ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Президенти /

Ўзбекистон Республикасининг 25.04.2003 й. 480-II-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

25.04.2003 й.

N 480-II



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ФАОЛИЯТИНИНГ

АСОСИЙ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА


1-модда. Ушбу қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз ваколатларини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ самарали амалга ошириши учун зарур шароитлар яратиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан, конституциявий ваколат муддати тугаб ёки соғлиғи ҳолатига кўра истеьфога чиққан Ўзбекистон Республикаси Президентига (бундан буён матнда Ўзбекистон Республикасининг экс-Президенти деб юритилади), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг турмуш ўртоғига зарур шароитлар ва кафолатлар яратиб беришдан иборат.



1-1-модда. Ўзбекистон Республикаси

Президентининг расмий рамзлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Президентининг белгиси ва штандартига (байроғига) эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг белгиси ва штандарти (байроғи) тавсифи, улардан расмий фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.



2-модда. Ўзбекистон Республикаси

Президентининг дахлсизлиги


Ўзбекистон Республикаси Президенти дахлсизлик ва иммунитетга эга бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг дахлсизлиги унинг турар жой ва хизмат хоналарига, багажига, шахсий ва хизмат транспорт воситаларига, ёзишмаларига, фойдаланадиган алоқа воситаларига, шунингдек унга тегишли ҳужжатларга татбиқ этилади.

Ўзбекистон Республикасининг экс-Президенти ҳам бутун ҳаёти мобайнида дахлсизлик ва иммунитетга эга бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг экс-Президенти Ўзбекистон Республикаси Президенти ваколатларини бажариш билан боғлиқ ҳаракатлар учун жиноий ва бошқа хил жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. Унга нисбатан ушлаб туриш, сўроқ қилиш, тинтув ўтказилиши ёки унинг шахси кўздан кечирилиши мумкин эмас.



3-модда. Ўзбекистон Республикаси

Президентининг муҳофазаси


Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг оила аъзоларига давлат муҳофазаси берилади.

Ўзбекистон Республикасининг экс-Президентига доимий ёки вақтинча турган жойларида умрбод давлат муҳофазаси берилади. Ўзбекистон Республикаси экс-Президентининг бутун ҳаёти даврида унинг оила аъзоларига ҳам давлат муҳофазаси берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси экс-Президентининг давлат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш қонунчиликда белгиланган нормалар ва талабларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати зиммасига юкланади.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг турмуш ўртоғига доимий ёки вақтинча турган жойларида умрбод давлат муҳофазаси берилади.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти турмуш ўртоғининг давлат муҳофазаси қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар ва талабларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан таъминланади.


4-модда. Ўзбекистон Республикаси

Президентининг фаолияти таъминоти.

Моддий ва ижтимоий таъминот


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилинишига, шунингдек унинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказилишига йўл қўйилмайди ҳамда бундай ҳаракатлар қонун билан таъқиб қилинади. Бу қоида Ўзбекистон Республикасининг экс-Президентига нисбатан ҳам ўз кучини сақлаб қолади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг меҳнатига ҳақ тўлаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентига муддати ўттиз олти иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган таътил берилади.

Ўзбекистон Республикасининг экс-Президенти умрбод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси лавозимини эгаллайди.

Ўзбекистон Республикасининг экс-Президенти ёшидан қатъи назар амалдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ойлик мансаб маошининг 70 фоизи миқдорида умрбод ойлик пул таъминоти олиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси экс-Президентининг ҳаёти ва соғлиғи давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти йиллик мансаб маошига тенг суммада мажбурий давлат суғуртасидан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси экс-Президентининг беваси, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг турмуш ўртоғи, уларда ҳаёт кечиришнинг бошқа манбалари борлигидан қатьи назар, боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олишга ҳақли.

Қонунчиликда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва экс-Президенти фаолиятининг бошқа кафолатлари ҳам назарда тутилиши мумкин.


5-модда. Уй-жой, алоқа ва транспорт таъминоти.

Тиббий ва санаторий-курорт таъминоти


Ўзбекистон Республикаси Президентига Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида қароргоҳлар берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти барча алоқа турлари билан таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентига махсус мақсаддаги автотранспорт, шунингдек мамлакат ичкарисидаги ва чет элларга қилинадиган сафарлар учун махсус жиҳозланган самолёт ва вертолёт берилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг оила аъзоларига ҳам хизмат автотранспортидан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентига ва у билан бирга яшаётган оила аъзоларига бепул тиббий хизмат кўрсатилади ҳамда санаторий-курортда даволаниш таъмин этилади.

Ўзбекистон Республикасининг экс-Президентига давлат ҳисобидан хизмат квартираси (турар жойи) ва шаҳар ташқарисидаги - Тошкент вилоятидаги (Тошкент вилоятининг Қайнарсой табиий чегарасида жойлашган) қароргоҳи мулк қилиб берилиб, тегишли хизматлар кўрсатилади ва муҳофаза қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг турмуш ўртоғига қонун ҳужжатларига мувофиқ уй-жойдан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

Ўзбекистон Республикасининг экс-Президенти, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг турмуш ўргоғи махсус, ҳукумат алоқалари ҳамда давлат органлари ихтиёридаги бошқа алоқа турларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикасининг экс-Президентига давлат ҳисобидан икки нафар ҳайдовчиси бўлган шахсий автомобиль бириктириб қўйилади, хизмат транспорт билан хизмат кўрсатиш таъминланади. Ўзбекистон Республикаси экс-Президентининг у билан бирга яшаётган ёки унга хамроҳлик қилаётган оила аъзолари хам хизмат транспортидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг турмуш ўртоғига қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ҳисобидан транспорт ҳамда хизмат транспорти билан хизмат кўрсатиш таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституниявий ваколатларини ижро этиш тугалланган кунда Ўзбекистон Республикасининг экс-Президенти ва унинг оила аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг турмуш ўртоғи тиббий хизмат ҳамда санаторий-курортда даволаниш бўйича эга бўлган имтиёзлар ва афзалликлар уларда умрбод сақланиб қолади.



6-модда. Харажатларни молиялаштириш


Ушбу Қонунда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 2003 й., 3-4-сон.
































Время: 0.2163
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск