Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Прокуратура /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 03.03.1992 й. 96-сон "Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси тузилмасида ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги порахўрлик, ўғирликлар ва бошқа суиистеъмолчиликларга қарши кураш бошқармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.03.1992 й.

N 96


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРОКУРАТУРАСИ

ТУЗИЛМАСИДА ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ

СОҲАСИДАГИ ПОРАХЎРЛИК, ЎҒИРЛИКЛАР

ВА БОШҚА СУИИСТЕЪМОЛЧИЛИКЛАРГА

ҚАРШИ КУРАШ БОШҚАРМАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Давлат, қўшма ва хусусий корхоналар, турли биржалар ва тижорат банкларининг ташқи иқтисодий фаолиятлари ривожланаётганлиги туфайли Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига жиддий зарар етказувчи жиноятлар сони кўпайиб бормоқда.

Иқтисодий фаолият соҳасида порахўрликка, ўғирликлар ва бошқа суиистеъмолчиликларга қарши кураш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси марказий аппарати тузилмасида - Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида порахўрликка, ўғирликлар ва бошқа суиистеъмолчиликларга қарши кураш бошқармаси;

Коракалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратураларида ва Ўзбекистон транспорт прокуратурасида - ташқи иқтисодий фаолият соҳасида порахўрликка, ўғирликлар ва бошқа суиистеъмолчиликларга қарши кураш бўйича тегишли бўлинмалар ташкил этилсин.


2. Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида порахўрликка, ўғирликлар ва бошқа суиистеъмолчиликларга қарши кураш бошқармаси ва бўлимларнинг тузилмалари ва штатлар сони иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати юқори малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда, ташқи иқтисодий фаолият соҳасида порахўрликка, ўғирликлар ва бошқа суиистеъмолчиликларга қарши кураш бўйича ишларни мувофиқлаштириш учун доимий ишлайдиган тезкор-тергов гуруҳини тузсинлар.

Ўн кун муддат ичида ушбу гуруҳ таркиби Ҳукумат тасдиғига тақдим этилсин.


4. Ташқи иқтисодий фаолиятга дахлдор бўлган вазирликлар, идоралар, бирлашмалар, корхоналар, қўшма корхоналар, барча ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати талабларига биноан зарур материалларни ўз вақтида тақдим этсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (ўртоқ Э.Ж. Боқибоев) Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси тузилмасида ўзгаришлар бўлганлиги муносабати билан уни маблағ билан таъминласин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                     И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 3 мартдаги

96-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси

Марказий аппарати ҳузуридаги ташқи иқтисодий

фаолият соҳасида порахўрликка, ўғирликлар ва бошқа

суистеьмолчиликларга қарши кураш Бошқармасининг

ТУЗИЛИШИ ВА ШТАТЛАРИ СОНИ


Бошқарма бошлиғи


-

1

Бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари


-

2

Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасининг алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчилари


-

4

Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасининг алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчилари


-

5

Жами:

-

12

Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда, Тошкент шаҳрида ва Ўзбекистон транспорт прокуратурасида тегишли тузилмага ва 3 нафардан штатга эга бўлган бўлинмалар тузилади.






















Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск