ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Олий хўжалик судининг умумлашмалари /

Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 18 июлдаги 366-сонли қарори билан тасдиқланган "Объектларнинг хўжалик жамиятлари ва ширкатлари таркибидан чиқиши тартиби тўғрисида" ги низомни хўжалик судлари томонидан қўллаш амалиётининг таҳлили (Таҳлил ОХС Раёсатининг 1998 йил 28 декабрдаги қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТАХЛИЛ

Олий хўжалик суди Раёсатининг

1998 йил 28 декабрдаги қарори

билан тасдиқланган.




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1994 ЙИЛ 18

ИЮЛДАГИ 366-СОНЛИ ҚАРОРИ БИЛАН

ТАСДИҚЛАНГАН ОБЪЕКТЛАРНИНГ

ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТЛАРИ ВА ШИР-

КАТЛАРИ ТАРКИБИДАН ЧИҚИШИ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ХЎЖАЛИК СУДЛАРИ ТОМОНИДАН

ҚЎЛЛАШ АМАЛИЁТИНИНГ

ТАҲЛИЛИ



Хўжалик судлари амалиётида бир ёки бир нечта таркибий бўлинмаларнинг (объектларнинг) хўжалик жамиятлари ва ширкатлари таркибидан чиқиши тартибини белгиловчи Низомни қўлланилиши бўйича масалалар туғилди.

Юқорида қайд этилган Низом тасдиқлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси томонидан 1994 йил 10 январда объектларни хўжалик жамиятлари ва ширкатлари таркибидан чиқиши тартиби тўғрисидаги "Вақтинчалик низом" қабул қилинган бўлиб, бу меъёрий ҳужжат 1997 йил 5 сентябрга қадар амалда бўлган.

Шу муносабат билан мазкур тоифадаги ишларни кўриш амалиёти умумлаштирилди.


1. Низоларни ҳал қилишда шуни ҳисобга олиш керакки, хўжалик жамияти ёки ширкати бошқарувига жамият ёхуд ширкат таркибидан чиқиш хохишини билдирган объект меҳнат жамоаси ариза берган вақтдан бошлаб, жамият ёки ширкат бошқарувига, унинг бошқарувининг бошқа органларига қайта ташкил этиш, тугатиш, тузилмани, штат жадвалини ўзгартириш, мол-мулкни балансдан балансга ёки мана шу объектнинг таркибига бериш, шунингдек, унинг ходимларини бўшатиш (ўз аризасига кўра ишдан бўшашдан ташқари) таъқиқланади.

Хўжалик судига таркибий бўлинма ҳисобланган магазин жамоаси таркибдан чиқиш ҳақида мурожаат қилган.

Даъвогарнинг талаби "Ҳосилот" жамоа корхонасининг 1996 йил 9 ноябрда бўлиб ўтган умумий йиғилишнинг 6-сонли магазин меҳнат жамоасининг аризасини қаноатлантириш тўғрисидаги баённомасига асосланган. Жамоа корхона бошқарувига 6-сонли магазиннинг жамоа корхонаси таркибидан чиқиши учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришга киришишлиги тавсия қилинган. Бироқ, Низомнинг 11-бандига зид равишда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш учун бирор-бир ҳаракат қилинмаган, шу сабабли даъво ариза берилган.

Муҳокамада иштирок этган "Ҳосилот" жамоа корхонасининг вакиллари даъвони тан олмаганлар ва магазин 1997 йилдан буён мавжуд эмаслиги, сабаби магазин жамоасининг институт томонидан аниқланган баҳоси бўйича сотиб олишни рад қилганларидан сўнг, магазин шартномага кўра қарзни ҳисоб-китоб қилишлик учун 2-сонли давлат савдо-харид корхонаси ва "Ташшаҳмевасабзавотсаноат" бирлашмасига 3,3 млн. сумга берилганлигини маълум қилдилар. Жавобгар вакиллари Давлат мулк қўмитасининг хусусийлаштириш ва уч томонлама шартномани тузиш ҳақидаги буйруғи чи??анидан сўнг, Сергели ОРПК мулкини ҳисоб рақамида мавжуд пул маблағлари ҳисобидан сотиб олиш амалга оширилиши ва ходимлардан хеч бири накд пул маблағи қўшмаганлиги, 6-магазин эса сотиб олиш даврида зарар кўриб ишлаётгани ва унинг ходимларини хусусийлаштириш давомида сотиб олишда хиссалари йўқлиги ҳақида тушунтириш бердилар. Ҳозирги вақтда эса жамоа корхонаси ҳар бир аъзосининг улуши Устав фондида белгиланмаган.

Хўжалик суди даъвогарнинг низоли бинони сотиб олиш учун мутлақ ҳуқуқи борлигини ҳал этишда қуйидагилардан тўғри келиб чи??ан :

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 216, 217 ва 226-моддаларига биноан икки ёки ундан ортиқ шахснинг эгалигида бўлган мол-мулк уларга умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади ва агарда умумий мол-мулк иштирокчиларининг улушлари қонун асосида белгиланиши мумкин бўлмаса ҳамда унинг барча иштирокчиларининг келишуви билан белгилаб қўйилган бўлмаса, улушлар тенг ҳисобланади. Ўз.Р. ФК нинг 223-моддасига биноан улушли мулк иштирокчиси ўз улушини умумий мол-мулкдан ажратиб беришни талаб қилишни, агарда умумий мулкни тақсимлаш ёки улушни ажратиш усули ва шартлари тўғрисида келишувга эришилмаса, улушли мулк иштирокчиси ўз улушини асл ҳолида ажратиб беришни суд орқали талаб қилишга ҳақли.

Тақдим этилган ҳужжатлардан келиб чикадики, жамоа корхонасининг мол-мулкида унинг иштирокчиларининг улуши белгиланмаган ва Ўз. Рес. ФКнинг 217-моддасига биноан уларнинг улуши тенг ҳисобланади. Ўз. Рес. ФК нинг 223-моддасига кўра 6-магазин жамоасининг жамоа корхонаси таркибидан чиқишни ва ўз улушини асл ҳолида ажратилишини талаб қилиши асослидир. ЎзР. ФК нинг 224-моддасига асосан мулкдорлардан бири ўз улушини бошқа шахсга сотган вақтида умумий мулк иштирокчиси сотилаётган улушни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эгадир. Магазин биноси "Тошшаҳмева-сабзавотсаноат" бирлашмаси ва 2-сонли давлат савдо-харид корхонасига сотилаётганида фуқаролик қонунчилигининг қайд этилган талабларига амал қилинмаган. Шунингдек, ушбу битим ўз мазмуни ва шаклига кўра фуқаролик қонунчилиги талабларига жавоб бермайди. 6-сонли магазин жамоасининг мулкни имтиёзли эгаллаш (сотиб олиш) ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонунида ҳам кўзда тутилган ва мазкур ҳуқуқ жамоа корхонасининг 09.11.96 йилги умумий йиғилиши қарори билан ҳам  тасдиқланган.

Шунинг учун ушбу ҳолатда хўжалик суди 6-сонли магазиннинг меҳнат жамоаси аъзоларини эгаллаб турган бинога бўлган имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини тасдиқлаган ва даъвони қаноатлантирган.


2. Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари таркибидан чиқиш ҳақида ариза берувчининг объектнинг баланс қийматини меҳнат жамоаси аъзоларининг пай бадалидаги улушларидан оширилиб кўрсатилиши, таркибий бўлинманинг жамият ёки ширкат таркибидан чиқиши учун тўсқинлик қилувчи асос бўлиб ҳисобланмайди.

Хўжалик судига "Иқболбегим" жамоа корхонасининг 5-сонли магазини меҳнат жамоаси аъзолари "Иқболбегим" жамоа корхонасининг таркибидан чиқиш ва битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво билан мурожаат қилганлар.

Тақдим қилинган ишдаги ҳужжатлардан кўринишича 1997 йилнинг сентябрь ойида 5-сонли магазин жамоаси "Иқболбегим" жамоа корхонаси таркибидан чиқиш ва кейинчалик магазин мустақил хўжалик юритувчи субъект сифатида ишлаш ҳақида қарор қабул қилган. Жамоа йиғилишининг баённомаси жамоа корхонаси таркибидан чиқиш ҳақидаги ариза билан бирга "Иқболбегим" жамоа корхонаси раисига 1997 йил 16 декабрда берилган. Шу куни жамоа корхонаси пайчиларининг йиғилиши бўлиб, унда 5-сонли магазин жамоасининг жамоа корхонаси таркибидан чиқиш ҳақидаги аризаси кўриб чиқилган. Бироқ, жамоа корхонасининг йиғилишида 5-сонли магазинни жамоа корхонаси таркибидан чиқишига қарши қарор қабул қилинган ва шу йиғилишнинг ўзида мазкур магазинни "Шухий" хусусий фирмасига 400 минг сўмга сотиш ҳақида пайчиларнинг розилиги олинган. 1997 йил 29 декабрда "Иқболбегим" жамоа корхонаси билан "Шухий" ҳусусий фирмаси ўртасида 5-сонли магазинни барча жихозлари билан биргаликда 400 минг сўмга сотилганлиги ҳақида шартнома тузилган.

Жавобгар вакиллари судда даъвони тан олмасдан, 5-сонли магазин вакили Т.Комилов доимий равишда, шу билан бирга умумий йиғилишида ҳам  5-сонли магазин мулкини бепул берилиши орқали жамоа корхонаси таркибидан чиқишни қайд этиб келгани, айни вақтда  жамоа корхонасининг пайчилари бўлган 5-сонли магазинни 2 та ходимининг улуши 1,08 фоизни ташкил қилишини маълум қилганлар. Ўзларининг важларини тасдиқлаш мақсадида жавобгар вакиллари "Иқболбегим" жамоа корхонасининг пайчиларини судга гувоҳ сифатида чақиришлари ҳақидаги илтимоснома билан мурожаат қилганлар.

Даъвогарнинг жамоа корхонаси таркибидан чиқиш ва 5-сонли магазин мулкини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи борлиги масаласи ҳал қилинаётганда хўжалик суди қуйидаги қонунийликка асосланган:

Гувоҳ сифатида сўралган пайчилар Ю.И.Яцоло, А.Т. Саидаҳмедова, А.А. Сакиев ва М.М. Абдумовлоновларнинг тушунтиришларича 1997 йил 16 декабрда пайчиларнинг йиғилиши бўлиб ўтиб, унда Т. Комиловнинг қатъиян талаби билан 5-сонли магазин жамоасининг "Иқболбегим" жамоа корхонаси таркибидан чиқиши ҳақидаги масала кўрилган ва мажлисда таркибдан чиқишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган. Шунингдек, гувоҳларнинг тушунтиришича, магазин мулкини бепул ўтказиш ёки уни сотиб олиш ҳақидаги масала қўйилмаган ва таркибдан чиқишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилингандан сўнг магазин вакиллари тегишли инстанцияларга шикоят қилишларини пўписа қилиб, йиғилишни намойишкорона ташлаб чиқиб кетганлар, сўнгра 5-сонли магазинни "Шухий" хусусий фирмасига 400 минг сўмга сотиш ҳақидаги масала кўрилган.

1994 йил 14 июнда Ўз.Рес.Давлат мулк қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Яккасарой туманматлуботсавдосини (ҳозирда "Иқболбегим" жамоа корхонаси) "Иқбол" жамоа корхонаси қилиб қайта ташкил этиш ҳақида 374-Р-сонли буйруқ берилган. 1994 йил 14 июнда берилган мазкур буйруқга асосан Ташматлуботбозорсавдоси, Ўз.Рес. Давлат мулк қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва "Иқбол бегим" жамоа корхонаси ўртасида тарафларнинг ўзаро мажбуриятлари ва қайта тузилган, хусусийлаштирилган кооператив мулк объектининг фаолияти ҳақидаги уч томонлама шартномавий битим тузилган. Бу шартноманинг 2.5-бандида янги хусусий мулк объекти таркибига кирувчи бўлинманинг шартнома муддати тугаши билан жамоа корхонаси таркибидан чиқиши ҳақидаги ҳуқуқи кўзда тутилган. Модомики, мазкур шартнома 3 йилга тузилганлиги, 1997 йилнинг июнида эса унинг муддати тугаганлиги эътиборга олинса, жамоа корхонасининг булинмаси ҳисобланган 5-сонли магазин ўзининг ҳуқуқидан фойдаланиб жамоа корхонаси таркибидан чиқиш ҳақида тўғри ариза берган ва лекин йиғилиш томонидан асоссиз рад этилган. Таркибдан чиқиш ҳуқуқи шартнома шартларидан ташқари, Ўз. Рес. Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.94 йилда тасдиқланган 366-сонли "Объектларни хўжалик жамиятлари ва ширкатлари таркибидан чиқиш тартиби ҳақида"ги Низомда ҳам  кўзда тутилган. Мазкур Низомга мувофиқ (2- банди) ариза берилган вақтдан бошлаб бошқарма ва бошқарманинг бошқа органлари қайта тузиш, тугатиш, мол-мулкни балансдан балансга ўтказиш ва бошқаларни амалга оширишга йўл қўйилмайди.

Шунингдек Низомда таркибий бўлинмадан чиқиш ҳуқуқида объектнинг баланс қийматидан ва жамоа корхонасидаги пай улуши миқдори масаласи қўйилмаган.

Ўз.Рес. ФК нинг 223, 224-моддаларига мувофиқ улушли мулк иштирокчиси ўз улушини умумий мол-мулкдан ажратиб беришни талаб қилишга ҳақли ва мулкдорлардан бири уз улушини бошқа шахсга сотган вақтида қолган мулкдор сотилаётган улушни у сотиладиган нархда имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эгадир. Умумий йиғилиш томонидан 5-сонли магазинни жамоа корхонаси таркибидан чиқиши ҳақидаги масала кўрилаётганида ҳамда магазин биносини жихозлари билан "Шухий" фирмасига сотилаётганида Фуқаролик Қонунчилигининг ушбу талабларига риоя этилмаган.

Хўжалик суди даъвогарнинг тақдим этган объект меҳнат жамоаси аъзоларининг жавобгар томонидан ҳуқуқлари бузилганлигини тасдиқловчи далилларини текшириб чиқиб, даъвони қаноатлантирган.


3. Агарда хўжалик жамиятлари ва ширкатлари ўз таркибида алоҳида  таркибий бўлинмаларга эга бўлмаса, бу ҳолда  18.07.94 йилдаги 366-сонли қарор билан тасдиқланган Низомга асосан меҳнат жамоаси аъзолари хўжалик жамиятлари ва ширкатлари таркибидан чиқишни талаб қилишга ҳақли эмаслар.

Хўжалик судига "Яшнар" жамоа корхонасининг жамоаси таркибдан чиқиш ва магазин кейинчалик мустақил хўжалик юритувчи субъект сифатида фаолият кўрсатиши ҳақидаги ариза билан мурожаат қилган.

Даъвогар ўзининг меҳнат жамоаси таркибидан чиқиш ҳақидаги талабларини Ўз. Рес. Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.94 йилдаги 366-сонли қарорига кўра тасдиқланган "Объектларни хўжалик жамиятлари ва ширкатлари таркибидан чиқиши тартиби тўғрисида"ги Низомдан келиб чиқиб асослаган.

Хўжалик судига тақдим этилган ҳужжатлардан маълум бўлишича, "Яшнар" жамоа корхонаси 1994 йилда ҳиссадорлик жамияти таркибидан чиқиши муносабати билан "Болалар дунёси" ҳиссадорлик жамиятининг таркибий бўлинмаси сифатида ташкил топган. Жамоа корхонасининг пайчилари 40 та ишчидан иборат бўлган бўлиб, булардан ҳозирги вақтда жамоа корхонаси билан 17 та одам меҳнат муносабатларидадир.

1998 йил 10 июнда жамоа корхонаси меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ўтказилиб, унда "Яшнар" жамоа корхонаси таркибидан чиқиш ҳамда магазиннинг мустақил хўжалик юритувчи субъект сифатида ишлаши ҳақида қарор қабул қилинган. Жамоа корхонаси таркибидан чиқиш ҳақидаги жамоа йиғилишининг баённомаси "Яшнар" жамоа корхонасининг раисига берилган. Бироқ жамоа корхонаси маъмурияти томонидан жамоанинг аризасини кўриб чиқиш бўйича ҳеч қандай тегишли ҳаракатлар қилинмаган, шу сабабли даъво ариза берилган.

Жавобгар вакиллари даъвони тан олмасдан, жамоа корхонасининг аъзолари 40 кишини ташкил қилишини, жамоа корхонасидан чиқиш ҳақидаги баённомада эса 16 та одам қатнашганлиги, етарли овоз (кворум) бўлмаганлиги сабабли йиғилишнинг қарори ҳақиқий деб ҳисобланмаслиги ҳақида тушунтириш бердилар. Шунингдек, жамоа корхонасининг таъсис ҳужжатларига мувофиқ ҳар бир пайчи чиқиш вақтида Устав фондига киритилган пул ва девидентлар мавжуд бўлса, олиш ҳуқуқига эгадир. Кейинроқ, жавобгар вакилларининг тушунтиришларича, даъвогар юридик шахс эмаслиги ва якка тадбиркор мақомига ҳам эга эмаслиги, шу асосга кўра мазкур низо хўжалик судининг судловига тегишли бўлмаганлиги сабабли, иш юритишни тугатишни сўрадилар.

Мазкур низо ҳал этилаётганда қуйидагилар ҳисобга олинди:

Юқорида қайд этилган Низом битта ва бир нечта таркибий бўлинмаларнинг (объектларнинг) хўжалик жамиятлари ва ширкатлари таркибидан чиқиши тартибини белгилайди.

Айни вақтда "Яшнар" жамоа корхонаси таркибий бўлинмаларга эга эмас, ариза эса судга шундай таркибий бўлинма номидан эмас, балки корхона билан меҳнат муносабатларида бўлган ва бўлмаган пайчилар номидан берилган.

Уз. Рес. ФК нинг 216, 217 ва 226-моддаларига биноан икки ёки ундан ортиқ шахснинг эгалигида бўлган мол-мулк уларга умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади ва агарда умумий мулк иштирокчиларининг улуши қонун асосида белгиланиши мумкин бўлмаса ҳамда унинг барча иштирокчиларининг келишуви билан белгилаб қўйилган бўлмаса, улушлар тенг деб ҳисобланади. Ўз.Рес. ФКнинг 223-моддасига мувофиқ улушли мулк иштирокчиси ўз улушини умумий мол-мулкдан ажратиб беришни талаб қилишга ҳақли, умумий мол-мулкни тақсимлаш ёки улардан бирининг улушини ажратиш усули ва шартлари тўғрисида келишувга эриша олмасалар, улушли мулк иштирокчиси ўз улушини асл холида ажратиб беришни суд орқали талаб қилишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикасининг "Мулкчилик тўғрисида"ги Қонунининг 13-моддасига мувофиқ корхона билан меҳнат муносабатларини тугатган жамоа корхонаси ишчисига, шунингдек вафот этган ишчининг ворисларига қўшилган улушнинг қиймати тўланади.

Баён этилганларга кўра, "Яшнар" жамоа корхонасининг корхона билан меҳнат муносабатларида бўлган ишчи-пайчилари ўзларининг улушларини ажратиб беришни сўраб, корхона билан меҳнат муносабатларини тугатган ишчи - пайчилар эса кушилган улушнинг қийматини тўлашни талаб қилиб, умумий судга мурожаат қилишга ҳақлидирлар.

Шунинг учун суд ҳаражатлари даъвогарга юклатилиб, даъво талаблари рад қилинди.


4. "Акционерлик жамиятлари ва акционерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунга зид равишда ташкил этилган ва фаолият кўрсатаётган акционерлик жамияти таркибий бўлинмаларини қонуннинг 9-моддасига, яъни акционерларнинг умумий йиғилишининг таркибдан чиқиши учун розилиги йўқлиги хавола қилиниши жамият таркибидан чиқишига тўсқинлик қилмайди.

Хўжалик судига мустақил балансга эга бўлган корхоналарнинг қўшилиб кетиши асосида ташкил топган ва юридик шахс ҳуқуқлари бўлинган "Хоразмтаъмирқурилиш" ҳиссадорлик жамияти Давлат мулк қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасига ва "СКК" (ҳозирда "Истиқбол") фирмасига нисбатан акционерлик жамияти таркибидан чиқиш ҳақидаги 27.12.96 йилдаги буйруқни ҳақиқий  эмас деб топиш тўғрисида мурожаат қилган.

Даъвогарнинг талаблари, "СКК" фирмасининг "Хоразмтаъмирқурилиш"  акционерлик  жамияти  таркибидан чиқиши "Акционерлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш ҳақида"ги Қонуннинг 99-моддаси бузилиб, яъни акционерлик жамиятининг умумий йиғилиши ўтказилмасдан амалга оширилганлигига асосланган. Шу муносабат билан фирма ходимларининг умумий йиғилиши асосида "СКК" фирмаси негизида "Истиқбол" акционерлик жамиятининг ташкил топиши ва Давлат мулк қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 27.12.96 йилдаги буйруқнинг берилиши юқорида қайд этилган қонунга зиддир ва шак-шубҳасиз бекор қилиниши лозим.

Бироқ, жавобгарлар даъводан норози бўлиб, "Хоразмтаъмирқурилиш" акционерлик жамияти Ўзбекистон Республикасида Давлат мулкини хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш жараёнини чуқурлаштириш бўйича давлат дастурига қарамай ташкил топганлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги объектлари эса мазкур дастурга киритилмаганлигини кўрсатдилар.

Саноат корхоналари комбинати корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва "Хоразмтаъмирқурилиш" трести таркибига кирувчи корхоналар Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддаси 2-бандига зид равишда амалга оширилган.

Ушбу низони ҳал этилишида қуйидагилар ҳисобга олинган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 31.08.95 йилги 119-1-сонли қарорига 2-чи илованинг 14-бандига кўра Фарғона ва Хоразм вилоят таъмирқурилиш трестлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган объект ва корхоналар рўйхатига киради.

Ишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хоразмтаъмирқурилиш" трестини давлат тасарруфидан чиқарилишига рухсати мавжуд эмас.

Иш материалларидан кўринадики, саноат корхоналари комбинати ўзининг алоҳида  ва олдиндагидек баланси бўлиб, унинг ихтиёрида "Хоразмтаъмирқурилиш" акционерлик жамияти ташкил этилгунига қадар бўлган мол-мулк бор. Саноат корхоналари комбинати ходимлари комбинатнинг мулки қийматини 49 фоизидан келиб чи??ан ҳолда  сотиб олинаётган мулкка тўловларни амалга оширган, комбинатнинг 26 фоиз мулки давлат ихтиёрида, қолган 25 фоизи эса эркин савдо учун қолдирилган.

Саноат корхоналари комбинати "Хоразмтаъмиркурилиш" акционерлик жамияти таркибида номигагина ҳисобда бўлиб, комбинат алоҳида  балансга эга, ўзининг номидан турли хил хўжалик шартномалари тузиб келган, унинг иш натижалари "Хоразмтаъмиркурилиш" акционерлик жамияти дивидентларини тақсимлашда ҳисобга олинмаган, комбинат алоҳида  юридик шахс ҳисобланади.

"Хоразмтаъмирқурилиш" акционерлик жамияти ташкил қилинишида "Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида"ги Қонун талаб қилган тартибдаги акционерлик жамияти сифатида ташкил қилинмаган.

Акционерлик жамияти юридик шахснинг алоҳида мустақил балансга ва алоҳида ҳуқуқларга эга бўлган таркибий бўлинмаларидан ташкил бўлиши мумкин эмас, сабаби акционерлик жамиятида мол - мулк юридик шахснинг алоҳида  ҳуқуқларига эга бўлган мустақил таркибий бўлинмалари тасарруфида бўлиши мумкин эмас.

"Хоразмтаъмиркурилиш" акционерлик жамияти ўз мохиятига кўра юридик шахслар ассоциацияси бўлиб, шунинг учун акционерлик жамияти бўлаолмаган.

Бундан келиб чиқадики, "Хоразмтаъмиркурилиш" акционерлик жамиятига "Акционерлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонун қўлланилмайди.

Шунинг учун Республика Давлат мулк қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси саноат корхоналари комбинатининг "Хоразмтаъмирқурилиш" акционерлик жамияти таркибидан чиқариш ҳақида қарор қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.94 йилдаги 366-сонли қарорига мувофиқ "Хоразмтаъмирқурилиш" акционерлик жамияти таркибидан чиқишда умумий йиғилиш қарори (ўз моҳиятига кўра юридик шахслар ассоциацияси бўлган) талаб қилинмаслигига амал қилган.

Бундай ҳолатларда хўжалик суди саноат корхоналари комбинатини "Хоразмтаъмиркурилиш" акционерлик жамияти таркибидан акционерларнинг умумий йиғилиши розилигисиз чиқиш ҳуқуқини қонуний баҳолаган.


5. Давлат (муниципиал) корхона ёхуд унинг бўлинмаси мулки ижараси асосида ташкил топган ва бу мулкни сотиб олган ширкат ёки акционерлик жамияти бу мулкка нисбатан мутлақ эгалик ҳуқуқига эгадир.

"Ишонч" жамоа корхонаси Давлат мулк қўмитасининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасига нисбатан даъво бериб, "Хумо" кичик корхонаси томонидан мулкнинг бир қисмини, ҳамда жамоа корхонаси томонидан расмий сотиб олинган одам яшамайдиган бинонинг иккита хонасини хусусийлаштириш ҳақидаги қарорни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Давлат мулк қўмитаси Жиззах вилоят худудий бошқармасининг қарори Ўз. Рес. Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.94 йилдаги 366-сонли қарори билан тасдиқланган "Объектларни хўжалик жамиятлари ва ширкатлари таркибидан чиқиши тартиби тўғрисида"ги Низом билан асослантирилган.

Хўжалик суди даъвогарнинг талабини қаноатлантиришда, қуйидаги қонунийликка асосланган.

Ўз.Рес. Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.94 йилдаги қарорига мувофиқ объектларни хўжалик жамиятлари ва ширкатлари таркибидан чиқиш ҳуқуқига фақатгина жамият таркибига кирувчи алоҳида  таркибий бўлинмаларгина эгадирлар. "Хумо" кичик корхонаси хусусийлаштириш вақтида "Ишонч" жамоа корхонасининг таркибига кирмаган, ўзининг фаолиятини эса "Ишонч" жамоа корхонаси билан бир йилга ижара шартномасини тузиб, мустақил юридик шахс сифатида амалга оширган.

Республика Давлат мулк қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 июлдаги 366 сонли қарорига. Республика Давлат мулк қўмитасининг 05.02.96 йилдаги 03-27/120-сонли ва 19.03.96 йилдаги 03-13/265-сонли хатларига асосланиб, "Хумо" кичик корхонаси раҳбари Равутовага корхонага тегишли бўлган мулкни хусусий мулк қилиб бериш тўғрисида 21. 04. 1997 йилдаги 82-сонли буйруқ билан шу буйруқ асосида унга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи 007133/133-сонли давлат ордерини берган.

Даъвогар ўзининг даъво аризасида таъкидлашича, ушбу буйруқда асосий восита ва жиҳозлар "Хумо" кичик корхонасига тегишли деб кўрсатилган. Аслида эса бу асосий восита ва жиҳозлар бу корхонага қарашли бўлмаган.

Мулкчилик бошқармасининг 82-сонли буйруғидан сўнг ва 133-сонли давлат ордери олинганидан сўнг "Хумо" кичик корхонаси тугатилиб, "Хумо" хусусий фирмаси Фориш туман ҳокимининг 15.05.97 йилдаги 167-К-сонли қарори билан рўйхатдан ўтказилган.

Ўз.Рес. Вазирлар Маҳкамасининг 23.09.92 йилдаги 443-сонли қарори билан тасдиқланган Мува??ат Низомнинг 8-бандида кўрсатилишича, ижара корхонасининг жамоаси ижара шартномасидаги муддат тугагунига қадар ижарадаги мулкни сотиб олишга ариза бериш ҳуқуқи мавжудлиги кўрсатилган.

"Хумо" кичик корхонаси эса мулкни сотиб олиш тўғрисида ариза бермаган. 1997 йил 21 апрелдаги буйруқда ҳам мулкни сотиб олиш тўғрисидаги Равутованинг аризаси қайд этилмаган, балки Давлат мулк қўмитасининг 05.02.91 йилги 03/27/120-сонли ҳамда 19.03.96 йилдаги 03-13/265-сонли хатларига асосан амалга оширилганлиги кўрсатилган.

Бундан ташқари, "Хумо" кичик корхонаси ижара корхонаси сифатида ишламаган. Шунинг учун вақтинчалик Низомнинг 8-бандига асосланиб ижара мулкини сотиб олишга ҳақли эмас.

Келгусида мулкни сотиб олиш ҳуқуқи билан тузилган ижара шартномасига асосан "Ишонч" жамоа корхонаси 24.04.95 йилда ижара ҳақини тўлик қийматда тўлаган.

Давлат мулк қўмитасининг вилоят бошқармаси Вазирлар Маҳкамасининг 366-сонли қарори талабларини бузиб, "Хумо" кичик корхонаси тақдим қилган ҳужжатлар тўпламини етарлича ўрганмасдан қабул қилиб олган.

Сотиб олинаётган мулкни баҳолаш акти комиссия томонидан мулк балансида бўлган "Ишонч" жамоа корхонасида тузилган бўлиши лозим эди.

"Ишонч" жамоа корхонаси билан "Хумо" кичик корхонаси ўртасида сотиб олинадиган мулк ва ускуналарга олди-сотди шартномаси тузилмаган.

"Хумо" кичик корхонаси томонидан  мулкни олинишига "Ишонч" жамоа корхонаси розилик бермаган (умумий йиғилиш баённомаси мавжуд эмас).

Вазирлар Маҳкамасининг 443-сонли Қарори талабларига риоя этилмаган ҳолда "Хумо хусусий фир-масига берилган ордерда эгаллаб турган хонанинг майдони кўрсатилмаган, туман архитектура чизмасида эса иккинчи хонанинг майдони 10,5 кв. м деб кўрсатилган, ваҳоланки бу хона амалда мавжуд бўлмаган.

Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, хўжалик суди даъвони қаноатлантириб, давлат ордерини ҳақиқий эмас деб топган.


6. Оммавий-ҳуқуқий характерга эга бўлган хусусийлаштириш битими орқали хусусийлаштириш объектини ўз эгалигига сотиб олишдаги шартлар Фуқаролик муомаласи барча иштирокчилари учун қайд этилган шартлар амал қилиш даврида барчага мажбурийдир.

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонунининг 19-моддасининг моҳиятига кўра, хусусийлаштириш объектини сотиш давлат томонидан тегишли мулкни бошқариш қўмитаси кўринишида маълум муддатга хусусийлаштириш битими амалга оширилганидан сўнг белгиланган шартларга амал қилишни мажбурийлиги белгиланиши мумкин.

Хўжалик судига Давлат мулк қўмитасининг Фарғона вилояти худудий бошқармаси "Олтин Водий" хусусий корхонаси билан тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида мурожаат қилган.

Мазкур низони кўриш вақтида мулкни бошқариш бўйича бошқарманинг ваколати хусусийлаштириш режасини тайёрлаш вақтидаги хусусийлаштирилаётган объектни фаолияти шартларини маълум муддатга белгилашдаги ҳуқуқини кўзда тутилиши хўжалик суди томонидан эътиборга олинган.

Ҳисобга олмоқ керакки, Давлат мулк қўмитасининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси билан "Умид" савдо-ишлаб чиқариш жамоа корхонаси ва "Олтин Водий-96" хусусий корхонаси ўртасида  ўзаро маж-буриятлар тўғрисида уч томонлама шартнома тузилган, шартлардан бирига кўра "Олтин Водий-96" хусусий корхонаси 5 йил муддатга ўз фаолиятини ўзгартирмаслиги керак бўлган.

Корхона ўзига олинган мажбуриятни бузиб, мулкни жисмоний шахсга сотишни бир томонлама ҳал этиб, объектнинг олди-сотди шартномасини тузган.

Суд ушбу битимни ҳақиқий эмас деб топган.

Бундай ҳолатда хўжалик суди давлат (муниципиал) корхонасини сотишдаги давлат томонидан ўрнатилган  шартлар оммавий-ҳуқуқий характерга эга бўлган хусусийлаштириш битимининг зарур элементи бўлиб ҳисобланишини эътиборга олган. Кўрсатилган ҳолат тегишли шартларни бажаришга тўлиқ ҳажмда риоя қилишни таъминлаш вақтида Фуқаролик муомаласининг ҳамма иштирокчилари учун мажбурийлигини шарт қилиб қўяди.

Агарда олдинги мулк эгасидан сотиб олинган, давлат томонидан маълум шартлар белгиланган тарзда, хусусийлаштириш объектини янги сотиб олувчига қайд этилган шартларга амал қилиши мажбурияти кўрсатилмаган бўлса, бундай битим ФК нинг 116-моддасига кўра ҳақиқий  эмас деб ҳисобланади.



Время: 0.0185
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск