Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.1994 й. 247-сон "Хусусий мулк ва тадбиркорликни коррупция, рэкет ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа турларидан ҳимоя қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.05.1994 й.

N 247


ХУСУСИЙ МУЛК

ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ КОРРУПЦИЯ,

РЭКЕТ ВА УЮШГАН ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ

БОШҚА ТУРЛАРИДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ

ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 21 январдаги ПФ-745-сон Фармонини ижро этиш юзасидан ҳамда бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида уюшган жиноятчиликка ва коррупцияга қарши самарали кураш олиб бориш, рэкет ва порахўрлик ҳолларига барҳам бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тузилмаларида коррупция, рэкет ва террорчиликка қарши кураш бошқармалари ташкил этилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг коррупция, рэкет ва террорчиликка қарши кураш бошқармаларининг намунавий тузилмаси ва штатлар сони иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқармаларнинг штатдаги ходимлари сонини вазирликнинг белгиланган ходимлари сони ва штатлари доирасида шакллантирсин.

4. Кўрсатиб ўтилган Бош бошқарма таркибига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ички қўшинларининг ҳарбий қисми (7777 ҳқ) штатлари сони ҳисобидан террорчилик билан курашувчи махсус бўлинма киритилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги унинг тузилмасида коррупция ва рэкетга қарши кураш бошқармалари ташкил этилиши муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига зарур маблағлар ажратсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 5 февралдаги 57-4-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Maҳкамасининг

1994 йил 11 майдаги

247-сон қарорига

ИЛОВА



Коррупция ва рэкетга қарши кураш бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ


Катта ва ўрта

бошлиқлар таркибига

кирувчи ходимлар

сони


Раҳбарият


- 2

Давлатга қарашли ҳамда хусусий тадбиркорликни коррупция ва рэкетдан ҳимоя қилиш бўлими


- 10

Қийматли қоғозлар тайёрлаш ва валюта операциялари билан ноқонуний шуғулланишга қарши кураш бўлими


- 6

Тергов бўлими


- 6

Таҳлил, назорат ва ахборот билан таъминлаш бўлими


- 6

Тезкорликни таъминлаш бўлими


- 8

Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск