ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Нотурар бинолар ва иншоотлар, саноат ва бошқа турдаги объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.06.2008 й. ПҚ-885-сон "Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон" Анжуманлар саройи биносини қуриш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.06.2008 й.

N ПҚ-885



ТОШКЕНТ ШАҲРИДА "ЎЗБЕКИСТОН"

АНЖУМАНЛАР САРОЙИ БИНОСИНИ

ҚУРИШ ТЎҒРИСИДА



Жаҳон цивилизацияси ривожига салмоқли ҳисса қўшган ва ҳақли равишда "Шарқ дарвозаси", деб тан олинган, Марказий Осиёдаги энг катта ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, илмий ва маданий марказ бўлмиш Тошкент шаҳрининг ўсиб бораётган халқаро обрў-эътиборини инобатга олиб, шунингдек, ЮНЕСКО қарорига биноан 2009 йилда шаҳарнинг 2200 йиллик юбилейи нишонланиши муносабати билан ҳамда йирик халқаро анжуманларни ўтказиш учун муносиб шарт-шароитларни яратиш мақсадида:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва жамоат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси пойтахтида "Ўзбекистон" Анжуманлар саройи биносини қуриш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Маълумот учун қабул қилинсинки, Тошкент шаҳар ҳокимлиги буюртмасига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда шаҳарнинг лойиҳа институтлари томонидан зилзилага бардошлилик ва хавфсизлик бўйича барча талабларни ҳисобга олган ҳолда "Ўзбекистон" Анжуманлар саройи биносини лойиҳалаштириш ишлари олиб борилмоқда, шаҳар марказида мазкур обьектни қуриш учун 2,7 гектар ер майдони ажратиб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2008 йилнинг 1 июлигача дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар ишлаб чиқилиши, 2008 йилнинг 1 октябригача лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиши, объект - "Ўзбекистон" Анжуманлар саройи 2009 йилнинг 15 июлигача топширилиши назарда тутилган ҳолда якунланишини таъминлаш бўйича баёноти қабул қилинсин.


3. "Ўзбекистон" Анжуманлар саройи биносини қуриш бўйича лойиҳанинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши муддатларини жадаллаштириш мақсадида, лойиҳалаштиришнинг норматив муддатлари доирасида, лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқлангунга қадар тайёргарлик ҳамда қурилиш ишларини амалга оширишга рухсат берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг:

"Ўзбекистон" Анжуманлар саройи биносини қуриш бўйича буюртмачи этиб - Тошкент шаҳар ҳокимлиги;

бош лойиҳалаштирувчи этиб - "Ташгипрогор" ОАЖ;

"Ўзбекистон" Анжуманлар саройи биносини қуриш бўйича бош пудратчи этиб "Нефтгазмонтаж" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси белгиланиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси ўтказилишини ва лойиҳа ҳамда қурилиш-монтаж ишлари сифати, шунингдек, хавфсизлик талаблари, давлат стандартлари, қурилиш норма ва қоидаларига, барча босқичларда ишларни бажариш технологияларга риоя этилиши устидан доимий назорат ўрнатилишини таъминласин.


6. Республика бюджети ва Тошкент шаҳри бюджети маблағлари, жумладан, 2008 йилда даромадларнинг прогноздан ортиқча тушумлари, шунингдек жалб этиладиган ҳомийлик маблағлари мазкур лойиҳани молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бош назорат-тафтиш бошқармаси "Ўзбекистон" Анжуманлар саройи биносини қуришга ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ҳамда асосли сарф қилиниши устидан доимий назоратни таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Тошкент шаҳридаги "Ўзбекистон" Анжуманлар саройи биноси қурилиши лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритсин.


8. "Нефтгазмонтаж" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича тузилган импорт шартномаларига мувофиқ олиб келадиган қурилиш материаллари ва ускуналари божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.


9. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 6-сон, 331-модда.

























Время: 0.0037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск