ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Олий хўжалик судининг умумлашмалари /

Ишларни судда кўришга тайёрлаш бўйича суд амалиётини умумлаштириш тафсили (кўчирма) (Тафсилот ОХС Раёсатининг 1997 йил 24 июлдаги қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТАФСИЛОТ

Олий хўжалик суди Раёсатининг

1997 йил 24 июлдаги қарори

билан тасдиқланган.




ИШЛАРНИ СУДДА КЎРИШГА ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА

СУД АМАЛИЁТИНИ УМУМЛАШТИРИШ ТАФСИЛИ


(кўчирма)



Олий хўжалик судининг Низоларни ҳал қилиш бўйича судлов ҳайъати томонидан ишларни судда кўришга тайёрлаш бўйича суд амалиётини ўрганиш ва умумлаштиришдан шу нарса маълум бўлдики, хўжалик судлари томонидан Хўжалик процессуал кодексининг 64-моддасини қўллашда бир хиллик мавжуд эмас, баъзи ҳолларда эса айрим хатоларга йўл қўйилмоқда.

Бундай хатолар ишни судда кўришни кечиктиришга ва суд томонидан чиқарилган ҳал қилув қарорларининг бекор қилинишига олиб келмоқда. Натижада ташки-лотлар ва тадбиркор шахсларнинг қонун тарафидан ҳимоя қилинадиган ҳуқуқ ва манфаатлари бузилмоқда.

Республикамиз хўжалик судларига 1996 йилда ва 1997 йилнинг 5 ойида келиб тушган 17.417 та даъво аризадан 15.667 таси иш юритишга қабул қилинган, 2.750 та даъво ариза эса ХПКнинг 61 ва 62-моддаларига асосан қайтарилган.

Ишларни судда кўришга тайёрлашда баъзан даъво материаллари тегишли тарзда ўрганилмасдан юзакичиликка йўл қўйиляпти. Тарафлардан талаб ва эътирозларини исботловчи далиллар сўраб олинмаяпти. Ишни судда кўришга бундай тайёрлаш уни кейинчалик бекор қилинишига ёки янги муддатга кўчирилишига олиб келаяпти.

Масалан, Фарғона вилоят хўжалик судида қўзғатилган "Тошвилоятнефтмаҳсулот" ишлаб чиқариш бирлашмаси даъвоси бўйича Фарғона нефть маҳсулотларини жўнатиш корхонасидан иккита цистернадаги бензин кам чи??анлиги учун 627.987 сўм ундириш ҳақидаги 741/4 рақамли низоли ишни кўриш муддати судьянинг айби билан 1996 йил, 11 ноябрдан 1997 йилнинг, 2 февралига кўчирилган, чунки судья ишни қўзғатиш пайтида даъвогардан ҳеч қандай ҳужжатларни талаб қилиб олмаган.

Ишни моҳиятига кўра кўриб чиқиш учун судда кўришга тайёрлаш пайтида талаб қилиб олиниши керак бўлган етарли далил-исботлар мавжуд эмаслиги туфайли судья ишни кўришни кейинга қолдиришга мажбур бўлган.

Хўжалик фаолияти юритувчи субъектлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг хўжалик - процессуал шакли уларнинг фуқаролик соҳасидаги ҳуқуқларини мажбурий равишда таъминлашга қаратилган. Бунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 2-моддаси мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот, муассасалар, шунингдек тадбиркорлик билан шуғулланувчи фуқароларга ўзларининг бузилган ёки тортишилаётган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб хўжалик судларига мурожаат қилиш ҳуқуқини беради. Шу билан бирга, аниқ бир ишни қўзғатиш ҳуқуқи маълум заминга эга бўлиши ва хўжалик судига мурожаат қилишнинг олдиндан белгилаб қўйилган тартибига риоя қилиниши зарур. Бундай заминнинг мавжуд бўлмаслиги ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан фойдаланишда ўрнатилган тартиб бузилганда моддий-ҳуқуқий низо кўриладиган ва моҳиятига кўра ҳал қилинадиган доирада ишни юритишни қўзғатиш мумкин бўлмай қолади.

Амалдаги ХПКга кўра ишни қўзғатишдан олдин ташкилот ёки тадбиркор шахс хўжалик судига даъво ариза билан мурожаат қилиши, даъво ариза белгиланган шаклда бўлиши ва унда зарур реквизитлар кўрсатилиши керак.

ХПКнинг 54-моддасида белгилаб қўйилганидек, даъво ариза албатта ёзма шаклда бўлиши зарур бўлиб, уни ташкилот раҳбари ёки раҳбар ўринбосари, тадбиркор шахс имзолайди.

Судья ишни судда кўришга тайёрлашда даъво аризада ишни хўжалик судида кўриш ва ҳал қилиш учун зарур маълумотлар бор-йўқлигини текшириши керак.

Даъво аризада тарафлар, уларнинг аниқ манзили ва банк реквизитлари кўрсатилади.

Мулкий низолар бўйича талабларда даъво талаби нархларда белгиланади. Агар даъво талабини пулга чақиш мумкин бўлса, даъвогар уни даъвони баҳолаш йўли билан аниқлаши лозим.

Даъво талабида ҳам аниқ тарафнинг, ҳам ҳуқуқий тарафнинг тегишли тартибда асослантирилган талаби мавжуд бўлиши керак.

Хўжалик судига тақдим қилинадиган даъво ариза баён қилинган талабнинг ҳуқуқий жиҳатдан асослантирилиши зарурлиги билан фуқаролик судларига тақдим қилинадиган даъво аризалардан фарқ қилади.

Даъво аризада фақатгина даъво талабларини асослантирувчи ҳолатларни кўрсатибгина қолмасдан, балки уларни чуқур таҳлил қилиш зарур. Даъво аризада келтирилган важларнинг қанчалик ишончли бўлиши даъвони асослантирган далилларни келтириш билан тасдиқланади. Агар бундай имконият мавжуд бўлмаса, даъвогар даъво аризада зарур исботларни талаб қилиб олиш ҳақида илтимоснома киритиши лозим, бўлар: экспертиза ўтказиш, далил-исботни жойида кўриш, жавобгар ёки бошқа шахслардан, яъни гувоҳлар ва ҳ.к.лардан далил талаб қилиб олиш бўлиб, низони моҳиятига кўра тез ва тўғри кўриб ҳал қилишга ёрдам беради.

Тегишли ҳуқуқий асосга эга бўлмай туриб ўрганилиши керак бўлган ҳолатларни тўла аниқлаш мумкин эмас. Бу билан қўлланиладиган моддий ҳуқуқ меъёрларини тўғри танлаш назарда тутилади. Даъво аризада моддий ҳуқуқ меъёрларига ҳаволадан ташқари процессуал ҳуқуқ меъёрларига ҳам ҳаволалар бўлиши керак.

Қонун талаб қилган ҳолатларда низоли муносабатларни ўзаро бартараф қилиш юзасидан чора-тадбирлар кўрилганлиги ҳақидаги маълумотлар даъво ариза мазмунининг зарур омилларидан биттасидир.

Бироқ, судья ишни суд мажлисида кўришга тайинлаш пайтида даъвогар тарафидан низони талабнома юбориш тартибида бартараф қилиш тартибига риоя қилган ёки қилмаганлигини текширмаслиги ҳолатлари учраб турибди.

Масалан, Сирдарё вилоят хўжалик суди томонидан Янгиер "Ўзсувқурилишжаъмлама" ишлаб чиқариш бирлашмасининг Янгиер 215-ХРСУга нисбатан 232.383 сўм ундириш ҳақидаги даъво аризани қабул қилишда судья даъвогарнинг низони ўзаро келишиб бартараф қилиш чоралари кўрганлигини текширган, чунки иш ҳужжатларида бундай далил мавжуд бўлмаган. Шу муносабат билан низони судда кўриш бир ойга кечиктирилган ва тегишли ҳужжат талаб қилинган.

Судья ишни кўришга тайинлашдан олдин даъво аризага илова қилинган ва қуйидагиларни тасдиқловчи ҳужжатларни текшириши керак:

- ҳар бир жавобгар билан низони ўзаро келишув йўли билан ҳал қилиш чоралари кўрилганлигини (бундай чораларни кўриш талаб қилинмайдиган ҳолатлар бунга кирмайди);

- жавобгарларга даъво ариза нусхаси ва жавобгарда мавжуд бўлмаган иловадаги ҳужжатлар юборилгани;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат божи ставкалари тўғрисида"ги қарори асосида белгиланган тартиб ва миқдорда давлат божи тўланганлигини;

- даъво талаби асослантирилган ҳолатларни.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 5 январдаги Фармонига асосан хўжалик суди моддий имконини ҳисобга олган ҳолда тадбиркор фуқарони давлат божини тўлашдан озод қилиш ҳуқуқига эга. Даъво аризада ёки даъво аризага қилинган иловадаги манфаатдор тарафнинг илтимосномаси бунинг учун асос бўлиб хизмат қилади.

Даъво ариза хўжалик судига девонхона орқали тақдим қилиниб, девонхонада рўйхатдан ўтказилади ва ишни қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун судьяга жўнатилади.

Судья даъво ариза хўжалик судига келиб тушгач, беш кун ичида ишни юритишга қабул қилиш масаласини ҳал қилиши керак.

Судьялар томонидан процессуал тартиблар бузилишига йўл қўйилиши ҳолатлари ҳам талайгина: улар хўжалик суди судловига тегишли бўлмаган ишларни иш юритишга қабул қилишади, ишларни судда кўришга чуқур тайёрлашмайди.

Масалан, Тошкент вилоят хўжалик судида Тошкент шаҳар Миробод тумани Давлат солиқ назоратининг ўтказилган текшириши асосида "Алихонтўра" ишлаб чиқариш-тижорат фирмасига нисбатан 544 минг сўм ўз вақтида тўланмаган солиқлар ва жарималарни ундириш ҳақидаги даъвоси бўйича 174-рақамли низоли иш кўрилган. 1997 йил, 16 февралдаги суд томонидан чиқарилган ажрим билан иш юритишга қабул қилинган ва икки марта кўриш кечиктирилган. Бироқ, низо хўжалик суди судловига тегишли эмаслиги туфайли Ўзбекистон Республикасининг "Корхона, бирлашма ва ташкилотлардан ундириладиган солиқлар тўғрисида"ги Қонунининг 44-моддасига асосан иш юритиш тугатилган, чунки кўрсатилган миқдорлар акцептсиз тартибда бекор қилиниши керак бўлган.

Юқорида келтирилган мисол шундан далолат берадики, судья ишни кўришга тайёрлаш пайтида Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил, 8 ноябрдаги "Бюджетга ўз вақтида тўланмаган мажбурий тўловлар ва солиқларни ундиришни корхона ва ташкилотларнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида"ги қарорига амал қилмаган. Қарорда даъво аризага илова қилиниши зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати келтирилган бўлган, бироқ судья даъво аризани қабул қилишни рад қилиши керак бўлган ҳолда уни иш юритишга қабул қилган.

Даъвогар низонинг қайси судловга тегишлилигини бузган тақдирда даъво ариза уни қабул қилган суд томонидан даъвогарга қайтариб берилмай, балки келиб тушганидан кейин беш кун мобайнида уни судловига тегишли бўлган судга юборади.

Хўжалик судига келиб тушаётган даъво аризаларни тез ва муваффақиятли ҳал қилиш ҳар бир ишни суд мажлисида кўришга тайёрлаш қай даражада сифатли олиб борилишига бевосита боғлиқдир.

Шунинг учун, ХПК талабларига кўра судьялар қўзғатилаётган ишлар бўйича ана шундай тайёргарликни олиб бориши шарт.

ХПКнинг 64-моддасига асосан судья низони тўғри ва ўз вақтида кўрилишини таъминлаш мақсадида зарур ҳолларда иш материалларини суд мажлисида кўришга тайёрлаш борасида тегишли ҳаракатларни амалга ошириши керак.

Ишларни судда кўришга тайёрлашнинг бутун суд жараёни учун муҳим аҳамияти шундан иборатки, унда хўжалик судининг суд мажлисида ишни кўришда низони биринчи мажлисдаёқ ҳал қилишни таъминловчи барча зарур материалларни йиғиш керак бўлади.

Кўриш кейинга қолдирилган ишлар таҳлили шундан гувоҳлик берадики, ишни судда кўришга сифатсиз тайёрлаш уни кўришни кейинга қолдириш учун асослардан бири бўлиб қолмоқда.

Чунончи, Бухоро вилоят хўжалик судида кўрилган Қизилтепа ун корхонасининг жавобгар "Бурхониддин" хусусий савдо бирлашмасига нисбатан етказиб берилган маҳсулот учун қарзини ундириш ҳақидаги 591/3-рақамли низоли ишни судда кўриш муддати белгиланмай туриб қарз миқдори тортишилган. Жавобгар ўз эътирозларини ҳужжатлар билан тасдиқлаш ўрнига даъвогарнинг талабларини тан олмаслиги оқибатида судья ишни кўришни кейинги кунга қолдирган.

Судья ё жавобгарни эътирозларини ҳужжатлар билан тасдиқлашини талаб қилиши ёки ишни кўришга тайинлаш пайтида тарафларга ўзаро ҳисоб-китобларни солиштиришни юклатиш керак бўлиб, судья буларни қилмаган.

Ишни моҳиятига кўра судда кўриш муддатини белгилашдан олдин даъво материаллари билан танишмасдан, аниқланадиган фактлар ва исботлар доирасини белгиламасдан, уларнинг хўжалик судига ўз вақтида етказиб берилиши юзасидан чора-тадбирларни кўрмасдан, барча манфаатдор шахслар ишни кўришга жалб қилинганлигини текширмасдан ва иш юзасидан зарур барча ҳаракатларни амалга оширмасдан туриб кўриб ҳал қилинадиган ишлар бўлмайди. Шунинг учун, ишни судда кўришга тайёрлашга фақатгина жуда муҳим ҳолат сифатида эмас, балки суд жараёнининг зарур босқичи сифатида қараш лозим.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди турли мазмундаги низоли ишларни судда кўриш амалиётини умумлаштириб, раҳбарлик ҳужжатларида, Раёсат қарорларида ва аниқ ишлар юзасидан чиқарилган хусусий ажримларда, обзор хатларида ва бошқа материалларида судьяларнинг ди??ат-эътиборини ишларни судда кўришга тайёрлаш бўйича фаолиятларини мунтазам равишда такомиллаштиришлари зарурлигига қаратиб, хўжалик судлари томонидан хато чиқарилган ҳал қилув қарорлари, ишларни кўришда қонун бузилишига йўл қўйишлар ва бошқа камчиликларнинг асосий қисми ишларни суд мажлисида кўришга тайёрлаш нотўғри ёки эътиборсизлик билан ёндашиш оқибатида чиқишини таъкидлаган.

Ҳалигача баъзи судьяларнинг ишни судда кўришга тайёрлашга юзаки қарашига, иш юритишни қўзғатишда ХПКнинг 32-моддасида белгиланган далил-исботларнинг тегишлилиги ва мумкинлиги ҳақидаги талаблар ҳисобга олинмасдан тарафлардан далил-исботлар талаб қилинишига йўл қўйилмоқда.

ХПКнинг 61-64-моддаларида умумий кўрсатмалар мавжуд, холос. Шу билан бирга, ишни судда кўришга тайёрлашда ХПКнинг бошқа моддалари ҳам қўлланилмоқда.

Хусусан, иш хўжалик судига келиб тушиши биланоқ судья уни судда кўришга тайёрлай бошлайди ва уни тезкорлик билан энг қисқа муддатларда амалга ошириши керак. Бунда суд жараёнининг муҳим ўзига хослиги шундаки, ишни қўзғатиш билан боғлиқ масалалар, судда кўришга тайёрлаш, ишни кўриш вақти ва жойини аниқлаш битта ҳужжат орқали, яъни ишни кўришга қабул қилиш ҳақидаги ажримда расмийлаштирилади (ХПКнинг 63-моддаси). Бундай ажрим даъво ариза судга келиб тушгандан кейин беш кун муддат ичида чиқарилиши зарур.



Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск