Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2015 й. 142-сон “2015-2017 йилларда Сурхондарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.05.2015 й.

N 142



2015-2017 ЙИЛЛАРДА СУРХОНДАРЁ

ВИЛОЯТИНИНГ САНОАТ САЛОҲИЯТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йилларда таркибий қайта ўзгартириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва диверсификациялашни таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон Фармонини изчил амалга ошириш, шунингдек янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, ишлаб турганларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, минерал-хом ашё ресурсларини янада чуқур қайта ишлаш ҳамда ички ва ташқи бозорларда рақобатга бардошли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, хорижий инвестицияларни, шу жумладан, тўғридан-тўғри инвестицияларни фаол жалб этиш асосида Сурхондарё вилоятининг саноат салоҳиятини янада ошириш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадлари ва турмуш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:


1. Қуйидагилар Сурхондарё вилоятининг саноат салоҳиятини янада жадал ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари ҳисоблансин:

Сурхондарё вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш, асосан юқори қўшилган қийматли, ички ва ташқи бозорларда рақобатга бардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳисобига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада барқарор кўпайтириш ва диверсификациялаш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш;

янги, замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш учун хорижий инвестицияларни, шу жумладан, тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб этиш;

озиқ-овқат саноатининг, шу жумладан мева-сабзавот, қандолатчилик ва гўшт-сут саноатининг янги, замонавий қайта ишловчи ишлаб чиқаришларини ташкил этиш, уларни истиқболли ривожлантириш учун зарур хом ашё базасини кенгайтириш;

замонавий, талаб барқарор равишда катта бўлган енгил саноат товарлари ҳамда бошқа ноозиқ-овқат истеъмол товарлари турларини ишлаб чиқарадиган корхоналарни ривожлантириш, фармацевтика саноатини ривожлантириш учун хом ашё базасини кенгайтириш.


2. 2015-2017 йилларда Сурхондарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури маъқуллансин, Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

2015-2017 йилларда Сурхондарё вилоятида саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг асосий мақсадли параметрлари 1-иловага* мувофиқ;

Реал иқтисодиёт тармоқлари бўйича Сурхондарё вилоятининг янги саноат корхоналари қувватларини ташкил этиш, ишлаб турганларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича манзилли дастурлар 2 - 5-иловаларга* мувофиқ.

2015-2017 йилларда Сурхондарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларининг белгиланган муддатларда амалга оширилиши юзасидан масъулият Сурхондарё вилояти (Т.Н. Мамараимов), акциядорлик компаниялари, уюшмалар, йирик корхоналар, тижорат банклари раҳбарлари - масъул бажарувчилар зиммасига юклансин.


3. 2015-2017 йилларда Сурхондарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ таркиби 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Сурхондарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ (Ш.М. Мирзиёев):

вазирликлар, идоралар, акциядорлик компаниялари, уюшмалар ва бошқа хўжалик бирлашмалари ҳамда йирик корхоналар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг ва инвестиция лойиҳаларининг белгиланган муддатларда бажарилиши юзасидан фаолияти мувофиқлаштирилишини ва назорат қилинишини;

тайёрланган ва белгиланган тартибда келишилган лойиҳа ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда, Дастурга зарурат бўлганда тузатишлар ва қўшимчалар киритилишини таъминласин.


4. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, "Ўздонмаҳсулот" АК, "Ўзвиносаноат-холдинг" ХК, "Ўзбекенгилсаноат" ДАК, "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси, "Ўзқурилишматериаллари" АК, "Ўзфармсаноат" ДАК, "Ўзэлтехсаноат АК, "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзбекэнерго" ДАК, "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ, "Навоий кон-металлургия комбинати" ДК Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда тегишли тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда инвестиция лойиҳаларининг ТИА тайёрласинлар ҳамда объектларнинг 2 - 5-иловаларда* белгиланган муддатларда ишга туширилишини таъминласинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, "Ўзтадбиркорэкспорт" АЖ билан биргаликда Дастурга киритилган инвестиция лойиҳалари ташаббускорларига улар ишлаб чиқараётган саноат маҳсулотларини экспорт қилишни ташкил этишда кўмаклашсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, бошқа ваколатли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларининг ўз вақтида берилишини ҳамда объектларни қуришга рухсатномаларнинг "бир ойна" тамойили бўйича берилишини;

қурилаётган ва реконструкция қилинаётган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини, амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишларининг сифати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан зарур даражада давлат архитектура-қурилиш назорати амалга оширилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги ва келгуси йиллардаги Инвестиция дастурини шакллантиришда унга Дастурга киритилган инвестиция лойиҳалари киритилишини назарда тутсин.


8. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:

ўн кун муддатда Дастур параметрлари вилоятнинг барча туманлари ва шаҳарларига, шунингдек манфаатдор ташкилотларга манзилли етказилишини таъминласин;

ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига Дастурнинг бажарилиши тўғрисида ахборот тақдим этсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 8 июнь, 22-сон, 288-модда







































Время: 0.0178
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск