ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд тизими / Конституциявий суд / Конституциявий суд фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг қарори билан тасдиқланган 05.07.1996 й. 2-сон "Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьясининг шаъни тўғрисидаги кодекс"

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИНИНГ

ҚАРОРИ БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН

05.07.1996 й.

N 2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИ СУДЬЯСИНИНГ

ШАЪНИ ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКС



Ушбу Кодекс Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси учун шарт бўлган одоб-ахлоқ қоидаларини белгилайди.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси Конституциявий суднинг судьяси учун ҳамма нарсадан устундир. Судья конституциявий назоратни амалга оширишда Конституция талабларига ва ўз виждони амрига таянади. "Олий адолат" ёки "мақсадга мувофиқлик" каби важ келтириб ишора қилишлар Конституцияга нисбатан устувор деб, эътироф этилиши мумкин эмас.

Судья ўзининг бутун фаолияти ва хулқи билан мансабдор шахсларда ва фуқароларда Конституцияга ҳурмат ҳиссини шакллантиришга кўмаклашиши ҳамда қонунга итоат этиш намунасини кўрсатиши зарур.


2-модда. Судья ҳар доим ва ҳар жойда ўзини шундай тутиши керакки, токи жамиятда Конституциявий суднинг одил ва мустақил эканлигига ишонч қарор топсин.

Ўз хизмат бурчини адо этиш судья учун бошқа барча машғулотлардан афзал туриши керак. Судья, унга ҳар қанча ноқулай бўлмасин, ўзгалар фикри таъсиридан, ўз фаолиятига танқидий баҳо берилиши эҳтимоллигидан чўчиш-хадиксирашлардан холи бўлиши зарур.


3-модда. Судья ўз мавқеидан Конституцияга хилоф равишда кимнинг бўлмасин манфаатларини қаноатлантириш мақсадида фойдаланишга ҳақли эмас.

Судья дўст ва танишлар орттиришда эҳтиёткор бўлиши, унинг обрўсини тўкиши мумкин бўлганлар билан алоқа боғлашдан ўзини тийиши, шунингдек бошқаларда бирор шахс унга таъсир кўрсатиш имкониятига эга деган тасаввур ҳосил бўлишига йўл бермаслиги зарур.

Судья барча ҳолларда ўзининг ҳар қандай ҳаракатини чуқур ўйлаб қилиши, унинг юз бериши мумкин бўлган оқибатларини аввалдан кўра билиши керак.

Судья Конституцияни билатуриб бузганликда, ўз мавқеини суиистеъмол қилганликда, ишларни кўриш натижасидан ғаразли ёки бошқа манфаатдор эканликда ўзини ошкора. айблашларни эътиборсиз қолдирмаслиги даркор.


4-модда. Судья фуқаролар билан муомалада хизмат вазифасини бажариб турганда ҳам, хизматдан ташқари мулоқотларда ҳам умумий қабул қилинган ахлоқ коидаларига риоя этиши, ўз мавқеига муносиб иш тутиши лозим; у сипо муомаласи, сабр-тоқатлилиги, холислиги ва барчага бирдай муносабати, қатъиятлилиги, масаланинг моҳиятини чуқур таҳлил қилишга интилиши, бошқача нуқтаи назарни тинглай ва англай олиши; билдирган мулоҳазаларининг вазминлиги билан танилиб туриши зарур. Судя ўз ҳамкасбларини, шунингдек Конституциявий суд девонининг ходимларини ҳам худди шундай бўлишга ундаши шарт.


5-модда. Конституциявий суд томонидан ўрганилаётган ёки кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарор кабул қилинмагунча, агар масалани Конституциявий судда муҳокамага тайёрлаш заруратидан келиб чиқилмаса, судья ўз фикрини ошкора билдиришга ва кўриб чиқилган ишлар юзасидан қабул қилинган қарорлар кучга кирмагунча жамоат олдида шарҳлар беришга ҳақли эмас.

Судья, очиқ суд мажлисида олинган ахборотлардан ташқари, ўз вазифасини бажариш билан боғлиқ бўлган ахборотлар борасида касб сирини сақлаши шарт.


6-модда. Судья тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажаришга ҳақли эмас, штатдаги лавозимларни эгаллаб туриш билан боғлиқ бўлмаган ўқитувчилик, ижодкорлик ва илмий-тадқиқот ишлари бундан мустасно.

Судья фаолияти маърифат ва хайрия ишлари билан боғлиқ, аммо тижоратчилик ва сиёсий мақсадларни кўзламайдиган жамоат бирлашмаларида, шунингдек ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасаларида ҳақ тўланмайдиган лавозимларни эгаллаб туриши мумкин.

Судья ўзининг мансаб мавқеидан фойдаланиб Конституциявий суддан ташқарида ихтилоф ва низоларни ҳал этишда хакам ёки воситачи сифатида иштирок этмаслиги лозим.


7-модда. Судья сиёсий партиянинг ёки сиёсий мақсадларни кўзловчи бошқа жамоат бирлашмасининг аъзоси бўлиши, уларни моддий ёхуд бошқа йўл билан қўллаб-қувватлаши мумкин эмас.

Судья сиёсий партияларга, сиёсий мақсадларни, у ёки бу мафкурани кўзловчи бошқа жамоат бирлашмаларига хайрихоҳлиги ва хайрихоҳ эмаслигини ошкора ифода этишдан сақланиши зарур.

Судья ҳокимиятнинг вакиллик органларига сайлаш ёки давлат лавозимига тайинлаш учун номзодларни жамоат олдида ошкора қўллаб-қувватлаши ҳамда уларни ёқлаб ёки уларга қарши ташвиқот қилиши мумкин эмас.


8-модда. Судья ўз касб малакасини ошириб бориш устида мунтазам шуғулланиши, билимини конституциявий назоратни амалга ошириш бўйича хизмат вазифаларини тегишли равишда бажариш учун зарур бўлган даражада сақлаб туриши шарт.

Судья қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган фаолиятда иштирок этиши мумкин.


9-модда. Судья бошқа судьянинг ахлоқини жамоат олдида ошкора танқид қилишдан ўзини тийиши лозим.


10-модда. Судья ўзининг ҳар қандай аризалари ушбу Кодекс қоидаларига мувофиқ холис ва ҳар томонлама текширилишини Конституциявий суддан талаб қилишга ҳақли.


11-модда. Судья суд мажлисида салобатлилик, хайрихоҳлик ва осойишталик вазиятини яратишга интилиши керак.

Судья тарафлар, уларнинг вакиллари, гувоҳлар, суд мажлисининг бошқа иштирокчиларига нисбатан сабр-тоқатлилик, хушмуомалалик ва ўз мавқеига муносиблик хислатларини намоён этиши лозим. У бирон-бир усул (сўз, ишора, имо) билан мажлиснинг у ёки бу иштирокчисига ўз муносабатини билдирмаслиги керак.

Судья Конституциявий суднинг ходимлари ва бошқа шахслар томонидан суд мажлиси иштирокчиларига нисбатан одоб нормалари бузилишини эътиборсиз қолдирмаслиги лозим.


12-модда, Судья мансабига оид ёки бошқа турдаги жиноят содир этганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Конституциявий суднинг обрўсини тўкадиган қилмиш содир этганлик учун судьянинг ваколатлари белгиланган тартибда тўхтатилиши ёхуд муддатидан илгари тугатилиши мумкин.




































Время: 0.0187
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск