Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.10.2011 й. 288-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижон вилоятида бўлган вақтдаги топшириқларини амалга оширишга доир Тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.10.2011 й.

N 288



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА

БЎЛГАН ВАҚТДАГИ ТОПШИРИҚЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР ТАДБИРЛАР

РЕЖАСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Андижон вилояти саноат салоҳиятини ва ижтимоий инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳоли пунктларининг архитектуравий қиёфасини яхшилаш ва ободонлаштиришни таъминлаш, шунингдек вилоят турмуш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 сентябрь - 1 октябрда Андижон вилоятида бўлган вақтдаги топшириқларини амалга оширишга доир Тадбирлар режаси (кейинги ўринларда Тадбирлар режаси деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда:

тасдиқланган Тадбирлар режасининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этсинлар;

Тадбирлар режасини амалга оширишни молиялаштириш манбалари ва ҳажмларини аниқласинлар;

Тадбирлар режасининг бажарилиши юзасидан доимий мониторинг ўрнатсинлар ҳамда муаммоли масалаларни ҳар ойда кўриб чиқсинлар, уларни ҳал этиш юзасидан зарур тезкор ва амалий чора-тадбирлар кўрсинлар.


3. Андижон вилояти ҳокимлиги (Усмонов):

бир ҳафта муддатда ушбу қарорни бажариш юзасидан тегишли қарор қабул қилсин, унда бажариш муддатлари ва бажариш учун масъулларни кўрсатган ҳолда қарорни бажаришнинг календарь жадвалини тасдиқлашни назарда тутсин;

ҳар ойда тадбирларнинг бажарилиши муҳокамасини ташкил этсин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли ахборот тақдим этсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги раҳбарлари Тадбирлар режасининг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 26 октябрдаги

288-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2011 йил 30 сентябрь - 1 октябрда Андижон вилоятида

бўлган вақтдаги топшириқларини амалга оширишга доир

ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

    

Т/р

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг топшириқлари


Масъул бажарувчилар


Бажариш

муддатлари


1.

Андижон шаҳрининг маркази жойлашган жойни белгиловчи бош режани ишлаб чиқиш, марказий майдон ва анжуманлар саройини қуриш.


Хўжаев Б.А.,

"Давархитектқурилиш" қўмитаси (Тохтаев), Андижон вилояти ҳокимлиги (Усмонов)


2011 йил

1 декабрь

2.

110-35 кВ кучланишли икки занжирли электр узатиш линиясини Андижон вилояти Андижон туманидаги "Камолот" мавзеси ҳудудидан кўчириш.


"Ўзбекэнерго" ДАК (Тешабоев), Андижон вилояти ҳокимлиги (Усмонов)


2012 йил

1 март

3.

Андижон шаҳрида кичик ички ва катта ҳалқа йўлларини қуриш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.


Хўжаев Б.А.,

"Давархитектқурилиш" қўмитаси (Тохтаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Молия вазирлиги (Гуськова), Республика йўл жамғармаси (Шукуров), "Ўзавтойўл" ДАК (Абдуллаев), Андижон вилояти ҳокимлиги (Усмонов)


2011 йил

1 декабрь

4.

Андижон шаҳрининг 2500 йиллиги нишонланиши муносабати билан Комиссия таркиби юзасидан таклиф киритиш ва тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


Арипов А.Н., Андижон вилояти ҳокимлиги (Усмонов)


2011 йил

15 ноябрь

5.

Дастурни 2014 йилда тўлиқ тугаллаган ҳолда, инфратузилма объектларини қуриш ва фойдаланишга топширишни тезлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2011-2015 йилларда Андижон вилоятининг уй-жой мавзелари учун коммунал инфратузилмани жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 18 июндаги ПҚ-1355-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар киритиш.


Хўжаев Б.А., Андижон вилояти ҳокимлиги (Усмонов), Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Молия вазирлиги (Гуськова)


2011 йил

1 декабрь

6.

Асака шаҳрининг саноат салоҳиятини, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантиришни, ободончиликни давом эттиришни ва ташқи қиёфасини ўзгартиришни назарда тутувчи шаҳарни ривожлантиришнинг бош режасини ишлаб чиқиш.


Азимов Р.С., Хўжаев Б.А.,

"Давархитектқурилиш" қўмитаси (Тохтаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Андижон вилояти ҳокимлиги (Усмонов)


2011 йил

30 декабрь

7.

Андижон ва Асака шаҳарларининг озиқ-овқат таъминотини яхшилаш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини кенгайтириш учун Асака туманини ва Андижон туманининг бир қисмини боғдорчилик ва сабзавотчиликка ихтисослаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва Республика комиссиясига (Мирзиёев) киритиш.


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Рўзиев), "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (Арабов), Андижон вилояти ҳокимлиги (Усмонов), Иқтисодиёт вазирлиги (Салимов)


2011 йил

15 ноябрь

8.

Яқин 5 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой қурилиши учун ер участкалари ажратишнинг аниқ манзилли режасини ишлаб чиқиш, унда пахта ва ғалла далаларидан узоқроқда бўлган камида 50-60 та уйни жойлаштириш имконияти бўлган ер участкаларини танлашни назарда тутиш.


Хўжаев Б.А., "Қишлоққурилишинвест" инжиниринг компанияси (Хошимбеков), "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (Арабов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


2011 йил

1 декабрь

9.

Фермер хўжаликлари туман Кенгашларини тузиш юзасидан таклифлар ҳамда улар фаолияти самарадорлигини оширишга йўналтирилган бошқа тавсиялар ишлаб чиқиш.


Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати (келишув бўйича), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Рўзиев)


2011 йил

30 декабргача

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 43-44-сон, 464-модда



















































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск