язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Уй-жой қонунчилиги/ Хизмат турар жойлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.2000 й. 24-сон "Хизмат турар жойлари бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.01.2000 й.

N 24


ХИЗМАТ ТУРАР ЖОЙЛАРИ БЕРИШ

ТАРТИБИ ТЎFРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 75-моддасига мувофиқ ҳамда хизмат турар жойлари бериш ва улардан фойдаланишнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Хизмат турар жойлари бериш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

хизмат турар жойлари олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати 2-иловага мувофиқ;

хизмат турар жойини эгаллаш учун далолатнома шакли 3-иловага мувофиқ;

хизмат турар жойини ижарага олиш намунавий шартномаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уч ой муддатда хизмат турар жойларини хатловдан ўтказсинлар ҳамда улардан фойдаланишни тартибга солишга доир аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н.Тўлаганов зиммасига юклансин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., N 1, 7-модда





Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 27 январдаги

24-сон қарорига

3-ИЛОВА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ГЕРБИ


Жойлардаги давлат ҳокимияти органи номи


_____-сон серияли

далолатнома

КОРЕШОГИ


Фамилияси_________________

Исми______________________

Отасининг исми ____________

Иш жойи __________________

Лавозими__________________

Берилган хизмат турар жойи

Манзили______________кўчаси

________________________уй

____________________хонадон

Далолатнома____________нинг

200___йил "____"даги___-сон

қарори асосида берилган

Ҳоким ўринбосари__________

Турар жойларни ҳисобга олиш

ва тақсимлаш бўлими бошлиғи

__________________________

Далолатномани олдим ______

Сана______________________


Жойлардаги давлат ҳокимияти органи номи


Хизмат турар жойини

эгаллаш учун ____-сон серияли ДАЛОЛАТНОМА


__________________ бўлиб

(иш жойи, лавозими)

ишлайдиган, оиласи _________

кишидан иборат бўлган_______

________________________га

(фамилияси, исми, отасининг исми)

____________________кўчаси,

_____________уйдаги майдони

_________квадрат метр бўлган

хонадонни эгаллаш ҳуқуқи

берилган.

Далолатнома______________нинг

200___йил____даги____-сон

қарори асосида берилган

Ҳоким ўринбосари____________

Турар жойларни ҳисобга олиш ва

тақсимлаш бўлими бошлиғи


М.Ў.

Берилган санаси

2000 ___йил_________________



ОРҚА ТОМОНИ


Оиласи таркиби

(Фамилияси, исми, отасининг исми,

туғилган йили, қариндошлиги)

_______________________________

_______________________________

_______________________________ 

_______________________________

_______________________________

_______________________________

_______________________________

_______________________________

_______________________________

_______________________________

_______________________________

_______________________________

_______________________________

_______________________________


Изоҳ: Далолатнома жойлардаги давлат ҳокимияти органларида рўйхатдан ўтказилиши керак




Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 27 январдаги

24-сон қарорига

5-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Хизматга боғлиқ бўлган уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисида" 1969 йил 18 июлдаги 340-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1969 й., 6-сон, 60-модда).


2. СССР Министрлар Советининг "Шаҳарлар, посёлкалар ва аҳоли яшайдиган бошқа пунктларни газ билан таъминлашнинг хавфсизлик даражасини ошириш чоралари тўғрисида" 1970 йил 4 январдаги 4-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1970 йил 3 мартдаги 106-сон қарорининг 3-банди (ЎзССР ҚТ, 1970 й., 4-сон, 20-модда).


3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Тошкент, Самарқанд ва Қарши шаҳарлари ижроия комитетларининг турар жой майдонини ҳисобга олиш ва тақсимлаш ҳамда фойдаланиш бўйича ишидаги жиддий камчиликлари тўғрисида" 1971 йил 23 ноябрдаги 565-сон қарори.


4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Тошкент шаҳар шаҳар хўжалигини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1972 йил 18 майдаги 208-сон қарорининг 18-банди.


5. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Меҳнат муносабатлари сабабли хизмат юзасидан турар жой берилиши мумкин бўлган ходимлар категорияларининг рўйхатини тўлдириш тўғрисида" 1986 йил 30 июлдаги 369-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1986 й., 7-сон, 30-модда).


6. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Меҳнат қилиш муносабати билан хизматга боғлиқ уй-жой берилиши мумкин бўлган ходимлар категориялари рўйхатини тўлдириш тўғрисида" 1989 йил 3 июлдаги 211-сон қарори (ЎзССР ҚТ., 1989 й., 7-8-сон, 19-модда).


7. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Хизмат йўли билан уй-жой бериладиган ходимлар категорияларининг рўйхатини тўлдириш тўғрисида" 1989 йил 14 октябрдаги 337-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1989 й., 10-сон, 28-модда).


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнат қилиш муносабати билан хизматга боғлиқ бўлган уй-жой берилиши мумкин бўлган ходимлар тоифаларининг рўйхатини тўлдириш тўғрисида" 1992 йил 13 февралдаги 63-сон қарори.