Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.1992 й. 555-сон "Ўзбекистон давлат қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ("Ўзқурилишматериаллари") концерни фаолиятини ташкил этиш масалалари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.11.1992 й.

N 555



ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ("ЎЗҚУРИЛИШМАТЕРИАЛЛАРИ")

КОНЦЕРНИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

МАСАЛАЛАРИ


"Ўзбекистон давлат қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ("Ўзқурилишматериаллари") концернини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонни бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон давлат қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ("Ўзқурилишматериаллари") концерни;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради;

Ўзбекистон Республикаси Бинокорлик материаллари саноати вазирлиги аввал тузган барча шартномалар ва у томонидан қабуя қилииган мажбуриятлар бўйича жавоб беради;

ўзига берилган ҳуқуқларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш-хўжалик ва ижтимоий фаолият масалаларини тўла хўжалик ҳисоби асосида мустақил ҳал қилади;

концерн таркибига 1-иловага* мувофиқ кирувчи бирлашадилар,

корхоналар ва ташкилотлар ўз хўжалик мустақилликларини ҳамда юридик шахс ҳуқуқларини сақлаб қоладилар.


2. "Ўзқурилишматериаллари" концерни бошқарувининг юқори органи Кенгаш ҳисобланади, у бошқарув ва тафтиш комиссиясини сайлайди, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари ва тизимини белгилайди. Концерн аппаратининг тузилмаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин, ходимларнинг энг кўп сони 45 нафардан (хизмат кўрсатувчи ходимлар бунга кирмайди) иборат қилиб белгилансин, уларни сақлаш учун зарур бўлган маблағлар коннцерн таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг даромадларидан маблағ ажратиш ҳисобига ҳосил бўлади.

Концернга раиснинг 4 нафар ўринбосарига, шу жумладан, битта биринчи ўринбосарга эга бўлиш тавсия қилинсин. Бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари концерн Кенгаши томонидан сайланади ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадл.

Концерн раиси ва унинг ўринбосарларига республика вазирликлари ва идораларининг тегишли ходимлари учун белгиланган моддий-маиший таъминот ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари татбиқ қилинсин.


3. Мулкчиликнинг янги шаклларига ўтиш тизимини ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси ва "Ўзқурилишматериаллари" давлат концернининг бинокорлик материаллари саноати бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича чораларни босқичма-босқич омалга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Бинокорлик материаллари саноати давлат корхоналарини 1993-1994 йилларда мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш бўйича ташкилий тадбирлар 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларни акционерлик жамиятларига айлантиришда бу акционерлик жамиятларининг давлатга тегишли улуши унинг камида ярмини ташкил этиши керак.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси:

давлатга тегишли улушлар (ҳиссалар, акциялар)га мувофиқ акционерлик жамиятлари, бошқа жамиятлар ва ширкатлар фаолиятини бошқариш ҳуқуқини "Ўзқурилишматериаллари" концернига беришни;

давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини акционерлик жамиятларини ривожлантириш учун шартнома асосида уларга беришни амалиётга киритсин.


6. Ўзбекистон давлат қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ("Ўзқурилишматериаллари") концерни бир ой муддат ичида:

концерн Уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

қайта айлантиришнинг меҳнат жамоалари томонидан танланган ташкилий-ҳуқуқий шаклларини кўрсатган ҳолда 1993-1994 йилларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш мўлжалланган бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг объект ва объект рўйхатини Ўзбекистон Республикаси давлат мулки қўмитасига тақдим этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги собиқ Бинокорлик материаллари саноати вазирлиги учун 1992 йилда ўрнатилган алоқа ва телефонларнинг барча турларини "Ўзқурилишматериаллари" концерни учун сақлаб қолсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари комллексга кадрлар билан бутлашда ва таркибига кирувчи бирлашмалар ва ташкилотларнинг комплекс ривожланишини таъминлашда ёрдам кўрсатсинлар.


9. "Ўзқурилишматериаллари" концерни бошқаруви ва унинг ишчи аппарати Бинокорлик материаллари саноати эгаллаб турган Тошкент шаҳар, Мироқилов кўчаси, 68-а уйдаги бинога жойлаштирилсин.


10. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР Бинокорлик материаллари саноати вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 1989 йил 12 сентябрдаги 285-сон қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари ўртоқ К.Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил январь ойида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
























































Время: 0.0246
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск