Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.05.2008 й. ПҚ-860-сон "Фарғона ва Қўқон шаҳарларини 2008-2012 йилларда реконструкция қилиш, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.05.2008 й.

N ПҚ-860



ФАРҒОНА ВА ҚЎҚОН ШАҲАРЛАРИНИ

2008-2012 ЙИЛЛАРДА РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ, ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ИЖТИМОИЙ

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Фарғона ва Қўқон шаҳарлари ижтимоий инфратузилмаси ҳамда муҳандислик-коммуникациялари тармоғи фаолияти даражаси ва сифатини янада ошириш, жадал ва барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш, янги иш ўринлари барпо этиш, аҳоли бандлигини ошириш ва турмуш шароитини яхшилаш, шунингдек, шаҳар қурилишининг замонавий талабларига мос равишда ушбу шаҳарларнинг ташқи кўринишини тубдан ўзгартириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Фарғона вилояти, Фарғона ва Қўқон шаҳарлари ҳокимликлари манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган Фарғона ва Қўқон шаҳарларини 2008-2012 йилларда реконструкция қилиш, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Дастури 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Фарғона ва Қўқон шаҳарларини 2008 - 2012 йилларда реконструкция қилиш, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Дастурига киритилган лойиҳаларни тўлиқ ва ўз вақтида молиялаштирилиши устидан тизимли назоратни ўрнатсин.


2. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси Фарғона ва Қўқон шаҳарларида қурилаётган ва реконструкция қилинаётган объектлар лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш ҳамда амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан давлат назоратини таъминласин.


3. Фарғона вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" институти ҳамда ваколатли органлар билан келишган ҳолда Фарғона ва Қўқон шаҳарларини ривожлантириш Бош режасини, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Фарғона вилояти (Ғофуров), Фарғона (Нуралиев) ва Қўқон (Каримов) шаҳарлари ҳокимлари зиммасига белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизаси ва тасдиқланиши ўтказилганидан сўнг, тасдиқланган Дастурларга киритилган Фарғона ҳамда Қўқон шаҳарларида қурилаётган объектлар бўйича амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларини ўз вақтида молиялаш ва маблағлардан қатъий мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш устидан шахсий жавобгарлик юклансин.


5. Ҳомийлик ва грант маблағлари ҳисобидан Фарғона ва Қўқон шаҳарлари соғлиқни сақлаш муассасалари учун асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси тасдиқланган рўйхат бўйича Қўқон шаҳрида "Ёшлар хиёбони" мажмуасини қуриш ва жиҳозлаш учун хориждан келтириладиган махсус автотранспорт воситалари, машиналар истисно тариқасида божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.

Белгилансинки, божхона имтиёзлари берилиши натижасида бўшайдиган маблағлар мақсадли йўналишда ушбу Қарорда тасдиқланган Фарғона ва Қўқон шаҳарларини 2008-2012 йилларда реконструкция қилиш, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Дастурини қўшимча молиялашга йўналтирилади.


6. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.




























Время: 0.0167
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск