ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд тизими / Конституциявий суд / Конституциявий суд фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаши тўғрисидаги Низоми (ЎзР Конституциявий судининг 03.07.1998 й. 4-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИНИНГ

ҚАРОРИ БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН

03.07.1998 й.

N 4


Ўзбекистон Республикаси  Конституциявий

судининг фуқаролар мурожаатлари билан

ишлаши тўғрисидаги

НИЗОМИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР



1.1. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги ва "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига амал қилади.


1.2. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ёки чет давлатларнинг фуқаролари (матнда бундан буён - фуқаролар) "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонуннинг 1-моддасига мувофиқ қуйидаги ҳолларда Конституциявий судга мурожаат этишлари мумкин:


а) агар улар ўзларининг конституциявий ҳуқуқлари, эркинликлари ёки қонуний манфаатлари Ўзбекистон Республикаси қонуни ёки Олий Мажлис қабул қилган бошқа ҳужжат, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, Вазирлар Маҳкамаси ва давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг қарорлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро шартномалар билан олган ёки бошқа мажбуриятлари туфайли бузилган деб ҳисобласалар;

б) агар улар Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ёки Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ эмас деб ҳисобласалар;

в) агар улар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг нормаларига шарҳ берилишини сўрасалар.


1.3. Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш масаласини Конституциявий суд Раиси ёки унинг ўринбосари ҳал қилади.



II. КЎРИБ ЧИҚИШ КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДНИНГ

ВАКОЛАТИГА КИРАДИГАН ФУҚАРОЛАР

МУРОЖААТЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ



2.1. Агар Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига йўлланган фуқаролар мурожаатларида Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Олий Мажлис қабул қилган бошқа ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, ҳукумат ва давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро шартномалар билан олган ёки бошқа мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мос эмаслиги тўғрисида, Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ёки Қорақалпористон Республикасининг қонунлари Ўзбекистон Республикасининг қонунларига номувофиқлиги тўғрисида, Конституция ёки қонунларнинг нормаларига шарҳ бериш тўғрисида маълумотлар, сўровлар акс этган бўлса, улар Конституциявий суд Раиси ёки Раисининг ўринбосари топшириғига мувофиқ, масалани Конституциявий суд кўриб чиқиши учун тайёрлаш ва киритиш мақсадида, Конституциявий суднинг судьялари томонидан ўрганиб чиқилиши лозим.


2.2. Мурожаат Конституциявий суд кўриб чиқиши учун киритиш мақсадида ўрганиб чиқилиши тўғрисида фуқарога 15 кун ичида хабар қилинади.


2.3. "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ кўриб чиқилаётган масала юзасидан қарор Конституциявий суд томонидан тегишли материал олинган пайтдан эътиборан кечи билан уч ой ичида қабул қилиниши лозим.


2.4. Ушбу Низомнинг 3.1.-бандида кўрсатиб ўтилган маълумот ёки сўровни ўз ичига олган фуқаролар мурожаатини ўрганиб чиқаётган Конституциявий суд судьяси қуйидагиларга ҳақли:


- қўшимча маълумот талаб қилиш;

- мурожаат йўллаган фуқарони қўшимча тушунтиришлар ва маълумотлар олиш учун чақириш;

- Конституцияга қанчалик мослиги шубҳа остига олинаётган қонун ҳужжатини ижро этаётган органларнинг вакилларини таклиф этиш;

- Конституцияга қанчалик мослиги шубҳа остига олинаётган қонун ҳужжатининг ижро этилиши амалиётини таҳлил қилиш.


2.5. Мурожаат дастлабки ўрганиб чиқилганидан кейин Конституциявий суднинг судьяси тегишли хулосани Конституциявий суднинг Раисига ёки Раис ўринбосарига такдим этади.

Судьянинг мазкур ишга доир хулосаси уч ёки ундан ортиқ судья томонидан маъқулланган тақдирда "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига мувофиқ Конституциявий суд кўриб чиқиши учун киритилади.



III. КЎРИБ ЧИҚИШ КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДНИНГ

ВАКОЛАТИГА КИРМАЙДИГАН ФУҚАРОЛАР

МУРОЖААТЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ



3.1. Кўриб чиқилиши Конституциявий суднинг ваколатига кирмайдиган фуқаролар мурожаатлари билан ишлашни Конституциявий суднинг девони амалга оширади.

Конституциявий судга йўлланган, лекин қўйилган масалаларини ҳал этиш унинг ваколатига кирмайдиган мурожаатлар 5 кунлик муддатдан кечиктирмай Конституциявий суд девони ходими томонидан тегишли органлар ёки мансабдор шахсларга тааллуқлилигига қараб жўнатилади ва бу ҳакда фуқарога маълум қилинади.

Агар мурожаатларда уларни тегишли органлар ёки мансабдор шахсларга жўнатиш учун зарур маълумотлар акс эттирилмаган бўлса, улар худди шу муддатда тегишли тушунтиришлар билан фуқарога қайтарилиб юборилади.


3.2. Конституциявий суд девонида фуқаролар мурожаатлари ҳисоби юритилади, уларни вақти-вақти билан умумлаштирилади ва таҳлил этилади.

Шу асосда Конституциявий суд Раиси ёки Раиснинг ўринбосари номига ёзма хулоса тайёрланади. Хулосада қуйидагилар кўрсатилади:


- фуқаролар мурожаатларида қайси долзарб муаммолар хусусида сўз юритилгани;

- фуқароларнинг қайси тоифалари энг кўп мурожаат этаётганлиги;

- фуқаролар кўпроқ қайси органлар ёки мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан мурожаат этаётганлиги;

- мурожаатларда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг Конституция қоидаларига бевосита ёки билвосита зид хатти-ҳаракатлари тўғрисида далиллар бор-йўқлиги;

- фуқаролар мурожаатлари қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг камчиликлари, эскирганлиги, қарама-қаршилиги кабиларга қаратилган-қаратилмагани.

Хулосада фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига мурожаат этишга мажбур қилган бошқа ҳолатлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
























Время: 0.0139
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск