ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд тизими / Конституциявий суд / Конституциявий суд фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди девони ходимларининг Мансаб йўриқномаси (ЎзР Конституциявий судининг 30.01.2004 й. 5-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИ ДЕВОНИ

ХОДИМЛАРИНИНГ МАНСАБ

ЙЎРИҚНОМАСИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди девони ходимларининг асосий хизмат вазифаларини белгилайди.


2. Конституциявий суд девони ходимлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, Конституциявий суд ходимлари фаолиятини тартибга солувчи низомлар, қоидалар ва қўлланмалар ҳамда ушбу Йўриқнома талабларига риоя қилишлари шарт.


3. Конституциявий суд девони ходимлари Конституциявий суднинг раиси, раис ўринбосари ва котибияти мудирининг раҳбарлигида ишлайдилар.



II. КОТИБИЯТ


Конституциявий суднинг котибияти котибият мудири, катта экспертлар, экспертлар, бош ҳисобчи, хўжалик мудири, 1-тоифали иш юритувчи котиб, кассир, 1-тоифали котиб-стенографистлардан иборат таркибда фаолият кўрсатади.


Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди

котибияти мудирининг вазифалари


Котибият мудири:

- котибиятга умумий раҳбарликни амалга оширади, унинг қонунга зид бўлмаган кўрсатмалари котибият ходимлари учун мажбурийдир;

- котибият ходимлари ўртасида жорий хизмат вазифаларини тақсимлайди;

- кўриб чиқилган суд ишларининг ҳисоби юритилиши, сақланиши ва белгиланган тартибда архивга топширилиши билан боғлиқ ишларни ташкил этади;

- Конституциявий суд иш режаси ва белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида сифатли амалга оширилишини назорат қилиб боради;

- Конституциявий суд девонини штат жадвалига мувофиқ ходимлар билан тўлдириш юзасидан Конституциявий суд раҳбариятига таклифлар киритади;

- раиснинг топшириғига кўра Конституциявий суд девонига ходимларни ишга қабул қилиш, меҳнат шартномаларини тузиш, бекор қилиш ва ўзгартириш билан боғлиқ ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди;

- Конституциявий суд судьяси лавозимига сайланган ва ишга қабул қилинган ходимларга дахлдор йиғмажилдларни юритади;

- ходимларнинг меҳнат интизомига риоя этишларини назорат қилади;

- Конституциявий суд раисининг кадрлар таркибига оид фармойишларининг ижросини, таътиллар жадвалига риоя этилишини таъминлайди;

- Конституциявий суд мажлисларини, судда ўтказиладиган бошқа тадбирларни ташкилий жиҳатдан таъминлайди;

- Конституциявий суднинг навбатдаги мажлислари кун тартибини ва тегишли материалларни, таклифлар ҳамда хулосалар бериш учун судьялар ва иштирокчиларга юборишни ташкил этади;

- Конституциявий суд мажлислари ва хизматга оид кенгашларининг баённомаси ёзиб борилишини ташкил этади;

- Конституциявий суд қарорларининг матбуотда эълон қилиниши, шунингдек оммавий ахборот воситаларида Конституциявий суд фаолиятининг ёритилиши билан боғлиқ материаллар тайёрланишини ташкил этади;

- Конституциявий судга келиб тушган ҳужжатлар ва мурожаатларни мазмунига қараб тегишли дафтарларда рўйхатга олиниши ва уларнинг ҳисоби юритилишини назорат қилади;

- Конституциявий судга келиб тушган ҳужжатлар ва мурожаатлар рўйхатдан ўтказилганидан кейин, ижрочиларни тайинлаш учун Конституциявий суд раҳбариятига тақцим этади ва ижрочилар тайинлангач ҳужжатларнинг уларга тарқатилишини ташкил этади;

- Конституциявий суддан жўнатилаётган ҳужжатлар дафтар ва реестрларда рўйхатдан ўтказилиб, тегишли манзилга жўнатилишини назорат қилади;

- фуқароларни қабул қилишни, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, умумлаштириш, ҳисобга олиш ва таҳлил этишни уюштиради;

- норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олиш, тартибга солиш, сақлаш, судьяларни қонун ҳужжатларидаги ўзгартишлардан ўз вақтида хабардор қилиб туриш, амалдаги қонун ҳужжатларини таҳлил этиш ишига раҳбарлик қилади;

- котибиятнинг ходимларини рағбатлантириш ёки уларга интизомий жазо қўллаш тўғрисида Конституциявий суд раисига таклифлар киритади;

- Конституциявий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳатлашув кенгашининг мажлисларида қатнашади ва унинг фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлайди;

- Конституциявий суднинг ярим йиллик ва бир йиллик фаолиятига доир маълумотларни умумлаштиради ва ҳисоботлар лойиҳаларини тайёрлайди;

- "Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг Ахборотномаси"нинг чоп этилиши билан боғлиқ ишларни амалга оширади;

- "Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг навбатчи енгил автомобилидан фойдаланиш тартиби"га риоя этилишини назорат қилади;

- "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонундан, Конституциявий суднинг Регламенти ва Конституциявий суд девони тўғрисидаги Низомдан келиб чиқадиган бошқа ваколатларни амалга оширади ҳамда Конституциявий суд раҳбариятининг бошқа топшириқларини бажаради.


Катта экспертнинг вазифалари


Катта эксперт:

- Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларининг, ҳукумат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси давлатлараро шартномавий ва бошқа мажбуриятларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мослиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Қорақалпоғистон Республикасининг қонунлари Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқлигини ўрганади;

- Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларининг, ҳукумат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси давлатлараро шартномавий ва бошқа мажбуриятларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мослиги тўғрисидаги; Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Қорақалпоғистон Республикасининг қонунлари Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқлиги тўғрисидаги; Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг нормаларига шарҳ бериш тўғрисидаги ўз фикрларини суд раҳбариятига тақдим этади;

- фуқароларни қабул қилади, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, умумлаштиради, ҳисобга олиб боради ва таҳлил этади;

- котибият мудирининг топшириғига биноан Конституциявий суд ва Илмий-маслаҳатлашув кенгаши мажлисларини ташкилий-техник жиҳатдан тайёрлашда ва ўтказишда иштирок этади;

- зарурат бўлганда, Конституциявий суд мажлисига киритиладиган ва Конституциявий судда ўрганилаётган бошқа масалалар юзасидан холис ва илмий-асосланган хулоса беради;

- Конституциявий суд ва Илмий-маслаҳатлашув кенгаши мажлисларида қатнашади;

- амалдаги қонун ҳужжатларини таҳлил этади, улардаги ўзгаришлар тўғрисида судьяларни ўз вақтида хабардор қилиб туради;

- бошқа давлатлар конституциявий судлари ва конституциявий назорат органларининг иш тажрибасини ўрганади ва умумлаштиради, улар асосида Конституциявий суд раҳбариятига тегишли таклифлар киритади;

- ўзига тегишли ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштиради ва архив учун тайёрлаб, котибият мудирига топширади;

- Конституциявий суд раҳбариятининг бошқа топшириқларини бажаради.


Экспертнинг вазифалари


Эксперт:

- Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларининг, ҳукумат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси давлатлараро шартномавий ва бошқа мажбуриятларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мослиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Қорақалпоғистон Республикасининг қонунлари Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқлигини ўрганади;

- маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини ўрганиб боради ва бу борадаги фикрларини суд раҳбариятига тақдим этади;

- котибият мудирининг топшириғига биноан Конституциявий суд ва Илмий-маслаҳатлашув кенгаши мажлисларини ташкилий-техник жиҳатдан тайёрлаш ва ўтказишда иштирок этади;

- зарурат бўлганда, Конституциявий суд мажлисига киритиладиган масалалар юзасидан холис ва илмий-асосланган хулоса беради;

- Конституциявий суд ва Илмий-маслаҳатлашув кенгаши мажлисларида қатнашади;

- Конституциявий суднинг ўз назоратида турган қарорларининг ижро этилиши билан боғлиқ ишларни амалга оширади;

- ўзига тегишли ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштиради ва архив учун тайёрлаб, котибият мудирига топширади;

- Конституциявий суд раҳбариятининг бошқа топшириқларини бажаради.


Қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни кодификациялаш билан шуғулланувчи эксперт:

- амалдаги қонун ҳужжатларининг назорат нусхаларини (уларга кейинчалик киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда) сақлайди;

- қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини олиб боради ва уларни тартибга солади;

- қонун ҳужжатларини хизматда фойдаланиш учун Конституциявий суд судьялари ва ходимларига, бунинг ҳисобини олиб борган ҳолда, уларнинг талаблари бўйича вақтинчалик бериб туради;

- қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон ҳисобини олиб бориш тизими учун жавоб беради;

- Конституциявий суд фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган адабиётлар ҳисобини олиб боради;

- Интернет тармоғи билан боғлиқ ишларни амалга оширади;

- қонун ҳужжатларини таҳлил этади, улардаги ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида судьяларни ўз вақтида хабардор қилади;

- ўзига тегишли ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштиради ва архив учун тайёрлаб котибият мудирига топширади;

- Конституциявий суд раҳбариятининг бошқа топшириқларини бажаради.


Халқаро алоқаларни амалга оширувчи эксперт:

- Конституциявий суднинг хорижий давлатлар конституциявий назорат органлари, халқаро ташкилотлар, Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналар, халқаро марказлар, институтлар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш борасидаги ишни ташкил этиш ва олиб бориш билан боғлиқ топшириқларни бажаради;

- ўзига тегишли ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштиради ва архив учун тайёрлаб котибият мудирига топширади;

- Конституциявий суд раҳбариятининг бошқа топшириқларини бажаради.


Бош ҳисобчининг вазифалари


Бош ҳисобчи:

- ҳисоб-китоб ишлари ва ҳисобот беришнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилишини, хўжалик ҳисобини мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлайди;

- давлат бюджетидан келиб тушаётган пул маблағлари, товар-моддий бойликлар ва асосий воситалар ҳисобга олиниши, уларнинг ҳаракати билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида ўз вақтида акс эттирилиши, муомала харажатлари ҳисобга олиниши, харажатлар сметалари ижро этилиши, шунингдек молия ҳисоб-китоб операциялари бажарилиши, уларни расмийлаштиришнинг қонунийлиги, ўз вақтидалиги ва тўғрилиги, Конституциявий суд ходимлари билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар, давлат суғуртаси ва бадаллар тўғри ҳисобланиши учун жавоб беради;

- моддий, меҳнат ҳамда молия ресурсларидан тежамли фойдаланилиши, Конституциявий суд мулки бут сақланишини назорат қилади;

- бошланғич бухгалтерия ҳужжатларини, ҳисоб-китоблар ва тўлов мажбуриятларини, иш ҳақи фонди сарфланишини расмийлаштириш тартибига риоя этилишини таъминлайди;

- пул маблағлари, товар-моддий бойликлар ва асосий фондларни инвентаризациялаш бўйича раҳбариятга таклифлар киритади;

- пул маблағлари ва товар-моддий бойликлар камомадлари, ғайриқонуний сарфланиши, молиявий ва хўжалик юритишга оид қонун ҳужжатлари бузилишларининг олдини олиш чораларини кўради;

- штат, молия ва касса интизомига қатъий риоя этилишини, бухгалтерия ҳужжатлари сақланиши, расмийлаштирилиши ва уларнинг белгиланган тартибда архивга топширилишини, бошланғич ҳужжатларнинг маълумотлари ва бухгалтерия ёзувлари асосида бухгалтерия ҳисоботлари ўз вақтида тузилишини, уларнинг белгиланган тартибда Конституциявий суд раисига, тегишли органларга тақдим этилишини таъминлайди.


Хўжалик мудирининг вазифалари


Хўжалик мудири:

- Конституциявий суд фаолиятига техник ва хўжалик хизмати кўрсатилишини таъминлайди;

- Конституциявий суд девони жойлашган бинода унинг учун ажратилган техник ва иш хоналаридан фойдаланилишини, уларнинг санитария қоидаларига мувофиқ сақланишини, электр ва иссиқлик таъминотини амалга оширади;

- алоқа воситалари, компьютерлар ва бошқа ташкилий техника воситаларининг узлуксиз ва лозим даражада ишлашини таъминлайди;

- Конституциявий суд судьялари ва бошқа ходимларига зарур меҳнат, маиший шароит яратиб бериш билан боғлиқ бошқа ишларни амалга оширади;

- "Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг навбатчи енгил автомобилидан фойдаланиш тартиби"га биноан зиммасига юклатилган вазифаларни бажаради ҳамда Конституциявий суд раисига бириктирилган енгил автомобилдан фойдаланилишини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлайди;

- Конституциявий суд раҳбариятининг бошқа топшириқларини бажаради.


1-тоифали иш юритувчи котибнинг вазифалари


1-тоифали иш юритувчи котиб:

- Конституциявий судга келиб тушган ҳужжатлар ва мурожаатларни мазмунига қараб тегишли дафтарларда рўйхатдан ўтказилиши ва уларнинг ҳисоби юритилишини таъминлайди;

- Конституциявий суддан жўнатилаётган ҳужжатларни дафтар ва реестрларда рўйхатдан ўтказилиб, тегишли манзилларга жўнатилишини таъминлайди;

- Конституциявий суд ёки унинг судьялари номига келиб тушган ҳужжат ва хат-хабарларни қабул қилиб олади, уларни тартибга солади ва раиснинг ёки раис ўринбосарининг кўрсатма ёзуви (устхати)га мувофиқ ижро этиш ва жавоб тайёрлаш учун муайян ижрочига топширади ҳамда уларнинг ўз вақтида бажарилишини кузатиб боради;

- бевосита Конституциявий судга мурожаат билан келган фуқароларнинг мурожаатларини, фельдъегерь хизмати орқали етказилган ҳужжатларни қабул қилиб олади ва шу хизмат орқали юборилиши лозим бўлган ҳужжатларни расмийлаштиради. Хатлар бўйича картотека ва назорат ишини юритади, имзоланган ҳужжатларни белгиланган жойга юборишга тайёрлайди;

- хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштиради ва архивга топширишга тайёрлайди. Конституциявий суд архивини шакллантиради ва белгиланган тартибда уни Ўзбекистон Республикаси Давлат архивига топширади;

- Конституциявий суд раҳбариятининг бошқа топшириқларини бажаради.


Кассирнинг вазифалари


Кассир:

- пул маблағларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, тарқатиш ва сақлаш бўйича операцияларни, уларнинг сақланишини таъминловчи тегишли қоидаларга албатта риоя этган ҳолда, амалга оширади;

- Конституциявий суд ходимларига иш ҳақи, мукофотлар, хизмат сафари ҳақини тўлаш ва бошқа харажатлар учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатлар асосида банк муассасаларидан пул маблағларини олади;

- кирим ва чиқим ҳужжатлари асосида касса дафтарини юритади, касса ҳисоботини тузади.


1-тоифали котиб-стенографистнинг вазифалари


1-тоифали котиб-стенографист (қабулхонадаги):

- Конституциявий суд раисининг фаолиятини таъминлаш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича техник ишларни бажаради;

- раисга зарур бўлган маълумотларни Конституциявий суд судьялари ва ходимларидан олади, унинг топшириғига биноан судья ва ходимларни чақиради;

- раиснинг телефон орқали сўзлашувларини ташкил этади, телефонограммаларни қабул қилади ва жўнатади, унинг йўқлигида келган маълумотлар ва хабарларни ёзиб боради ҳамда уларнинг мазмунини раисга етказади;

- раиснинг иш жойини намунали тартибда сақлайди, унинг самарали ишлашига кўмаклашадиган шарт-шароит яратади;

- раис томонидан тайёрланган қарорлар, фармойишлар, хатлар ва бошқа ҳужжатларнинг матнларини стенография усулида ёзиб боради, сўнгра матнларни маромига етказиб, компьютерда ёзади;

- ташриф буюрувчилар қабул қилинишини уюштиради, уларга нисбатан хушмуомала ва эътиборли бўлади;

- ҳужжатларни тасдиқланган номенклатурага мувофиқ шакллантиради, уларнинг сақланишини таъминлайди ва белгиланган муддатларда архивга топшириш учун тайёрлайди;

- Конституциявий суд раҳбариятининг бошқа топшириқларини бажаради.


1-тоифали котиб-стенографист:

- Конституциявий суд судьялари ва девони ишини таъминлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш бўйича техник ишларни бажаради (компьютерда ёзиш);

- ёзилган материалларнинг ҳисобини олиб боради ва уларнинг бетлари ва нусхалари сонини махсус дафтарда қайд этади;

- мажлислар, хизматга оид кенгашлар, расмий учрашувлар ва қабулларнинг стенографик баённомаларини ёзиб боради, сўнгра матнларни маромига етказиб, компьютерда ёзади ва котибият мудирига топширади;

- Конституциявий суд обуна бўлган даврий нашрларни жамлайди, уларнинг сақланиши учун жавоб беради;

- Конституциявий суд раҳбариятининг бошқа топшириқларини бажаради.



III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯВИЙ

СУДИ РАИСИНИНГ ЁРДАМЧИСИ


Конституциявий суд раисининг ёрдамчиси бевосита Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раисига бўйсунади ва унинг раҳбарлигида фаолият кўрсатади.


Раис ёрдамчиси:

- Конституциявий суднинг раиси фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш ишларини амалга оширади;

- Конституциявий суд раисининг қабулхонаси ишини ташкил этади;

- Конституциявий суд раисининг айрим топшириқларини Конституциявий суд судьялари ва девон ходимларига етказади, уларнинг бажарилишини назорат қилади ва бу ҳақда раисни хабардор қилиб туради;

- Конституциявий суд раиси номига келган ҳар қандай хабар, маълумотлар ҳақида дарҳол унга ахборот беради;

- Конституциявий суд раисининг бошқа топшириқларини бажаради.















Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск