ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Олий хўжалик судининг умумлашмалари /

Ижара муносабатларидан келиб чиқадиган низоларни хал этиш бўйича республика хўжалик судларида қонунчиликни татбиқ этиш амалиётининг айрим масалалари юзасидан тафсилот (Тафсилот ОХС Раёсатининг 1997 йил 23 декабрдаги қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТАФСИЛОТ

Олий хўжалик суди Раёсатининг

1997 йил 23 декабрдаги қарори

билан тасдиқланган.




ИЖАРА МУНОСАБАТЛАРИДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН

НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА

ХЎЖАЛИК СУДЛАРИДА ҚОНУНЧИЛИКНИ

ТАДБИҚ ЭТИШ АМАЛИЁТИНИНГ АЙРИМ

МАСАЛАЛАРИ ЮЗАСИДАН ТАФСИЛОТ



Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг иш режасига мувофиқ қарорларнинг қонунийлиги ва асослилигини текшириш судлов ҳайъати томонидан Республика хўжалик судларида ижара муносабатларидан келиб чи??ан низоларни ҳал қилиш амалиёти ўрганиб чиқилди.

Ушбу тоифадаги низолар бўйича хўжалик судлари иш фаолияти ва амалиётини ўрганиш хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ўзбекистон Республикаси "Ижара тўғрисида"ги Қонунида кўрсатилган қоидаларга риоя қилиниши, бу қонунни ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексини судлар томонидан асосан тўғри тадбиқ этилаётганлигини кўрсатади.

Ижара шартномасининг асосий белгилари бир шахс томонидан (ижара берувчи) бошқа шахсга (ижарага олувчи) ҳақ эвазига мулкка вақтинчалик эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш учун берилишда намоён бўлади. Лекин, бу қоида мулкни сотиш, тасарруф қилиш ҳуқуқини ижарага олувчига бермайди. Ижара шартномасида ижарага берилган мулкни ижарага олувчи томонидан сотиш масаласи қўйилган бўлса ҳам, бундай ижара шартномасини бекор қилишига олиб келади. Мисол учун, Тошкент вилоят хўжалик суди иш юритишида бўлган даъвогар - Ўзбекистон Республикаси Давлат Кинокомпаниясининг жавобгар - "Ўзбекфильм" корхонасига инсбатан ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъвоси бўйича шартноманинг 3-банди қонунга ҳилоф равишда тузилиб, ижарага олувчи ижарага олган мулкни сотиши кўрсатилганлиги суд томонидан аниқланган. Бу шартноманинг бандига кўра ижарага берилган мулкни ижарага олувчи сотиб юборган. Тошкент вилоят хўжалик судининг қарори билан бу узоқ муддатга тузилган ижара шартномаси бекор қилинган.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бўйича ижара ва мулкни ижарага олиш тушунчалари айнан ўхшаш бўлиб, ҳар қандай ижара эса мулк ижарасида кўриниши билан белгиланади.

Ер участкалари, ер ости бойликлари жойлашган участкалар ва бошқа алоҳида объектлар, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ва фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган бошқа ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар) (ФК 537-модда) мулк ижарасига берилиши мумкин. Ер участкалари, ер ости бойликлари жойлашган участкалари, бошқа алоҳида табиий объектларни фойдаланишга берилиши (шу жумладан ижарага бериш шарти билан) тегишли қонунчилик билан тартибга солинади. ("Ер Кодекси", "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги қонун, "Концессиялар тўғрисида"ги Қонун ва бошқалар).

Ижара шартномаларида мулкнинг номи, сифати, кўчмас мулк бўлса  жойлашган жойи ва унинг ҳолатини аниқ белгилайдиган бошқа белгилари, ҳамда ижара ҳақи миқдори кўрсатилиши шартдир.

Бу маълумотлар шартнома шартларининг мавжудлигини билдиради, буларнинг шартномада кўрсатилмаслиги, шартномани тузилмаган деб ҳисобланишига олиб келади. Бундан ташқари хўжалик судлари амалиётида учраб турадиган оғзаки тузилган ижара шартномаси ҳам тузилмаган деб ҳисобланиши лозим. Мисол учун, Сурхондарё вилоят хўжалик судида кўрилган ишдан маълум бўлишича, даъвогар "Аҳмад" хусусий корхонасининг жавобгар-Ангор туман матлубот савдо ҳиссадорлик  бирлашмасига нисбатан эгаллаб турган жойидан кўчириш тўғрисидаги  даъвоси бўйича жавобгар матлубот савдо ҳиссадорлик бирлашмаси Ш.Рашидов номли жамоа хўжалиги балансида бўлган савдо дўкони биносидан оғзаки келишувига мувофиқ кўп йиллардан бери ижарага олувчи сифатида фойдаланиб келган. Суд томонидан бу оғзаки тузилган ижара шартномаси инобатга олинмасдан ишнинг кўрилганлиги тўғридир.

Мулк шакли ва туридан қатъий назар, кўчмас мулк ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Ижарага топширилган мулкнинг камчиликлари юзасидан ижарага берувчининг жавобгарлигини аниқлашда, шартнома тузишда камчилик тўғрисида келишилганида ёки бу камчиликлар шартномада кўрсатилган бўлса ёки ижарага олувчига бу ҳолат олдиндан маълум бўлган тақдирда ижарага берувчи бу камчиликлар юзасидан жавобгар бўлмайди. Одатдаги текширишда етарлича аниқланган камчиликлар ҳам бунга мисол бўлаолади.

Ижарага берилаётган ашё (объектни) камчиликларини яширганлиги учун ижарага берувчининг ўзи жавобгар ҳисобланади.

Ижаранинг белгиланган муддати ёки қисми учун олдиндан ҳақ олинганлигидан кейин ижарага берувчи ижара тўлови ошганлиги сабабли ҳақ тўланган ижара муддати учун ижара ҳақини талаб қилишга ҳақли эмас.

Мол-мулкни ижарага топширилиши бу мол-мулкка нисбатан учинчи шахсларнинг ҳуқуқларини бекор бўлиши ёки ўзгариши учун асос бўлмайди. Фуқаролик Кодексининг 543моддаси 2-қисмига кўра, шартнома тузишда ижарага берувчи ижарага олувчини ижарага топширилаётган мол-мулкка нисбатан учунчи шахсларнинг барча ҳуқуқлари (сервитут, гаров ҳуқуқи ва ҳоказолар) ҳақида огоҳлантирилиши лозим. Ижарага берувчи томонидан бу мажбуриятнинг бажарилмаслиги ижарага олувчига мол-мулкдан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақни камайтиришни ёҳуд шартномани бекор қилиш ва зарарни тўлашни талаб қилиш ҳуқуқини беради.

Ижарага олувчи томонидан ижара мулкини қайта ижарага берилиши, ижара шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказилиши, ҳамда ижарага берувчининг рухсатисиз ижара мулкини текинга фойдаланиш учун бировга берилиши бундай шартнома ва битимларнинг ҳақиқий эмас деб топишга асос бўлади.

Ижара шартномасини бекор қилишга бу шартноманинг шартлари, уни тузган тарафлар томонидан бажармаслик ҳолатлари ҳам асос бўлаолади. Мисол учун, Бухоро вилоят хўжалик судида кўрилган даъвогар  Пахтачилик илмийтадқиқот институти Бухоро филиалининг жавобгар  Бухоро шаҳар ижара корхонасига нисбатан ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъвосидан маълум бўлишича бу тарафлар ўртасида иссиқ ҳонани ижарага бериш тўғрисида ижара шарномаси тузилган. Бу шартномада кўрсатилган 70000 кг. лимон ва сабзовот етиштириб берилмаганлиги ва санитария-гигиена қоидаларига ижара олувчи томонидан риоя қилинмаганлиги учун вилоят хўжалик суди ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Агарда, ижара шартномасида бошқача шартлар кўрсатилмаган бўлса, ижара мулкини яхшилашда бўлиб олинадиган ашёлар, ижарага олувчининг мулки бўлиб ҳисобланади.

Ижарага олувчи ижарага олинган мол-мулкни ўз маблағлари ҳисобидан ва ижарага берувчининг розилиги билан яхшиланган, бу яхшилашни мол-мулкка зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш мумкин бўлмаган тақдирда, ижарага олувчи шартнома бекор бўлганидан кейин, агарда шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, бу яхшилашлар қийматини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. (ФК 555-модда 2-қисм); иккинчи ҳолатда  ҳамма ҳаражатлар ижарага олувчининг зиммасида бўлади. Чунки, ижарага олувчи ўзининг хоҳишича ижара мулкига қандайдир ўзгартириш киритишга ҳақли эмас. Фуқаролик Кодексининг 584моддасида кўрсатилган умумий қоидалардан мустасно ҳолда, корхона ижараси шартномасида бошқача шарт кўрсатилмаган бўлса, яхшилаш ишларига ижарага берувчининг рухсат берган ёки бермаганидан қатъий назар бўлиб олинмайдиган ашёларнинг қийматини тўлашни талаб қилишга ижарачи корхона ҳақлидир. Лекин, бўлиб олинмайдиган ашёларни яхшилаш ишлари мақсадга мувофиқ бўлмаса, ўйлаб қилинмаган бўлса, ижара мулки қийматига бу яхшилаш ҳаражатлари тўғри келмаса, ижарага олувчи ижара мулкини яхшилашга сарф қилган ҳаражатларини ундириш мажбуриятидан ижарага берувчи озод қилиниши мумкин.

"Ижара тўғрисида"ги Қонун нормалари "Фуқаролик Кодекси"нинг 34-боби қоидаларига зид бўлган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги қарорининг 2бандини қўллашлик зарур. Бунга кўра барча қонун ва бошқа қонунчилик актлари "Фуқаролик Кодекси"га мувофиқлаштирилгунга қадар, шу жумладан "Ижара тўғрисида"ги Қонуннинг ҳам Фуқаролик Кодексига зид бўлмаган қисми қўлланилиши лозимлиги таъкидланиб ўтилади.


(асосий)



Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск