ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суднинг амалиёти / Фуқаролик ишлари бўйича /

Маънавий эарарни қоплаш билан боғлиқ низолар

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

МАЪНАВИЙ ЭАРАРНИ ҚОПЛАШ

БИЛАН БОҒЛИҚ НИЗОЛАР




Суд маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъвони қабул қилиш ва кўришда, мулкка оид бўлмаган даъволардан ундириладиган миқдорда давлат божи ундирилиши лозим.



Норбоев судга Мансуровга нисбатан даъво билан мурожаат қилиб, 500.000 сўм маънавий зарар ундиришни сўраган.

Суд даъвони қисман каноатлантириб, Мансуровдан Норбоев фойдасига маънавий зарар учун 250.000 сўм ва давлат фойдасига 95.384 сўм миқдорида давлат божи ундирган.

Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят суди ишни апелляция тартибида кўриб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Вилоят суди раёсати қарори билан суд қарорларининг давлат божига оид қисми энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида белгилаб ўзгартирилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги "Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги қарорининг 16-бандига кўра, суд маънавий ва жисмоний азобларни қоплаш ҳақидаги даъво аризаларни қабул қилиш ва ишларни кўришда, маънавий зарар пул билан қоплансада, номулкий зарар эканлигини ҳисобга олиши лозим. Мазкур тушунтиришни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги "Давлат божи ставкалари ҳақида"ги 533-сонли қарори 1-қисмининг "д" бандига биноан, мулкка оид бўлмаган турдаги даъво аризалари учун белгиланган миқдорда давлат божи ундирилиши лозим.

Раёсат қарорида кўрсатилганидек, суд давлат божи миқдорини белгилашда маънавий зарарнинг умумий миқдори (250.000 сўм)дан келиб чиқиб, хатоликка йўл кўйган.


44ф-9-сонли қарор



Время: 0.0182
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск