ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш /

Ички ишлар вазирининг 03.09.2015 й. 155-сон “Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Буйруғи (АВ томонидан 07.10.2015 й. 2240-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.10.2015 й.

N 2240-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

03.09.2015 й.

N 155


БУЙРУҒИ



Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига

доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғи (рўйхат рақами 2240, 2011 йил 5 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 27-сон, 286-модда) билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                 А. Ахмедбаев






Буйруққа

ИЛОВА



Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига

доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиш

ва қўшимчалар


1. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Қоидаларни бузган ҳайдовчиларга нисбатан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб юритилади) ходими ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳақида баённома (кейинги ўринларда маъмурий баённома деб юритилади) расмийлаштиради, бундан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликни расмийлаштириш мустасно.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда маъмурий баённома белгиланган тезликни ошириш ва светофорнинг тақиқловчи ишорасига буйсунмаслик бўйича расмийлаштирилмайди.

Қоидаларни бузган ҳайдовчилардан жойида жарима олиш қатъиян ман этилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг мулкдори, юридик шахсга тегишли транспорт воситаларидан фойдаланиб содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик қайд этилган тақдирда юридик шахснинг транспорт воситаларидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси тортилади.".


2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Қоидаларнинг бузилиши тўғрисидаги ишлар юзасидан Кодекснинг 138-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда (пиёдаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарликлари) маъмурий баённома тузилмайди.

Ҳуқуқбузар пиёдага мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда жарима тўлаганлиги тўғрисида квитанция берилади.

Ҳуқуқбузар пиёда ўзига солинадиган жаримага эътироз билдирса ёки жойида жарима тўлашга имкони бўлмаганда маъмурий баённома расмийлаштирилади ва унга бу ҳақда ёзиб қўйилади.".


3. Қуйидаги мазмундаги 6-1-банд билан тўлдирилсин:

"6-1. Маъмурий ҳуқуқбузарлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда маъмурий баённома расмийлаштирилмасдан ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз мазкур Йўриқноманинг 1-1-иловасига мувофиқ шаклдаги жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарор махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қўлланилган ҳолда олинган материаллар илова қилиниб, юридик кучга эга бўлган электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади ҳамда уни тузган ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қўлланилган ҳолда олинган материаллар илова қилиниб, электрон ҳужжатни қоғоздаги ҳужжатга айлантириш йўли билан тайёрланади ҳамда мазкур қарор чиқарилган кундан эътиборан уч кун ичида буюртма почта жўнатмаси тарзида ҳуқуқбузарга юборилади.

Унда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

қарор чиқарилган сана ва жой, уни чиқарган органнинг номи, шахснинг лавозими ва фамилияси, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт, жой ва ҳолатлар, Кодекс Махсус қисмининг мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси, моддасининг қисми кўрсатилган ҳолда, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари билан қайд этилган транспорт воситасининг ҳуқуқбузарлик содир этилган пайтдаги давлат рақам белгиси билан туширилган тасвири, қабул қилинган қарор, тайинланган жаримани тўлаш тартиби ва муддатлари, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек жарима солиш тўғрисидаги қарор хусусида шикоят беришнинг процессуал тартиби.".


4. 8-банднинг биринчи хатбошиси "махсус ускуналар" деган сўзлардан кейин "ҳамда махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


5. 17-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кодекснинг 290-моддасига кўра содир этилган ҳуқуқбузарлик учун Кодексга мувофиқ транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо қўлланилиши мумкин бўлса, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилади ва бу ҳақда маъмурий баённомага, шунингдек талонга ёзиб қўйилиб, талон ҳуқуқбузарга қайтариб берилади.".


6. 22-банддаги "жарима квитанцияларининг" деган сўзлар "жарима квитанциялари ҳамда махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши юзасидан чиқарилган жарима солиш тўғрисидаги қарорларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 33-банддаги "128-3-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида," деган сўзлар "128-3-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида," деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. Қуйидаги мазмундаги 33-1-банд билан тўлдирилсин:

"33-1. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали маъмурий ҳуқуқбузарлик қайд этилган тақдирда ҳуқуқбузарликнинг такрорийлиги инобатга олинмасдан жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилади.".


9. 34-банднинг биринчи хатбошисидаги "128-3-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида," деган сўзлар "128-3-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида," деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 35-банднинг биринчи хатбошисидаги "128-3-моддасининг биринчи қисмида," деган сўзлар "128-3-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-4-моддасининг биринчи қисмида," деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 36-бандда:

биринчи хатбошидаги "126, 131, 135, 135-1-моддаларида," деган сўзлар "126-моддасида, 127-моддасининг иккинчи қисмида, 128-6-моддасида (агар транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлмаса ва тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса), 131, 135, 135-1-моддаларида," деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи-бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбари махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишлари бўйича жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ўтгач жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар транспорт воситаларини ушлаб туриш тўғрисида ёзма кўрсатма беради ва бу ҳақда ДЙҲХХ сафдаги Йўл-патрул хизмати бўлим-бўлинмалари шахсий таркиби эътиборига етказилади.

Транспорт воситаси ушланган тақдирда фақат мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги далолатнома тузилади ҳамда жарима солиш тўғрисидаги қарор ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар тўхташ жойида ушлаб турилади. Далолатнома уч нусхада тузилиб, биринчи нусхаси транспорт воситасини тўхташ жойида сақлаш учун масъул бўлган шахсда қолдирилади, иккинчи нусхаси ДЙҲХХ ходимида қолади, учинчи нусхаси ҳуқуқбузарга берилади.";

тўртинчи-бешинчи хатбошилар тегишинча олтинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

еттинчи хатбоши "маъмурий баённомага" деган сўзлардан кейин "(жарима солиш тўғрисидаги қарорга)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


12. 39-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бу ҳолатлар қуйидаги воситалар: маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг тушунтиришлари, жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувлари, эксперт хулосаси, ашёвий далиллар, ашё ва ҳужжатларни олиб қўйиш тўғрисида тузилган баённома, овозли ёзувлар, видеоёзувлар, кинотасвир ва фотосуратлардан иборат материаллар, шунингдек бошқа материаллар билан белгиланади.";

иккинчи-учинчи хатбошилар тегишинча учинчи-тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


13. 45-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали тезкор ва махсус хизмат транспорт воситалари ҳамда улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан Қоидаларнинг 7.1-бандига мувофиқ имтиёздан фойдаланган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар қайд этилган ҳолларда ҳайдовчиларнинг кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликларини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда охирги зарурат ҳолатида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш тугатилади.".


14. 50-банд "махсус қурилма" деган сўзлардан кейин "ёхуд давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган ашёлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


15. 51-банднинг биринчи хатбошисидаги "икки ойдан" деган сўзлар "бир йилдан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. 55-банддаги "128-3-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида" деган сўзлар "128-3-модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. Қуйидаги мазмундаги 63-1-банд билан тўлдирилсин:

"63-1. Агар маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш жараёнида тегишли транспорт воситасига ҳуқуқбузарлик қайд этилган пайтда эгалик қилган шахс аниқланса ёхуд мазкур транспорт воситаси бошқа шахсларнинг ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлари натижасида транспорт воситаси мулкдорининг эгалигидан чиқиб кетганлиги аниқланса, транспорт воситасининг мулкдори ўзига тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликдан озод этилади.

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича иш янгидан кўриб чиқиш учун юборилиб, қарор бекор қилинган тақдирда, мазкур иш маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан у илгари содир этган ҳуқуқбузарликларнинг такрорийлигини инобатга олган ҳолда умумий асосларда кўриб чиқилади.".


18. 70-бандда:

биринчи хатбоши ", бундан мазкур банднинг иккинчи хатбошиси мустасно." деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун солинган жаримани ҳуқуқбузар жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб олтмиш кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда эса, шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай тўлаши лозим.";

иккинчи-учинчи хатбошилар тегишинча учинчи-тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


19. 72-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Маъмурий ҳуқуқбузарлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилганда бу ҳақда талонга белги қўйилмайди.".


20. Мазкур ўзгартиш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 1-1-илова билан тўлдирилсин.


21. 2-илова мазкур ўзгартиш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


22. 9-илова "маъмурий баённома" деган сўзлардан кейин "(___-сонли далолатнома)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.





Ўзгартиш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига

доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

1-1-ИЛОВА

______серияли _______-рақамли Жарима солиш тўғрисидаги қарор


         




(қарор чиқарилган сана)


(қарор чиқарилган жой)

Мен,


             

(қарорни чиқарган орган номи, мансабдор шахснинг лавозими, унвони, фамилияси, исми, отасининг исми)

махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузилиши тафсилотларини кўриб чиқиб қуйидагиларни


АНИҚЛАДИМ:

20__ йил "___" _________________ куни соат ____ да __________________________

      

кўчалари (чорраҳаси)да, _____________ да рўйхатда турувчи фуқаро

          


/

(транспорт воситаси эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми)


юридик шахс


га тегишли бўлган ___________ русумли,


(номи)


____________ давлат рақам белгили транспорт воситасида



(ҳуқуқбузарликнинг тафсилоти)

бу билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг _____-моддаси ____-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган.

           

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд

этиш техника воситасининг фотоматериали:


Содир этилган жойи:



(ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳудуд)

Қайд этиш санаси:


Қайд этиш вақти:


Қайд этиш сабаблари:



(ҳуқуқбузарлик тури)

          

        

ID 20150211C00100101

       

       

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 17-1, 309-1,

248, 304 ва 307-моддаларига асосланган ҳолда

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

______ русумли ________ давлат рақам белгили транспорт воситаси эгаси

          

(фамилияси, исми, отасининг исми)

/юридик шахс номи


масъул шахси


га Ўзбекистон Республикаси


(фамилияси, исми, отасининг исми)


МЖтКнинг _____-моддаси ____-қисмига асосан ____________ сўм миқдорида жарима жазоси тайинлансин.


Жаримани тўлаш учун банк реквизитлари:








(қарорни тузган ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси)

          


      

Ҳуқуқ ва мажбуриятларингиз:

Тайинланган жаримани қарор чиқарилган кундан бошлаб олтмиш (60) кундан кечиктирмай, ушбу қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда эса, шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан эътиборан ўттиз (30) кундан кечиктирмай тўлашингиз лозим.

Мазкур қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш (60) кун ўтгач жарима тўланмаган тақдирда транспорт воситангиз қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади.

Мазкур қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки маъмурий ишлар бўйича туман (шаҳар) судьясига унинг нусхасини олган кунингиздан бошлаб ўн кун ичида шикоят беришингиз мумкин. Шикоят маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор қабул қилган орган (мансабдор шахс) орқали ёки бевосита шикоят йўлланган судга юборилади.






Ўзгартиш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига

доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

2-ИЛОВА



КВИТАНЦИЯ

ВАРАҚАСИ

______ серияли № Х-000000

Энг кам иш ҳақининг ___________ миқдорида

(_____________) сўм

         

(ҳуқуқбузарнинг фамилияси, исми, отасининг исми)

      

      

(туғилган йили ва жойи)

МЖтКнинг _____-моддаси ____-қисми

Мен йўл қўйган ҳуқуқбузарликни тан оламан

ва берилган жазога эътирозим йўқ.

Квитанцияни олдим



(ҳуқуқбузарнинг имзоси)

           

(квитанция тўлдирган ДЙҲХХ ходимининг кўкрак нишони __________)

"_____" ______________ 20__ й.


-----------------------------------------------------------------------------------

қирқиш чизиғи


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ


Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги

учун жарима тўлаганлиги ҳақида


КВИТАНЦИЯ _____ № Х-000000

Энг кам иш ҳақининг ___________ миқдорида

(______________) сўм


Жарима жойида тўланган вақтда квитанциянинг

қуйи қисми ҳуқуқбузарга йиртиб берилади.

            

(жазо қўллаган мансабдор шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 12 октябрь, 40-сон, 521-модда


































Время: 0.1952
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск