Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Прокуратура /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.11.2007 й. ПҚ-727-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.11.2007 й.

N ПҚ-727


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИНИНГ ОЛИЙ ЎҚУВ

КУРСЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва ходимларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида, шунингдек, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Қонунчиликни мустаҳкамлаш муаммолари ва прокурор-тергов ходимлари малакасини ошириш маркази тугатилсин ва унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари ташкил этилсин.


2. Олий ўқув курсларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

юридик фани, прокурор-тергов амалиёти, меҳнат ва бошқарувни илмий ташкил этишнинг энг янги ютуқларини ўргатиш мақсадида прокуратура органларининг раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва ходимларининг малакасини ошириш;

мунтазам равишда тингловчиларнинг назарий билимлари ва амалий кўникмаларини ошириш, ишчанлик ва касбий фазилатларини такомиллаштириш;

ахборот-таҳлил ишлари кўникмаларини ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси ташқи ва ички сиёсатининг асосий йўналишларига доир билимларни чуқурлаштириш;

профессионал вазифаларни ҳал этишда замонавий компьютер технологияларидан, глобал ахборот тармоқлари ресурслари имкониятларидан фойдаланиш борасидаги билимларни чуқурлаштириш ва амалий кўникмаларни такомиллаштириш;

демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятини шакллантириш ва қонунчиликни мустаҳкамлаш соҳасида тингловчиларнинг ҳукуқий билимларини ошириш;

тингловчиларда ташкилотчилик қобилияти ва раҳбарлик маҳоратини такомиллаштириш;

тингловчиларни ватанпарварлик, Ватанига ва хизмат бурчига садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ахлоқий-иродалик фазилатларни шакллантириш;

прокурор-тергов ва суд амалиётини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш;

қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва жиноятчиликка қарши кураш муаммолари бўйича тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда амалий таклифлар, тавсиялар ва қўлланмаларни ишлаб чиқиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курсларини бошқарув ходимларининг чекланган сони 11 кишидан иборат ташкилий-штат тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари тузилмасига белгиланган умумий штатлар сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш дастури бўйича ўқиш муддати - 6 ой ва малака ошириш дастури бўйича - 1 ой этиб белгилансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори икки ҳафталик муддатда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари ходимларига прокуратура органлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий таъминлаш шартлари татбиқ этилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ушбу қарорга мувофиқ Олий ўқув курсларига зарур маблағ ажратилишини назарда тутсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрласин.


9. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И. Абдуллаев зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 7 ноябрдаги

ПҚ-727-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг

Олий ўқув курсларини ташкилий-штат

ТУЗИЛМАСИ

Бошлиқ

1

Ўқув ишлари бўйича бошлиқ ўринбосари

1

Маъмурий-хўжалик ишлари бўйича бошлиқ ўринбосари

1

Қонунлар ижроси устидан назорат кафедраси

Судларда прокурор ваколатларини таъминлаш кафедраси

Ўқув жараёнини методик таъминлаш бўлими

4

Молия-хўжалик бўлими

3

Жиноятчиликка қарши курашиш ҳақидаги қонунлар устидан назорат кафедраси

Кадрлар бўйича катта инспектор

1

Канцелярия


Жами бошқарув ходимларининг штат бирликлари - 11

Изоҳ: Профессор-ўқитувчилар ва ёрдамчи ходимларнинг сони амалдаги меъёрларга мувофиқ белгиланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 46-47-сон, 464-модда.











































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск