ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Давлат сири. Тижорат ва хизмат сири. Конфиденциал ахборот /Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 07.05.1993 й. 849-ХII-сон "Давлат сирларини сақлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
07.05.1993 й.
N 849-ХII
"ДАВЛАТ СИРЛАРИНИ САҚЛАШ ТЎҒРИСИДА"ГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ
АМАЛГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Давлат сирларини сақлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган пайтдан эътиборан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
маълумотларнинг маҳфийлик даражасини аниқлаш ва белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомни;
Ўзбекистон Республикасида маҳфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар Рўйхатини;
Ўзбекистон Республикасининг алоҳида тартибга бўйсунувчи, алоҳида муҳим ва муайян тартибга бўйсунувчи объектлар рўйхатини; Ўзбекистон Республикасида маҳфийликни сақлаш тартибини таъминлашга доир йўриқномани ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
давлат сирларини сақлаш борасидаги ишларни пул билан ва моддий-техника билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин;
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорларини "Давлат сирларини сақлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Кенгашининг Раиси Ш. Йўлдошев
"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1993 йил, 5-сон, 233-модда