Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга танлов асосида ер участкалари бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.10.2015 й. 285-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 7 октябрдаги

285-сон қарорига

1-ИЛОВА


Юридик ва жисмоний шахсларга

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш

учун доимий фойдаланишга танлов асосида

ер участкалари бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга майдони 1 гектаргача ва 1 гектар бўлган ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини белгилайди.


2. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга аҳоли пунктларидаги майдони 1 гектаргача ва 1 гектар бўлган ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш фақат танлов асосида (кейинги ўринларда ер участкаларини танлов асосида бериш деб аталади) амалга оширилади.


3. Ушбу Низом талаблари:

кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган;

эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлашган;

Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйида инфратузилма ва сервис объектлари қуриш учун;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган объектларнинг аниқ турларини қуриш учун;

жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун, олиб қўйиладиган ер участкалари ўрнига юридик ва жисмоний шахсларга;

намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қурилаётган массивларда;

беш йил давомида фаолият турини ўзгартирмаслик ва ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказмаслик шарти билан тадбиркорлик субъектларига илгари берилган ер участкаларига қўшимча равишда (илгари берилган ер участкаси ўлчамидан кўп бўлмаган миқдорда) фақат ишлаб чиқаришни ва аҳолига кўрсатилаётган савдо, маиший, тиббий ва бошқа хизматларни кенгайтириш ҳамда турларини кўпайтириш (ер участкасининг қўшимча равишда берилиши асосланган тадбиркорлик субъектининг бизнес режаси туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан тасдиқланган бўлиши керак), тадбиркорлик субъектларининг мулки бўлган биноларга қўшимча кириш-чиқиш майдончалари, ертўлага тушиш ва юқори қаватларга чиқиш зиналарини ташкил этиш, бино ва иншоотларнинг қисмларига юк ташиш ва ўт ўчириш автомобилларини ўтишига йўл ташкил этиш учун ер участкаларини қўшиб беришга;

ноқишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун, шунингдек икки ва ундан кўп туманлар (шаҳарлар) ёки вилоятлар ҳудудида жойлашадиган объектларни қуриш учун аҳоли пунктлари ташқарисидаги ер участкаларини беришга татбиқ этилмайди.


4. Ер участкаларини танлов асосида бериш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


5. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


танлов предметининг минимал қиймати - танлов пердметини танловга қўйиш учун унинг белгиланган қиймати;


талабгор - таклиф этилган шартларда танловда қатнашиш ниятини билдирган юридик ва жисмоний шахс.


6. Тадбиркорлик субъектларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ намунавий таркиб асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари қарори билан тузиладиган тадбиркорлик субъектларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш бўйича доимий фаолият кўрсатадиган танлов комиссиялари томонидан амалга оширилади.


7. Ваколатли органлар томонидан ер участкаси бериш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш, ер участкасининг топографик харитасидан ер участкаси чегараларини натурага кўчириш далолатномасидан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан тузиладиган шартнома асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аванс тўлаш шарти билан амалга оширилади.

Аванс тўловлари танлов ғолибларидан тушадиган маблағларни жамлаш учун очиладиган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг махсус ҳисоб рақамларидан тўланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ҳисоб рақамларида маблағ бўлмаган ҳолатларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бюджетдан ташқари маблағлари ёки Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг захира жамғармалари ҳисобидан тўлаб берилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ер участкаси бериш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш функцияларини шартнома асосида туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимларига юклаши мумкин.

Тошкент шаҳрида ер участкаси бериш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.


8. Ер участкаси бериш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш ишларининг қиймати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда аниқланади.


9. Танлов предметининг минимал қиймати республика шаҳарлари, посёлкалари ва қишлоқ жойларидаги ер участкаларидан фойдаланиш учун уларнинг жойлашиш зонасига мувофиқ юридик шахслар учун белгиланган ер солиғининг йиллик ставкаси миқдорида белгиланади.


10. Ер участкаларини танлов асосида бериш натижасида тушган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг махсус ҳисоб рақамларида жамланади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаларининг ва "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК лойиҳа-қидирув ташкилотининг ер участкаси бериш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишишга харажатларини, аванс тўловларини чегирган ҳолда қоплашга йўналтирилади.

Тушган маблағларнинг қолган қисми Қорақалпоғистон Республикаси бюджети даромадига ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг тегишли маҳаллий бюджетлари даромадига ўтказилади.



II. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

УЧУН ТАНЛОВ АСОСИДА БЕРИЛАДИГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИ

РЎЙХАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ

ТАНЛОВГА ҚЎЙИШ УЧУН ЗАРУР МАТЕРИАЛЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


11. Танлов асосида бериладиган ер участкалари рўйхатини (кейинги ўринларда ер участкалари рўйхати деб аталади) шакллантириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан, ер участкаларининг рўйхати шаклида, улардан фойдаланишнинг мақсади, уларнинг майдони ва жойлашган жойи кўрсатилган ҳолда ҳар чоракнинг биринчи ўн кунлигигача (10 январгача, 10 апрелгача, 10 июлгача ва 10 октябргача) тақдим этиладиган туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг таклифлари асосида амалга оширилади.

12. Ер участкаларининг рўйхатини тузиш тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун ер участкалари бериш тўғрисида тушган аризаларни тақдим қилиш натижалари бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан, шунингдек:

тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ - туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш бўлимларининг;

тегишли туман (шаҳар) ерларидан фойдаланишнинг ҳолати мониторинги натижалари бўйича туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларининг;

туманларни (шаҳарларни) комплекс ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг таҳлили натижалари бўйича - туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимларининг;

тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказиладиган сўровлар натижалари бўйича - Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) бўлинмаларининг таклифлари асосида амалга оширилади.

Ушбу бандда кўрсатилган ташкилотларнинг таклифлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига ҳар йили чоракнинг биринчи ойини биринчи санасигача (1 январгача, 1 апрелгача, 1 июлгача ва 1 октябргача) бўлган муддатда тақдим этилади.

13. Тошкент шаҳрида ер участкалари рўйхатини шакллантириш Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан, ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган муддатларда, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун ер участкалари бериш тўғрисида тушган аризаларнинг таҳлили натижалари бўйича, шунингдек:

тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ - вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг;

ерлардан фойдаланишнинг ҳолати мониторинги натижалари бўйича - Тошкент шаҳри ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг;

ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг таҳлили натижалари бўйича - Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва комплекс ривожлантириш бош бошқармасининг;

тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказиладиган сўровлар натижаси бўйича - Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармасининг таклифлари асосида амалга оширилади.

Ушбу бандда кўрсатилган ташкилотларнинг таклифлари Тошкент шаҳри ҳокимлигига ҳар йили чоракнинг биринчи ойини биринчи санасигача (1 январгача, 1 апрелгача, 1 июлгача ва 1 октябргача) бўлган муддатда тақдим этилади.

14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳар йили чоракнинг биринчи ўн кунлигигача (10 январгача, 10 апрелгача, 10 июлгача ва 10 октябргача) бўлган муддатда ушбу Низомнинг 12 ва 13-бандларида кўрсатилган ташкилотларнинг таклифларини умумлаштирадилар ва уларни ер участкалари бериш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш учун тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига юборадилар.

14-1. Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ўзларининг ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашларида ер участкалари бериш бўйича материалларни тайёрлашдан олдин асосий ва қўшимча рўйхатлардаги ҳар бир ер участкасини шаҳарсозлик норма ва қоидаларга мувофиқлигини баҳолайдилар.

Шаҳарсозлик норма ва қоидаларга номувофиқ бўлган ер участкалари олдин асосий ва қўшимча рўйхатлардан чиқариб ташланади.

15. Ер участкалари бериш бўйича материаллар қуйидаги таркибда тайёрланади:

ер участкаси, шу жумладан ундан жорий фойдаланиш ва режалаштирилаётган мақсадда фойдаланиш тўғрисидаги қисқача ахборот;

туташ ер участкаларидан фойдаланиш турлари (зарурат бўлганда) қишлоқ хўжалиги харитасида) кўрсатилган ҳолдаги вазият схемаси;

ер участкасининг ер ости муҳандислик коммуникациялари акс эттирилган ҳолда М-500 масштабли топографик харитадаги жойлашиш режаси;

ер участкасининг уни камида икки томондан ўраб турган объектлар кўрсатилган ҳолдаги фотосурати (15 х 20 см);

туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссиясининг (кейинги ўринларда туман (шаҳар) комиссияси деб аталади) ер участкасини танлаш далолатномаси;

ер участкаси чегараларини натурага чиқариш далолатномаси.


16. Ер участкаларининг топографик харитасини ишлаб чиқиш учун "ЎзГАШКЛИТИ" ДУКнинг лойиҳа-қидирув ташкилоти ваколатхонаси шартнома асосида жалб этилади, унинг томонидан айни бир вақтда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали вакиллари иштирокида ер участкаси чегараларини натурага чиқариш амалга оширилади.

Ер участкасининг топографик харитасини тайёрлаш ва ер участкаси чегараларини натурага чиқариш учун қуйидаги миқдорда тўлов ундирилади:

0,3 гектаргача майдон суратга олинганда - энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида;

0,3 гектардан 0,5 гектар майдон суратга олинганда - энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида;

0,5 гектардан 0,7 гектаргача майдон суратга олинганда - энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида;

0,7 гектардан 1,0 гектар майдон суратга олинганда - энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида.

Ер участкасининг топографик харитасини тайёрлаш ва ер участкаси чегараларини натурага чиқариш бўйича ишлар "ЎзГАШКЛИТИ" ДУКнинг лойиҳа-қидирув ташкилоти билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.

Ер участкаси чегараларини натурага кўчириш "ЎзГАШКЛИТИ" ДУКнинг лойиҳа-қидирув ташкилоти, туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали вакиллари томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади.

17. Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ҳар йили чоракнинг биринчи ойини учинчи ўн кунлигигача (30 январгача, 30 апрелгача, 30 июлгача ва 30 октябргача) бўлган муддатда ер участкалари бериш бўйича материалларни тайёрлайди ва уларни ваколатли ташкилотлар билан келишади.

18. Ер участкаси бериш бўйича материаллар тайёрлаш давомида:

унинг умумий майдони аниқланади;

шаҳарсозлик ва ер тузиш ҳужжатлари, ер ва шаҳарсозлик кадастрлари маълумотлари ўрганилади;

ер участкаларини бинолар ва иншоотларни асоссиз кўчириш, сув хўжалиги объектлари ва муҳандислик инфратузилмасидан фойдаланишда ноқулайлик пайдо бўлиши истисно этиладиган ҳолда жойлаштириш имконияти қидирилади;

кенглиги жойлаштириладиган ишлаб чиқариш класси билан аниқланадиган атмосфера ҳавосини ифлослантириш манбалари ҳисобланадиган объектлар атрофини санитария жиҳатидан қўриқлаш зонасини таъминлаш имконияти ҳисобга олинади.


19. Ер участкаси бериш бўйича материаллар:

туман (шаҳар) ҳокими билан;

туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими - ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси билан;

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари билан;

туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан, Тошкент шаҳрида - шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан;

туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ёнғин хавфсизлиги бўлими билан, Тошкент шаҳрида - Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармасининг ёнғин хавфсизлиги бошқармаси билан;

маданий мерос ёдгорликлари қўриқланадиган зонада объект қуриш учун ер участкаси танлашда - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг маданий мерос объектларини қўриқлаш ва улардан фойдаланиш бош илмий-ишлаб чиқариш бошқармаси минтақалараро (минтақа) давлат инспекцияси билан;

қўриқланадиган табиий ҳудудлар, магистрал қувурлар, темир йўллар ва автомобиль йўллари, электр қуввати узатиш ва алоқа линиялари, шунингдек аэродромлар ҳамда чиқиндиларни ва бошқа заҳарли моддаларни кўмиш жойлари яқинидаги қўриқланадиган, сувни муҳофаза қилиш ва санитария ҳимоя зоналарида ер участкалари танлашда - тегишли режимли ҳудудлар ва иншоотлардан фойдаланадиган ва уларни ишлатадиган ташкилотлар билан;

автомобилларнинг тўхтаб туриш жойлари ва йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи бошқа объектлар учун ер участкаси ажратиладиган ҳолатларда - давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий органи билан келишилади.

Ер участкаси бериш бўйича материалларни ваколатли туман (шаҳар) органлари ва бошқа шахслар билан келишиш 10 иш куни мобайнида амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига мурожаат олинган кундан бошлаб белгиланган муддат мобайнида ваколатли ташкилотлар томонидан хулосалар тақдим этилмаган тақдирда ер участкасини жойлаштириш режаси келишилган ҳисобланади, мураккаблик (хавфлилик)нинг II ва III тоифаларидаги объектлар бундан мустасно.

Ер участкалари бериш бўйича материалларни келишишда ваколатли ташкилотлар томонидан қўшимча ҳужжатлар тақдим этишга доир талабларни белгилаш тақиқланади.


20. Ер участкалари бериш бўйича материалларни келишишда ваколатли ташкилотлар томонидан айни бир вақтда қуйидаги хулосалар берилади:

туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг, Тошкент шаҳрида - ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг хулосаси;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон қарорига мувофиқ, Давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши керак бўлган объектлар учун - ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин танлов ғолиби томонидан атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳасини тақдим этиш шарти билан ер участкаси бериш мумкинлиги ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг хулосаси;

туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг, Тошкент шаҳрида - шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг хулосаси;

туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ёнғин хавфсизлиги бўлимининг, Тошкент шаҳрида - Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг хулосаси.

Хулосаларда унинг шаҳарсозлик, санитария, табиатни муҳофаза қилиш, ёнғинга қарши ҳамда бошқа норма ва қоидаларга риоя этиш бўйича мажбуриятларида ҳисобга олинадиган танлов ғолибига қўйиладиган талаблар баён қилинади.


21. Ер участкалари бериш бўйича материалларни келишишда ваколатли ташкилотлар томонидан айни бир вақтда туман (шаҳар) комиссиясининг ер участкаси ажратиш далолатномаси имзоланади.

Ер участкалари ажратиш далолатномаси фақат туман (шаҳар) комиссиясининг танланаётган ер участкаси манфаатларига дахлдор бўлган ташкилотларнинг вакиллари ҳисобланадиган аъзолари томонидан имзоланади.


22. Тошкент, Самарқанд шаҳарларининг лойиҳадаги чегараларида, Тошкент вилояти шаҳарларида, туманларининг маъмурий марказларида ва шаҳар посёлкаларида жойлашган ер участкаларини бериш бўйича материаллар 10 иш куни мобайнида "ТошкентбошрежаЛИТИ" ДУКнинг бош лойиҳа-қидирув ташкилоти билан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида, туманларининг маъмурий марказларида ва шаҳар посёлкаларида - "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУКнинг бош лойиҳа-қидирув ташкилоти билан, қишлоқ аҳоли пунктларида - "Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖнинг бош лойиҳа-қидирув ташкилоти билан келишилади.

Бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари берилаётган ер участкасида қуриш режалаштирилаётган объектнинг қувватини ва бошқа параметрларини аниқлаш учун ер участкасини танлашда шаҳарсозлик, санитария, табиатни муҳофаза қилиш, ёнғинга қарши курашиш бўйича ҳамда бошқа норма ва қоидаларнинг бузилишлари аниқланган ҳолатларда Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаларидан, тақдим этишнинг зарурлигини асослаган ва қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда, қўшимча материаллар талаб қилишга ҳақлидир. Бунда ер участкаси бериш бўйича материалларни келишиш муддати 5 кунга узайтирилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари томонидан зарур қўшимча материаллар 5 кун мобайнида тақдим этилмаган ҳолатларда бош-лойиҳа-қидирув ташкилоти ер участкаси бериш бўйича материалларни пухталаштириш учун қайтаришга ҳақлидир.


23. Тошкент шаҳрида ҳамда Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Тошкент, Бўстонлиқ ва Паркент туманларида ер участкалари бериш бўйича материаллар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида ер участкалари бериш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 22 августдаги 189-сон ҳамда "Тошкент вилоятида юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари бериш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 20 январдаги 16-сон қарорларига мувофиқ ташкил этилган комиссияларга қонунчиликда белгиланган тартибда келишиш учун киритилади.

24. Шаҳарлар ва посёлкаларда (туман марказларида) қурилиши тугалланган маъмурий марказлар, уй-жой микротуманлари ҳудудида илгари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳалар бўйича объектлар қуриш учун ер участкалари беришда ер участкасини танлаш материаллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ижтимоий ва фуқаролар учун объектларни лойиҳалаштириш ва қуришда зарур тартиб ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1666-сон қарори билан тузилган Қуриш ва реконструкция қилиш Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланадиган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссияси билан ҳам келишилади.


25. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳар йили чоракнинг иккинчи ойини иккинчи ўн кунлигигача (20 февралгача, 20 майгача, 20 августгача ва 20 ноябргача) бўлган муддатда, ер участкалари бериш бўйича келишилган материаллар асосида ер участкалари рўйхатини тасдиқлайдилар ҳамда уни "Кўчмас мулк савдо хизмати" МЧЖнинг ҳудудий филиалларига, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига ер участкаларини танловга қўйишга тааллуқли танлов ҳужжатларини тайёрлаш учун юборадилар.


III. ТАНЛОВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ, ШУНИНГДЕК

ТАНЛОВ НАТИЖАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ


26. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:

танлов ҳужжатларини тайёрлаш;

танловни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;

талабгорлардан танлов таклифларини ва зарур ҳужжатларни қабул қилиш;

тушган танлов таклифларини баҳолаш, танловнинг ғолибини аниқлаш ва натижаларини расмийлаштириш;

танлов ғолиби тўғрисида билдириш.


27. Танловни ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари "Кўчмас мулк савдо хизмати" МЖЧнинг ҳудудий филиаллари билан ер участкалари бериш учун танловни ташкил этиш ва ўтказиш хизматлари кўрсатиш юзасидан шартнома тузадилар.


28. "Кўчмас мулк савдо хизмати" МЖЧнинг ҳудудий филиаллари:

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари билан биргаликда танлов ҳужжатларини тайёрлайди;

ер участкаларининг тасдиқланган рўйхати олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида танловни эълон қилиш санасини ва танлов шартларини белгилайди;

танловда қатнашиш учун буюртманомалар бериш муддатини белгилайди;

танлов таклифлари солинган конвертларни очиш белгиланган санадан камида ўттиз кун олдин асосан Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида тарқатиладиган, икки минг нусхадан ортиқ тиражда нашр этиладиган камида иккита даврий нашрларда ҳамда "Кўчмас мулк савдо хизмати" МЖЧнинг, "Давархитектқурилиш" қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида, шунингдек Интернет тармоғидаги Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона порталида ер участкаларининг рўйхатини кўрсатган ҳолда танлов ўтказилиши тўғрисида расмий билдириш эълон қилинишини таъминлайди;

талабгорларга уларнинг сўровлари бўйича танлов ҳужжатларини тақдим этади;

талабгорларнинг танловда қатнашиш учун берилган буюртманомаларини рўйхатдан ўтказади ҳамда улар мазмунининг махфийлигини ва сақланишини таъминлайди;

талабгорларнинг ер участкаси билан танишиши учун шарт-шароитлар яратади;

талабгорларни тақдим этиладиган ҳужжатларнинг намуналари билан таъминлайди ҳамда уларни расмийлаштиришда кўмаклашади;

танлов якунлари тўғрисидаги ахборотни матбуотда эълон қилади.

"Кўчмас мулк савдо хизмати" МЖЧнинг ҳудудий филиаллари танлов қатнашчилари таклиф этган таклифларнинг сақланиши ва ошкор этилмаслиги, шунингдек талабгорлар учун тенг шароитлар таъминланиши учун жавоб беради.


29. Танлов тўғрисидаги билдиришномада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

"Кўчмас мулк савдо хизмати" МЖЧ ҳудудий филиалларининг почта манзили, уларнинг алоқа телефони, телефакси ва электрон почта манзили;

танловга қўйилган ер участкаларининг номи, сони, тавсифи, фойдаланиш мақсади ва жойлашган жойи;

танлов предметининг минимал қиймати;

мажбуриятларни бажариш шакллари ва шартлари кўрсатилган ҳолда мажбуриятларнинг бошланғич ҳажми;

ер участкасига бўлган чекланган (мажбуриятлар олинган) ҳуқуқлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот;

талабгорларнинг таклифлари қайд этилган конвертларни очиш санаси, вақти ва жойи;

танлов ғолибини аниқлаш санаси, вақти, жойи ва шартлари;

закалат миқдори, уни қўйиш муддати ва тартиби, уни тўлаш учун банк реквизитлари;

буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати (кун ва соат кўрсатилган ҳолда);

танлов ҳужжатларини ва қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил;

танлов ҳужжатлари учун тўлов миқдори ва уни тўлаш учун банк реквизитлари.


30. Танлов ҳужжатлари пакетида қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак:

талабгорлар учун йўриқнома;

танловнинг техник қисми;

танловнинг тижорат қисми.

Шунингдек танлов ҳужжатларига танлов комиссияси томонидан тасдиқланадиган танлов ғолибини танлаб олиш мезонлари илова қилинади.


31. Талабгорлар учун йўриқномада қуйидагилар бўлиши керак:

танлов ўтказиш қоидалари бўйича тушунтириш олиш мумкин бўлган "Кўчмас мулк савдо хизмати" МЖЧ ҳудудий филиалларининг почта манзили, уларнинг алоқа телефони, телефакси ва электрон почта манзили;

танловда қатнашиш учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби;

танлов таклифларини расмийлаштириш бўйича талаблар;

танлов таклифини тақдим этиш тартиботига оид талаблар;

танлов таклифлари қайд этилган конвертларни очиш тартиби;

танлов таклифларини баҳолаш тартиби.


32. Танлов ҳужжатларининг техник қисмида қуйидагилар бўлиши керак:

ер участкасини бериш шартлари ва мақсадлари;

объект қурилишини тугаллаш муддати;

танлов мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисидаги шартнома лойиҳаси;

ер участкасининг жойлашиш режаси билан ер участкасини беришга оид материаллар;

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари томонидан тайёрланган шаҳарсозлик топшириғи (қурилиши учун ер участкаси танловга қўйилаётган бино ёки иншоотнинг ташқи кўринишига оид умумий талабларни белгиловчи, шунингдек талабгорнинг танлов мажбуриятларида ва бино ёки иншоотнинг ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатларида ҳисобга олинадиган қурилишнинг, автомобиллар тўхтаб туриш жойининг, ҳудудга кириш ва ҳудуддан чиқиш йўлларининг, кичик архитектуравий шаклларнинг, ушбу ер участкасини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштиришнинг тахминий майдонларини аниқлаштирувчи ҳужжатлар);

танлов ғолибининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизлик талабларига, шунингдек санитария нормалари ва қоидаларига риоя қилиш бўйича мажбуриятлари;

танлов ғолибининг ногиронларнинг ижтимоий инфратузилма объектларига (турар жойларга, жамоат, ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларига, дам олиш жойларига, маданий-томоша муассасалари ва бошқа объектларга) тўсиқсиз киришлари учун шарт-шароитлар яратиш бўйича мажбуриятлари;

танлов ғолибининг маданий мерос объектларини ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни сақлашга қўйиладиган талабларга риоя этиш бўйича мажбуриятлари.


33. Танлов ҳужжатларининг тижорат қисмида қуйидагилар бўлиши керак:

танлов предметининг қиймати бўйича таклиф;

ташкил этиладиган иш ўринларининг энг кам сони бўйича таклиф;

назарда тутилаётган инвестициялар ҳажми бўйича таклиф.


34. Талабгорлар эълон берилгандан кейин танлов ҳужжатларини оладилар (шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилгач, талабгорга тилхат остида берилади). Танлов ҳужжатлари ҳар бир талабгорга энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдоридаги тўлов асосида берилади.

Кўчмас мулк савдо хизмати" МЧЖнинг ҳудудий филиаллари томонидан ахборот-маслаҳат хизматлари учун талабгорлардан қўшимча тўлов талаб қилишга йўл қўйилмайди.

35. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг вакили чопар орқали ёхуд почта орқали буюртма хат билан "Кўчмас мулк савдо хизмати" МЖЧнинг ҳудудий филиалларига танлов ўтказиш тўғрисидаги билдиришномада белгиланган муддатларда танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ тузилган танлов таклифлари;

объектнинг фасадларини ва бош режасини ўз ичига олувчи лойиҳа эскизи;

ишлаб чиқариш мўлжалланаётган маҳсулот тури, ҳажми ва ассортименти ёки кўрсатиладиган хизматлар тури бўйича таклифлар;

лойиҳанинг талабгорнинг ўз маблағлари, шунингдек кредит ресурслари ҳисобига молиялаштириш билан таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотлар.

Танловда қатнашиш учун буюртманомага илова қилинган барча ҳужжатлар талабгорлар томонидан елимланган (имзо билан тасдиқланган) конвертларда, танлов предмети минимал қийматининг 10 фоизи миқдоридаги закалат танлов тўғрисида билдиришномада кўрсатилган банкнинг ҳисоб рақамига ўтказилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхаси билан бирга тақдим этилади.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Танлов таклифларининг амал қилиш муддати танлов ҳужжатларида белгиланади.


36. Танловда қатнашишга буюртманомалар қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва конвертларни очишнинг билдиришномада кўрсатилган санасидан бир кун олдин соат 18.00 да тугайди.

"Кўчмас мулк савдо хизмати" МЖЧ ҳудудий филиалининг ваколатли ходими буюртманоманинг иккинчи нусхасига ҳужжатларнинг рўйхати билан бирга берилган ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида белги қўяди, улар қабул қилинган сана ва вақтни кўрсатади. Буюртманоманинг иккинчи нусхаси талабгорга ёки унинг вакилига топширилади ёхуд почта орқали юборилади.

"Кўчмас мулк савдо хизмати" МЧЖнинг ҳудудий филиаллари ходимлари томонидан ушбу Низомнинг 35-бандида назарда тутилган ҳужжатларни муҳрланмаган конвертларда қабул қилиш, муҳрланган конвертларни очиш ва талабгорнинг имзолари мавжудлигини текшириш баҳонасида улардаги ҳужжатлар билан танишишга йўл қўйилмайди.

"Кўчмас мулк савдо хизмати" МЖЧнинг ҳудудий филиаллари қуйидаги ҳолларда талабгорларнинг буюртманомаларини қабул қилмайди:

буюртманома билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин тақдим этилганда;

талабгор ушбу Низомнинг 34-банди талабларига мувофиқ танлов ҳужжатларини олмаганда.

Буюртманомаларни қабул қилиш рад этилишининг бошқа асосларига йўл қўйилмайди.

"Кўчмас мулк савдо хизмати" МЖЧнинг ҳудудий филиаллари томонидан қабул қилинмаган ҳужжатлар қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги белги қўйилган ва сабаблари кўрсатилган ҳолда ўша куннинг ўзида бевосита талабгорга ёки унинг вакилига тилхат билан ёхуд кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни почта орқали буюртма хат билан жўнатган ҳолда қайтарилади. Бунда тўланган закалат суммаси талабгорга беш банк куни мобайнида қайтарилади.


37. Олинган буюртманомалар тартиб рақамлари қўйилган саҳифали, ип ўтказиб тикилган махсус журналда рўйхатдан ўтказилади.

Талабгорларнинг танлов таклифлари конвертларни очишнинг белгиланган муддатигача очилмайди ва сейфда сақланади.


38. Конвертларни очишнинг белгиланган санасигача талабгор "Кўчмас мулк савдо хизмати" МЖЧнинг ҳудудий филиалларини ёзма равишда хабардор қилиш йўли билан ўз буюртманомасини ва танлов таклифларини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. "Кўчмас мулк савдо хизмати" МЖЧнинг ҳудудий филиаллари кўрсатиб ўтилган билдиришномани тушган кунида рўйхатдан ўтказиши шарт. Ушбу ҳолатда талабгордан тушган закалат беш банк куни мобайнида қайтарилиши керак.

Танлов қатнашчиси кўрсатиб ўтилган санадан кейин ўз таклифини қайтариб олган тақдирда, унинг тўлаган закалати қайтарилмайди.


39. Танлов комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) ўз иш регламентини мустақил ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

б) танлов ўтказиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган танлов таклифларини тақдим этиш муддатларини ёки танлов ўтказиш санасини танлов ҳужжатлари берилган барча талабгорларни (улар мавжуд бўлганда) ёзма билдиришнома юборган ҳолда, шунингдек ушбу Низом 28-бандининг бешинчи хатбошида назарда тутилган ахборот ресурсларида тегишли билдиришномани эълон қилган ҳолда танлов ўтказиш санасини танлов ўтказиш тўғрисидаги билдиришномада белгиланган муддатдан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш;

в) сўзлар, таклифлар ва ифодаларда икки хил талқин қилинмайдиган умумий қабул қилинган белгилар ва номлардан фойдаланган ҳолда тушунарли тилда тузилиши керак бўлган танлов ҳужжатларини тасдиқлаш;

г) танловда қатнашиш учун талабгор томонидан тўланадиган закалатни тўлаш тартибини белгилаш;

д) танлов таклифларини кўриб чиқиш муддатини белгилаш ва конвертлар очилган санадан бошлаб 3 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатда танлов ғолибини аниқлаш;

е) таклифлар танлов ҳужжатларига ва танлов ўтказиш шартларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, танлов қатнашчиларининг таклифларини рад этиш, бу ҳақда талабгорга хабар бериш ва рад этиш сабабларини кўрсатиш;

ж) қуйидаги ҳолларда:

билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгунга қадар бирорта ҳам буюртманома тушмаганда;

барча тушган танлов таклифлари танлов ҳужжатлари шартларига мувофиқ бўлмаганда танловни бўлиб ўтмаган деб эълон қилиш.

Танлов таклифи фақат бир нафар талабгордан тушганда танлов комиссияси томонидан танлов бўлиб ўтмаган деб эълон қилинади ва унинг қарори билан белгиланган муддатларда такрорий танлов ўтказилади. Такрорий танлов ўтказишда танлов таклифи яна фақат бир нафар талабгордан тушганда танлов комиссияси томонидан танлов ўтмаган деб эълон қилинади ва танлов комиссиясининг танлов натижалари тўғрисидаги протоколида ушбу талабгорга ер участкаси берилиши қайд этилади.

40. Танлов комиссияси қуйидагиларга мажбур:

ўз фаолиятини ҳозир бўлиш тартибида ташкил этиш;

конвертларни очишда ва танлов натижаларини эълон қилишда талабгорлар ёки уларнинг ишончли вакилларининг ҳамда тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг вакилларининг иштирок этиши учун шароит яратиш;

конвертлар очилмаганлигини ва улардаги муҳрларнинг бузилмаганлигини текшириш;

танлов ўтказиш жараёнини назорат қилиш;

талабларнинг бирлигини ва танлов натижалари бўйича қарорлар қабул қилишнинг холисоналигини таъминлаш;

ушбу Низом, бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган, тил бириктириш ва танлов ўтказиш тартиб-қоидасини бузадиган бошқа олдиндан кўрилмаган ҳолатлар аниқланган тақдирда, танлов ўтказишни тўхтатиш;

танлов таклифларини улар мазмунининг рақобатлашувчи талабгорларга ошкор қилинишига йўл қўйилмайдиган тарзда кўриб чиқиш.


41. Танлов таклифлари қайд этилган конвертларнинг биринчи нусхалари танлов комиссияси томонидан белгиланган кун ва соатда очилади. Конвертларнинг иккинчи нусхалари "Кўчмас мулк савдо хизмати" МЖЧнинг ҳудудий филиалида сақланади ва таклифларнинг мазмуни бўйича низолар юзага келган тақдирда очилади.

Ягона қатнашчининг танлов таклифлари қайд этилган конверт очилмайди.

Талабгорлар танлов таклифлари қайд этилган конвертларни очишда иштирок этишлари мумкин.

Танлов комиссияси томонидан танлов таклифлари қайд этилган конвертларни очишда шартлар ва тартиб-қоидаларга риоя қилиниши, танлов ҳужжатларида кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжудлиги текширилади.


42. Танлов таклифларини баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

талабгор таклифларини танлов ҳужжатларининг техник қисми бўйича, шу жумладан лойиҳа эскизини баҳолаш;

талабгорнинг ташкил этиладиган иш ўринларининг энг кам сони бўйича таклифини баҳолаш;

талабгорнинг назарда тутилаётган инвестициялар ҳажми бўйича таклифини баҳолаш;

талабгорнинг ишлаб чиқариш мўлжалланаётган маҳсулот тури, ҳажми ва ассортименти ёки кўрсатиладиган хизматлар тури бўйича таклифини баҳолаш;

талабгорнинг танлов предмети қиймати бўйича таклифини баҳолаш;

лойиҳанинг талабгорнинг ўз маблағлари, шунингдек кредит ресурслари ҳисобига молиялаштириш билан таъминланганлиги.

Зарурият бўлганда, танлов таклифларини баҳолаш учун комиссия томонидан қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин:

охирги йил учун аудиторлик ташкилотининг (юридик шахслар учун) хулосаси (мавжуд бўлганда);

охирги икки йил учун талабгорнинг бухгалтерия баланси (юридик шахслар учун);

лойиҳани амалга ошириш бўйича бизнес-режа (мавжуд бўлганда).


43. Энг яхши танлов таклифини таклиф этган талабгор танлов ғолиби деб эътироф этилади.


44. Танлов ғолибини аниқлаш конвертлар очилган кунда танлов комиссиясининг ёпиқ мажлисида ўтказилади.

Қарор танлов комиссияси аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда танлов комиссияси раиси ҳал қилувчи овозга эга бўлади.

Агар танлов комиссияси мажлисида комиссия аъзоларининг камида тўртдан уч қисми қатнашса танлов комиссиясининг қарори қонуний ҳисобланади.


45. Танлов комиссияси танлов натижаларини тушган буюртманомалар сонига қараб танлов таклифлари қайд этилган конвертлар очилган санадан бошлаб 3 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатда протокол шаклида расмийлаштиради.

Протоколда:

танлов комиссиясининг таркиби;

танлов талабгорлари ва уларнинг таклифлари тўғрисидаги маълумотлар;

ер участкаси жойлашган жой ва унинг майдони;

ер участкасидан фойдаланишнинг мақсади;

танлов ғолиби;

овоз бериш натижалари ва танлов комиссияси аъзоларининг қарори;

ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини олишнинг баҳоси, тўлов шакли, ғолибни танлашга асос бўлган шартлар кўрсатилади.

Протокол танлов комиссиясининг барча аъзолари, танлов ғолиби томонидан имзоланади ва танлов комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.


46. Танлов натижалари расмийлаштирилгандан кейин "Кўчмас мулк савдо хизмати" МЖЧнинг ҳудудий филиаллари бир иш куни мобайнида ушбу Низом 28-бандининг бешинчи хатбошида назарда тутилган ахборот ресурсларида танлов натижалари тўғрисидаги ахборотни эълон қилишга буюртманома расмийлаштиради.


47. "Кўчмас мулк савдо хизмати" МЖЧнинг ҳудудий филиаллари танлов якунлари бўйича қарор қабул қилинган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида танлов ғолибини ва талабгорларини танлов натижалари тўғрисида хабардор қилади, уларга ўтказилган танлов натижалари тўғрисидаги тасдиқланган протоколни юборади.


48. Ўтказилган танлов натижалари тўғрисидаги протокол расмийлаштирилгандан кейин бир иш куни мобайнида тегишли туман (шаҳар) ҳокимига тақдим этилади, ҳоким 5 кун мобайнида:

ер участкаси бериш тўғрисида қарор қабул қилади ва танлов ғолиби билан танлов предмети қийматини ва бошқа тўловларни тўлашга, шунингдек объектни ҳужжатларининг техник қисми талабларига мувофиқ қуришга оид танлов мажбуриятларини бажариш юзасидан шартнома тузади;

ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига юборади.

Тошкент шаҳрида, шунингдек Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Тошкент, Бўстонлиқ ва Паркент туманларида ер участкалари ажратиш тўғрисида қарорлар тегишли равишда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимлари томонидан қабул қилинади.

48-1. Қишлоқ жойларда ва узоқ туманларда ер участкаларини танлов асосида беришда ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини олган танлов ғолиблари танлов предмети қийматини бир йилгача бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин, танлов закалати ва бошқа белгиланган аванс тўловлари бундан мустасно.

49. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарор олингандан кейин 2 кун мобайнида ер участкаси ажратишга доир материаллар асосида ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади, шунингдек танлов ғолибига ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани беради.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун танлов ғолиблари томонидан ариза берилишига ва қўшимча ҳужжатлар тақдим этилишига оид талаблар белгилаш тақиқланади.


50. Танлов ғолиби танлов мажбуриятларини бажариш тўғрисидаги шартномани тузишдан бош тортган ёки уни рад этган тақдирда танлов натижалари бекор қилинади ва танлов комиссияси қарори билан белгиланган муддатларда такрорий танлов ўтказилади.

Такрорий танлов ўтказишда дастлабки танлов шартлари қайта кўриб чиқилмайди.


51. Танлов ғолиби шартнома тузишдан бош тортган ёки уни рад этган тақдирда у тўлаган закалат суммаси қайтарилмайди.


52. Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини олиш билан боғлиқ барча тўловлар ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин амалга оширилади, закалат бундан мустасно. Бунда танлов ғолиби томонидан тўланган закалат шартномада белгиланган ер участкасига бўлган ҳуқуқ қийматига киритилади, қолган талабгорларга эса закалат белгиланган тартибда беш банк куни мобайнида қайтарилади.

Шаҳарсозлик топшириғини ишлаб чиқиш бўйича харажатлар объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқаётган лойиҳалаш ташкилоти томонидан архитектура-режалаштириш топшириғини олишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган миқдорларда қопланади.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


53. Танлов ғолиби томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилиш белгиланган тартибда:

танлов ғолиби ва лойиҳалаш ташкилоти томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда қабул қилинган мажбуриятларга риоя этилиши - Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасининг давлат экспертизаси ҳудудий бошқармалари;

танлов ғолиби томонидан объектнинг қурилиши бўйича қабул қилинган мажбуриятларга риоя этилиши - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари, қабул комиссиялари;

танлов ғолиби томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизлик бўйича қабул қилинган мажбуриятларга риоя этилиши - Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари;

танлов ғолиби томонидан танлов ҳужжатларининг тижорат қисмига мувофиқ қабул қилинган мажбуриятларга риоя этилиши - туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.


54. Танлов ғолиби томонидан қабул қилинган мажбуриятларга риоя этилмаган тақдирда, унинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи қонун ҳужжатларида ва танлов мажбуриятларини бажариш учун тузилган шартномада белгиланган тартибда тўхтатилади.


55. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.


56. Танлов асосида ер участкалари беришда пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Юридик ва жисмоний шахсларга

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий

фойдаланишга танлов асосида ер участкалари бериш

СХЕМАСИ

Субъектлар

Механизм


Муддатлар

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) бўлинмалари, туманлар ва шаҳарларнинг иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари

     

Ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича белгиланадиган тадбиркорлик субъектлари эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида бериладиган ер участкалари рўйхатини шакллантириш учун таклифлар бериш.

      

Ҳар чоракнинг биринчи ойини биринчи санасигача (1 январгача, 1 апрелгача, 1 июлгача ва 1 октябргача) бўлган муддатда



















Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари

       

Ер участкалари рўйхатини тузиш ва уни тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига юбориш.

        

Ҳар чоракнинг биринчи ойини бешинчи санасигача (5 январгача, 5 апрелгача, 5 июлгача ва 5 октябргача) бўлган муддатда



















Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

      

Танловга қўйилган ер участкалари рўйхатини умумлаштириш ҳамда уни Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига ер участкалари бериш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишишни таъминлаш учун юбориш.

       

Ҳар чоракнинг биринчи ўн кунлигигача (10 январгача, 10 апрелгача, 10 июлгача ва 10 октябргача) бўлган муддатда



















Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари

        

1. Туманлар (шаҳарлар) ваколатли ташкилотлари билан ер участкаларини жойлаштириш режаларини тайёрлаш ва келишиш.


2. Ер участкасини бериш бўйича материалларни қуйидаги бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан келишиш:

"ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК;

"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК;

"Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ.


3. Ер участкалари рўйхати ва ер участкасини бериш бўйича материалларни танлов ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига юбориш.

       

Ҳар чоракнинг иккинчи ойини ўн бешинчи санасигача (15 февралгача, 15 майгача, 15 августгача ва 15 ноябргача) бўлган муддатда



















Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

        

"ЎзГАШКЛИТИ"ДУКнинг лойиҳа-қидирув ташкилотлари томонидан ер участкаларининг топографик хариталарини ишлаб чиқиш ва ер участкаси чегараларини натурага кўчиришни таъминлаш.

          

Шартномага асосан



















Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

       

Ер участкаси бериш бўйича келишилган материалларни "Кўчмас мулк савдо хизмати" МЧЖнинг ҳудудий филиалларига, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига тегишлилиги бўйича танлов ҳужжатларини тайёрлаш ва ер участкаларини танловга қўйиш учун юбориш.

       

Ҳар чоракнинг иккинчи ойини иккинчи ўн кунлигигача (20 февралгача, 20 майгача, 20 августгача ва 20 ноябргача) бўлган муддатда



















"Кўчмас мулк савдо хизмати" МЧЖнинг ҳудудий филиаллари

        

1. Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари билан биргаликда танлов ҳужжатларини тайёрлаш.


2. Танлов ўтказиш тўғрисида эълон бериш.


3. Талабгорларга уларнинг сўрови бўйича танлов ҳужжатларини тақдим этиш.


4. Талабгорларнинг танловда иштирок этишга буюртманомаларини рўйхатдан ўтказиш.

        

Шартномада назарда тутилган муддатларда


Танлов таклифлари мавжуд конвертни очишдан камида 30 кун олдин

Сўров тушган кунда


Буюртманома тушган кунда



















Даъвогар

         

1. Танловда иштирок этиш учун ариза бериш.

2. Танлов ташкилотчисидан танлов ҳужжатларини олиш.

        

Билдиришнома чиққандан кейин

Эълонда кўрсатилган муддатларда



















Танлов комиссияси

       

1. Танлов таклифлари бўлган конвертларни очиш.


2. Танлов таклифларини кўриб чиқиш, танлов ғолибини аниқлаш, шунингдек танлов натижаларини баённома билан расмийлаштириш.

         

Эълонда кўрсатилган муддатларда

Конвертлар очилгандан кейин 3 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатда



















Туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлари

         

1. Ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва танлов ғолиби билан танлов мажбуриятларини бажариш тўғрисидаги шартномани тузиш.


2. Ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига юбориш.

          

Танлов натижалари тўғрисидаги протоколни олган кундан бошлаб 5 кун мобайнида



















Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиаллари

       

Тўловлар ундирмасдан ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказганлиги тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштириш.

     

Ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб 2 кун мобайнида








     





Низомга

2-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектларининг танлов таклифларини

кўриб чиқиш бўйича танлов комиссияларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

     

Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, танлов комиссиясининг раиси

Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи

Лавозимига кўра

-

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг раҳбари


Лавозимига кўра

-

Адлия вазирлиги ҳудудий бўлинмаси раҳбарининг биринчи ўринбосари


Лавозимига кўра

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳудудий бўлинмасининг раҳбари


Лавозимига кўра

-

Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий бўлинмаси раҳбарининг ўринбосари


Лавозимига кўра

-

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг раҳбари


Лавозимига кўра

-

Давлат солиқ қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг раҳбари


Лавозимига кўра

-

Давлат экология қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг раҳбари

Лавозимига кўра

-

Марказий банк ҳудудий бўлинмасининг раҳбари


Лавозимига кўра

-

Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлинмасининг бошлиғи


Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича котибият мудири, танлов комиссиясининг котиби.

       

Изоҳлар:

1. Тадбиркорлик субъектларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш бўйича танлов комиссияларининг шахсий таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарори билан тасдиқланади.

2. Танлов комиссияларининг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 12 октябрь, 40-сон, 520-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 10-сон, 89-модда

































Время: 0.1642
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск