ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Аудит /

Молия вазирининг 25.09.2015 й. 82-сон “Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот шаклини тўлдириш қоидаларининг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги Буйруғи (АВ томонидан 29.09.2015 й. 2515-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.09.2015 й.

N 2515-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

25.09.2015 й.

N 82


БУЙРУҒИ



Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот

шаклини тўлдириш қоидаларининг 6-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги ва 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 9 сентябрдаги 83-сон буйруғи (рўйхат рақами 2515, 2013 йил 9 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 553-модда) билан тасдиқланган Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот шаклини тўлдириш қоидаларининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Маълумот аудиторлик ташкилоти раҳбари ва маълумотни тайёрлаган шахс томонидан тўлдирилган сана кўрсатилган ҳолда имзоланади ва аудиторлик ташкилотининг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.".


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон аудиторлар палатаси, Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                        Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 5 октябрь, 39-сон, 514-модда

































Время: 0.2158
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск