ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Суверенитет. Конституция. Давлат рамзлари / Суверенитет. Конституция /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 22.01.1992 й. 25-сон "Иттифоқ тасарруфида бўлган бирлашмалар, rорхоналар ва ташкилотларни Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига ва мулкига ўтказишга доир ишларни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.01.1992 й.

N 25



ИТТИФОҚ ТАСАРРУФИДА БЎЛГАН БИРЛАШМАЛАР,

КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ЮРИСДИКЦИЯСИГА ВА МУЛКИГА

ЎТКАЗИШГА ДОИР ИШЛАРНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг Қонунини бажариш юзасидан ҳамда иттифоқ бўйсунишида бўлган ва республика худудида жойлашган бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига ва мулкига ўтиши бўйича ишларни амалий ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Иттифоқ бўйсунишидаги бўлган бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига ва мулкига ўтиши ишларига раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари - халқ хўжалигининг уларга қарашли комплекслари раҳбарларига юклатилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, республика мулкига ўтган бирлашмалар, корхоналар, ташкилотларнинг мол-мулклари ҳажми 1991 йил 1 октябрдаги ҳолати бўйича уларнинг балансларига кўра аниқланади.

4. Республика юрисдикциясига ва мулкига берилган корхоналар ва бирлашмаларнинг шаклланган хўжалик алоқалари, шунингдек, аввал тузилган меҳнат шартномалари ва битимлар сақлаб қолинсин.


5. Комплексларнинг, республика давлат концернларининг раҳ- барлари, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари:

бир ҳафта муддат ичида иттифоқ бўйсунишида бўлган бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларни республика органлари ихтиёрига ва мулкига қабул қилиш-беришнинг бўлувчи ведомостлари, ўтказиш баланслари ва далолатномаларини тузиш бўйича комиссияларни ташкил этсинлар;

20 кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига ва мулкига берилган, бироқ республика концернларига кирмаган бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларни уларнинг таркибига киритиш учун ташкилий тузилмаларни барпо этиш юзасидан таклифлар киритсинлар;

ўн кун муддат ичида қабул қилиш-беришнинг бўлувчи ведомостлари, ўтказиш баланслари ва далолатномаларини тайёрлашни таъминласинлар;

корхоналар Ўзбекистон Республикаси юрисдикцияси ва мулкига барча активлари ва пассивлари, давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб бериш тўғрисида тасдиқланган буюртмалар, лимитлар ва нормативлар, қурилиши тугалланмаган объектлар лойиҳа-смета ҳужжатлари билан ўтиши ҳисобга олинсин.


6. Иттифоқ бўйсунишида бўлган бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар 1992 йилдан бошлаб ўз фаолияти кўрсаткичларининг назарда тутилган статистика ҳисоботлари бўйича ўзлари жойлашган жойидаги давлат статистика органларига ҳисобот берсинлар.


7. Иттифоқ бўйсунишида бўлган бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари зиммасига мавжуд мол-мулкнинг сақланиши, уларнинг тегишли комплекс раҳбарларининг рухсатисиз берилиши ва республика ташқарисига олиб чиқилиш учун, шунингдек, ташқи савдо ва бартер операцияларини амалга ошириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига амал қилиниши учун шахсий жавобгарлик юклатилсин.


8. Ўрта Осиё темир йўллар бошқармаси, автомобиль транспорти вазирлиги, Ўзбекистон фуқаро авиацияси бошқармаси, транспорт воситаларига эга бўлган идоралар, концернлар ва ташкилотлар Вазирлар Маҳкамасининг рухсатисиз иттифоқ бўйсунишида бўлган бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг асосий фондлари объектларини республика ташқарисига жўнатмасинлар.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари - халқ хўжалигининг улар раҳбарлик қиладиган комплекслари раҳбарларига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Муталов






























Время: 0.0290
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск