Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар / Якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган имтиёзлар / Фаолият турлари ва субъектлар бўйича / Тижорат банклари. Биржалар. Лизинг ва суғурта ташкилотлари /

Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 29.09.2015 й. 2716-сон билан рўйхатга олинган 14.09.2015 й. Молия вазирлигининг 79-сон, Марказий банк Бошқарувининг 336-В-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2015-29-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 29 сентябрда 2716-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги,

Марказий банки Бошқаруви

ва Давлат солиқ қўмитасининг

2015 йил 14 сентябрдаги

79, 336-В, 2015-29-сон қарорига

ИЛОВА



Тижорат банклари томонидан

кредит портфели таркибида узоқ муддатли

инвестициявий молиялашнинг улушига қараб юридик

шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ

имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 июлдаги ПҚ-1166-сон "Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва 2015 йил 6 майдаги ПҚ-2344-сон "Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ узоқ муддатли инвестициявий молиялашни амалга оширувчи тижорат банклари томонидан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 июлдаги ПҚ-1166-сон "Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва 2015 йил 6 майдаги ПҚ-2344-сон "Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ, тижорат банклари 2020 йилнинг 1 январига қадар кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб табақалаштирилган ставкалар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлайдилар.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


узоқ муддатли инвестициявий молиялаш - уч йилдан кам бўлмаган муддатга бериладиган инвестициявий кредитлар ва лизинг хизматлари, шу жумладан, банклар томонидан олинадиган ишлаб чиқариш корхоналари негизида ташкил этиладиган компаниялар активларига банклар томонидан йўналтириладиган маблағлар;


инвестициявий кредит (лизинг) - Ўзбекистон Республикасининг "Инвестиция фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 4-моддасида назарда тутилган мақсадлар учун берилган кредитлар (лизинг);


кредит портфели - барча кредитлар бўйича баланс ҳисобварақлари суммаси (брутто), банклар томонидан олинадиган ишлаб чиқариш корхоналари негизида ташкил этиладиган компаниялар активларига банклар томонидан йўналтириладиган барча маблағлар, шунингдек уч йилдан кам бўлмаган муддатга берилган лизинг хизматлари суммаси.



2-БОБ. ИМТИЁЗЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


3. Мустақил солиқ тўловчи бўлган филиаллар узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушини мустақил равишда аниқлайдилар.


4. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб табақалаштирилади.

Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улуши:

35 фоиздан 40 фоизгача бўлганда - ставка белгиланган ставканинг 80 фоизини ташкил этади;

40 фоиздан 50 фоизгача бўлганда - ставка белгиланган ставканинг 75 фоизини ташкил этади;

50 фоиздан юқори бўлганда - ставка белгиланган ставканинг 70 фоизини ташкил этади.


5. Узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улуши қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


Уумим = Умим / КП * 100, бунда:


Уумим - узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улуши;

Умим - узоқ муддатли инвестициявий молиялаш;

КП - Кредит портфели.

Бунда, инвестициявий кредит (лизинг) берилган санасидан қатъи назар, узоқ муддатли инвестициявий молиялаш суммаси ва кредит портфели суммаси ҳисобот даври ойининг охирги санасига қабул қилинади.

Олдиндан уч йилдан кам бўлмаган муддатга берилган инвестициявий кредит ёки лизинг бўйича хизматлар уч йиллик давр тугагунга қадар муддатидан илгари сўндирилган тақдирда, ушбу Низом мақсадлари учун мазкур кредит ёки лизинг бўйича хизматлар узоқ муддатли сифатида қаралади.


6. Ушбу Низомнинг 5-бандига асосан аниқланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг имтиёзли ставкаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 128-моддасига асосан ҳисоблаб чиқилган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага нисбатан қўлланилади.


7. Имтиёзларни қўллаш учун тижорат банклари давлат солиқ хизмати органларига ҳисобот йили якуни бўйича Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобларини тақдим қилиш билан бир вақтда ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улуши ҳисоб-китоби - маълумотномани тақдим қиладилар. Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улуши ҳисоб-китоби - маълумотнома ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёздан фойдаланмайдиган тижорат банклари томонидан тақдим этилмайди.

8. Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг табақалаштирилган ставкаларини ҳисоблаб чиқишнинг шартли мисоли ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


9. Солиқ имтиёзларининг тўғри қўлланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА

СТИР











         

Ҳужжат тури


/





Солиқ даври







    

Ҳужжат тури: 1 - ҳисоб-китоб, 2 - аниқлаштирувчи (каср орқали аниқлаштирув рақами)

     

Юридик шахснинг тўлиқ номи

      

       

Кредит портфели таркибида узоқ

муддатли инвестициявий молиялаш улуши

ҲИСОБ-КИТОБИ - МАЪЛУМОТНОМА

    

Кўрсаткич номи


Сатр

коди


Ҳисобот даври учун сумма

(минг сўм)


1-чорак


ярим

йиллик


9 ой


йил


I. Узоқ муддатли инвестициявий молиялаш, жами (020, 030 ва 040-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан:


010





уч йилдан кам бўлмаган муддатга берилган инвестиция кредитлари (брутто*) (14700 - 15500, 15701 нинг тегишли ҳисобварақлари, бундан 14900 мустасно)


020





уч йилдан кам бўлмаган муддатга кўрсатилган лизинг хизматлари (брутто*) (15600, 15705 нинг тегишли ҳисобварақлари)


030





банклар томонидан олинган ишлаб чиқариш корхоналари негизида ташкил этиладиган компаниялар активларига йўналтирилган маблағлар


040





II. Кредит портфели, жами (060, 070 ва 080-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан:


050





берилган кредитлар суммаси (брутто*) (11900 - 15500, 15700 ҳисобварақлар)


060





лизинг хизматлари (брутто*) (15600 нинг тегишли ҳисобварақлари)


070





банклар томонидан олинган ишлаб чиқариш корхоналари негизида ташкил этиладиган компаниялар активларига йўналтирилган маблағлар


080





III. Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялаш улуши (%да) ((010-сатр / 050-сатр) х 100)


090





IV. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг белгиланган ставкаси, %


100





V. Тузатилган солиқ ставкаси, %


110





     

*) Брутто - ишончсиз қарзлар бўйича яратилган захираларни ҳисобга олмаган ҳолдаги кредит ёки лизинг суммаси.

     

Ушбу Ҳисоб-китоб - маълумотномада

кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги

ва ишончлилигини тасдиқлайман:

     

     

Давлат солиқ хизмати органи

ходими томонидан тўлдирилади

    

Раҳбар

Ушбу Ҳисоб-китоб - маълумотнома

СТИР































Ф.И.О.












  























     














варақда тақдим этилди.






Бош бухгалтер






















СТИР












Тақдим этилган сана













Ф.И.О.






(кун/ой/йил)



       























   



Ф.И.О.
















Сана






























(кун/ой/йил)

       





















                           





Низомга

2-ИЛОВА



Кредит портфели таркибида узоқ муддатли

инвестициявий молиялашнинг улушига қараб

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг

табақалаштирилган ставкаларини ҳисоблаб чиқишнинг

ШАРТЛИ МИСОЛИ

Кўрсаткич номи


Сатр

коди


Сумма,

минг сўм


I. Узоқ муддатли инвестициявий молиялаш, жами (020, 030 ва 040-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан:


010

29 000

уч йилдан кам бўлмаган муддатга берилган инвестиция кредитлари (брутто*) (14700 - 15500, 15701 нинг тегишли ҳисобварақлари, бундан 14900 мустасно)


020

6 000

уч йилдан кам бўлмаган муддатга кўрсатилган лизинг хизматлари (брутто*) (15600, 15705 нинг тегишли ҳисобварақлари)


030

8 000

банклар томонидан олинган ишлаб чиқариш корхоналари негизида ташкил этиладиган компаниялар активларига йўналтирилган маблағлар


040

15 000

II. Кредит портфели, жами (060, 070 ва 080-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан:


050

81 000

берилган кредитлар суммаси (брутто*)

(11900 - 15500, 15700 ҳисобварақлар)


060

55 000

лизинг хизматлари (брутто*)

(15600 нинг тегишли ҳисобварақлари)


070

11 000

банклар томонидан олинган ишлаб чиқариш корхоналари негизида ташкил этиладиган компаниялар активларига йўналтирилган маблағлар


080

15 000

III. Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялаш улуши (%да) ((010-сатр / 050-сатр) х 100)


090

35,8

IV. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг белгиланган ставкаси, %


100

22

V. Тузатилган солиқ ставкаси, %


110

17,6

             

1. Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялаш улуши:

35 дан 40 фоизгача бўлганда - ставка белгиланган ставканинг 80 фоизини ташкил этади;

40 дан 50 фоизгача бўлганда - ставка белгиланган ставканинг 75 фоизини ташкил этади;

50 фоиздан юқори бўлганда - ставка белгиланган ставканинг 70 фоизини ташкил этади.


2. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг амалдаги ставкасида 22 фоиз ва кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялаш улуши шароитида тузатилган солиқ ставкаси 17,6 фоизни (22 х 80%) ташкил этади.

*) Брутто - ишончсиз қарзлар бўйича яратилган захираларни ҳисобга олмаган ҳолдаги кредит ёки лизинг суммаси.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 5 октябрь, 39-сон, 513-модда





































Время: 0.1629
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск