язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Маданият/ Халқ бадиий ҳунармандчилиги/ ЎзР Президентининг 30.03.2010 й. ПФ-4210-сон Фармонининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР Президентининг 30.03.2010 й.

ПФ-4210-сон Фармонининг

олдинги таҳрири




ЎзР Президентининг 26.12.2013 й.

ПФ-4589-сон Фармонидан олдинги таҳрири



1-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини ривожлантиришни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2008 йил 1 апрелдаги ПФ-3983-сонли Фармонининг 1-бандида назарда тутилган, уй шароитида халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати буюмларини ишлаб чиқариш бўйича якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан банд бўлган шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлаш юзасидан солиқ имтиёзининг амал қилиш муддати “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари - якка тартибдаги тадбиркорлар учун 2014 йилнинг 1 январигача узайтирилсин. (ЎзР Президентининг 30.12.2011 й. ПФ-4399-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)



1-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 28 мартдаги ПФ-3588-сонли Фармони билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ оилавий корхоналар халқ бадиий ҳунармандчилиги ва қўлда ишланган амалий санъат буюмларини сотишдан олинадиган даромаддан 2014 йилнинг 1 январигача бўлган даврда ягона солиқ тўлови тўлашдан озод этилсин. (ЎзР Президентининг 06.09.2012 й. ПФ-4469-сон Фармонига мувофиқ киритилган хатбоши)