ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд тизими / Конституциявий суд / Конституциявий суд фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг девони тўғрисида Низом (ЎзР Конституциявий судининг 30.01.2004 й. 3-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИНИНГ

ДЕВОНИ ТЎҒРИСИДА

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Конституциявий суднинг девони (бундан буён матнда девон деб юритилади) Конституциявий суднинг фаолият кўрсатишини таъминлаш, унинг ишини ахборот ва маълумотлар билан, ташкилий-техник, таҳлилий жиҳатдан кундалик таъминлаб бориш, Конституциявий суд томонидан қабул қилинган қарорларнинг ижроси устидан назоратни ташкил этиш ва давлат ҳокимияти органлари билан алоқаларини, Конституциявий судда иш юритишни таъминлаш, унинг фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа ишларни амалга ошириш мақсадида тузилади.


1.2. Девон фаолияти "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонун, Конституциявий суднинг Регламенти ва ушбу Низом асосида ташкил этилади. Девон тузилиши ва штатлари Конституциявий суднинг раиси томонидан тасдиқланади.


1.3. Девон котибият мудири, катта экспертлар, экспертлар, бош ҳисобчи, хўжалик мудири, 1-тоифали иш юритувчи котиб, кассир, котиб-стенографистлардан иборат таркибда фаолият кўрсатувчи Конституциявий суднинг котибияти ва бевосита Конституциявий суднинг раисига бўйсунувчи ва унинг раҳбарлигида фаолият кўрсатувчи Конституциявий суд раисининг ёрдамчисидан иборат бўлади.



II. ДЕВОННИНГ ВАЗИФАЛАРИ


2.1. Девоннинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

- Конституциявий суд фаолиятини, шу жумладан, суд мажлисларини, хизматга оид кенгашларини ва Конституциявий суд ўтказадиган бошқа тадбирларни ташкилий, ахборотлар ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;

- Конституциявий суд мажлисларининг баённомаларини тузиш, қарорларини расмийлаштириш, тарқатиш;

- Конституциявий суд қарорлари ижро этилишининг бориши тўғрисида суд раҳбариятини хабардор этиб туриш;

- судьяларни мутахассислар билан таъминлаш;

- норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олиш ва тизимлаштириш, амалдаги қонун ҳужжатларининг назорат нусхаларини сақлаш, қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида судьяларни ўз вақтида хабардор қилиб туриш;

- амалдаги қонун ҳужжатларини таҳлил этиш;

- фуқароларни қабул қилишни, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқишни ташкил этиш, уларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш;

- Конституциявий суднинг қарорларини эълон қилиш, шунингдек Конституциявий суд фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш билан боғлиқ зарур материалларни тайёрлаш;

- Конституциявий суднинг хорижий давлатлар конституциявий судлари, Ўзбекистондаги хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг дипломатик ваколатхоналари, халқаро институтлар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлиги билан боғлиқ ишларни амалга ошириш;

- бошқа давлатлар конституциявий назорат органлари фаолиятига оид тажрибани ўрганиш ва умумлаштириш;

- Конституциявий суднинг фаолиятини таъминлаш бўйича "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонундан ва Конституциявий суднинг Регламентидан келиб чиқадиган бошқа вазифаларни амалга ошириш.



III. ДЕВОННИНГ ШАКЛЛАНТИРИЛИШИ ВА ИШ ТАРТИБИ


3.1. Девон ходимларини лавозимига Конституциявий суднинг раиси тайинлайди. Улар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида акс эттирилган ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва мажбуриятларни ўз зиммаларига оладилар.


3.2. Девон ходимларини ишдан бўшатиш ва уларга интизомий жазоларни қўллаш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Конституциявий суднинг раиси томонидан амалга оширилади.



IV. КОТИБИЯТ МУДИРИ


4.1. Котибиятга умумий раҳбарликни котибият мудири амалга оширади ва котибият ишининг ташкил этилиши ва унинг ходимлари лозим даражада ишлаши учун жавоб беради. Унинг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган кўрсатмалари унга бўйсунувчи ходимлар учун мажбурийдир.

Котибият мудири Конституциявий суднинг раисига бўйсунади.


4.2. Котибият мудири:

- Конституциявий суд мажлисларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш юзасидан Конституциявий суднинг раҳбарияти томонидан белгиланган муддатларга риоя этилиши ва тайёргарлик жараёни устидан назорат қилади;

- котибият ходимларининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва Ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этишларини ҳамда мансаб Йўриқномаси талаблари асосида иш олиб боришларини таъминлайди;

- котибият ходимларини рағбатлантириш ёки уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўлланиш тўғрисида Конституциявий суд раисига таклифлар киритади;

- Конституциявий суднинг мажлислари ва хизматга оид кенгашларида иштирок этади;

- "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонунда, Конституциявий суднинг Регламенти, ушбу Низом ва мансаб йўриқномасида белгиланган бошқа вазифаларни амалга оширади.



V. КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДНИНГ ИШИНИ

МОЛИЯВИЙ ТАЪМИНЛАШ ВА МАБЛАҒЛАРНИНГ

САРФЛАНИШИ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ


5.1. "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонуннинг 30-моддасига асосан Конституциявий суднинг ишини молиявий таъминлаш республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


5.2. Конституциявий суднинг харажатлар сметаси ҳар йили тузилади ва Конституциявий суд раиси томонидан тасдиқланади. Конституциявий суд фаолиятини таъминлаш учун маблағларни смета доирасида қайта тақсимлаш ҳам Конституциявий суднинг раиси томонидан амалга оширилиши мумкин.


5.3. Конституциявий суднинг бош ҳисобчиси Конституциявий суд фаолиятини таъминлаш учун маблағларнинг сарфланиши тўғрисида чорак, ярим йиллик ва бир йиллик ҳисоботларни Конституциявий суд раисига тақдим этади.

















Время: 0.0136
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск