ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Экологик назорат /

Ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 08.10.2015 й. 286-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 8 октябрдаги

286-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ишлаб чиқариш экологик назоратини

амалга ошириш тартиби тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Намунавий низом "Экологик назорат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширишнинг асосий талаблари ва тартибини белгилайди.


2. Ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга ошириш табиатдан фойдаланишнинг мажбурий шарти ҳисобланади ва "Экологик назорат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, бошқа қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом билан тартибга солинади.


3. Ишлаб чиқариш экологик назорати хўжалик юритувчи субъектнинг экологик хизмати томонидан амалга оширилади.

Экологик хизмат департамент, бошқарма, бўлим ёхуд бошқа шаклда ташкил қилинади, шунингдек бир ходимдан иборат бўлиши мумкин.


4. Ишлаб чиқариш экологик назоратини хўжалик юритувчи субъектлар ходимлари меҳнат шартномасида, лавозим йўриқномаларида назарда тутилган лавозим мажбуриятларига ҳамда бошқа ички ҳужжатларга мувофиқ амалга оширадилар.



II. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ЭКОЛОГИК НАЗОРАТИ СОҲАСИДАГИ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Хўжалик юритувчи субъектлар ишлаб чиқариш экологик назорати соҳасида қуйидагиларга мажбурдир:

табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик;

атроф-муҳитнинг ифлосланишига, уларга берилган табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш;

атроф-муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги мажбуриятларни, ишлаб чиқариш экологик режалари ва дастурлар бажарилишини таъминлаш;

хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти оқибатида атроф-муҳитдаги ўзгаришлар, унинг прогноз қилинаётган ҳолати, табиий ресурслардан фойдаланиш ва ваколат доирасида кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида давлат ташкилотларини ва бошқа ташкилотларни ҳамда фуқароларни хабардор қилиш;

табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини ошириш.


6. Хўжалик юритувчи субъектлар ўзларига юкланган мажбуриятларни ўз ваколатлари доирасида амалга ошириш мақсадида:

экологик назорат соҳасидаги ички ҳужжатларни ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар;

текшириш дастурларини тасдиқлайдилар;

экологик нормативлар ўз вақтида ишлаб чиқилишини ва уларга риоя этилишини таъминлайдилар;

атроф-муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича ишлаб чиқариш тадбирлари ва дастурлар ишлаб чиқилишини ва бажарилишини таъминлайдилар;

атроф-муҳитга зарарли моддалар чиқарилиши ва оқизилишини, атроф-муҳитнинг ҳамда уларга эгалик қилиш ёки фойдаланиш учун берилган табиий ресурсларнинг ҳолатини узлуксиз кузатиш тизимини яратадилар;

экологик хизматлар ходимларининг малакасини оширишни таъминлайдилар;

атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга ва экологик назоратни амалга оширишга қаратилган мажбуриятлар бажарилмаслигида айбдор бўлган ходимларни интизомий ва моддий жавобгарликка тортадилар.

Хўжалик юритувчи субъектлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширишлари мумкин.



III. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЭКОЛОГИК

НАЗОРАТИ СУБЪЕКТЛАРИ


7. Хўжалик юритувчи субъектлар ишлаб чиқариш экологик назоратининг субъектлари ҳисобланади.

Қуйидагилар хўжалик юритувчи субъект номидан ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширадилар:

хўжалик юритувчи субъектнинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари ва/ёки раҳбарлик қилувчи органи;

меҳнат шартномаларига, лавозим йўриқномалари ва бошқа ички ҳужжатларга мувофиқ хўжалик юритувчи субъект ходимлари;

хўжалик юритувчи субъектнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган экологик хизмати.


8. Хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари ва/ёки раҳбарлик қилувчи органи:

ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга ошириш тартибини белгилаб берувчи лавозим йўриқномаларини ва бошқа ички ҳужжатларни тасдиқлайди;

ишлаб чиқариш экологик назорати амалга оширилишини ва моддий-техник таъминланишини ташкил этади;

ишлаб чиқариш экологик назоратининг бошқа субъектлари билан хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб чиқариш бўлинмалари ўртасидаги низоларни кўриб чиқади ва улар юзасидан қарор қабул қилади;

ишлаб чиқариш экологик назорати натижалари бўйича қарор қабул қилади;

ишлаб чиқариш экологик назорати жараёнида аниқланган табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишлари бартараф этилишини ташкил этади ва назорат қилади;

тегишли ҳудудда атроф-муҳит муҳофазаси масалалари бўйича ҳисоботлар фуқаролар йиғинларига топширилишини таъминлайди.


9. Хўжалик юритувчи субъект ходимлари, шунингдек экологик хизмат фаолиятни меҳнат шартномалари, лавозим йўриқномалари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.



IV. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЭКОЛОГИК

НАЗОРАТИНИНГ ШАКЛЛАРИ


10. Қуйидагилар ишлаб чиқариш экологик назорати шакллари ҳисобланади:

атроф-муҳит ҳолатини ҳамда атроф-муҳит ифлосланишига ва табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солиши мумкин бўлган вазиятларни кузатиш;

хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб чиқариш ва бошқа бўлинмалари томонидан атроф-муҳитга йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори таъсирни тартибга солувчи экологик нормативларга риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш;

хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб чиқариш ва бошқа бўлинмаларини назоратдан ўтказиш;

экологик аудит.

Ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширишда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шакллардан ҳам фойдаланилиши мумкин.



V. АТРОФ-МУҲИТ ҲОЛАТИНИ ҲАМДА АТРОФ-МУҲИТНИНГ

ИФЛОСЛАНИШИГА ВА ТАБИИЙ РЕСУРСЛАРДАН НООҚИЛОНА

ФОЙДАЛАНИЛИШИГА ОЛИБ КЕЛИШИ ҲАМДА ФУҚАРОЛАРНИНГ

ҲАЁТИ ВА СОҒЛИҒИГА ХАВФ СОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН

ВАЗИЯТЛАРНИ КУЗАТИБ БОРИШ


11. Атроф-муҳит ҳолатини кузатиб бориш хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти табиий муҳит объектларига: атмосфера ҳавоси, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига бевосита таъсир зонасида амалга оширилади.

Кузатиш пайтида объектларнинг сон ва сифат кўрсаткичлари ўрганилади.


12. Атроф-муҳитнинг ифлосланишига ва табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солиши мумкин бўлган вазиятларни кузатиб бориш кўздан кечириш, шунингдек фан, техника ютуқлари, ахборот тизимлари, алоқа тармоқлари ва ахборот-телекоммуникация тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.


13. Кузатишнинг даврийлиги ва давомийлиги атроф-муҳит ва унинг объектлари ҳолатини холисона акс эттирувчи маълумотлар тўпланишини ҳамда атроф-муҳит ифлосланишига ва табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятлар юзага келишига йўл қўймаслик чоралари ўз вақтида кўрилишини таъминлаши керак.



VI. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЭКОЛОГИК НАЗОРАТИНИ ЮРИТИШ


14. Фаолияти атроф-муҳит ифлосланиши билан боғлиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган (белгиланган) методикаларга ва даврийликка мувофиқ ифлослантирувчи манбалар бўйича ифлослантирувчи моддалар амалда чиқарилиши ва оқизилишини асбоблар ёрдамида ўлчашлари шарт.

15. Хўжалик юритувчи субъектлар ифлослантирувчи моддаларнинг амалдаги чиқарилиши ва оқизилишини ушбу ишлаб чиқаришнинг ихтисослаштирилган аттестациядан ўтказилган лабораториялари кучлари билан мустақил, шунингдек шартнома асосида бошқа ташкилотларнинг ихтисослаштирилган аттестациядан ўтказилган экологик лабораториялари кучлари билан асбоблар ёрдамида ўлчашга ҳақлидир.


16. Атроф-муҳитга йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори таъсирни тартибга солувчи экологик нормативларнинг белгиланган меъёрлардан ошган ҳолатлари аниқланганда хўжалик юритувчи субъектлар қуйидагиларга мажбурдир:

бу ҳақда зудлик билан ўзининг юқори турувчи ташкилотига ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларига хабар қилиш;

уларнинг келиб чиқиши сабабларини бартараф этиш чораларини кўриш.



VII. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТНИНГ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ВА БОШҚА БЎЛИНМАЛАРИНИ

НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИШ


17. Мансабдор шахслар ва ваколатли органлар хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб чиқариш ва бошқа бўлинмаларида табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг ўз вақтида олдини олиш, аниқлаш ва улар бузилган ҳолларда уларга барҳам бериш, шунингдек улардаги атроф-муҳит ифлосланишига, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш мақсадида ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширадилар ва уларни назорат қилиш ҳуқуқига эга.


18. Назорат қилиш хўжалик юритувчи субъектларнинг тегишли фаолияти билан тезкор танишиш имкониятини таъминловчи айланиб чиқиш, кўздан кечириш ва бошқа шаклларда амалга оширилади.

Назорат қилиш ички идоравий экологик назорат учун назарда тутилган тартибда намуналарни олиш, фото- ва видеотасвирлар ҳамда ҳужжатлаштиришнинг бошқа усуллари билан биргаликда олиб борилади.


19. Назоратни амалга оширишнинг давомийлиги, даврийлиги ва бошқа шартлари хўжалик юритувчи субъектнинг ички ҳужжатлари билан белгиланади.


20. Назорат қилишда хўжалик юритувчи субъект томонидан экологик назоратнинг жамоатчилик инспекторлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жалб этилиши мумкин.



VIII. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЭКОЛОГИК НАЗОРАТИ

НАТИЖАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА АМАЛГА ОШИРИШ


21. Табиатни муҳофаза қилиш қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши, шу жумладан, атроф-муҳитга зарарли таъсирнинг белгиланган бундай талаблар бузилиши хавфи мавжуд бўлган ҳолларда давлат экологик экспертизаси ва экологик аудит натижалари бўйича далолатнома ва тавсиялар билдирилган маълумотнома тузилади ва улар тегишли чоралар кўриш учун хўжалик юритувчи субъект раҳбарига юборилади.


22. Ишлаб чиқариш экологик назорати натижалари бўйича ҳисобот тузилади.



IX. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


23. Ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширишга аралашиш, ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширувчи ваколатли шахсларга қандай шаклда бўлмасин таъсир кўрсатиш, улар фаолиятига тўсқинлик қилиш тақиқланади.


24. Ишлаб чиқариш экологик назорати соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


25. Ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга ошириш бўйича талаблар бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 19 октябрь, 41-сон, 525-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 10-сон, 90-модда



































Время: 0.2287
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск