ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Нотурар бинолар ва иншоотлар, саноат ва бошқа турдаги объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.2014 й. 218-сон "Республика қўғирчоқ театри биносини мукаммал таъмирлаш ва унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.08.2014 й.

N 218




РЕСПУБЛИКА ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИ

БИНОСИНИ МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ

ВА УНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сон қарори билан тасдиқланган "Соғлом бола йили" Давлат дастурининг 99-бандига мувофиқ Республика қўғирчоқ театри биносини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ҳамда мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, миллий анъаналар ва қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар дунёқарашини шакллантиришда қўғирчоқ театрларининг ўрнини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Республика қўғирчоқ театри биноси (кейинги ўринларда иншоот)да мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини бажариш доирасида:

буюртмачи этиб - Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниясини белгилаш;

бош лойиҳачи ва пудратчи ташкилотларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда иншоотда таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган давр мобайнида Республика қўғирчоқ театри ўз фаолиятини олиб бориши учун унга қулай шароитларга эга бўлган бино вақтинчалик ажратилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2014 йилда иншоотнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун 400,0 млн. сўмгача маблағларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ижтимоий соҳага назарда тутилган маблағлар доирасида ажратсин;

ишлаб чиқилган, тасдиқланган ва давлат экспертизасидан ўтказилган лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган амалга оширилиши зарур бўлган ишларнинг турига кўра 2015 йилда иншоотда қурилиш-монтаж ва жиҳозлаш ишларини бажариш учун ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида мақсадли маблағларни, шу жумладан, зарур капитал қўйилмалар лимитини ажратсин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги буюртмачи билан биргаликда бош лойиҳачи ташкилоти аниқлангандан кейин, ўн кун муддатда бош лойиҳачига зарурий маълумотларни (ҳоким қарори, архитектура-режалаштириш топшириғининг 1 ва 2-қисмлари, топосъёмка, объектнинг техник ҳолатини ўрганиш тўғрисидаги хулосалари, ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган нуқсон далолатномалари ва тасдиқланган лойиҳа топшириғи) тақдим этсин ва бош лойиҳачи билан шартномани расмийлаштирсин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, бош лойиҳачи ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар икки ой муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрласин.


6. "Давархитектқурилиш" қўмитаси ўрнатилган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказишни ва бажарилаётган қурилиш-монтаж ишлари устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширсин.


7. Иқтисодиёт вазирлиги "Ўзметкомбинат" очиқ акциядорлик жамияти, "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси билан биргаликда, лойиҳа-смета ҳужжатларига кўра бош лойиҳачи ташкилоти томонидан тасдиқланган ҳисоб-китобларга асосан металлпрокат ва цементнинг чекланган нархларда ўрнатилган тартибда ажратилишини таъминласинлар.


8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.И. Икрамов ва Б.И. Закиров зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 11 август, 32-сон, 405-модда



















Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск