язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Уй-жой қонунчилиги/ Хизмат турар жойлари/ Хизмат турар жойини ижарага олиш намунавий шартномаси (ЎзР ВМ 27.01.2000 й. 24-сон қарорига 4-илова)

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 27 январдаги

24-сон қарорига

4-ИЛОВА


Хизмат турар жойини ижарага олиш

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМАСИ


200__ й. "__" __________


__________ ш.

Устав ("Иш берувчи" топшириғи, бошқариш шартномаси) асосида фаолият кўрсатувчи кейинчалик "Ижарага берувчи" деб аталувчи турар жой мулкдори (у вакил қилган орган) ____________________________________________________________ номидан ________________________________________ бир томондан, ва кейинчалик "Ижарага олувчи" деб аталувчи фуқаро


(исми, фамилияси, отасининг исми)

иккинчи томондан,



(органнинг номи)

нинг 200___йил ___ даги ___-сон қарорига мувофиқ берилган ______ -сон серияли далолатнома асосида қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар:



I. ШАРТНОМАНИНГ МАВЗУСИ


1.1. Ижарага берувчи Ижарага олувчи ва унинг оила аъзоларига

__________________________________________________ манзилидаги

умумий майдони_______кв.м., _______хонадан иборат бўлган хизмат турар жойини фойдаланишга беради.



II. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


2.1. Ижарага берувчи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:


2.1.1. Ижарага олувчига техник жиҳатдан соз, яшаш учун яроқли ҳолдаги турар жойни бериш.


2.1.2. Уйни ва хизмат турар жойининг техник қурилмаларини турар жойлардан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ сақлаш.


2.1.3. Коммунал хизматлар ва бошқа хизматларнинг узлуксиз кўрсатилишини таъминлаш.


2.1.4. Турар жой ва уйнинг техник қурилмалари, муҳандислик қурилмаларида пайдо бўлган носозликларни ўз вақтида бартараф этиш.


2.2. Ижарага олувчи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:


2.2.1. Турар жойдан мақсадли фойдаланиш.


2.2.2. Турар жойнинг элементларида аниқланган носозликлар тўғрисида Ижарага берувчига ўз вақтида хабар бериш.


2.2.3. Ижарага олинган турар жой ва коммунал хизматлар учун ҳақни ўтган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тўлаш.


2.2.4. Зарур ҳолларда квартирани кўздан кечириш ва элементларини тузатиш учун турар жойга Ижарага берувчининг вакил-ларини киритиш.



III. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


3.1. Ижарага берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:


3.1.1. Ижарага олувчидан Уй-жой фондидан техник фойдаланишнинг ягона қоидалари ва нормаларига риоя қилинишини талаб қилиш.


3.1.2. Ижарага олувчидан ижарага олинган турар жой ва коммунал хизматлар учун 2.2.3-бандда кўрсатиб ўтилган муддатларда ҳақ тўлашни талаб қилиш.


3.1.3. Хизмат турар жойининг конструкциялари ва техник қурилмалари ҳамда ёрдамчи хоналарининг холатини кўздан кечириш.


3.2. Ижарага олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:


3.2.1. Ўзи эгаллаб турган хизмат турар жойига қонунда белгиланган тартибда ўз хотини (эрини), болаларини, бошқа қариндош-уруғларини, ота-оналарини ва бошқа шахсларни кўчириб киритиш.


3.2.2. Зарур ҳолларда Ижарага берувчидан турар жой ва уйнинг конструкциялари ва техник қурилмаларининг ҳолатини режадан ташқари кўздан кечиришни талаб қилиш.


3.2.3. Кечиктириб бўлмайдиган зарурат бўлиб қолганда турар жойнинг Ижарага берувчи вазифасига кирувчи қисмларини тузатиш (бу ҳақда хат оркали хабар қилингандан сўнг, ундан тузатиш қийматини ундириш ёки тузатиш қийматини келгуси тўловлар ҳисобига ўтказиш).


3.2.4. 2.1.1, 2.1.2, 2.1.3 ва 2.1.4-бандларда назарда тутилган мажбуриятлар Ижарага берувчи томонидан бажарилмаган ҳолларда техник хизмат кўрсатиш ва бошқа хизматлар учун тўловларни қайта ҳисоблашни талаб қилиш.



IV. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


4.1. Ижарага берувчи мазкур шартномага кўра ўз мажбуриятларини бажармаганлиги натижасида етказилган зарарни Ижарага олувчига қонунда белгиланган тартибда жарима (пеня, неустойка) тўлаган ҳолда қоплайди.


4.2. Ижарага олувчи мазкур шартномага кўра ўз мажбуриятларини бажармаганлиги натижасида етќазилган зарарни Ижарага берувчига қонунда белгиланган тартибда жарима (пеня, неустойка) тўлаган ҳолда қоплайди.



V. ШАРТНОМАНИНГ МУДДАТИ


5.1. Мазкур шартноманинг муддати томонлар томонидан имзолаган кундан бошлаб ҳисобланади ва у Ижарага олувчининг



(иш берувчининг номи)

Билан


(Ижарага олувчининг лавозими)

сифатидаги иш тўғрисидаги меҳнат шартномаси тугаши билан бир вақтда тўхтатилади.



VI. АЛОҲИДА ШАРТЛАР


6.1. Меҳнат шартномаси тўхтатилган ҳолларда Ижарага олувчи ва унинг оила аъзолари хизмат турар жойини техник соз ҳолда ихтиёрий равишда бўшатиш ва Ижарага берувчига топшириш мажбуриятини оладилар. Ижарага олувчи рад жавоби берган тақдирда кўчириш суд тартибида амалга оширилади.



VII. ЯКУНЛОВЧИ ШАРТЛАР


7.1. Мазкур шартнома томонларнинг хоҳлаган бири томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган шартлар бўлганда ва тартибда бекор қилиниши мумкин.


7.2. Мазкур шартномани бажариш чоғида томонлар ўртасида пайдо бўладиган низолар қонунда белгиланган тартибда ҳал этилади.

Уй-жой кодексининг 140-моддасига асосан, уй-жойга оид низолар суд тартибида ҳал этилади.


7.3. Мазкур шартнома икки нусхада тузилди, улардан бири Ижарага берувчида, иккинчиси Ижарага олувчида туради.

Ижарага берувчи _______________

Ижарага олувчи ________________

Ижарага берувчининг юридик манзили:

_________________________________________________________

_________________________________________________________

Турар жойлардан фойдаланиш қоидалари билан танишиб чиқдим.


Ижарага олувчи _____________