Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Марказий банк Бошқарувининг 05.09.2015 й. 24/6-сон “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қарори (АВ томонидан 08.10.2015 й. 2465-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.10.2015 й.

N 2465-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

05.09.2015 й.

N 24/6


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасида нақд

пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 26 апрелдаги 9/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 309-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида нақд

пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Электрон тўловлар тўғрисида"ги, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги ҳамда "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини белгилайди.".


2. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Мижоз ҳисоб-китоб операцияларига доир барча масалалар бўйича унга хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилади. Банк ва мижоз ўртасидаги низолар улар ўртасида тузилган банк ҳисобварағи шартномасига мувофиқ ҳал қилинади. Ўзаро келишувга эришилмаган тақдирда, масалалар суд орқали ҳал этилади.".


3. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Банк томонидан ҳисоб-китоб ҳужжатлари қуйидаги ҳолларда ижрога қабул қилинади:

юридик шахслардан - ҳисоб-китоб ҳужжатларидаги имзолар ва муҳр изи имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада кўрсатилган намунага мувофиқ (раҳбарлик вазифаларини ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширадиган шахснинг) бўлганда (микрофирмалар учун бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахснинг имзо намунасини тақдим этиш талаб этилмайди);

якка тартибдаги тадбиркорлик ва юридик шахс ташкил этмасдан туриб деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи шахслардан - ҳисоб-китоб ҳужжатларидаги имзо ва муҳр изи имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада кўрсатилган намунага мувофиқ бўлган тақдирда, банк томонидан ижрога қабул қилинади.

Мижозларнинг имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчасида думалоқ муҳр изи қўйилмаган бўлса, ҳисоб-китоб ҳужжатлари муҳр изисиз қабул қилинади.

Ҳисоб-китоб ҳужжатлари имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчага имзо қўйган шахслар томонидан имзоланиши шарт. Ҳисоб-китоб ҳужжатларини факсимиле усулида нусха кўчириш воситаларидан фойдаланган ҳолда имзолаш тақиқланади.".


4. 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Тўлов топшириқномалари билан товарлар (ишлар, хизматлар), солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилиши мумкин.

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона портали ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайтида жойлашган солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали электрон тўлов топшириқномаси билан бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар амалга оширилиши мумкин.".


5. 44-банднинг биринчи хатбошиси "ташкилот муҳри билан" деган сўзлардан кейин "(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


6. 45-бандда:

"а" кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда тўлов талабномасининг биринчи ва иккинчи нусхалари - банкда қолдирилади. Тўлов талабномасининг учинчи нусхаси - у келиб тушгандан кейинги иш кунидан кечиктирмай (маблағларни тўловчи ёки унинг вакили белгиланган муддатда банкка ташриф буюрмаган ҳоллар бундан мустасно), банк томонидан ҳужжатни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда акцептлаш учун маблағларни тўловчи ёки унинг вакилига топширилади.";

"б" кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"учинчи нусхаси - кейинги иш кунидан кечиктирмай (маблағларни тўловчи ёки унинг вакили белгиланган муддатда банкка ташриф буюрмаган ҳоллар бундан мустасно), банк томонидан қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда акцептлаш учун маблағларни тўловчи ёки унинг вакилига топширилади.".


7. 49, 54 ва 71-бандлардаги "уч кун" деган сўзлар "уч иш куни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 51-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ўн кун" деган сўзлар "ўн иш куни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 59-бандда:

"г" кичик банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"тижорат банкларига шартнома асосида депозитга қўйилган Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ва улар бўйича ҳисобланган фоизлари ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда, уларнинг исталган ҳисобварақларига;";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


10. 63-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"63. Инкассо топшириқномалари бўйича маблағларни ундириб олишни тўхтатиб қўйиш ёки чақириб олиш инкассо топшириқномасини тақдим этган орган томонидан ёки ундирувчининг аризасига кўра ёхуд суд қарорига мувофиқ амалга оширилади. Инкассо топшириқномаси суд қарорига асосан бекор қилиниши мумкин.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 12 октябрь, 40-сон, 522-модда





































Время: 0.1975
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск