Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.04.2011 й. 120-сон "2011-2012 йилларда Тошкент вилоятининг Пискент туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.04.2011 й.

N 120




2011-2012 ЙИЛЛАРДА

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ ПИСКЕНТ ТУМАНИНИ

ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ  РИВОЖЛАНТИРИШГА

ДОИР КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Тошкент вилояти Пискент туманининг иқтисодий салоҳиятини, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини янада ривожлантириш, ер, сув ва меҳнат ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2011-2012 йилларда Тошкент вилоятининг Пискент туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага* мувофиқ;

Пискент туманидаги "нол" қийматида инвестиция киритиш шарти билан инвесторларга бепул бериладиган фойдаланилмаётган ва бўш турган объектлар рўйхати 2-иловага* мувофиқ;

Пискент туманидаги оммавий савдолар орқали сотиладиган бўш турган объектлар рўйхати 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар Дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш даражасини ошириш;

тижорат банклари томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш ҳисобига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш;

саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ҳамда мавжуд қувватларни модернизация қилиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришда замонавий агросаноат технологияларини амалиётга татбиқ этиш, қишлоқ хўжалигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, жумладан ички йўлларни таъмирлаш, аҳолини ичимлик суви, электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш ҳамда бошқа ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатиш даражасини яхшилаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ хусусийлаштирилиши белгиланган давлат объектларини савдоларга қўйиш бўйича тегишли чоралар кўрилишини таъминласин.

Белгилаб қўйилсинки, 2-иловага* мувофиқ Пискент туманида "нол" қийматида инвестиция киритиш шарти билан инвесторларга бепул бериладиган фойдаланилмаётган ва бўш турган объектлар Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги ҳудудий танлов комиссиясининг қарорига асосан белгиланган тартибда сотилади.


4. Дастурга киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлаш бўйича 4-иловага* мувофиқ таркибда Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ ташкил этилсин.


5. Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳга давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Дастурда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси юклансин.


6. Дастурни амалга ошириш учун масъул бўлган Тошкент вилояти ва Пискент тумани ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари:

белгиланган чора-тадбирларнинг Дастурда назарда тутилган параметрлар ва муддатларга мувофиқ тўлиқ бажарилишини таъминласинлар;

ҳар ойда барча йўналишлар бўйича Дастур параметрлари бажарилиши юзасидан мониторинг олиб борсинлар, уларни ҳал этиш юзасидан зарур тезкор ва қатъий чора-тадбирлар кўрсинлар;

ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига Дастурнинг бажарилиши тўғрисида ахборот тақдим этсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳар чорак якунида тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда мазкур Дастурнинг бажарилиши ҳолати ҳақида материалларни кўриб чиқиш учун Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳга киритсин.


8. Тошкент вилояти ва Пискент тумани ҳокимликлари ер участкалари ва тураржой бўлмаган объектларни ажратишда, шунингдек бизнесни ташкил этиш учун зарур бўлган рўйхатдан ўтказиш тартиботларини амалга оширишда лойиҳалар ташаббускорларига ҳар томонлама кўмаклашсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов ва Тошкент вилояти ҳокими Р.Қ. Холматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



*) Иловалар берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 17-сон, 171-модда.


































































Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск