ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Прокуратура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2006 й. 123-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментида ягона ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.06.2006 й.

N 123


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ

ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ

ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИДА

ЯГОНА АХБОРОТ-КОМПЬЮТЕР ТАРМОҒИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида ягона ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш дастури 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментида ахборотларни тўплаш ва қайта ишлашнинг ташкилий-функционал схемаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг таркибий ҳудудий бошқармалари, бўлимларини ягона ахборот-компьютер тармоғига улашнинг режа-жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Дастур ва режа-жадвалнинг ўз вақтида бажарилишини таъминласин;

солиқ ва валюта-молия соҳасида аниқланган жиноятлар ва қонун бузилишлари, қонун ҳужжатларига мувофиқ назорат қилинадиган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона компьютер базасини яратиш ва юритишни таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 23 июндаги

123-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга

ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга қарши курашиш департаментида

ягона ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

ва механизмлари


Бажариш

муддатлари


Масъул бажарувчилар


1.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида ягона ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


Концепция

2006 йил

июль

Бош прокуратура

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги

2.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида ягона ахборот-компьютер тармоғини ташкил этишнинг дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китобини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш


Дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китоб

2006 йил август

Бош прокуратура

Молия вазирлиги

Иқтисодиёт вазирлиги

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


3.

Моддий-техник воситаларга (бино, махсус мебель, махсус техника, алоқа воситалари, автотранспортга) бўлган эҳтиёжни ўрганиш


Эҳтиёжларни аниқлаш

2006 йил июль

Бош прокуратура

Молия вазирлиги

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


4.

Асбоб-ускуналар етказиб берувчиларни ва дастурий таъминловчиларни белгилаш


Тендерлар ўтказиш

2006 йил

III-IV чораклар

Бош прокуратура

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


5.

Департаментни, унинг таркибий бўлинмаларини ҳамда маълумотларни қайта ишлаш марказини замонавий компьютер техникаси ва сервер асбоб-ускуналари, инструментал ва лицензия дастурлари: операция тизимлари, маълумотлар базаларини бошқариш тизимлари, иловалар билан таъминлаш бўйича идоравий дастурни ишлаб чиқиш


Дастурни амалга ошириш


Идоравий дастур

2006 йил

III чорак




2007 йил

I чорак


Бош прокуратура

Молия вазирлиги

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тендерлар ғолиблари билан биргаликда


6.

Ахборотлар тизимининг техник лойиҳасини ишлаб чиқиш. Тизимнинг иш лойиҳасини ишлаб чиқиш. Ўрнатилган техник воситаларда амалий дастурий таъминлашни инсталляциялаш бўйича ишлар


Ахборотлар тизимининг идоравий амалий дастурий комплекси

2006 йил

IV чорак -

2007 йил

I чорак


Бош прокуратура

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


7.

Департаментни ва унинг бўлинмаларини телекоммуникациялар ва алоқанинг, шу жумладан Ҳукумат алоқасининг зарур воситалари билан таъминлаш


Улашнинг режа-жадвали

2006 йил

III чорак

Бош прокуратура

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги

8.

Департаментни ва унинг бўлинмаларини Интернет тармоғига алоҳида улашни таъминлаш


Улашнинг режа-жадвали

2006 йил

III чорак 

2007 йил

I чорак


Бош прокуратура

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


9.

Департаментда ва унинг таркибий бўлинмаларида корпоратив компьютер тармоқларини ташкил этиш бўйича идоравий дастурни ишлаб чиқиш


Идоравий дастур

2006 йил

III чорак


Бош прокуратура

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


10.

"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида ягона ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш" техник лойиҳасини ишлаб чиқиш


Техник лойиҳа

2006 йил

IV чорак


Бош прокуратура

Молия вазирлиги

Иқтисодиёт вазирлиги

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


11.

"Солиқ, валютага оид жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш ва терроризмни молиялаштириш масалалари бўйича маълумотларни айирбошлаш учун ягона ахборот-компьютер тармоғини бошқа идораларнинг ахборот тармоғига улаш" дастурини ишлаб чиқиш



Дастурни амалга ошириш

Идоралараро ҳужжат


2006 йил

IV чорак






2007 йил

II чорак

Бош прокуратура

Молия вазирлиги

Иқтисодиёт вазирлиги

Адлия вазирлиги

Ички ишлар вазирлиги

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

Давлат мулки қўмитаси

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази

Марказий банк

Тижорат банклари

Давлат божхона қўмитаси

Давлат солиқ қўмитаси

Давлат статистика қўмитаси

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


12.

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш ва терроризмни молиялаштириш масалалари бўйича ахборотларни тайёрлаш ва узатиш учун фойдаланиладиган электрон рақамли имзоларни шифрлаш калитлари ва сертификатларини тайёрлаш ҳамда давлат бошқаруви органларини ва ташкилотларни улар билан таъминлаш


Режа-жадвал


2006 йил

IV чорак

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги

Бош прокуратура

13.

Ягона ахборот-компьютер тармоғини фойдаланишга топшириш


Дастурий таъминлашни кузатиб бориш



2007 йил

II чорак


2007 йил

охиригача


Бош прокуратура

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


14.

Чет элларга борган ҳолда шундай тузилмаларнинг иш тажрибасини ўрганиш

Хизмат сафарлари

2006-2007

йиллар

Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


15.

Бош прокуратурани ҳамда Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментини ва уларнинг таркибий бўлинмаларини идоравий телефон тармоғини ташкил этиш учун зарур ички алоқа билан таъминлаш


Улашнинг режа-жадвали

2007 йил

I чорак

Бош прокуратура

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 23 июндаги

123-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш

департаментида ахборотларни тўплаш ва қайта

ишлашнинг ташкилий-функционал

СХЕМАСИ

Солиқ ва валюта соҳасида аниқланган қонун бузилишлари тўғрисида ахборотлар

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси


Департаментнинг жойлардаги бўлинмалари

Солиқ, валютага оид жиноятлар ва қонун бузилишларини ўз вақтида аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш

- ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш, сақлашни амалга оширади;

- тезкор ҳисобот маълумотлари беради;

- мажбурий назоратда бўлган операциялар тўғрисида ахборот жўнатувчини идентификациялашни амалга оширади, шунингдек ахборот хабарларининг мазмуни айнан ўхшашлигини (ўзгармаслигини) назорат қилади;

- сўровлар бўйича ахборотларни уни кейинчалик таҳлил қилиш учун Департаментнинг функционал бўлинмаларига тақдим этади;

- солиқ ва валютага оид қонун бузилишлари бўйича  маълумотлар базасини юритади;

- жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонун бузилишлари бўйича маълумотлар базасини юритади





Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар бўйича ахборотлар

Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширадиган ташкилотлар

Мажбурий назоратда бўлган пул маблағлари ёки бошқа мол- мулк билан  боғлиқ операциялар бўйича ахборотлар

Юридик ва жисмоний шахслар ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари ҳаракати, валюта бойликларини харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги пул ўтказишлар тўғрисида ахборотлар

Марказий банк, хизмат кўрсатувчи банклар

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўлими

Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўлими

Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўлими

Норматив-маълумот ахбороти

Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар


Юридик ва жисмоний шахслар - солиқ тўловчилар реестри

Давлат солиқ қўмитаси


Товарлар импорти ва экспорти тўғрисида, валюта бойликларини олиб кириш ва олиб чиқиш тўғрисида ахборотлар

Давлат божхона қўмитаси

Марказий банк

Департаментнинг функционал бўлимлари

Ҳудудий бўлинмалар


Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг паспорт маълумотлари тўғрисида маълумотлар

Ички ишлар вазирлиги

Банк депозиторлари миллий ахборот базаси





Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 23 июндаги

123-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг

таркибий ҳудудий бошқармаларини, бўлимларини

ягона ахборот-компьютер тармоғига улашнинг

РЕЖА-ЖАДВАЛИ

Т/р

Минтақалар


Жами

бўлинмалар


2006 йил


2007 йил


III чорак


IV чорак


I чорак

1

Қорақалпоғистон Республикаси


17

7

5

5

2

Андижон вилояти


18

7

6

5

3

Бухоро вилояти


14

6

4

4

4

Жиззах вилояти


14

6

4

4

5

Қашқадарё вилояти


14

6

4

4

6

Навоий вилояти


11

4

4

3

7

Наманган вилояти


13

5

4

4

8

Самарқанд вилояти


17

7

5

5

9

Сурхондарё вилояти


16

6

5

5

10

Сирдарё вилояти


12

5

4

3

11

Тошкент вилояти


22

9

7

6

12

Фарғона вилояти


20

8

6

6

13

Хоразм вилояти


12

5

4

3

14

Тошкент шаҳри


12

12

-

-


Ҳаммаси:


213

93

63

57

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 25-26-сон, 236-модда.


































Время: 0.0072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск