ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўрмонлардан фойдаланиш. Ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2015 й. 278-сон “Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.2015 й.

N 278


ЎСИМЛИК ДУНЁСИ ОБЪЕКТЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўрмондан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш, маҳаллий фармацевтика саноатини ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган дори-дармонлар турларини кенгайтириш, ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни етиштириш, йиғиш, тайёрлаш ва қайта ишлашни тизимли равишда ташкил этиш, яланғоч қизилмияни хом ашё сифатида экспорт қилишдан манфаатдор бўлган тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада эркинлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўрмондан фойдаланганлик учун тўловлар миқдорини ва уларни ундиришни тартибга солиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари яланғоч қизилмияни хом ашё сифатида (1 тоннаси учун 225 АҚШ доллари) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиққанликлари учун тўловлардан 2016 йил 31 декабргача озод қилинсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 30 сентябрдаги

278-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш

ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш

соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан

ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Юридик ва жисмоний шахсларга ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни ғамлаганлик (йиғганлик) учун тўловларни камайтириш бўйича қуйидаги миқдорларда имтиёз берилади:

белгиланган тўловларнинг 50 фоизи миқдорида - Қизил китобга кирмайдиган ҳамда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар рўйхатига киритилган ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлардан (яланғоч қизилмиядан ташқари) экстракт тайёрланганда ёки экстракт ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш ташкилотлари билан уларни хом ашё сифатида етказиб бериш юзасидан шартномалар мавжуд бўлганда;

белгиланган тўловларнинг 90 фоизи миқдорида - плантациялар ташкил этиш мақсадида экиш материаллари (уруғлари, кўчатлари) учун;

белгиланган тўловларнинг 90 фоизи миқдорида - яланғоч қизилмия илдизидан экстракт тайёрланганда ёки экстракт ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш ташкилотлари билан яланғоч қизилмия илдизини хом ашё сифатида етказиб бериш юзасидан шартномалар мавжуд бўлганда.

Ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар рўйхати, шунингдек Республика бўйича ғамлаш (йиғиш) ҳажмлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси ва республиканинг ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлардан экстракт ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш ташкилотлари буюртманомалари асосида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади".


2. 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. 13-иловадаги бешинчи сатр чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 5 октябрь, 39-сон, 511-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 9-сон, 86-модда






























Время: 0.2003
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск