язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 24.07.2009 й. 1985-сон билан рўйхатга олинган 22.07.2009 й. Молия вазирлигининг 73-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2009-23-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 24 июлда 1985-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2009 йил 22 июлдаги

73, 2009-23-сон қарорига

ИЛОВА



Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар

томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни

қўллаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 19 июндаги ПҚ-1134-сон "Деворбоп материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантириш ва сифатини яхшилаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг 3-бандига мувофиқ пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 19 июндаги ПҚ-1134-сон "Деворбоп материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантириш ва сифатини яхшилаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ 2009 йилнинг 1 июлидан 2012 йилнинг 1 январига қадар махсус печлардан (айланма, туннелсимон ва бошқалар) фойдаланган ҳолда, замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар қуйидагиларни тўлашдан озод қилинадилар:

а) юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;

б) қўшилган қиймат солиғи;

в) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

г) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

д) мол-мулк солиғи;

е) ер солиғи;

ж) ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;

з) ягона солиқ тўлови;

и) товарларни реализация қилиш ҳажмидан ҳисоблаб чиқариладиган давлат мақсадли жамғармаларига ва Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармасига мажбурий тўловлар.

2. 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб махсус печлардан фойдаланган ҳолда пишган ғишт ишлаб чиқарувчи, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни қазиб чиқарувчи микрофирмалар ва кичик корхоналарга ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш мажбурияти сақланган ҳолда ягона солиқ тўловига ўтиш ҳуқуқи берилади.


3. Солиқ имтиёзларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 14-сон, 105-модда) билан тартибга солинади.



II. ИМТИЁЗ ВА ПРЕФЕРЕНЦИЯЛАРНИ

ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


4. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзлар асосий фаолият тури - замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқаришга:

газда ишлайдиган корхоналарга - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг тегишли ҳудудий органининг хулосасига асосан ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда;

кўмирда ишлайдиган корхоналарга - Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг хулосасига асосан ушбу Низомнинг 1а-иловасида келтирилган шаклда тақдим этилади.

5. Корхоналар давлат солиқ хизмати органларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 19 июндаги ПҚ-1134-сон "Деворбоп материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантириш ва сифатини яхшилаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига ва Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод этилганлиги тўғрисидаги ёзма хабарномани ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклда тақдим этадилар. Хабарномага махсус печлардан фойдаланган ҳолда замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхона эканлигини тасдиқловчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг тегишли ҳудудий органининг ёки Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг хулосаси илова қилинади.

6. Махсус печлардан фойдаланган ҳолда замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқаришни амалга ошириш билан бирга бошқа фаолият тури билан шуғулланувчи корхоналар ушбу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тўлашлари лозим.


7. Ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган преференциялардан фойдаланишда микрофирмалар ва кичик корхоналар ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиш тўғрисидаги хабарномага корхона махсус печлардан фойдаланган ҳолда замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқарувчи эканлигини тасдиқловчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг тегишли ҳудудий органининг ёки Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг хулосасини илова қиладилар. Ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиш тўғрисидаги хабарнома Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган муддатларда тақдим этилади.

8. 2012 йилнинг 1 январидан кейин ташкил этилаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун, ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган преференциялар, улар давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб тақдим этилади.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


9. Солиқ имтиёзлари ва преференцияларининг тўғри қўлланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.


10. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



ХУЛОСА


Ушбу билан ___________________________ манзил бўйича жойлашган

_____________________________________ ______ йил "___" _________дан

               (корхонанинг тўлиқ номи)

бошлаб, махсус печлардан ________________________________________.

                                                                         (печнинг номи ва тури)

фойдаланган ҳолда замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқаришни амалга ошираётганлигини тасдиқлаймиз.



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон

нефть маҳсулотлари ва газдан

фойдаланишни назорат қилиш

давлат инспекциясининг ҳудудий

органининг раҳбари                                   __________________________

                                                                                        (имзо, Ф.И.Ш.)


                                                                                                М.Ў.






Низомга

1а-ИЛОВА



ХУЛОСА


Ушбу билан ___________________________ манзил бўйича жойлашган

_____________________________________ ______ йил "___" _________дан

                (корхонанинг тўлиқ номи)

бошлаб, кўмирда ишлайдиган махсус печлардан

________________________________________.

                     (печнинг номи ва тури)

фойдаланган ҳолда замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқаришни амалга ошираётганлигини тасдиқлаймиз.



Ўзбекистон Республикаси

Электр энергетикада назорат

бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи __________________________

                                                                                           (имзо, Ф.И.Ш.)


                                                                                                  М.Ў.






Низомга

2-ИЛОВА