ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Олий хўжалик судининг умумлашмалари /

Кредит бериш бўйича кассация тартибида кўрилган ишлар юзасидан суд амалиёти (Таҳлил ОХС Раёсатининг 1999 йил 25 февралдаги қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТАҲЛИЛ

Олий хыжалик суди Раёсатининг

1999 йил 25 февралдаги қарори

билан тасдиқланган.




КРЕДИТ БЕРИШ БЎЙИЧА КАССАЦИЯ ТАРТИБИДА

КЎРИЛГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН СУД АМАЛИЁТИ



Бозор муносабатлари шаклланиши шароитида кредит берувчи муассасалар (тижорат банклари, Бизнес-фонд, Меҳнат вазирлиги, суғурта компаниялари ва ҳоказо ташкилотлар) аҳамияти каттадир чунки, хар қандай корхона ўз фаолиятини амалга ошириши учун маблағлари бўлмаган пайтда улардан кредит олишга мажбур бўлади.

Банклар, кредит берувчи ташкилотлар ва қарз олувчилар ўртасидаги қарз билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларнинг вужудга келиши, улар орасида тузиладиган кредит шартномалари асосида тартибга солинади. Банк муассасалари билан ҳуқуқий муносабатларда бўладиган қарз олувчилар аввалам бор ўзаро тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатдорликка асосланган шартномалар тузишларини ва барча ҳаракатларни ана шу шартномалар асосида олиб боришлари зарур эканлигини тушуниб етмоқдалар. Бунга асос қилиб кейинги йилларда мижозлар томонидан суд қарорларига, кредиторлар ҳаракатига берилган шикоятларни кўпайганлигини кўрсатиш мумкин.

Олий хўжалик судини кассация судлов ҳайъати кредит бериш билан боғлиқ низоларни кўриб чиқиш ва одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, Ўзбекистон Республикаси  ХПК, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси "Банк ва банк фаолияти тўғрисида"ги Ғонун, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банк томонидан ўз ваколати доирасида чиқарган Низомлар ва Йўриқномалар асосида амалга оширмоқда.

Республика Олий хўжалик судининг кассация инстанциялари кредит шартномасини тузиш, кредитни бериш, кредитдан  фойдаланиш, ундан фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш, кредитни қайтаришни кечиктирганлик асосларида вужудга келган хўжалик низоларини 1998 йилда 37 тасини кўриб чиқган.

Шулардан 18 тасида банк-кредитор муассасалари даъвогар сифатида, қолган 19 низоли хўжалик ишида эса бошқа хўжалик юритувчи субъектлар даъвогар бўлиб иштирок этишган. Кассация инстанциясида кўриб чиқилган ишлардан 24 таси бўйича қарорларни ўз кучида қолдирган, 13 тасини эса қисман ўзгартирган ёки бекор қилган.

Кассация судлов ҳайъатларида кўрилган ишларнинг таҳлилидан кўринишича, кредит берувчи ташкилотлар берилаётган қисқа муддатли кредитларни расмийлаштиришда асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан 1993 йил 28 июнда ва 1996 йил 20 апрелда тасдиқланган 33-сонли "Ғисқа муддатли кредит бериш қоидалари"да кўрсатилган тартибга риоя қилинган ҳолда, кредитни беришдан аввал, уни қайтарилишини таъминлаш чоралари яъни суғурта, гаров, кафиллик ва кафолатлар масаласи ҳал этилаётганлигини кўрсатади.

"Бизнес-Фонд" Андижон вилояти бошқармасининг "Мадад" суғурта агентлиги Андижон вилоят филиалидан 720000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича вилоят хўжалик судида 6-9-сонли иш қўзғатилган ва суд қарорига биноан даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган. Жавобгар суғурта агентлигининг кассация шикоятига кўра  ишни судлов ҳайъатида кўриб чиқилганда, "Бизнес-Фонд" томонидан "Шарқ-95" хусусий фирмасига 830000 сўм кредит берилаётганида, бериладиган кредит суммаси суғурта агентлиги томонидан суғурталанган ва суғурта гувоҳномаси берилган. Хусусий фирма раҳбари кредит суммасини олиб ҳаражат қилиб бўлганидан сўнг вафот этган. Шу муносабат билан ва қарздорнинг олган қарзини қайтариш имконияти йўқлиги учун фонд, қарзни суғурта ташкилотидан суғурталанган қарз суммасини ундиришни сўраб, вилоят хўжалик судига мурожаат қилган. Суд даъвони тўлиқ суғурта ташкилоти ҳисобидан қаноатлантирган. Суғурта ташкилоти суднинг бу қароридан норози бўлиб кассация шикояти билан Олий хўжалик судига мурожаат қилган.

Кассация судлов ҳайъати ишни кўриб чиқиш жараёнида фонд томонидан хусусий фирмага  берилган қарз суммаси, хусусий фирма томонидан олинадиган қарзни "Мадад" суғурта агентлиги вилоят филиалида суғурталаб, тегишли миқдордаги суғурта тўловини амалга ошириб, суғурта гувохномаси берилганидан сўнггина берилганлиги, хусусий фирма раҳбари вафот этганидан кейин суғурта ҳолати юзага келгани ва шу муносабат билан кредитор судга мурожаат қилганлигини аниқлади. Вилоят хўжалик судининг қарори ишда мавжуд ҳужжатлар ва шартномалар асосида, шунингдек, амалдаги қонунлар асосида қабул қилинганлиги учун ўзгаришсиз қолдирилиб, суғурта агентлигининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

Кредит шартномаларида олинган мажбуриятларни мижоз томонидан вақтида бажарилмаслиги ёки унинг қайтарилмаслиги кредиторлар томонидан хўжалик судларига даъво аризаси билан мурожаат қилинишига асос бўлмоқда. Бу тоифадаги низолар асосан 1994-1997 йилларда тузилган кредит шартномаларидан келиб чи??ан.

Банклар билан қарз олувчилар ўртасидаги ҳисоб-китобларни тартибга солиниши ўрганиб чиқилганда улар ўртасидаги муносабатлар асосан кредит шартномалари ва келишилган кредит фоизлари асосида ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилаётганлиги, бу туркум низоларни ҳал этишда судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, "Банк ва банклар фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ҳамда Марказий Банкнинг кўрсатмаларига риоя қилиб қарорлар чиқарилаётганлиги аниқланди. Шу билан бирга бу борада айрим камчиликлар, яъни моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўлланаётганлик холлари ҳам  мавжуддир.

Наманган вилоят хўжалик судига "Савдогарбанк" Чортоқ бўлими даъво ариза билан мурожаат қилиб, Чортоқ туман улгуржи-чакана савдо ишлаб чиқариш ҳиссадорлик бирлашмасидан 34627 минг сўм кредитдан ва 56 500 минг сўм кредит фоизларидан қарзни ундириб беришни сўраган. Вилоят хўжалик суди ушбу даъво аризаси бўйича қўзғатилган 542/7-сонли иш юзасидан 1998 йил 16 февралдаги ҳал қилув  қарори билан даъвони кредит суммаси 34 627 минг сўм миқдорида  ва фоиз  қисмини 20 000 минг сўм  миқдорида қаноатлантирган.

Суд, даъвогарни даъво талаблари ишда мавжуд ҳужжатлар, ўзаро тузилган солиштирма далолатномалари, шунингдек, қатор камчиликлар билан имзоланган бўлсада кредит шартномалари билан асосланганлигини тан олиб, 1997 йил 1 мартигача амалда бўлган Ўзбекистон ССР Гражданлик Кодексининг 238, 240-моддаларини қўллаб ўз ташаббуси билан кредит суммаларига қўлланилган йиллик фоизини 36 500 000 сўмга камайтирган. Вахоланки, қайд этилган моддаларда кредит фоизлари эмас, балки мажбуриятларни кредитор айби билан бажармаслик ва шу туфайли қарздорга етказилган зарарни камайтириш кўрсатилган. Ғайд этилган низода кредит суммаларига қўлланилган фоиз суммаларининг ошиб кетишига ва ҳиссадорлик бирлашмасининг тўловга лаёқатсиз бўлиб колишига жавобгарни узи сабабчи бўлган. Ғўшимча шартномалар тузилишининг ташаббускори ҳам кредитни олган Чортоқ туман улгуржи чакана савдо ҳиссадорлик жамиятини ўзи бўлган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилотлари (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади, яъни қарздор олган кредит суммасига шартномада кўрсатилган фоизни тўлашга мажбур бўлади. Тўланган фоиз суммаси қарз олувчининг қарзига қўшилиб ҳисобланади. Шунинг учун Наманган вилоят хўжалик судининг фоиз суммаларини қарз олувчига етказилган зарар деб қарашини судлов ҳайъати нотўғри деб топган ва суднинг ушбу иш юзасидан қабул қилинган қарори кассация судлов ҳайъатининг қарори билан ўзгартирилиб, даъво тўлиқ қаноатлантирилган.

Ишларни кўриб чиқиш жараёнида судлар томонидан тарафлар тақдим этган ҳужжатларни, шартномаларни тўлиқ ўрганмаслик, уларга баҳо беришда юзакичиликка йўл қўйилиши натижасида қабул қилинган суд қарорларидан норози бўлиб юқори суд инстанцияларига ариза ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳоллари камайгани йўқ. Кассация судлов томонидан бундай юзакичиликларга ўз вақтида тегишли баҳо берилган.

Кредит шартномаларида олинган мажбуриятларнинг қарз олувчилар томонидан бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслиги натижасида кўпчилик ҳолларда қарз олувчиларнинг олинган қарз суммаларини мақсадсиз ишлатилиши ёки умуман бу суммаларини турли хил йўллар билан ўзлаштириши оқибатида келиб чиқмоқда. Шунинг учун ҳам судлар бундай ишларни кўриб чиқишда банк ва қарз олувчининг ҳаракатларига тегишли баҳо бериб, улар томонидан шартномада олинган мажбуриятлар мансабдор шахслар ёки уларга тенглаштирилган масъул ходимларнинг ноқонуний ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги оқибатида юзага келганлиги тақдирда, бундай мансабдор шахсларга нисбатан тегишли жиноий, маъмурий ва моддий жазо чораларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 мартдаги Формонига биноан кўришлари лозим.

Кредит берувчи ташкилотлар шартнома шартларини бажармаган тақдирда жавобгар сифатида ҳам ишлар бўйича ўтишган.

Ғорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг 1998 йил 9 октябрдаги даъвогар Шуманой туманидаги “Азат” кўп тармоқли кичик хусусий корхонасини жавобгар “Бизнес-фонд” Қорақалпоғистон бошқармасидан 3363000 сўм ундириш тўғрисидаги даъвоси юзасидан 488-сонли хўжалик иши даъвогарни кассация шикояти ва Ғорақалпоғистон Республикаси прокуратураси протести асосида кўриб чиқилган “Бизнес-фонд” томонидан кредитни бажармаганлиги учун қарз шартномасини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 732, 737, 744  моддалари нотўғри қўлланганлиги кўрсатилган. Ваоҳланки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексини 732-моддаси қарз шартномасини тузиш пайтини ашё (пул) топшириш пайтига боғлаб қўйган. Низо бўйича эса қарз берувчи томонидан шартномага кўра тарафлар ўртасида  тузилган 42-2/97-рақамли шартноманинг 6.3-бандига кўра “Фонд” қарз берувчи кредитнинг олинмай қолган қисмини кечиктирган хар бир куни учун 0,5 % пеня тўлаши белгиланган холос.

Шартномада кредитни беришни кечиктирганлик учун жавобгарлик белгиланмаган. Шунинг учун кассация инстанцияси Ғорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг апелляция инстанцияси қарорини бекор қилди ва шикоятни қаноатлантирди.


(асосий)



Время: 0.0172
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск