ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Олий хўжалик судининг умумлашмалари /

Табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича қонунчиликнинг бузилиши билан боғлиқ хўжалик низоларини кўриб чиқиш амалиётининг таҳлили (Ушбу таҳлил ОХС Раёсатининг 1997 йил 25 сентябрдаги қарори билан муҳокамадан ўтган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ушбу тахлил

Олий хўжалик суди Раёсатининг

1997 йил 25 сентябрдаги қарори

билан муҳокамадан ўтган.




ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ТАБИИЙ

РЕСУРСЛАРДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ

БЎЙИЧА ҚОНУНЧИЛИКНИНГ БУЗИЛИШИ

БИЛАН БОҒЛИҚ ХЎЖАЛИК НИЗОЛАРИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ АМАЛИЁТИНИНГ

ТАҲЛИЛИ



Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг иш режасига мувофиқ низоларни ҳал этиш бўйича судлов ҳайъати томонидан 1996 йил ва 1997 йилнинг 8 ойи учун табиатни муҳофаза қилиш ва табиий бойликлардан тўғри фойдаланиш ҳақидаги қонунчиликни бузилиши билан боғлик низоларни кўриб чиқиш амалиёти умумлаштирилди.

Кўрсатилган даврда 143211 минг сўм умумий суммадаги 754 та иш кўрилган, унга кўра давлатга етказилган зарарни ундириш ҳисобига 49132 минг сўм ундирилган, 94089 минг сўмлик даъво эса табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан амалдаги қонунчилик бузилганлиги сабабли рад қилинган.

Суд ишларини ўрганиш шуни кўрсатдики, табиатни муҳофаза қилиш комитетларига корхона ва ташкилотлар, шунингдек айрим фуқаролар томонидан табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан тўғри фойдаланиш борасидаги қонунчиликни бажарилиши бўйича юклатилган ваколатлар асосан тўғри амалга оширилган.

Бундай фаолият шаклларидан бири - табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигининг бузилиши натижасида келиб чи??ан зарарни ундириш ҳақидаги  даъво аризаларини тақдим қилишдир.

Мисол учун, Самарқанд вилоят хўжалик суди томонидан Самарқанд вилоят табиатни муҳофаза қилиш комитетининг "Ипак йўли" АЖ Булунғур консерва заводидан меъёридан ортиқ оқинди сувни чиқарганлик учун 6804000 сўм тўлов ва тўловни кечиктирганлик учун 612360 сум пеня ундириш ҳақидаги  даъво аризасига кўра иш кўрилган.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, амалдаги талаблар бузилиб заводда бетон тиндиргичлар қурилмаган, канализация сувлари эса бевосита ердаги чуқурликларга қуйилган, бу билан маҳаллий рельеф ифлосланган.

Бундай ҳолларда суд 7416360 сўм миқдоридаги даъвогарнинг талабларини қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарган ва жавобгарга амалдаги қонун-чиликка мувофиқ, бунда айбдор бўлган шахслардан етказилган зарарни ундириш ҳақидаги масалани кўриб чиқишни таклиф қилган. Бундан ташқари, суд прокуратура ва Булунғур туман ҳокимиятига маълумотнома юборган.

Корхона ва ташкилотларга нисбатан даъволар асосан табиатни муҳофаза қилиш вилоят комитетлари ва  сув инспекцияси вилоят бошқармалари томонидан тақдим қилинган.

Умумлаштиришнинг кўрсатишича, ҳамма вақт ҳам табиатни муҳофаза қилиш органлари Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 54-56-моддаларида белгиланганидек даъво ҳужжатларини расмийлаштириш тартибига риоя қилмайдилар.

Аризаларда тарафларнинг почта ва банк реквизитлари бўлмайди,  мазмуни имкон борича қисқа баён қилинади, даъво тақдим этиш учун асос бўлиб ҳисобланган ҳолатлар очиб берилмайди, ҳамма вақт ҳам  даъво аризада баён қилинган талабларни тасдиқловчи ҳужжатлар тўлиқ  тақдим қилинмайди, ҳамма вақт ҳам  жарима талаб қилинадиган вақт кўрсатилмайди, даъво аризаларида қоида сифатида моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормалари важлари бўлмайди.

Юқорида қайд этилган камчиликлар Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Сирдарё табиатни муҳофаза қилиш комитетларида кузатилади.

Бундан ташқари, табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан  ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шаклига кўра судда тегишли тараф бўлаолмайдиган, шунингдек юридик шахс ҳуқуқидан ҳам фойдалана ололмайдиган корхона, ташкилотларга даъволар тақдим қилинаётганда, оқибатда уларга нисбатан иш юритиш тугатилади.

Мисол учун, Қашқадарё вилоят хўжалик суди томонидан табиатни муҳофаза қилиш вилоят комитети томонидан Қамаши тумани Бобур номли 23-мактабга нисбатан дарахтларни қонунсиз кесганликдан келиб чи??ан 22750 сўм зарарни ундириш ҳақидаги иш кўриб чиқилган.

Суд иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим чиқарган, чунки мактаб юридик шахс ҳисобланмайди ва шунинг учун суд процессида тегишли тараф бўлаолмайди.

Мазкур асосга кўра Қашқадарё вилояти бўйича хўжалик суди томонидан фақат 3400 минг сўм умумий суммадаги 3 та иш тугатилган.

Иш ҳужжатлари билан тасдиқланган табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигининг бузилиш фактлари учрашига қарамай, табиатни муҳофаза қилиш комитетлари давлатга етказилган зарарни юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган корхона ва ташкилотлар ҳисобидан ундириш учун судга мурожаат қилиш бўйича тегишли ташаббусни кўрсатмаяптилар.

Табиатни муҳофаза қилиш органлари айрим ҳолларда хўжалик процессуал кодекси нормаларини бузишга йўл қўйганлар, аниқроғи  низони  ихтиёрий тартибга солиш чораларини кўрмасдан хўжалик судига мурожаат қилганлар, даъво талабларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилмаганлар, даъво аризани имзоловчи мансабдор шахсни кўрсатмаганлар, гарчи қонун бўйича талабномалар ва даъво аризалари раҳбарлар ёки уларнинг ўринбосарлари томонидан имзоланиши керак эди, натижада даъволар кўрмасдан қолдирилган.

Мисол учун, Сирдарё вилоят хўжалик суди томонидан табиатни муҳофаза қилиш вилоят комитетининг Оқ-Олтин туманидаги "Сардоба" де??он-фермер хўжалигига нисбатан  50 та дарахтни қонунсиз кесганлик натижасида келиб чи??ан 114800 сўм зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. Ишни мазмунан ҳал этиш учун даъвогардан жавобгарга талабнома юборганлиги ҳақидаги далил, жарима солинганлиги тўғрисидаги далолатноманинг асли, суд мажлисида инспектор З.Жайнатовнинг ва  даъвогар вакилининг иштирок этиши талаб қилинган. Бироқ, суд томонидан талаб қилинган ҳужжатлар тақдим этилмаган. Бундан ташқари, аниқланишича, табиатни муҳофаза қилиш комитети томонидан  ўз ваколати доирасида айбдор ташкилотдан келтирилган 114800 сўм зарарни ундириш ҳақида қарор қабул қилинмаган.

Бундай ҳолларда суд қонунга мувофиқ даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида қонуний ажрим чиқарган.

Шу ва бошқа асослар билан даъволар кўрмасдан қолдирилганда қонун табиатни муҳофаза қилувчи органларга суд томонидан кўрсатилган камчиликларни йўқотиб, давлатга етказилган зарарни ундириш ҳақида яна судга даъво билан мурожаат қилиш ҳуқуқини беради. Бироқ, амалиётнинг кўрсатишича мазкур ҳуқуқ табиатни муҳофаза килувчи органлар томонидан фойдаланилмаётир.

Бундан ташқари, хўжалик судлари табиатни муҳофаза қилиш бўйича қонунчиликнинг бузилишига йўл қўйган корхона, муассаса ва ташкилотларга таъсир кўрсатиш имкониятидан маҳрумдирлар. Табиатни муҳофаза қилувчи органлар томонидан даъво муддати ўтказиб юборилиб тақдим этилган даъволар назарда тутилмоқда. Ва қоидага кўра даъво қилиш муддатининг ўтиб кетиш сабаби бўлиб назорат килувчи органларда юридик хизматнинг йўқлиги ва бунда талабнома-даъво ишларининг бўш ташкиллаштирилганлигидир.

Андижон вилоят хўжалик суди томонидан 15.07.97 йилда 7-97-сонли иш кўрилган, унга кўра Андижон табиатни муҳофаза қилиш комитетининг "Бобур" ХЖдан табиатга келтирган 9086364 сўм зарарни ундириш ҳақидаги аризаси даъво муддати ўтказиб юборилганлиги учун рад қилинган. Гарчи табиий ресурсларга зарар келтирилганлиги факти иш материаллари билан тасдиқланса ҳам.

Хўжалик судлари амалий фаолиятда қонун билан ўрнатилган даъво қилиш муддати узрли сабабларсиз ўтказиб юборилган ҳолларда, табиатни муҳофаза қилиш органларининг зарарни ундириш ҳақидаги даъволарини рад қиладилар.

Умуман, республика бўйича шунга ўхшаш асосларга кўра 1996 йилда умумий суммадаги 44503 минг сўмлик 59 та иш бўйича ва 1997 йилнинг 8 ойида 12669 минг сум 57 та ишлар бўйича даъволар тўлиқ ёки қисман рад қилинган.

Юқорида кўрсатилган фактлар табиатни муҳофаза килувчи органлар фаолиятида фуқаролик, хўжалик, процессуал ва табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигини қўллашда, атроф-муҳитга ва табиий ресурсларга етказилган зарарни ўз вақтида ундириш бўйича даъво ишларини лозим даражада ўрнатишдаги ҳодимларнинг ҳуқуқий билими даражасини кўтаришда зарур профессионализм етишмаслигидан гувоҳлик беради.

Суд амалиётини таҳлил қилиш ва умумлаштиришдан кўринишича, айрим вилоятларда табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигининг бузилиши билан давлатга етказилган зарарни ундириш бўйича бирорта ҳам даъво тақдим қилинмаган.

Жумладан, Тошкент шаҳар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш комитети 1997 йилда бирор марта ҳам хўжалик судига шаҳар корхоналари томонидан етказилган зарарни ундириш ҳақидаги даъво билан мурожаат қилмаган.

Шу муносабат билан Олий хўжалик судининг топшириғига биноан Тошкент шаҳар хўжалик суди табиатни муҳофаза қилиш бўйича шаҳар комитетининг  1997 йилнинг 9 ойидаги фаолияти билан танишиб чиқди.

Танишув натижасида аниқландики, қонунбузарлик факти бўйича корхоналар келтирилган зарарни суд органларининг аралашувисиз ундирадилар, лекин шунга қарамай, комитет томонидан амалдаги қонунчиликни бузишдан гувоҳлик берувчи ҳоллар ҳам мавжуддир.

Шундай қонунбузарликка мисол бўлиб Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш комитетининг "Оникс" МЧЖдан ўзбошимчалик билан дарахтларни кесгани учун 150 минг сўм даъво билан умумий судга мурожаат қилганлиги ҳисобланади, гарчи низо хўжалик судининг судловига тааллуқли бўлса ҳам.

Бундан ташқари, хўжалик суди комитетнинг атмосферага ва ҳовузларга ишлаб чиқариш чиқин-диларини чиқариш ва оқизиб юборишга йўл қўювчи меъёрий ҳужжатларни қайта ишлаш масаласи бўйича фаолияти билан танишиб чиқди ва ҳозирги вақтда фақатгина табиий муҳитга ифлос нарсаларни меъёридан ортиқ чиқариб ташлаганлик (окизганлик) учун тўловлар ундиришнинг тартиби амалда эканини аниқлади.

Мазкур категориялар учун нормативлар Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш Давлат комитети томонидан белгиланган.

Ґар бир корхона учун меъёрдан ортиқ чиқариб ташлаганлик ёки оқизиб юборганлик бўйича тўлов учун ҳисоб-китобларни тузишда табиатни муҳофаза қилиш Комитети Вазирлар Маҳкамасининг 29 июн, 1995 йилдаги 303-сонли қарорига ва Табиатни муҳофаза қилиш Давлат комитетининг 27 июл, 1992 йилдаги 77-сонли кўрсатмасига амал қилади.

Оқизиб юборишга ва чиқариб ташлашга имкон берадиган меъёрий ҳужжатлар 1 йилдан 5 йилгача муддатда қайта ишланади, унга кўра зарарли чиқиндиларни меъёридан ортиқ оқизганлик ва чиқариб ташлаганлик бўйича тўлов ҳисоб-китоби амалга оширилади. Бироқ, таъкидлаш жоизки, амал қилаётган кўпгина нормативлар жуда кучсиздир, 5 йил ичида ўзгартирилмаган. Янги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш эса 100 минг ва ундан юқори сумма талаб этилади.

Табиат атрофига зарарли нарсаларни нормадан ортиқ оқизиб юбориш ва чиқариб ташлаш учун  ҳисоб-китоб тузиш учун паст баҳо ва эски норматив ҳужжатлар натижасида атмосферани ва ҳовузларни ифлослантирганлик учун тўлов символик суммаларни ташкил этади ва корхоналар нормалар бўйича янги техник ҳужжатлар ишлаб чи??андан кўра нормадан ортиқ ифлослантирганлик учун тўлов тўлаганлари афзалроқдир. Бунга Тошкент трактор заводи мисолида ишонч ҳосил қилиш мумкин.

ТТЗда  атмосферага ва ҳовузларга зарарли чиқиндиларни оқизиб юбориш ва чиқариб ташлашга йўл қўювчи ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугаган. Бинобарин, атмосферага ва ҳовузларга меъёридан ортиқ чиқиндилар чиқариб ташланган ва оқизиб юборилган, лекин эски ҳужжатлар бўйича завод атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун  кварталда 1 марта  атмосферага чиқиндиларни чиқариб ташлаганлик учун 14 минг сўм, сувга зарарли нарсаларни оқизганлик учун 9 минг сўм ҳисобланган, йирик завод учун бундай аҳамиятсиз тўлов ТТЗни жарима тўлашга ва янги ҳужжатлар ишлаб чиқаришга ундамайди, чунки паст тўловларда ва эски ҳужжатлар бўйича корхона учун атроф-муҳитни ифлослантириш қулайроқдир.

Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Шунингдек Сергели асфальт-бетон заводи ноорганик чангларни ўрнатилган нормадан 20,7 марта юқорироқ чиқариб ташлайди, унга кўра диоксин чиқариб ташлаш 12 марта, окис азот 65 марта юқоридир.

"Оникс" ХЖ атмосферага сурик чангини нормадан 29 марта, қўрғошинникини 28 марта ортиқ чиқариб ташлайди.

"Таштекстиль" ХЖ ҳавога  водород сульфиди қўшилмасини нормадан 16 марта ортиқ чиқариб ташлайди. Барча мана шундай чиқиндилар биринчи даражали ҳавфга киради ва кўрсатилган корхоналар томонидан табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигини қўпол равишда бузилишидир.

Айтиш керакки, бундай кўринишлар Ўзбекистон Республикасининг  барча туман ва вилоятларида кузатилади.

Юқорида баён қилинганлардан келиб чиқиб тегишли вазирликлар ва идоралар, аввалам бор, табиатни муҳофаза қилиш комитети қисқа муддатда  атмосферага ва сувли жойларга зарарли чиқиндиларни чиқариб ташлаш ва оқизиб юбориш бўйича, қачонки атроф-муҳитга зарар келтиришдан кўра уни ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш учун бундай ҳолларни тугатиш мақсадида тўловлар  баҳосини кўриб чиқишлари лозим.



Время: 0.0135
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск