган. Шу билан биргаликда апелляция инстанциясида ушбу ҳолат юзасидан қонунбузарликка йўл қўйилган "Намангангаз" бошқармаси ҳамда Давлат солиқ инспекцияси ходимларига нисбатан уларни эгаллаб турган лавозимларидан озод этишгача қадар бўлган интзомий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал этиш юзасидан тақдимнома киритилган.

Наманган шаҳар давлат солиқ хизмати томонидан Наманган шаҳар "Дўстлик" бозорида ер, сув, ер ости бойликлари ва экология солиқлари ҳисоботларини ўз муддатида топширилиши ва бюджетга ўз вақтида тўловларни амалга оширилиши ахволи юзасидан текшириш ўтказиб, текширишда экология солиғидан 24350 сум кам ҳисобланганлиги аниқланиб ушбу суммага 100% жаримаси билан 48700 сум ундириш белгиланган. Ер солиғи манбаси 1997 йил учун ҳисоботда "Дўстлик" бозори майдони 0,48 га деб кўрсатган бўлиб, аслида текширишда 2,88 га аниқланган. Шунга кўра ҳисоботга нисбатан 34200 сўм солиқ қўшимча ҳисобланиб 100% жаримаси билан 680400 сум ундириш белгиланган. Ҳужжатларсиз 0,3068 га ер майдонидан фойдала-нилганлиги учун қўшимча 86978 сум ер солиғи ҳисобланиб 100% жаримаси билан 173956 сўм ундирилиши белгиланган. "Савдогарбанк" вилоят бўлимини маълумотига кўра шаҳар солиқ хизмати томонидан 1998 йил 22 июндан 25 августгача "Дўстлик" бозори ҳисоб рақамидан инкасса тўлов талабномалари орқали жаъми 904124 сўм 81 тийин ундириб олинган. Бундан ташқари "Дўстлик" бозори ҳисоб рақамига 1998 йил 15 июндаги 009-сонли 18 август 55-сонли 132278 сўм 09 тийин ва 12049 сўм 40 тийин ер учун деб тўлов талабномалари қўйилган.

Наманган шаҳар "Дўстлик" де??он ва саноат моллари ҳиссадорлик  жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат этиб ушбу ноқонуний ундирилган солиқ ва жарима суммаларини қайтариб ундириб беришни, ҳамда қўйилган иккита инкасса тўлов талабномаларини ижро этилмайдиган ҳужжатлар деб топишни сўраган.

Судда иш кўрилиши ҳақиқатдан ҳам солиқ хизмати томонидан даъвогарни экология, ер солиғи бўйича ҳисоботларда соли??а тортиладиган солиқ манбаларини ҳам  кўрсатганлиги, қўшимча фойдаланилган ер майдо-нига тегишли ҳужжатларни ўз вақтида солиқ идорасига тақдим этмаганлиги ва ҳисоботларга ўзгартиришлар киритмаганлиги, бу билан солиқ қонунчилигини бузганлиги учун жаримага тўғри тортилганлиги, лекин унинг ҳисоб рақамидан 1998 йил 16 февралдаги оралик далолатномасига асосан ундириб олинган 451528 сўм солиқ суммасини асоссиз равишда ундирилганлиги, чунки Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бозорлар фаолиятини ташкил этишни ва ахолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 1996 йил 5 мартдаги Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 5 мартдаги 82-сонли қарорига асосан бозорларнинг савдо-харид фаолиятини юритишдан олинадиган даромадларни умумдавлат ва махаллий солиқлардан 5 йил мобайнида озод қилиниши белгиланган бўлиб ушбу қонун талабларига риоя қилмаганлиги аниқланиб, суднинг ҳал қилув  қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Шу билан биргаликда ишда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан, яъни Наманган шаҳар солиқ хизмати ва "Дўстлик" бозори  ходимлари томонидан йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича айбдор шахсларга нисбатан чора кўриш учун суднинг хусусий ажрими чиқарилган.    Кўпчилик ҳолларда хўжалик судлари томонидан солиқ тўловчиларнинг ошиқча олинган солиқ ва йиғимларни қайтариб ундириб бериш тўғрисидаги даъво аризаларини кўриб чиқилаётганда ишдаги мавжуд ҳужжатлар тўлиқ ўрганилмаётганлиги, шунингдек низо юзасидан тегишли мутахассисларни хулосаларини олинмаетганлиги ёки солиқ тўловчи томонидан суд олдига муҳокама учун қўйилган долзарб масалаларга тегишли суд баҳоси  берилмаётганлигида кўринади. Хусусан, Самарқанд вилоят хўжалик суди томонидан Самарқанд шаҳридаги "Элбек" хусусий фирмасининг шу вилоят давлат солиқ бошқармасидан 2600 минг сўм жаримани қайтариб ундириб олиб бериш тўғрисидаги иш бўйича қўзғатилган 4-1458-сонли иш юзасидан ҳал қилув қарори ва қарор қабул қилиш жараёнида хусусий фирма томонидан ҳам, солиқ бошқармаси томонидан ҳам  низо предмети бўлган 2600 минг сўм қачон хусусий фирма ҳисобидан ундирилганлиги ва бу сумма қайси солиқ турлари ва жарималаридан ташкил топганлигини аниқламаганлар. Қайд этилган ҳужжатларни йўқлиги, судга даъвогар фирма томонидан суд-бухгалтерия экспертизаси тайинлашни сўраб ёзилган илтимосномаси ҳам  инобатга олинмасдан ҳал қилув  қарори қабул қилинганлиги сабабли кассация судлов ҳайъати томонидан бу иш юзасидан қабул қилинган суд қарорлари бекор қилиниб шу вилоят хўжалик судига қайтадан кўриб чиқиш учун юборилган.

Солиқ низолари юзасидан даъво қилиш муддатларининг ўтиши фуқаролик қонун ҳужжатларида белгиланганидек тўхтатиб турилиши, тугатилиши ёки тикланиши мумкин.

Мазкур тоифадаги ишларнинг хўжалик судларида ҳал қилинишининг ягона тажрибасини шакллантириш мақсадида тубандаги фикр ва мулоҳазаларни таклиф қилинади:


1. Судлар умумдавлат ва маҳаллий солиқларни, йиғимларни ундириш билан боғлиқ низоларни, шунингдек, солиқ органи ва солиқ тўловчи ўртасида  юзага келган бошқа солиқ билан боғлиқ низоларни ҳал этиш Ўзбекистон Республикаси  "Солиқ кодекси"га, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги, "Фуқароларни ўз-ўзини бошқаруви тўғрисида"ги, "Давлат божи тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикаси жамоат ташкилотлари тўғрисида"ги, "Муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш тўғрисида"ги, "Давлат солиқ хизмати хақидаги, корхоналар тўғрисида"ги Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу соҳа бўйича чиқарган Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларга қатьий амал қилишлари лозим.

Солиқ билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ қонунчилигини ва солиқ интизомини мустаҳкамлашга, солиқ тўловчиларнинг ўз ишлаб чиқариш жараёнларининг барча жабҳаларида оладиган манбааларидан қатъий назар, барча даромадларига солиқ солинишини назарда тутишлари, мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик шахслар қонун олдида тенглик, жисмоний шахслар эса жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътикоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатьий назар қонун олдида тенглик тамойилига риоя этишлари керак.

Солиқ тўлашдан озод этиш тўғрисидаги имтиёзлар фақат қонунда белгиланган ҳоллардагина қўлланиши лозим.


2. Солиқ солиш шу вақтдаги амалда бўлган қонун ҳужжатларига биноан ўтказилади. Шуни алоҳида эътиборга олиш зарурки, "Солиқ кодекси"нинг 3-моддасига биноан солиқ сохасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни енгиллаштирадиган, бекор этадиган қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга. Агарда, ҳуқуқбузарлик кодекс амалга киритилганга қадар содир этилган бўлиб, бу ҳолатда кодекс амалга киритилгандан сўнг аниқланган бўлса ва кодексда жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки жазо чораларини бекор қилувчи нормалар белгиланган бўлса, суд томонидан сўнгги чоралар қўлланилади. Ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни белгилайдиган ёки кучайтирадиган қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмасдир.


3. Солиқ билан боғлиқ ишларни ҳал этишда шу нарсага алоҳида  эътибор бериш лозимки, юридик ва жисмоний шахслардан (юридик шахс ташкил этмасдан, якка тартибда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар) ундириладиган мол-мулклари ва ер солиқлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан жорий этилади ва Республиканинг барча ҳудудларида ундирилади. "Солиқ кодекси"да белгиланган тартибда ўрнатиладиган юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан ташқари олинадиган  йиғимларнинг миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланса, реклама, автотранспорт воситаларини сотганлик учун белгиланган солиқлар, савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун йиғим, шу жумладан айрим турлардаги товарларни сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия йиғимлари, юридик шахсларни, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахсларни рўйхатга олганлик учун, автотранспорт тўхташ жойидан фойдаланганлик учун, ободончилик ишлари учун олинадиган йиғимларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимияти давлат органлари жорий қиладилар. Қайд этилган солиқлар ва йиғимлар билан боғлиқ низоларни кўриб чиқаётганда ва улар ундирилаётганда судлар умумдавлат солиқларини Республика бюджетига, маҳаллий солиқ ва йиғимларни  махаллий бюджетга ундиришлари лозимдир.


4. "Солиқ кодекси"га биноан солиқ тўловчилар билан солиқ органлари ўртасидаги низолар юқори  солиқ органлари ва суд томонидан кўриб чиқилади. Кодексда ва бошқа қонун ҳужжатларида қайси холларда мазкур томонлар ўртасидаги низоларни юқори  турувчи солиқ органи ва қайси ҳолларда суд томонидан кўрилиши ажратиб берилмаган. Шунинг учун ҳам  солиқ тўловчилар томонидан солиқ органларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан тўғридан тўғри хўжалик судларига мурожаат қилган тақдирларида, суд бундай шикоятларни (даъво аризаларини)қабул қилиши, қонунда белгиланган муддатларда кўриб чиқиши лозимдир.


5. Солиқ органларининг юридик шахслардан солиқлар ва йиғимлар бўйича боқимандаларни, шунингдек молиявий жазо чораларининг суммаларини ундиришни кўриш тартибида низо амалга оширилади. Агарда солиқ тўловчининг банкдаги ҳисоб-рақамида пуллари бўлмаса, солиқ органи қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувни мол-мулкига қаратиш ҳақида судга мурожаат қилади.

Солиқ органи ундирувни қарздорнинг мол-мулкига каратиш тўғрисидаги аризани беришдан аввал "Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган солиқларни корхоналар ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тартиби тўғрисида"ги Низомда белгиланган тартиб қоидаларини бажарганидан сўнггина мурожаат қилиши мумкин.

Мазкур Низом талабларига кўра солиқ органи албатта судга ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисида ариза беришдан олдин солиқ тўловчига солиқ ва йиғимлардан қарзларини тўлаб қўйиш тўғрисида талабнома қилганларидан сўнг мурожаат қилишлари мумкин. Агарда, солиқ тўловчи томонидан солиқ органи қўйган талаблар юзасидан эътирозлари ёки низо мавжудлиги кўрсатилса, солиқ органи хўжалик судларига даъво аризалари билан мурожаат қилишлари лозим бўлади.

Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисида судга берилган аризада солиқ органлари томонидан мавжуд қарзларни тасдиқловчи солиштирма далолатномалари суд буйруқларини бериш масаласини ҳал этишда алоҳида  ўрин тутади. Бу далолатномалар тузилган сана билан судга ариза топширгунга қадар ўтадиган вақт 2 ойдан ошмаслиги лозим. Солиштирма далолатномалари, уни тузаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунининг 8-моддасида кўрсатилган шахслар томонидан (раҳбар ва бухгалтерия ҳисоби ҳамда молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс) имзоланган бўлиши керак. Агарда солиштирма далолатномалари мазкур шахслар томонидан имзоланмаган бўлса, улар ҳақиқий  ҳисобланмайди.  Солиқ органларининг хўжалик судларига берадиган даъво аризалари умумий тартибда, "Хўжалик процессуал кодекси"да кўрсатилган талабларга риоя қилган ҳолда  амалга оширилиши лозим.


6. Солиқ органларининг даъво аризалари жавобгар жойлашган жойдаги хўжалик судларига берилиб, давлат божисиз қабул қилиниб, кўриладиган низо юзасидан ундирилиш лозим бўлган давлат божи ҳал қилув  қарори қабул қилинадиган пайтда ундирилади.


7. Солиқ ва йиғимлар билан боғлиқ низоларни ҳал этишда солиқ тўловчи ва солиқ органининг солиқнинг у ёки бу турига норозичиликлари мавжуд бўлган ҳолларда, судья тегишли аудиторлик ёки суд бухгалтерия экспертизаси  тайинлаши ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси қошидаги Экспертлар кенгаши хулосаларини олиши мумкин.


8. Солиқ тўловчининг аризасига биноан унинг ҳуқуқларини химоя қилиш, ортиқча тўланган солиқлар, йиғимлар ва жарималарни бюджетдан қайтариб олиш учун даъво қилиш муддатлари "Фуқаролик кодекси"нинг 150 моддасига кўра 3 йил, солиқ органларининг даъво аризаларига кўра солиқ тўловчидан тегишли солиқ, йиғим ва жарималарни ундириш учун белгиланган махсус  даъво муддатлари  эса "Солиқ кодекси"нинг 124-моддасида 3 йилдан 5 йилгача белгилангандир.



Время: 0.0085
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск