Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Танлов асосида берилган ер участкаларидаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш, қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.10.2015 й. 285-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 7 октябрдаги

285-сон қарорига

2-ИЛОВА


Танлов асосида берилган ер участкаларидаги

объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш,

қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома

бериш, шунингдек объектларни фойдаланишга

қабул қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга танлов асосида ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ берилган ер участкасидаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш, қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом III ва IV бўлимларининг амал қилиши тадбиркорлик субъектларига ҳам улар томонидан қурилиш-монтаж ишларини бажаришга ва қуйидаги объектларни фойдаланишга қабул қилишга рухсат олишда татбиқ этилади:

майдони 1 гектардан ортиқ бўлган ер участкаларида қурилаётган;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида назарда тутилган;

майдонидан қатъи назар, жамоатчилик ва давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилаётган ер участкалари ўрнига берилган ер участкаларида қурилаётган;

реконструкция қилган ҳолда қайта ихтисослаштирилаётган ва реконструкция қилинаётган;

турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишда.

2. Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга танлов асосида берилган ер участкаларидаги (кейинги ўринларда ер участкалари деб аталади) объектлар қурилиши лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



II. ЛОЙИҲА-СМЕТА ҲУЖЖАТЛАРИНИ

КЕЛИШИШ ТАРТИБИ


3. Юридик ва жисмоний шахслар ер участкаси бериш тўғрисидаги қарорни олгандан кейин лойиҳа ташкилотига лойиҳалаштиришга топшириқ беради ва лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш юзасидан шартнома тузади.

Лойиҳа ташкилоти томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш юридик (жисмоний) шахс ва лойиҳа ташкилоти ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган муддатларда амалга оширилади.

Юридик (жисмоний) шахс ва лойиҳа ташкилоти ўртасида тузилган шартноманинг мажбурий шартлари лойиҳа ташкилотининг қуйидагиларни таъминлаш бўйича мажбурияти ҳисобланади:

объектнинг лойиҳадаги қувватига мувофиқ техник шартларини олиш;

геологик хулоса тайёрлаш;

лойиҳа-смета ҳужжатларини Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши (кейинги ўринларда Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши деб аталади) билан келишиш;

лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича объектнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги ва зилзилага бардошлилиги бўйича давлат экспертиза органларининг ижобий хулосасини олиш.


4. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ишлар тугаллангандан кейин лойиҳа ташкилоти уни юридик ва жисмоний шахсларга танлов ҳужжатлари таркибида берилган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг шаҳарсозлик топшириғига мувофиқлигини келишиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига беради.

Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари томонидан бевосита юридик ва жисмоний шахслардан лойиҳа-смета ҳужжатларини қабул қилиш, шунингдек уларни келишиш жараёнига жалб этиш тақиқланади.


5. Лойиҳа-смета ҳужжатларини Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишиш тўловлар ундирмасдан, лойиҳа ташкилотининг мурожаати тушган кундан бошлаб етти кун мобайнида амалга оширилади, ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


6. Амалдаги муҳандислик тармоқларини ўзгартириш талаб қилинмайдиган кичик ўлчамдаги (300 куб метрдан ортиқ бўлмаган) алоҳида қурилаётган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари раҳбарлари томонидан икки кун муддатда, тўловлар ундирмасдан амалга оширилади.


7. Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ намунавий таркиб асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарорлари билан шакллантирилади ҳамда ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади.

Кенгаш мажлислари ҳар ҳафтада ҳозир бўлиш тартибида ўтказилади.

Кенгаш аъзоси Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши мажлисига келмаган тақдирда мажлис унинг иштирокисиз ўтказилади ва объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари мажлисга келмаган кенгаш аъзосининг ташкилоти билан келишилган деб ҳисобланади, ушбу банднинг олтинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Бунда мажлисга келмаган кенгаш аъзоси ваколатига кирадиган масалалар бўйича жавобгарлик тегишли ташкилотга юкланади.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши аъзолари билан сўров йўли билан келишиш тақиқланади.

Танлов комиссиясининг қарори, агар унинг мажлисида унинг аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этган бўлса қонуний ҳуқуққа эга ҳисобланади.


8. Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишилган лойиҳа-смета ҳужжатлари лойиҳа ташкилоти томонидан барча зарур ҳужжатлар пакети тақдим этилган кундан бошлаб етти кун мобайнида давлат экспертиза органларига объектнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги ва зилзилага бардошлилиги бўйича экспертизадан ўтади.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини объектнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги ва зилзилага бардошлилиги бўйича давлат экспертизасидан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.

Лойиҳа-смета ҳужжатларининг бошқа бўлимларини экспертиза қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларнинг хоҳишига кўра амалга оширилади.


9. Амалдаги муҳандислик тармоқларини ўзгартириш талаб қилинмайдиган кичик ўлчамдаги (300 куб метрдан ортиқ бўлмаган) алоҳида қурилаётган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш талаб қилинмайди.



III. ҚУРИЛИШ-МОНТАЖ ИШЛАРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШГА РУХСАТНОМА БЕРИШ ТАРТИБИ


10. Юридик ва жисмоний шахслар келишилган лойиҳа-смета ҳужжатларини олгандан кейин қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома олиш учун белгиланган тартибда Давлат хизматлари марказига (кейинги ўринларда "марказ" деб аталади) қонун ҳужжатларида белгиланган шакл бўйича давлат хизматлари кўрсатишга ариза беради.

Аризага ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотлар ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан намунавий шартнома асосида расмийлаштирилган (имзоланган) инспекция томонидан назорат функцияларини амалга ошириш юзасидан шартномани илова қилади.

Намунавий шартноманинг шакли Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади ва Қўмитанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.


11. Марказ бир иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасининг давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекцияларига (кейинги ўринларда инспекциялар деб аталади) ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатларни юборади.

12. Инспекция марказдан ҳужжатлар тушган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

13. Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда инспекция:

марказга инспекция томонидан расмийлаштирилган (имзоланган) назорат функцияларини амалга ошириш юзасидан шартноманинг бир нусхасини илова қилган ҳолда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома беради;

Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси расмий веб-сайтининг махсус бўлимида қабул қилинган қарор тўғрисидаги ахборотни эълон қилади.


14. Марказ қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома ва инспекция томонидан назорат функцияларини амалга ошириш юзасидан шартномани олгандан кейин белгиланган тартибда уларнинг юридик ва жисмоний шахсларга берилишини таъминлайди.

15. Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш тўғрисидаги қарор ва инспекция томонидан назорат функцияларини амалга оширишга шартноманинг эълон қилиниши юридик ва жисмоний шахслар томонидан қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишни бошлаш учун асос ҳисобланади.


16. Инспекция:

юридик ва жисмоний шахслар томонидан маълумотлар шакллари тўлиқ ҳажмда тўлдирилмаганда;

тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжуд бўлганда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома беришни рад этади.

Бошқа асослар, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаблари бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.


17. Инспекция томонидан қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда қарор ёзма шаклда марказга юборилади ҳамда рад этиш сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси расмий веб-сайтининг махсус бўлимида эълон қилинади.

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан аниқланган камчиликлар бартараф этилгандан кейин улар такроран мурожаат қилганда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш бир иш куни мобайнида амалга оширилади.

Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш тўғрисидаги мурожаатни такроран кўриб чиқишда рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома беришни рад этиш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.


18. Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича бутун қурилиш даврида амал қилиш муддати чекловсиз берилади.


19. Амалдаги муҳандислик тармоқларини ўзгартириш талаб қилинмайдиган кичик ўлчамдаги (300 куб метрдан ортиқ бўлмаган) алоҳида қурилаётган объектларга қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома талаб этилмайди.


20. Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома берилган объектларда инспекция томонидан қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилиниши юзасидан танлов назорати белгиланади.

Инспекция томонидан назорат функциялари амалга оширилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлов ундирилади.


21. Рухсатнома беришга асос бўлган шартларда ўзгартиришлар бўлган тақдирда (объектда иш бажарувчиларнинг, техник ва муаллифлик назоратини амалга оширувчи шахсларнинг алмашиши, лицензиянинг амал қилиш муддатининг тугаши, лойиҳа ечимларидаги жиддий ўзгаришлар) юридик ва жисмоний шахслар ўн кун мобайнида инспекцияга тегишли ўзгартиришларни тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этиши керак.


22. Инспекциялар томонидан ҳужжатларни бевосита юридик ва жисмоний шахслардан қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома олиш учун қабул қилиш тақиқланади, ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.



IV. ОБЪЕКТЛАРНИ ФОЙДАЛАНИШГА

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


23. Объектни қуриш қурилиш пудрат шартномаси тузилган қурилиш пудрат ташкилотлари томонидан ёхуд юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз кучи билан амалга оширилади.


24. Объект қурилиши қурилиш пудрат ташкилоти томонидан амалга оширилаётган тақдирда юридик ёки жисмоний шахслар ва қурилиш пудрат ташкилотлари ўртасидаги шартноманинг мажбурий шартлари қуйидаги қурилиш пудрат ташкилотининг мажбурияти ҳисобланади:

шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилиш;

қурилиши тугалланган объектни қабул комиссияси томонидан белгиланган тартибда қабул қилишни ташкил этишни таъминлаш.

Қабул қилишда аниқланган камчиликлар қурилиш пудрат ташкилотлари томонидан ўз ҳисобидан амалга оширилади.


25. Қурилиш пудрат ташкилоти, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар - ўз кучи билан қурилишни амалга оширган тақдирда қурилиш тугаллангандан кейин етти кун мобайнида "ЎзГАШКЛИТИ" давлат унитар корхонаси томонидан бинолар ва иншоотлар, ер ости муҳандислик коммуникацияларининг рақамли ижро тасвири амалга оширилишини таъминлайди.

Ижро тасвирлари амалга оширилганлиги учун энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Ижро тасвири (илова қилинадиган ер участкаси чегаралари координатлари каталоги билан) объектни ишга тушириш учун ижро қурилиш ҳужжатлари таркибига киради.


26. Бинолар ва иншоотлар, ер ости муҳандислик коммуникациялари рақамли ижро тасвири олингандан кейин қурилиш пудрат ташкилоти, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар - ўз кучи билан қурилишни амалга оширган тақдирда қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш учун туман (шаҳар) ҳокимининг номига ариза беради.

Қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ намунавий таркибга асосан туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан шакллантириладиган қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича доимий фаолият юритадиган комиссия (кейинги ўринларда қабул комиссияси деб аталади) томонидан амалга оширилади.


27. Туман (шаҳар) ҳокими бир иш куни мобайнида аризани қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш бўйича ишларни ташкил этиш учун қабул комиссияси раисига юборади.


28. Қабул комиссияси раиси бир иш куни мобайнида қабул комиссияси аъзоларини қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш санаси тўғрисида хабардор қилади.


29. Қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш қабул комиссияси раиси томонидан унинг аъзоларини хабардор қилган кундан бошлаб 5 кун мобайнида амалга оширилади ҳамда қабул комиссияси раиси ва аъзолари томонидан қабул қилиш амалга оширилган кунда имзоланган қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома расмийлаштирилади.

Қабул комиссияси аъзоси келмаган тақдирда қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш унинг иштирокисиз амалга оширилади ҳамда комиссиянинг далолатномаси қабул қилишда иштирок этмаган қабул комиссияси аъзосининг ташкилоти билан келишилган деб ҳисобланади, ушбу банднинг учинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Қабул комиссиясининг қарори, агар унинг мажлисида аъзоларнинг ярмидан кўпи иштирок этган бўлса, қонуний ҳуқуққа эга ҳисобланади.

Комиссиянинг қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномасини сўров йўли билан келишиш тақиқланади.

Қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилганлик учун тўлов ундирилмайди.


30. Агар объектларни фойдаланишга қабул қилишда қабул комиссияси аъзолари томонидан техник шартлар, лойиҳа-смета ҳужжатлари, шунингдек шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларидан четга чиқиш аниқланган тақдирда қабул қилиш далолатномасини расмийлаштириш ушбу Низомда назарда тутилган тартибда аниқланган четга чиқишлар бартараф этилгандан кейин амалга оширилади.


31. Қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш ишлари тугаллангандан кейин қабул комиссияси раиси бир кун муддатда қабул қилиш далолатномасини туман (шаҳар) ҳокими кўриб чиқиши учун уни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиш учун киритади.


32. Туман (шаҳар) ҳокими икки кун муддатда комиссиянинг қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Бунда комиссиянинг қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида қарори қабул қилиш ҳақидаги ариза тушган кундан бошлаб 10 кундан кечикмай қабул қилинади.


33. Туман (шаҳар) ҳокимининг комиссиянинг қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида қарори Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали томонидан объектга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.


V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


34. Қурилиш-монтаж ишларини қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома олмасдан амалга ошириш тақиқланади.


35. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Танлов асосида берилган ер участкаларидаги

объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш,

қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш,

шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш

СХЕМАСИ

Субъектлар

Механизм


Муддатлар

Юридик ва жисмоний шахслар

      

Лойиҳа ташкилотига лойиҳалаш ва қурилиш лойиҳасини тайёрлашга шартнома тузиш юзасидан топшириқ бериш.

      

Ариза берувчининг хоҳишига кўра



















Лойиҳа ташкилоти

    

1. Қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Қурилиш лойиҳасини келишиш учун Архитектура-шаҳарсозлик кенгашига ва давлат экспертиза органларига тақдим этиш.

     

Шартномада назарда тутилган муддатларда

Қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишлар тугаллангандан кейин



















Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши

    

Қурилиш лойиҳасининг шаҳарсозлик топшириғига мувофиқлигини келишиш.

         

Лойиҳа ташкилотининг мурожаати тушган кундан бошлаб 7 кун мобайнида



















Давлат экспертиза органлари

       

Лойиҳа ҳужжатларини объектнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги ва зилзилага бардошлилиги бўйича давлат экспертизасидан ўтказиш.

        

Лойиҳа ташкилотининг мурожаати тушган кундан бошлаб 7 кун мобайнида



















Юридик ва жисмоний шахслар

        

Тегишли туман (шаҳар)нинг "ягона дарча" марказига қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотлар ва инспекция томонидан назорат функцияларини амалга оширишга шартномани илова қилган ҳолда давлат хизматлари кўрсатишга ариза бериш.

           

Ариза берувчининг хоҳишига кўра



















"Ягона дарча" маркази

      

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура-қурилиш давлат назорати инспекцияларига юридик ва жисмоний шахсларнинг аризаларини, қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни ва инспекциялар томонидан назорат функцияларини амалга оширишга шартномани юбориш.

         

Бир иш куни мобайнида



















Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси

       

1. Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

2. "Ягона дарча" марказига қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатномани ва назорат функцияларини амалга оширишга расмийлаштирилган шартномани тақдим этиш.

3. "Давархитектқурилиш" қўмитаси расмий веб-сайтининг махсус бўлимида қабул қилинган қарор тўғрисидаги ахборотни эълон қилиш.

4. Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилиниши юзасидан танлов назоратини ўрнатиш.

       

Бир иш куни мобайнида







Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишнинг барча босқичларида




















"Ягона дарча" маркази

    

Юридик ва жисмоний шахсларга қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатномани ва инспекция томонидан назорат функцияларини бажариш учун шартномани бериш.

       

Бир иш куни мобайнида



















Қурилиш пудрат ташкилоти (юридик ва жисмоний шахслар - ўз кучи билан қурилишни амалга оширган ҳолатларда)


        

1. Тасдиқланган лойиҳага мувофиқ қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.

2. "ЎзГАШКЛИТИ" давлат унитар корхонаси томонидан бинолар ва иншоотлар, ер ости муҳандислик коммуникацияларининг рақамли ижро планга олинишини таъминлаш.

3. Туман (шаҳар) ҳокими номига қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш учун ариза бериш.

         

    

Шартномага асосан



Қурилиш тугаллангандан кейин



Рақамли ижро планга олингандан кейин

     



















Туман (шаҳар) ҳокими

    

Қабул комиссияси раисига қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш бўйича ишларни ташкил этиш учун ариза юбориш.

      

Бир иш куни мобайнида



















Қабул комиссияси раиси

      

Қабул комиссияси аъзоларини қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш санаси тўғрисида хабардор қилиш.

      


Бир иш куни мобайнида



















Қабул комиссияси

      

Қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш.

      

       

Қабул комиссияси раиси томонидан хабар қилингандан кейин 5 кун мобайнида

      



















Қабул комиссияси раиси

      

Туман (шаҳар) ҳокимининг кўриб чиқиши учун қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномани уни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиш учун киритиш.

     

Бир иш куни мобайнида



















Туман (шаҳар) ҳокими

     

Комиссиянинг қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномасини тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилиш.

    


2 кун мобайнида

          





Низомга

2-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура

ва қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги

Архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

       

Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг раиси, вилоят ёки Тошкент шаҳри шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи, Архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг раиси


Лавозимига кўра

-

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг раҳбари


Лавозимига кўра

-

"ЎзГАШКЛИТИ" ДУК лойиҳа-қидирув ташкилоти вакиллигининг раҳбари


Лавозимига кўра

-

ҳудудий газ таъминоти ташкилотининг раҳбари


Лавозимига кўра

-

ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг раҳбари


Лавозимига кўра

-

ҳудудий сув-оқова хўжалиги ташкилотининг раҳбари


Лавозимига кўра

-

ҳудудий иссиқлик таъминоти корхонасининг раҳбари


Лавозимига кўра

-

Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлинмасининг раҳбари


Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Архитекторлар уюшмаси аъзолари (мавжуд бўлганда)


Лавозимига кўра

-

шаҳар ва туман аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуриш бўлими бошлиғи, танлов комиссияси котиби.


          

Изоҳлар:

1. Архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг шахсий таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарори билан тасдиқланади.

2. Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши таркибига лавозимига кўра туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари) бошлиқлари киради.

3. Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда кенгаш таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.






Низомга

3-ИЛОВА

   

  





Қурилиш объекти тўғрисида

МАЪЛУМОТ

























































1.

Қурилиш объектининг манзили





















































































Қурилиш объектининг


номи























Вилоят























Шаҳар/туман























Мавзе/массив























Кўча























Уй
























































2.

Объектнинг мураккаблик тоифаси



































3.

Қурилиш-монтаж ишлари тури




















































4.

Қурилиш-монтаж ишлари қиймати
















млн сўм.


































5.

Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши


протоколининг тартиб рақами ва санаси
























































6.

Давлат экспертиза органининг номи
















ижобий хулосанинг тартиб рақами ва санаси


















































































7.

Қурилиш-монтаж ишларининг лицензияланадиган
















алоҳида турларини амалга оширишда - пудрат
















ташкилоти лицензиясининг тартиб рақами ва санаси

















































8.

Хавфли ишлаб чиқариш объектлари учун - экспертиза















органлари лойиҳа ҳужжатларининг саноат хавфсизлиги















тўғрисидаги ижобий хулосасининг т/рақами ва санаси
















































9.

Назорат органлари ва масъул шахслар тўғрисидаги маълумотлар
















































9.1.

Муаллифлик назоратини юритиш учун масъул ташкилот















номи, шартноманинг санаси ва тартиб рақами, масъул















шахснинг (паспорт маълумотлари) Ф.И.О.
















































9.2.

Техник назорат юритиш учун масъул ташкилот номи,















шартноманинг санаси ва тартиб рақами, масъул















шахснинг (паспорт маълумотлари) Ф.И.О.
















































9.3.

Пудрат ташкилотининг номи, масъул шахснинг















(паспорт маълумотлари) Ф.И.О.
















































10.

Мен
































,



(тадбиркорлик субъектининг Ф.И.О.)






































































































келтирилган барча маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман.






























































(имзо)





               





Низомга

4-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри

Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси


Қурилиш-монтаж ишларини бажаришга

_______________да берилган____-сон

РУХСАТНОМА


          


(банк реквизитлари кўрсатилган ҳолда буюртмачи ташкилотнинг, қурувчининг номи)


томонидан


ни бажаришга

(қурилиш-монтаж ишлари турлари ва объектнинг номи кўрсатилади)



,


манзилида жойлашган,

шунингдек бош режада белгиланган _________________ ни бажаришга берилди,


лойиҳа ҳужжати

(банк реквизитларини кўрсатган ҳолда лойиҳа ташкилотининг номи)



томонидан ишлаб чиқилган.

Техник назорат


га юкланган.


(ташкилотнинг номи, лавозими, Ф.И.О.)


Муаллифлик назорати


га юкланган.


(ташкилотнинг номи, лавозими, Ф.И.О.)


Бош пудратчи ташкилот*



(ташкилотнинг номи, лавозими, Ф.И.О.)

Ишларни бажариш


га юкланган.

Ишларнинг асосий босқичлари



(улар тамом бўлгандан кейин ДАҚН инспекцияси хабардор қилиниши керак бўлган иш босқичлари кўрсатилади)

Алоҳида шартлар


Инспекция раҳбари



(лавозими, имзоси, Ф.И.О.)

М.Ў.

Аниқлаштириш тўғрисида белги


Инспекция раҳбари



(лавозими, имзоси, Ф.И.О.)

М.Ў.



Изоҳ: қурилиш пудрат ташкилотини жалб этмасдан амалга оширилган тақдирда юлдузча (*) билан белгиланган устунлар тўлдирилмайди.






Низомга

5-ИЛОВА



Қурилиши тугалланган объектларни

фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, қабул комиссиясининг раиси

Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) раҳбари


Лавозимига кўра

-

ҳудудий давлат санитария назорати органининг раҳбари


Лавозимига кўра

-

ҳудудий давлат ёнғин назорати органининг раҳбари


Лавозимига кўра

-

ҳудудий давлат табиатни муҳофаза қилиш органининг раҳбари


Лавозимига кўра

-

ҳудудий газ таъминоти ташкилотининг раҳбари


Лавозимига кўра

-

ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг раҳбари


Лавозимига кўра

-

ҳудудий сув-оқова хўжалиги ташкилотининг раҳбари


Лавозимига кўра

-

ҳудудий иссиқлик таъминоти корхонасининг раҳбари (зарур бўлганда)


Лавозимига кўра

-

лойиҳалаш ташкилотининг раҳбари


Лавозимига кўра

-

пудрат ташкилотининг раҳбари (мавжуд бўлганда)


Лавозимига кўра

-

Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлинмасининг раҳбари


Лавозимига кўра

-

ҳудудий давлат архитектура-қурилиш назорати инспекциясининг инспектори.


        

Изоҳлар:

1. Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг шахсий таркиби туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқланади.

2. Қабул комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 12 октябрь, 40-сон, 520-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 10-сон, 89-модда






























Время: 0.1635
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск