язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.05.1997 й. ПФ-1787-сон "Ўзбекистон қурилиш материаллари ишлаб чиқариш давлат концерни "Ўзқурилишматериаллари"ни "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компаниясига ўзгартиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

29.05.1997 й.

N ПФ-1787



ЎЗБЕКИСТОН ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ДАВЛАТ КОНЦЕРНИ

"ЎЗҚУРИЛИШМАТЕРИАЛЛАРИ"НИ

"ЎЗҚУРИЛИШМАТЕРИАЛЛАРИ"

АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИГА

ЎЗГАРТИШ ТЎҒРИСИДА


Қурилиш материаллари ишлаб чикаришда бозор муносабатларини чуқурлаштириш, корхоналарни илғор. технология негизида техникавий қайта қуроллантиришни ниҳоясига етказиш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсишини рағбатлантириш, тармоқ корхоналарини барқарорлаштириш ва молиявий жиҳатдан соғломлаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва "Ўзқурилишматериаллари" давлат концернининг "Ўзқурилишматериаллари" давлат концернини "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компаниясига ўзгартириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси:

тармоқнинг давлат корхоналари негизида ташкил қилинган акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлатга тегишли улушини унинг устав жамғармасига ўтказиш йўли билан очиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклида таъсис этилади;

Ўзбекистон қурилиш материаллари ишлаб чиқариш: давлат концерни ("Ўзкурилишматериаллари")нинг хуқуқий вориси ҳисобланади ва унинг барча мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлади.


3. Қуйидагилар "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

тармоқда бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, компания таркибига кирган хўжалик юритувчи субъектларни бошқаришда қатнашиш, корхоналарнинг молиявий ахволини барқарорлаштириш ҳамда мустаҳкамлаш борасидаги чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ягона илмий-техникавий ва инвестиция сиёсатини ўтказиш, махаллий хом ашё ресурсларидан фойдаланган ҳолда замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг илғор технологиясини жорий этиш, республика корхоналари ва аҳолисининг янги турдаги курилиш материалларига бўлган талаб-эҳтиёжини қондириш;

тармоқни техника билан қайта жиҳозлаш учун инвестицияларни кенг кўламда жалб этиш, етакчи хорижий фирмалар билан бирга ғоят хилма-хил турдаги юқорн сифатли қурилиш материаллари тайёрланадиган қўшма корхоналар ва ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш;

ички ва ташки бозорларнинг маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, экспортга мўлжалланган қурилиш маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва уларни ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда республикада курилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилсин.


5. "Ўзбекистон қурилиш материаллари ишлаб чиқариш давлат концерни - "Ўзқурилишматериаллари"ни ташкил қилиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 21 ноябрдаги Фармони ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов