Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /

2009-2010 йилларда Навоий вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури (ЎзР ВМ 11.02.2009 й. 37-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 11 февралдаги

37-сон қарорига

1-ИЛОВА



2009-2010 йилларда Навоий вилоятини

комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш

ДАСТУРИ


КИРИШ


Мустақиллик йилларида иқтисодиётда таркибий қайта ўзгартиришларга, республиканинг барча тармоқлари ва ҳудудларини мутаносиб ривожлантиришни таъминлашга йўналтирилган изчил ва қатъий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ривожлантиришнинг ишлаб чиқилган мақсадли дастурлари ҳудудлар билан пухта боғланган ҳолда амалга оширилмоқда, йирик минтақавий инвестиция ва ижтимоий лойиҳалар аҳолининг бандлигини ва турмуш даражасини барқарор ўстиришни таъминламоқда.

Навоий вилоятида ҳам ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда сезиларли натижаларга эришилди. Амалга оширилаётган таркибий қайта ўзгартиришлар ва иқтисодиётни модернизация қилиш доирасида вилоят туманлари, шаҳарлари ва қишлоқ аҳоли пунктларини иқтисодий ривожлантириш бўйича изчил чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Аҳолининг энг ночор қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишга, бандликни таъминлашга, кичик бизнесни ривожлантиришга, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга, қишлоқ ижтимоий инфратузилмасини ривожлантиришга, аҳолини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлашни яхшилашга, ишлаб чиқариш инфратузилмасини ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Стратегик жиҳатдан муҳим бўлган минерал-хом ашё ресурсларини қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича қувватларни яратишга, шунингдек шимолий ҳудудларнинг табиий-иқтисодий салоҳиятидан оқилона фойдаланишга йирик инвестициялар йўналтирилди.

Моддий-техник ва молиявий базани, маҳаллий ҳокимият органларининг ҳудудларни ривожлантириш юзасидан ваколатлари ва масъулиятини кенгайтиришга йўналтирилган институционал қайта ўзгартиришлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, аҳолининг тобора ўсиб бораётган талаби ва эҳтиёжини ҳисобга олиб, кейинги йилларда вилоятда бир қатор ҳал қилинмаган муаммоларнинг кўпайиб бораётганлиги кузатилмоқда. Вилоятда ҳар бир ҳудудни унинг жуғрофий жойлашишидан, иқлим шароитларидан, меҳнат ва молиявий ресурслар мавжудлигидан, шунингдек ижтимоий-иқтисодий салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда комплекс ривожлантириш имкониятлари ҳар доим ҳам ҳисобга олинмаяпти.

Вилоят кўламида маҳаллий корхоналарда, айниқса етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этиш соҳасида саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш ишларининг самарадорлиги мутлақо етарли эмас.

Маҳаллий корхоналарда юқори ликвидли ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга йўналтирилган саноат ишлаб чиқаришларини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришнинг пухта тизими мавжуд эмас.

Вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш, кичик бизнесни ривожлантириш, хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини кенгайтириш масалаларига етарли эътибор қаратилмаяпти. Бу айниқса қишлоқда ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга, чунончи, тиббий ва маиший хизматни кўрсатишни, аҳолининг ичимлик сув ва табиий газ таъминотини яхшилашга тааллуқлидир.

Вилоятни комплекс ва мутаносиб ривожлантириш давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органларининг барча даражаларида кадрлар малакасини ҳамда бошқарув ходимларининг касб маҳоратини жиддий оширишни талаб қилади.

2009-2010 йилларда Навоий вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) ишлаб чиқиш методологияси қуйидаги омиллардан фойдаланишга асосланган:

вилоятни икки йил мобайнида комплекс ривожлантириш учун - ўрта муддатли истиқболда вилоятни комплекс ривожлантириш учун омиллар, шароитлар ва заминларни таҳлил қилиш, уларнинг таъсирини баҳолаш, мавжуд тамойиллар ва муаммоларни аниқлаш;

ижтимоий-иқтисодий прогнозларни ишлаб чиқишнинг замонавий методларини қўллаган ҳолда ишлаб чиқилган мақсадли кўрсаткичлар тизими;

мақсадли кўрсаткичларни ривожлантиришнинг амалдаги ва ишлаб чиқилаётган энг муҳим мақсадли дастурлари билан боғлаш;

молиялаштиришнинг аниқ манбаларини ҳисобга олган ҳолда белгиланган мақсадли мўлжалларга эришиш бўйича аниқ тадбирларни ишлаб чиқиш.



1. ҲУДУДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ

СТРАТЕГИЯСИНИНГ МАҚСАДЛИ

МЎЛЖАЛЛАРИ ВА АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


Ҳудудий ривожлантиришнинг мақсадли мўлжаллари Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан белгилаб берилган иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларидан, шунингдек ривожлантиришнинг мақсадли дастурларидан келиб чиққан ҳолда белгиланган.

Дастурда ялпи минтақавий маҳсулотни 2009 йилда 7,7 фоизга, 2010 йилда 8,0 фоизга, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ялпи минтақавий маҳсулот таркибидаги улушини барқарор кўпайтириш ҳисобига ўстириш назарда тутилмоқда (1, 2, 3-жадваллар*).


Саноат ишлаб чиқаришини ҳудудий жиҳатдан ташкил этишни қуйидагилар асосида тубдан такомиллаштириш назарда тутилмоқда:

саноатнинг стратегик жиҳатдан муҳим тармоқларини  нефть-газ комплексини ва норуда материаллар саноатини янги конларни ўзлаштириш ва минерал-хом ашё базаси захираларини кўпайтириш, минерал-хом ашё ресурсларини қазиб олиш ва қайта ишлашнинг замонавий, энергияни тежайдиган, юқори самарали технологияларини жорий этиш ҳисобига барқарор ривожлантиришни таъминлаш;

туманларнинг рақобатбардошли афзалликлари негизида экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларни кенгайтириш;

қурилиш материаллари саноатида сифат жиҳатидан жаҳон стандартларига жавоб берадиган янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш;

маҳаллий қишлоқ хўжалиги хом ашёсидан фойдаланиш негизида, биринчи навбатда, тўқимачилик саноатида қайта ишловчи ишлаб чиқаришларни жадал ривожлантириш, мамлакатимиз корхоналарида пахта толасини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш;

минтақада маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш ва рақобатбардошли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича кичик корхоналар ва микрофирмаларни, йирик корхоналар филиалларини кенг ривожлантириш ва жойлаштириш.


Саноат корхоналарини ривожлантириш вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида устувор йўналиш бўлади. 2009-2010 йиллар мобайнида саноат маҳсулотларининг ўртача йилига 5,4 фоиз ўсиши кутилмоқда, бу унинг ялпи минтақавий маҳсулотдаги улушини 48 фоизгача етказишни таъминлайди. Шунингдек умумий ҳудуд саноат маҳсулоти ҳажмида маҳаллий тасарруфдаги корхоналар улуши 2,2 баробарга оширилади.

Тармоқларни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган дастурларни оқилона мувофиқлаштириш ҳамда аниқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш натижасида саноат корхоналарини жойлаштириш билан боғлиқ таркибий силжишларга эришилади (4-жадвал*).

Икки йил мобайнида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган янги саноат корхоналари ва қўшимча цехларни ишга тушириш, шунингдек мавжуд корхоналарни модернизациялаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича камида 150 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 35-40 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришга эришилади.

Рангли металлургия, машинасозлик, кимё, энергетика, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, енгил саноат каби тармоқларда модернизациялаш ва техника билан қайта жиҳозлаш дастурларини амалга ошириш давом эттирилади.

Бунда бўш турган объектларда кичик бизнеснинг истиқболли лойиҳаларини самарали жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Шу билан бирга, Дастур доирасида Конимех, Нурота, Учқудуқ, Томди туманларида ва Зарафшон шаҳрида минерал-хом ашё ресурсларини комплекс ўзлаштиришни ҳамда шу асосда йирик ва кичик қайта ишлаб чиқариш корхоналарини, шу жумладан, полиметаллар, цемент хом ашёси, норуда материалларнинг ҳар хил турларини ишлаб чиқарадиган корхоналарни ривожлантириш назарда тутилган.

Саноатни ривожлантириш кўп жиҳатдан хўжалик юритишнинг инновация шаклларини изчил жорий этиш, янги технологияларни жадал ўзлаштириш ва юқори даражада қўшимча қийматли рақоботбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган. Жумладан, енгил саноатда ипак ва трикотаж буюмлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва кенгайтириш, шунингдек тўқимачилик саноати учун ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, тикув тармоғини ривожлантириш ҳисобига қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ўсишига кўмаклашадиган илғор технологияларни жорий этиш мўлжалланмоқда.

Ушбу йўналишда кичик бизнес субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни кенгайтириш ҳисобига устуворлик Навоий шаҳрига, Нурота ва Навбаҳор туманларига берилади.

Дастур истеъмол товарлари ишлаб чиқаришнинг бутун секторини, шу жумладан, яратилган рағбатлардан самарали фойдаланиш воситасида жадал ривожлантиришни назарда тутади. Кўрсатиб ўтилган чора-тадбирлар халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришнинг ўртача 5,2 фоизга ўсишини таъминлаш имконини беради.


Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва жойлаштириш. Қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланиши қуйидаги мақсадли йўналишлар ҳамда таркибий қайта ўзгартиришлар, шунингдек иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш билан боғлиқ қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобига таъминланади:

аграр секторнинг ишлаб чиқариш салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, барча туманларда амалдаги экинлар таркибини такомиллаштириш (5, 5а, 5б-жадваллар*);

фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги техникасини янгилаш, бунда лизинг хизматларидан кенг фойдаланиш (6, 6а-жадваллар*);

ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ишларини Суғориш тизимларини реконструкция қилиш дастурига мувофиқ амалга ошириш (7-жадвал*);

мева-сабзавотчилик, боғдорчилик, узумчилик ва чорвачиликни ривожлантириш учун реал асос яратиш мақсадида таркибий силжишларни озиқ-овқат комплекси йўналишида рағбатлантириш, қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлаш ҳажмини асосан Навбаҳор, Конимех, Томди, Хатирчи туманларида кўпайтириш;

мева-сабзавот маҳсулотлари, мевалар ва узум етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларини, бозор ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини ривожлантириш, шунингдек мева-сабзавот маҳсулотлари, узумни қайта ишлайдиган замонавий мини-технологиялар билан жиҳозланган агросаноат фирмалари фаолиятини такомиллаштириш ва рағбатлантириш.

2009-2010 йилларда узумзорлар майдонини 2007 йилдагига нисбатан 200 гектарга кўпайтириш ва 2010 йилга бориб уларни 6,7 минг гектарга етказиш. Кармана, Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота туманларида мева ва узум етиштириш устувор йўналишлардан бири бўлади.

Хусусий деҳқон хўжаликларида қорамоллар бош сонини кўпайтиришни рағбатлантириш, шунингдек тегишли инфратузилмаларни ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар қорамоллар бош сонини 2010 йилда 110,4 фоизга кўпайтиришга ва қорамолларнинг умумий сонини 315,8 минг бошга, қўй ва эчкилар бош сонини 107,4 фоизга кўпайтириш ва уларнинг умумий сони эса 1825,2 минг бошга етказилишини таъминлайди.

Чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ҳажмининг кўпайиши наслдор чорвачиликни ривожлантиришнинг замонавий усуллари ва технологияларини қўллаш, чорвачилик озуқа базасини мустаҳкамлаш, яйловларга сув чиқариш ва чорва моллари зотини яхшилаш ишлари ҳисобига амалга оширилади.


Ижтимоий инфратузилма объектлари. Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондлар маблағлари тасдиқланган давлат дастурларининг инвестиция лойиҳалари билан ўзаро боғлиқликда устувор равишда ижтимоий секторга йўналтирилади (8-жадвал*).


Ишлаб чиқариш инфратузилмаси. Туманлар ва шаҳарларни ривожлантириш бутун ҳудудни ўзаро боғловчи, минтақаларга ва улар аҳолисига мавжуд салоҳиятлардан самарали фойдаланиш имконини берадиган инфратузилма билан таъминланганлик асосида амалга оширилади. Иқтисодиёт ва аҳолининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ягона транспорт тармоғини, алоқа ва ахборот технологияларини ривожлантиришга доир амалга оширилаётган мақсадли дастурлар бунга кўп жиҳатдан кўмаклашади.

Ишлаб чиқариш инфратузилмасини фаолият кўрсатаётган корхоналар ва янгидан ташкил этилаётган корхоналарнинг транспорт коммуникацияларига (автомобиль ва темир йўл линиялари), электр энергиясига (электр узатиш линиялари, кичик станциялар ва бошқалар), газ ва техник сув таъминотига бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб, янги конларни ўзлаштириш ва саноат корхоналари қуриш бўйича йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан ўзаро боғлиқликда ривожлантириш назарда тутилади.

Ушбу йўналишда Зарафшон шаҳри, Хатирчи, Нурота, Учқудуқ, Томди, Кармана туманларида ишлар олиб борилади.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилишга 2009 йилда 18,1 млрд. сўм, 2010 йилда 28,8 млрд. сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши кўзда тутилмоқда, бу вилоятнинг транзит салоҳияти мустаҳкамланиши ва ривожланишини таъминлайди (9-жадвал*).

Шу билан бирга, фаолият кўрсатаётган, модернизация қилинаётган ва янгидан ташкил этилаётган саноат корхоналарининг автомобиль ва темир йўлларга уланишини таъминлашга доир бир қатор чора-тадбирлар назарда тутилган, бу автомобиль ва темир йўл орқали юк ташишни енгиллаштиради.

Бундан ташқари, Кармана туманида “Эркин иқтисодий зона” ва халқаро логистика маркази ташкил этилиши муносабати билан вилоятда янги ишлаб чиқариш қувватлари барпо этиш, шунингдек мамлакат ишлаб чиқарувчиларининг дунёнинг бошқа мамлакатлари ва минтақалари билан боғлайдиган асосий ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспортлари магистраллари жойлашган ҳудудий ишлаб чиқарувчилари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва транспорт чиқимларини қисқартириш назарда тутилмоқда.

Телекоммуникациялар ва ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича Ҳукумат қарорларининг амалга оширилиши ҳудудда, айниқса қишлоқ туманларида ишлаб чиқариш корхоналари ва аҳолининг ушбу хизмат турлари билан таъминланганлик даражасини оширади.


Хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш. 2006-2010 йилларга мўлжалланган дастурнинг тасдиқланган параметрлари хизматлар кўрсатиш соҳаси ва ижтимоий инфратузилманинг тегишли мақсадли йўналишлари учун асос ҳисобланади.

Вилоятда хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасида, айниқса қишлоқ жойларда тадбиркорлик ташаббусларини янада кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, унинг ялпи ҳудудий маҳсулот таркибидаги улушини йилига 2,4 фоиздан ошириб бориш назарда тутилмоқда. Натижада хизмат соҳасида банд аҳолининг улуши қарийб 1,5 баравар ошиши мўлжалланмоқда.

Хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришга янги объектларни ишга тушириш, кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш ва ҳажмини кенгайтириш ҳисобига эришилади (10, 10а-жадваллар*).

Кармана, Қизилтепа, Хатирчи ва Учқудуқ туманларида хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг янада юқори суръатларига эришиш кутилмоқда.

Шаҳар ва туманларда, айниқса қишлоқ жойларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш натижасида кичик бизнеснинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улушини 29,8 фоизгача етказиш мўлжалланмоқда.


Аҳолини ичимлик сув билан таъминлашни яхшилаш учун ички инвестициялар билан бирга 12,5 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция маблағлари жалб қилиш мўлжалланган. Ушбу лойиҳани амалга ошириш 101,3 минг кишини тоза ичимлик сув билан таъминлаш, сув қувурларини янгилаш, сув ўлчаш приборларини ўрнатиш имконини беради.

90 та қишлоқ аҳоли пунктига 470 километр узунликдаги сув қувурлари ўтказиш кўзда тутилмоқда. 2011 йилга бориб аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш даражаси 78,4 фоизга етказилади.

Бундан ташқари, аҳолини табиий газ билан таъминлашни яхшилаш мақсадида яқин икки йилда ҳар хил диаметрли 29,3 км газ қувурлари таъмирланади, 20 км реконструкция қилинади ва 28 км янгидан ўтказилади. Натижада 2010 йил якунига бориб яна 10 минг хонадоннинг газ таъминоти яхшиланиб, аҳолининг табиий газ билан таъминланиш даражаси 85,5 фоизни ташкил қилади.


Маҳсулот экспортини кенгайтириш. Экспорт ҳажмининг кимё ва қайта ишлаш, тўқимачилик саноати, қурилиш материаллари саноати, мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳисобига ўсиши мўлжалланмоқда.


Аҳолининг иш билан бандлик даражаси. Аҳолининг иш билан бандлик кўрсаткичлари ҳудудни комплекс ва балансли ривожлантиришнинг пировард мақсадли йўналишлари ҳисобланади (11, 11а, 11б, 11в-жадваллар*).

Аҳоли бандлиги муаммоларини ҳал этиш ҳудудда қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишни тақозо этади:

янги замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, мавжуд қувватларни кенгайтириш ва реконструкция қилиш, улардан фойдаланиш самарадорлигинини ошириш;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш ва ҳар томонлама рағбатлантириш;

йирик саноат корхоналари билан кооперациялаш орқали касаначиликни ривожлантириш;

ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида янги объектларни фойдаланишга топшириш.


Минтақаларнинг молиявий барқарорлиги. Дотацияда бўлган туманларнинг маҳаллий бюджетдаги дотация улушини камайтириш ҳамда қолган туман ва шаҳарларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш ҳудудий ривожлантириш стратегиясининг муҳим йўналишидир. Ҳисоб-китобларга кўра, туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тавсия этилаётган йўналишлари 2009-2010 йилларда дотация оладиган туманлар сонини 5 тадан 2 тагача қисқартириш имконини беради (12-жадвал*).



2. МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА

РЕСУРСЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ


Дастурни амалга ошириш учун қуйидаги асосий манбалар ҳисобига молиявий ресурслар назарда тутилмоқда:

тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган, шунингдек минерал-хом ашё ресурсларини комплекс қазиб оладиган ва қайта ишлайдиган корхоналар ташкил қилишга жалб этиш мўлжалланмоқда;

хусусий ички инвестициялар (мамлакатимиз инвесторлари ва хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари), уларнинг шунингдек ишлаб турган корхоналарни модернизациялаш ва техника билан қайта жиҳозлашга, хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасининг янги объектларини ташкил этишга йўналтириладиган маблағлари;

қарз олинган хорижий инвестициялар ва Ҳукумат кафолатисиз жалб этиладиган кредитлар;

асосан ижтимоий секторга ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтириладиган давлат бюджетидан ва бюджетдан ташқари фондлардан инвестициялар.



*) Жадваллар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 7-сон, 70-модда.





















































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск